volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » Интенсив боғлар – замон талаби(14-09-2014й)

Интенсив боғлар – замон талаби(14-09-2014й)

– Ҳозиргача республиканинг барча ҳудудларида жами 5,3 минг гектар, жумладан, Самарқанд вилоятида 1300 гектар, Тошкент вилоятида 1300 гектар, Навоийда 750 гектар, Қашқадарёда 600 гектар, Сурхондарё, Наманган ва Андижон вилоятларида 400 гектардан пакана ва ярим пакана мевали боғлар барпо этилди.
Интенсив боғлар – замон талаби(14-09-2014й)
– Республика бўйича 2013 йилда 3,0 минг гектар пакана ва ярим пакана интенсив мевали боғлар барпо этиш белгиланди ва уларни йилдан-йилга кенгайтириб бориш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

– Интенсив боғларда асосан олма кўчатлари кўп экилади. Сабаби олма дарахтининг кўчатлари тез ҳосилга киради, гектарига кўчат сони қалин 2000-2500 донадан экилади. Ҳосилдорлик юқори бўлади.

Бунда экилаётган олма навлари пайвандтагга пайванд қилиниб, кўчатзорларда кўпайтирилиб, экилади. Интенсив мевали боғларда экилаётган олма кўчатларининг асосий навлари давлат реестрига киритилган Голден Делишес, Старкримсон, Ренет Симиренко ва бошқалардир

– Пакана пайвандтагда ўстирилаётган олма навлари иккинчи йилдан ҳосил бера бошлайди ҳамда 4-5 йилдан бошлаб 40-60 тонна ҳосил олинади.

Пакана пайвандтагдаги олма кўчатининг бир тупи 20-25 килограммгача ҳосил беради, 18-20 йил яшайди.

– Ярим пакана пайвандтагда ўстириладиган олма кўчатларининг бир тупи 45-50 кг ва ундан ҳам кўп ҳосил беради. 1 гектардан 30-40 тоннагача ҳосил олиш мумкин.

– Ярим пакана пайвандтагда ўстирилган олма дарахти 25-30 йил яшайди.

– 2010 йили Республика раҳбариятининг ташаббуси билан интенсив технологиялар асосида парваришланадиган пакана ва ярим пакана олма, нок, олхўри, гилос ва шафтоли кўчатлари илк бор Украина ва Полъша давлатларидан олиб келиниб, асосан Тошкент ҳамда Самарқанд вилоятларининг фермер хўжаликлари ер майдонларига экилди. Ушбу боғлар мамлакатимизнинг тупроқ-иқлим шароитига тез мослашиб, қисқа муддат – орадан бир йил ўтиб, яъни 2011 йилдан бошлаб, мевали боғларнинг ҳар бир гектаридан 50-70 центнергача ҳосил олишга эришилди.

– Интенсив боғларга ишлов бериш, суғориш, кесиш, шакл бериш, дори сепиш ва мевани териш) қулай.

– Бундай боғларда танасига ёруғлик тушиш ҳаво айланиши яхши бўлганлиги боис мевасининг сифати юқори бўлади.

– Мевани теришда анча қулайликлар бор, айниқса, симбағазга олинган боғларда нарвон ишлатилмасдан ҳосил терилади.

– Пакана пайвандтагга уланган кўчатнинг илдизи тупроқда асосан 60-70 см. чуқурликда жойлашади.

– Ушбу кўчатларнинг илдизлари тупроқ устига яқин жойлашгани сабабли улар сувга талабчан, тупроқда намлик нормал бўлиши керак. Бунинг учун уларни томчилатиб суғориш тизимига ўтказилганда, кўчатлар яхши ўсиб, тез ривожланади.

Ш Томчилатиб суғориш тизимлари қўлланилганда суғоришга бошқа суғориш усулларидагига нисбатан 30 фоиздан 40 фоизгача кам сув сарфланади, минерал ўғитлар 50 фоизгача иқтисод қилинади.

– Келгусида республикада суғориладиган ерларнинг чегараланганлигини ҳисобга олиб, интенсив боғларни лалми, тоғ ва тоғолди ҳудудларда барпо этиб, улардан мўл ва сифатли маҳсулот олиш борасида чора-тадбирлар белгиланмоқда.

Минтақавий семинар материалларидан.

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
. Кейинги йилларда юртимизда об-ҳавонинг ўзгариб бораётганлиги, сув танқислиги...
Пакана ва ярим пакана мева боғлар ҳосилдорлиги юқорилигини...
Мустақилликка эришганимиздан сўнг Юртбошимиз томонидан халқимизни...
Аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўла таъминлаш...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: