Манзилимиз
Ёпиш
  • Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, навоий шаҳар, Низомий кўчаси, 24-уй
  • Мўлжал: "Турон" банк.
  • Почта индекси: 210100
  • Иш вақти: 08:00 - 17:00
  • Тушлик вақти: 12:00 - 13:00
  • Фуқаролар аризаларини қабул қилиш: 09:00 - 16:00
  • Дам олиш куни: Шанба, Якшанба
  • Алоқа рақами: (0436) 224-01-79, факс: (0436) 224-98-31
  • Ишонч телефони: (0436) 224-98-31
  • Веб-сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Нурбек, тел.: (0436) 224-98-31
  • E-mail: navoiy@qsxv.uz

O'ZBEKISTON YoShLAR ITTIFOQI MUKOFOTI TA'SIS ETILDI

Янгиликлар / Оммавий тадбирлар

O'ZBEKISTON YoShLAR ITTIFOQI MUKOFOTI TA'SIS ETILDI
 

O'zbekiston yoshlar ittifoqi mukofoti to'g'risida Nizom qabul qilindi.

Янгиликлар / Мажлис, учрашув, семинарлар

 Навоий вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасида Бошқарма ва унинг тизимида БМТнинг тинчлик ва инклюзив жамият учун коррупцияга қарши курашиш бўйича глобал ривожланиш лойиҳасида семинар бўлиб ўтди
 

Кун тартибидаги масала бўйича бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари М.Санақулов сўзга чиқиб, Навоий вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасида Бошқарма ва унинг тизимида БМТнинг тинчлик ва инклюзив жамият учун коррупцияга қарши курашиш бўйича глобал ривожланиш лойиҳаси (FCPIS) доирасидаги Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсат ва чора-тадбирларни қўллаб қувватлаш юзасидан ишлаб чиқилган Дастурнинг 1 ва 2-бандлари ижросини таъминлаш ҳамда "9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган "Очиқ эшиклар куни”ни ташкил этиш мақсадида ўтказилаётган семинар тренинги очиқ деб эълон қилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 02 февралдаги "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва 3371с-сонли Дастур тўғриси ахборот бериб, унинг ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни кўрсатиб ўтди.

Шундан сўнг, Навоий вилояти прокуратураси Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими катта терговчиси Э.А.Шакаров сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 03 январдаги "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-419-сонли қонунининг мазмун-моҳияти ва коррупцияга қарши курашишда вилоят прокуратурасининг олиб бораётган чора-тадбирлари ҳақида маъруза қилиб, йиғилиш иштирокчилари билан давра суҳбати жараёнида уларнинг саволларига жавоб бериб, тушунтириб ўтди.

Шунингдек, Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ Корруция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими тезкор вакили А.С.Арипов сўзга чиқиб, "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун ижроси бўйича вилоят ИИБ томонидан амалга оширилган ишлар ва чора-тадбирлар ҳақида ахборот берди.

Йиғилишни бошқарма бош юрисконсульти О.Менглиев давом эттириб, Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасида ва унинг тизим ташкилот, корхона ва муассасаларида БМТнинг тинчлик ва инклюзив жамият учун коррупцияга қарши курашиш бўйича глобал ривожланиш лойиҳаси (FCPIS) доирасидаги Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсат ва чора-тадбирларни қўллаб қувватлаш юзасидан ишлаб чиқилган Дастурнинг 1 ва 2-бандлари ижросини амалга ошириш юзасидан ишлаб чиқилган бошқарманинг чора-тадбирлари тўғрисида маъруза қилди.

Шундан сўнг, йиғилиш тингловчиларини қизиқтирган масалалар бўйича савол жавоблар ва муҳокамалар билан давом эттирилиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек "Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари”деган муҳим тамойилини амалга оширишда энг аввало ҳар бир раҳбар ва ходимлар ўзларининг иш жараёнида коррупцияга йўл қўймаслиги лозимлиги такидланди.

Янгиликлар / Оммавий тадбирлар

Навоий вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси сиз ватандошларни кириб келаётган ЯНГИ ЙИЛ билан қутлайди
Навоий вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси сиз ватандошларни кириб келаётган ЯНГИ ЙИЛ билан қутлайди
Навоий вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси сиз ватандошларни кириб келаётган ЯНГИ ЙИЛ билан қутлайди

Янгиликлар / Мажлис, учрашув, семинарлар

Марказий Осиёдаги сув муаммоларини қандай ҳал этиш мумкин?

Марказий Осиёдаги сув муаммоларини қандай ҳал этиш мумкин?

Тошкент шаҳрида ўтказилган "Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” илмий-амалий конференциясида Марказий Осиёнинг Минтақавий экологик маркази директори Искандар Абдуллаев Сув ресурслари билан боғлиқ бўлган муаммоларнинг ечими бўйича ўз тавсияларини маълум қилди.

Кun.uz мухбирининг хабар беришича, интервью вақтида МОМЕМ ижрочи директори 2016-2017 йилларда Швейцариянинг тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги (SDC) марказ ҳамда "Аdelphi” немис консультацион бюроси билан ҳамкорликда"Марказий Осиёда сув муаммосини қайта кўриб чиқиш: ҳаракатсизлик баҳоси ва сув хўжалигидаги ҳамкорликнинг афзалликлари” тадқиқотини амалга оширганини айтиб ўтган.

"Марказий Осиёда сув муаммосини қайта кўриб чиқиш: ҳаракатсизлик баҳоси ва сув хўжалигидаги ҳамкорликнинг афзалликлари” тадқиқоти бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди: биринчиси – техник ҳамкорликни кучайтириш, ўзаро ахборотлар алмашинуви, сув ресурсларининг сифати ва миқдори бўйича қўшма мониторинг ҳамда таълим. Иккинчиси – Амударё ва Сирдарё бўйича конвенция ва келишувлар масаласида субминтақавий ҳамкорликни кучайтириш: уларни ишлаб чиқиш ва тегишли қарорларни қабул қилиш зарур. Учинчи тавсия – Сув ресурсларини мувофиқлаштириш бўйича давлатлараро комиссия ва Оролни қутқариш халқаро фонди каби минтақавий институтларни ривожлантириш”, дея қайд этди Искандар Абдуллаев.

 

МОМЕМ директорининг таъкидлашича, агарда юқорида қайд этилган уч йўналиш бўйича тизимли ишлар амалга ошириб борилса, ҳисоботда мавжуд бўлган кўплаб муаммо ва мураккаб масалаларни ҳал этиш мумкин.

"Ушбу тавсияларни амалда жорий қилиш бўйича илмий-амалий анжуман доирасида Қозоғистон-Ўзбекистон, Ўзбекистон-Туркманистон ва бошқа шу каби давлатлараро ишчи гуруҳи тузилди. Бу шундан далолат берадики, доимий тарзда эътибор қаратиш зарур бўлган тизимли иш олиб борилмоқда.

Муваффақиятли ҳамкорлик биргина сув секторини ўз ичига олмайди. Биз савдо ва инвестиция соҳаларини ҳам кучайтиришимиз керак. Ўтган йиллар мобайнида Марказий Осиё мамлкатлари ўртасидагисавдо-сотиқ алоқалари сезиларли даражада ортди. Ўзбекистон иқтисодий томонлама интеграциялашганида, қўшни мамлакатлардаги вазият биз учун жуда муҳим. Шу боис, қарорларни биргаликда қабул қилиб, доимий сиёсий мулоқотни йўлга қўйиш керак”, дейди МОМЕМ директори.

  Kun.uz

 

БЎЛИМЛАР