volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » 20.08.2015 МЕВАЛИ БОҒ ҚАТОР ОРАЛАРИДА САБЗАВОТ ВА ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

20.08.2015 МЕВАЛИ БОҒ ҚАТОР ОРАЛАРИДА САБЗАВОТ ВА ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

20.08.2015 МЕВАЛИ БОҒ ҚАТОР ОРАЛАРИДА САБЗАВОТ ВА ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
Боғ қатор ораларига экиладиган экинларни танлашда - тупроққа ишлов бериш, ўғитлаш, суғориш ва бошқа чора-тадбирлар дарахтларни яхши тарбиялашга, илдизини ривожлантиришга, чиройли шакл беришга ҳамда очиқ ердан унумли фойдаланиб тупроқнинг унумдорлигини оширишга қаратилиши керак.
Мевали дарахтлар биринчи йил экилганда унга ажратилган майдонни-экиш схемаси бўйича фақат 1-2% фойдаланади. Уларни илдиз тизимини ривожланиши натижасида ажратилган майдондан данакли дарахтлар фақат 4-6 йилдан, уруғли мевали дарахтлар эса 5-8 йилдан кейин тўлиқ фойдаланадилар. Мевали боғларга экиш схемаси бўйича ажратилган майдонни кўп қисми, нисбатан узоқ муддат давомида ўзлаштирилмасдан ётади. Ёш боғлар орасини қора шудгор (черный пар) сифатида сақлаб туриш мақсадга мувофиқ бўлмайди.
Боғларни қатор ораларига экиш учун экинларни тўғри танлаш муҳим аҳамиятга эга. Тадқиқотлардан маълумки олма ва нок боғларини қатор орасига улар 6-8 ёшга киргунга қадар сабзавот экинларини ва қатор ораларига ишлов берадиган ўсимликларни экилгани яхши.
Данакли боғлар олти ёшга киргунча улар қатор орасига сабзавот ва полиз экинларини экиш тавсия қилинади. Бунда томатдош экинлардан помидор, қалампир, бақлажон ва картошка экинлари вирус касалликларини тарқатишга мойил бўлганлиги сабабли уларни боғларни қатор ораларига экиш тавсия қилинмайди.

Боғларни қатор ораларига оралиқ экинлар экиладиган бўлса биринчи икки йил давомида дарахт танаси қаторига эни 1 м, кейин ҳар йили 0,5 м дан ошириб бориб, сабзавотлар экилмай қолдирилади. Боғ тўлиқ ҳосилга кирганда қатор ораларига экин экиш фойдасиз бўлади.
Боғ қатор ораларига экилган экинлар ердаги озиқ моддалар ва намни бир қисмини олиб қўяди. Бу эса баъзан мева дарахтларининг ўсиши ва ҳосил беришига таъсир этади. Шунинг учун қатор ораларига экиладиган экинлар танланганда боғдаги мева дарахтларининг сувга ва озиқага бўлган талаби бир пайтга тўғри келмаслиги керак.
Мевали дарахтлар баҳорда, барг ёзаётганда, новдалари ва мевалари ўсаётганда сувни кўпроқ талаб қилади. Шунинг учун боғ қатор ораларига баҳорда сувни кўп талаб қилмайдиган экинлар экилиши керак. Бундан ташқари қатор ораларига сентябр ойида суғорилмаслик учун, ўсув даври қисқа бўлган, кузгача вегетацияси тугайдиган сабзавот ва дуккакли дон экинларини экиш лозим. Акс ҳолда экинлар суғорилганда, боғ дарахтлари ҳам сувдан фойдаланиб қишга тайёргарчилик қилолмайдилар.
Боғ қатор ораларига баланд ўсадиган-маккажўхори, оқ жўхори, яна тупроқдан кўп озиқа оладиган кунгабоқар, уруғлик беда ҳамда дарахтларни соялайдиган экинлар экилмаслик керак.
Боғ қатор ораларига сабзавотларни ўсув даври қисқа бўлган турлари ҳамда тупроқларни азот ва чиринди билан боитадиган дуккакли дон экинларидан – мош, кўк нўхат, нўхат ва ловия ўсимликларини экиш тавсия этилади. Боғ қатор ораларига турли сабзавот ва бошқа экинлар экилганда алмашлаб экишни қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Ёш боғ қатор ораларига қуйидаги полиз ва сабзавот экинларини экишни тавсия этилади.
20.08.2015 МЕВАЛИ БОҒ ҚАТОР ОРАЛАРИДА САБЗАВОТ ВА ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
ОҚ БОШ КАРАМ НАВЛАРИ


Оқ бош карамни эртапишар чет эл Фарао Ғ1, Парел Ғ1, Балбро Ғ1, Бурбон Ғ1, Назоми Ғ1 дурагайларини экишга тавсия этилади.

ПАРВАРИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Эртапишар карам навларининг кўчати республика жанубий вилоятларида 10-12 февралда, марказий вилоятларда 25 феврал-10 мартда, шимолий вилоятларда 15-30 мартда далага экиш пайтида кўчатларда 6-7 та барг бўлиши ва улар плёнка остига экилиши керак.
Эртаги карамнинг ҳосилини эрта муддатларда етиштирилиши учун биринчи навбатда уни экишга мос жой танланади ва ер кузда тайёрлаб қўйилади. Кузда тайёрлаб қуйилган эгатларга экилганда ҳосили 8-10 кун илгари етилади ва 20% га кўпаяди.
Эртаги карам 70x25 (30) см схемада экилади. Кўчат экилиб бўлгандан кейин дала кетма - кет суғорилади. Орадан 2-3 кун ўтгач, кўчат ўтказилган эгатлар текширилади, хато жойларга яна кўчат экилади. Кўчат тутгандан сўнг эгатнинг оралари культивация қилинади, сўнг кўчат атрофи юмшатилади ва биринчи марта ўғит берилади. Иккинчи культивация экин бир суғорилгандан сўнг ўтказилади. Эртаги карам икки марта чопиқ қилинади.
Кўчатлар экиб бўлингандан кейин икки-уч хафта ўтказиб биринчи ялпи ишлов берилади. Бунда қатор оралари КРН - 4,2 культиватор билан 15-16 см чуқурликда культивация қилиниб, ўсимлик атрофи юмшатилади, маъдан ўғитлар билан озиқлантирилади ва суғорилади. 20 - 25 кундан кейин яна бир марта ялпи ишлов берилади.
Карамни озиқлантириш учун гектарига 25-30 тонна гўнг, 200 кг азот, 150 кг фосфор ва 75 кг калий солинади.
Иккинчи йил боғларда кузда гўнгнинг йиллик миқдори тўлиқ, фосфорнинг 75, калийни 50% ерни ҳайдашдан олдин солинади. Фосфорнинг 25, калийни 50%, азот ўғитларининг 20% кўчатни экишдан олдин, қолган қисми кўчат тутгандан сўнг, тупбарги пайдо бўлганда ва карамбоши ўрай бошлаган пайтда тенг қисмларга ажратилган ҳолда берилади. Бўзтупроқли ерларда эртаги карамга 8-10 марта, сизот сувлари юза жойлашган ерларда 6 - 8 марта сув бериш тавсия этилади. Суғориш меъёри гектарига 500 - 550 м3.



СУҒОРИШ
Карамни неча марта суғориш уни экиш муддатига ҳамда сизот сувнинг чуқур ёки юзалигига боғлиқ. Карам кўчати далага ўтқазилгандан кейин тутиб кетиш ва карам бош ўраётган даврда сувни айниқса кўп талаб қилади.
Эртаги карам кўчатини далага ўтқазиш вақтида кўпроқ ёғин-сочин бўлиб туради, бинобарин, бу даврда экинни суғормаса ҳам бўлади. Акс ҳолда экинни албатта суғориш шарт. Шунинг учун эртаги карам кўпинча мартнинг охири ва апрелнинг дастлабки кунларидан бошлаб суғорилади. Сизот суви чуқур жойлашган ерларда эртаги карам майнинг ўрталаригача ҳар 7-8 кунда бир марта суғорилиши керак. Майнинг иккинчи ярми ва июнда эса 5-6 кунда сув берилади. Йиғиб-териб олиш олдидан сувни тўхтатиш лозим. Умуман олганда сизот суви чуқур жойлашган ерларда эртаги карам ўсув даври мобайнида (тупроқнинг дала нам сиғимига нисбатан суғоришдан олдинги тупроқ намлиги 80% дан камаймаганда) 10-12 марта, сизот суви юза жойлашган далаларда эса 6-8 марта суғорилади.
20.08.2015 МЕВАЛИ БОҒ ҚАТОР ОРАЛАРИДА САБЗАВОТ ВА ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

ПИЁЗ НАВЛАРИ

Пиёзни маҳаллий шароитда яратилган эртапишар Сумбула, Оқ дур, ўртапишар Истиқбол, Зафар навларини экиш тавсия этилади.

ПАРВАРИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Ўзбекистонда пиёз уч муддатда эрта-баҳорги, ёзги-кузги ва тўқсонбости қилиб экилади. Баҳорги муддатда пиёз жанубий вилоятларда 5-25 январда, марказий вилоятларда 20 феврал-10 март, шимолий вилоятларда 5-25 март, 2- йил боғларга тўқсонбости муддатда марказий вилоятларда 15 ноябр 15 декабр ва шимолий вилоятларда 1 ноябр 1 декабрда, ёзги-кузги муддатда шимолий вилоятларда 15 август 1 сентябр бошқа вилоятларда 15 август- 10 сентябрларда уруғи экилади.
Пиёз уруғи гектарига баҳорги муддатда гектарига 12-15 кг, ёзги - кузги ва тўқсонбости муддатда 20 кггача сарфланади. Пиёз СКОН - 4,2, СММ - 4 русумли сеялка билан ернинг нишабига қараб қатор ораларини 70-90 см. дан олиб тўрт қаторли усулда экилади. Уруғлар ерга 1,5 - 2 см чуқурликка кўмилади.
Пиёз икки-уч марта дастлаб ўсимликларнинг бўйи 6 - 8 см га етганда, иккинчи марта боғлаб чиқариладиган товар ҳолига келганда ўтоқ ва ягана қилинади. Қатор ораларидаги бегона ўтлар КРН-2,8 А культиватори билан ерни 15-16 см чуқурликда ишлов берилади.
Ўғитлаш. Пиёз ўсимлиги патак илдизли сабзавот бўлиб, илдиз тизими асосан тупроқнинг устки қисмига яқин жойлашган. Шунинг учун у ернинг устки қисмида асосий озиқа элементларни кўп бўлишини талаб қилади.
- Бўз тупроқларда пиёздан 30 тонна хосил олиш учун ҳар гектар ерга ўртача 300 кг азот, 220 кг фосфор ва 90 кг калий бериш керак.
- Ўтлоқи, ўтлоқи ботқоқ тупроқларда эса 250 кг азот, 200 кг фосфор, 80 кг калий беришни тақазо этади.
- Шўрланган, тупроқ бонитети паст бўлган ўтлоқи тақир, тақир тупроқларда пиёз етиштирилганда гектарига 320 кг азот, 220 кг фосфор ва 100 кг калий бериш керак
Ўғитларни бериш муддати. Режалаштирилган ҳосилга белгиланган фосфор ўғитни йиллик миқдорини 70-75% ерни асосий ишловида, қолган қисми эса ерни бороналашдан олдин берилади. Азот ўғитини эса вегетация даврида озиқлантириш пайтида тенг иккига бўлиб берилади. Биринчи озиқлантириш пиёз ягоналаб, пиёз боши ўтоқ қилингандан сўнг, иккинчиси эса шакллана бошлаганда берилади. Пиёз ўсимлигига органик ўғитлардан янги гўнгни бериш тавсия этилмайди. Гўнг берилганда гўнгдаги бегона ўтлар уруғлари униб чиқиб, олинадиган ҳосилга салбий таъсир этади.
20.08.2015 МЕВАЛИ БОҒ ҚАТОР ОРАЛАРИДА САБЗАВОТ ВА ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
Суғориш. Пиёз ҳаво нами паст жойларда яхши ўсади, аммо тупроқнинг сернам бўлишини хоҳлайди. Пиёзнинг барг шапалоғини кичиклиги ва сувни тежаб-тергаб сарфлашига қарамасдан, унинг илдизи яхши ривожланмаганлигидан тупроқ намлигига талабчанлиги ниҳоятда кучли. Уруғ униб чиқаётган ва пиёз боши шаклланаётган даврда экиннинг сувга талаби айниқса ошади. Фақат ўсув даврининг охирида ва пиёз бошлари етилган пайтдагина ўсимликнинг сувга бўлган талаби бир оз камаяди. Бу даврда тупроқ ҳаддан ташқари сернам бўлса, пиёз кечроқ етилади ва уни узоқ сақлаб бўлмайди. Тупроқ нами етишмаса, пиёз бошининг катталашиши сустлашади,ўсув даврини барвақт тугаллайди, камбарг ва пиёзбоши майда бўлади, натижада ҳосилдорлик кескин камаяди.
Суғорганда тупроқ етарли даражада намиқмаса барги оқиш - яшил тусга кириб, учи эгилади. Ортиқча намланганда эса барги оч яшил рангга киради.
Сизот суви чуқур жойлашган бўзтупроқли ерларда кўкламнинг охири ёзнинг бошларида пиёз ҳар 7-10 кунда суғорилади.
Пиёзни тез-тез суғориш то пиёз боши шаклланишининг охиригача давом эттирилиб, янги барг ўсиб чиққандан сўнг тўхтатилади. Июннинг иккинчи ярмидан бошлаб, яъни пиёзбошининг ўсиши тўхтагандан кейин экин 12-14 кун оралатиб икки марта суғорилади ва йиғиб-териб олишга бир ой қолганда суғориш тўхтатилади. Экин шу тарзда суғорилганда пиёзбоши қаттиқ-тиғиз ва узоқ сақланадиган бўлиб етилади. Мана шу даврда ўсимлик суғориб турилса, у қайтадан кўклаб кетади ва бундай пиёз яхши сақланмайди. Сизот суви чуқур жойлашган бўз тупроқли ерларда кўкламда экилган пиёзни ўсув даврида 11-13 марта, сизот суви яқин бўлган участкаларда 7-9 марта суғориш керак.
Юқорида айтилганидек, пиёз илдизлари тупроқнинг юза қатламига таралишини ҳисобга олиб ҳар галги суғоришда гектарига 350-400 м3 хисобидан сув берилади.
20.08.2015 МЕВАЛИ БОҒ ҚАТОР ОРАЛАРИДА САБЗАВОТ ВА ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
САБЗИ НАВЛАРИ
Сабзини эртапишар Мшак-95, Нурли-70, ўртапишар Мирзои сариқ-304, Қизил мирзои-228, Нантская-4, Шантане-2461, Зийнатли навлари экишга тавсия этилади.

ПАРВАРИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Ўзбекистоннинг жанубий вилоятларида баҳорги сабзи уруғи 15-28 февралда; Марказий вилоятларда 1-15 мартда, Шимолий вилоятларда 15-30 мартда экилади. Сабзи уруғлари СКОН-4,2, СММ-4 русумли сеялкалар билан 1,5-2 см чуқурликка 52x8, 62x8 см схемада экилади. Уруғ сарфи гектарига 5-6 кг. Сабзини парваришлаш жараёнидаги энг мухим масалалардан бири уруғни ердан текис ундириб олишдир. Сабзи ниҳоллари тупроқ доим нам бўлганда 5-7 кунда кўринади ва 10 кунда униб чиқади.
Сабзи униб чиқиши билан дарҳол бегона ўтларни ўташга ва яганалашга киришиш керак. Сабзи 2 марта ўталади. Дастлабки ўташ сабзи битта чинбарг чиқарганда, кейингиси эса 3-4 барг чиқарганда ўтказилади. Ҳар ўтоқ давомида ягана ҳам қилиб борилади. Бегона ўтларни йўқотиш учун гербицидлардан фойдаланилади. Бир йиллик ўтларга қарши, экишдан олдин гектарига Гезагард-50 ёки Прометрин препаратини ҳар гектарига 2-3 кг дан бегона ўтлар уруғи ердан унгунга қадар ёки 1-2 чинбарг чиқарган вақтда; Нитран 30 фойизли препаратни гектарига 3,3 - 6,0 кг ёки Трефланни 24 фойизли препаратини гектарига 4-6 кг ҳисобидан маданий ўсимликларининг уруғи униб чиққунгача ёки 1-2 чинбарг чиқарган вақтда ёки Фюзилад Супер 12,5 фойизли препаратини гектарига 1-2 кг ҳисобидан бегона ўтлар уруғи 2-4 та барг чиқарган вақтида пуркалади.
Гербицид сепилган сабзи экинлари меваларини 4 ойдан илгари истеъмол қилиш тақиқланади. Сабзи иккинчи марта ягана қилиниб, ўтдан тозалангандан кейин қатор оралари трактор культиваторида юмшатилади.
Суғориш. Илдизмева сабзавотларнинг тупроқ намига бўлган талаби экиннинг турига қараб ҳар хилдир.
Лавлаги ва сабзи ўсимлигининг илдизи яхши ривожланган, тупроққа нисбатан чуқур таралади, барг шапалоғи унчалик катта эмаслигидан сувни кўп буғлантирмайди, аммо тупроқнинг бир оз чуқур қатламидан нам тортиб олиш қобилиятига эга. Демак, уларнинг сувга ўта талабчан эмаслигининг боиси ҳам шунда. Лекин Ўзбекистон шароитида экинларни суғормасдан мўл ва сифатли ҳосил олиб бўлмайди. Агар экин қондириб суғорилмаса, ҳосилдорлик ва шунинг билан бирга маҳсулотнинг сифати пасаяди.
Сабзи ва лавлаги ўстиришда тупроқнинг тўйинган дала нам сиғимига нисбатан суғоришдан олдинги тупроқ намлиги 70-75% бўлиши керак.
Илдизмевали сабзавотлар ўсув даврида сувни ҳар хил миқдорда талаб қилади. Уруғнинг униб чиқиш, шунингдек баргнинг жадал суратда ўсиш ва ҳосил тўплаш даврида экинларнинг сувга талабчанлиги бир оз ошади. Илдизмеваси етилган вақтда экин ҳаддан ташқари кўп суғорилса, уни узоқ сақлаб бўлмайди ва ёрилиб кетиши мумкин.
Тупроқ нами етишмаса сабзининг барги қораяди, ортиқча сернам бўлса оч яшил тусга киради. Шунга мувофиқ хўраки лавлаги баргининг ўсиши анча секинлашади, майдалашади ва у тўқ қизил-бинафша ранг билан қопланади. Ортиқча нам бўлганда барги яшил, томирлари эса оч қизғиш рангга киради.
Ўзбекистон шароитида сабзи ҳамда хўраки лавлаги боғ қатор орасига кузда ва кўкламда сепилади. Кўкламда сепилганда ўсимликнинг ўсув даври ҳаво анча салқин пайтда ўтади, лекин илдизмева ҳосил қилиш пайти эса ёзнинг айни иссиқ вақтига тўғри келади. Бу вақтда экилганда уруғ қишда ва баҳорда ёққан ёғиндан тўпланган нам ҳисобига бемалол униб чиқади. Айрим, яъни кўклам қурғоқчил келган йиллардагина уруғнинг униб чиқишини тезлаштириш мақсадида уруғ суви берилади.
Кўкламда экилган илдизмевали сабзавотлар апрелнинг иккинчи ярмидан бошлаб суғорилади. Дастлабки пайтларда экин ҳар бир ярим-икки ҳафтада, майнинг иккинчи ярмидан эътиборан, яъни илдизмевалар жадал суратда катталашаётганда эса ҳар 7-8 кунда суғорилади. Ҳосил етилиб, йиғим-терим пайти яқинлашганда суғориш тўхтатилади.
20.08.2015 МЕВАЛИ БОҒ ҚАТОР ОРАЛАРИДА САБЗАВОТ ВА ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
Сизот суви чуқур жойлашган ерларда эртаги сабзи ва лавлаги ўсув даврида 8, сизот суви юза далаларда эса 5-6 марта суғорилади.
Барча илдизмевали сабзавотлар учун тупроқ (70-80 см) қатлами нам бўлиши керак. Бу эса бошқа сабзавотларга қараганда катта норма билан суғоришни тақозо қилади. Лекин ҳамма илдизмевали сабзавотлар учун суғориш меъёри бир хилда эмас.
Сабзи ва лавлаги нисбатан камроқ сув талаб қилади, бинобарин навбатдаги суғориш олдидан тупроқнинг дала нам сиғимига нисбатан суғоришдан олдинги тупроқ намлиги 70-75% га тушиб қолиб, нам анча камаяди. Шундай пайтларда бу экинлар тупроқ шароитига қараб гектарига 550-600 м3 ҳисобидан суғорилади.
Сабзини ҳаддан ташқари катта меъёр билан суғориш тавсия этилмайди.
Суғориш-тупроқ ва унинг унумдорлигига кучли таъсир этадиган воситадир. Суғориш натижасида экинларнинг ҳосилдорлиги оширилади ва маҳсулотнинг сифати яхшиланади. Шунинг учун экинлардан муттасил юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда суғоришни тўғри ташкил этишнинг аҳамияти каттадир. Суғориш яхши ташкил қилинганда сабзавоткорларнинг иш унуми ошади, маҳсулотнинг сифати яхшиланади ва таннархи арзонлашади.
Сабзини ўғитлаш. Республикани барча минтақаларида сабзи боғлар орасига эртаги муддатда экилади. Сабзи ўсимлиги бошқа сабзавотлар каби тупроқ унумдорлигига, асосий озиқа элементларига талабчандир. Озиқа элементлари етарли миқдорда тавсия этилган миқдорда берилганда юқори ҳосил олиш имкони бўлади.
Республикада энг кўп тарқалган қадимдан суғориб келинаётган буз тупроқ ерлардан эртаги сабзининг гектаридан 25 тоннадан хосил олиш учун соф холда 150 кг азот, 80 кг фосфор, 45 кг калий солиш керак; ўтлоқи, ўтлоқи ботқоқ ерларда етиштирилганда соф холда 120 кг азот, 70 кг фосфор, 40 кг калий бериш керак; шўрланган тақир ерларда етиштирилганда эса соф ҳолда 160 кг азот, 80 кг фосфор, 50 кг калий бериш керак; 30 тонна хосил олиш учун келтирилган тупроқларга қуйидаги миқдорда соф ҳолда ўғитлар беришлик тавсия этилади; қадимдан суғориб келинаётган бўз тупроқларда сабзи етиштирганда гектарига соф ҳолда 220 кг азот, 160 кг фосфор, 100 кг калий; ўтлоқи, ўтлоки ботқоқ тупрокларда етиштирилганда эса 175 кг азот, 130 кг фосфор, 80 кг калий; шўрланган тақир тупроқларда етиштирилганда эса 250 кг азот, 200 кг фосфор, 120 кг калий бериш керак бўлади.
Бериладиган маъдан ўғитлар ичида аммиак селитра, аммофос, суперфосфат, ўзимизда ишлаб чиқарилаётган Муборак фосфорит кони фосфор ўғитини қўллаш яхши натижаларни беради.
Шўрланган, тақир тупроқларда сульфат аммоний, калий сульфат, калий хлорид ўғитларини бериш тавсия этилмайди, сульфат аммоний ўрнига аммиак селитраси, калий ўғитлари сифатида нитрат калий ўғитларини бериш тавсия этилади. Янги гўнгни бериш тавсия этилмайди. Гўнгни бериш тупроқда бегона ўтларни кўпайишига олиб келади, уни ўтоқ қилиш учун сарф харажатлар кўпаяди, сабзи ўсимлигини ўсиши, ривожланиши орқада қолади, ҳосилдорлик камаяди.
Ўғитларни бериш муддатлари: Фосфор ўғитини йиллик миқдорини 75%, калийни ҳаммаси ерларни асосий ишлов даврида, қолган 25% фосфорни ерни бороналаб эгат олишда бериш тавсия этилади. Азотли ўғитларни ҳаммаси вегетация даврида озиқлантиришда иккига бўлиб берилади. Биринчи озиклантириш ўтоқ қилиб ўсимлик сони сийраклаштирилгандан сўнг, иккинчиси эса 2-3 тадан чинг барг пайдо бўлганда ўтказилади. Ўғитлар ўғитлагич мосламалар билан қатор ораларига ўсимликка яқинроқ қилиб берилади.
20.08.2015 МЕВАЛИ БОҒ ҚАТОР ОРАЛАРИДА САБЗАВОТ ВА ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
ОШ ЛАВЛАГИ

Ош лавлагини маҳаллий Диёр ва чет эл навларидан Бордо 237, Бикорес, Боро F1, Пабло F1 дурагайлари экиш тавсия этилади.

ПАРВАРИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ
Ош лавлаги уруғлари 4-5оС да униб чиқа бошлайди, ўсиб ва ривожланиб бориши учун энг қулай ҳарорат 20-25оС дир. Лавлаги совуқ (-2-3о) ва юқори ҳарорат таъсирига чидамли бўлади, тупроқда нам етарли даражада бўлганда юқори хосил беради.
Бахорги муддатда жанубий худудларда 15- феврал -1 март, марказий худудларда 1-15 март ва шимолий худудларда мартни учунчи ўн кунлигида - апрелни биринчи ўн кунлигида экилади.
2-йил боғларга тўқсонбости муддатда марказий вилоятларда 10 ноябр-10 декабр ва шимолий вилоятларда 1 ноябр-10 декабрда экилади. Уруғ сарфи баҳорги ва ёзги муддатларда 14-16 кг, тўқсонбости муддатда 16-18 кг. Экиш схемаси 50+20х8 см. Ош лавлагини суғориш сони ва суғориш меъёри сабзиникига ўхшаш бўлади.
20.08.2015 МЕВАЛИ БОҒ ҚАТОР ОРАЛАРИДА САБЗАВОТ ВА ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
БОДРИНГ НАВЛАРИ

Республикамизда бодрингнинг қуйидаги навлари экишга тавсия этилган: Ранний - 645, Ўзбекистон-740, Первенец Узбекистана - 265, Марғилон - 822, Зилол, Парад, Конкурент, Наврўз, Омад, Талаба ва Голландия F1 дурагайларидан Алиби, Астерикс, Регал, Аякс, Супериналардан иборат.

ПАРВАРИШЛАШ ТЕХНОЛОГИЯСИ

Ўзбекистонда эртаги бодринг жанубий минтақаларда 1-15 апрелда, марказий вилоятларда 10-20 апрелда, шимолий вилоятларда 20 - 30 апрелда, ўртаги муддатда жанубда 20 апрел 5 майда, марказий вилоятларда 1 -10 майда, шимолда 1 - 15 майда экилади.
Эртаги маҳсулот етиштириш учун плёнкали ёпқичлар остига март ойининг 2-3 ўн кунликларида 70+140x40 см оралиқда уруғ ташланади. Очиқ майдонда СБУ-2,4А сеялкасида 70x30, 90x20 см тизимида 4-5 см чуқурликка экилади. Уруғ сарфи гектарига 4 - 5 кг. Униб чиқиб ниҳоллар уруғ палла баргчалари даврига киргандан кейин биринчи, битта чинбарг даврига киргандан кейин эса иккинчи марта ягана қилинади.
Қатор ораларига КРН -2,8А, Кон-2,8А, КХО-4 русумли культиватори билан 15-16 см чуқурликда ишлов бериб, ўсимлик атрофини мунтазам юмшатиб туриш, минерал озиқ ва сув бериб бориш керак. Ўсув даври мобайнида ҳар икки-уч суғоришдан кейин қатор ораларини 15-16 см чуқурликда культивация қилинади.
Ўғитлаш. Бўз тупроқларда бодрингдан гектарига 15-16 тонна ҳосил олиш учун гектарига 20 тонна гўнг ва N190P100 K75 бериш тавсия этилади.
Азотли ўғитлар сульфат аммоний ёки аммиак селитраси кўринишида берилади.
Фосфорли ўғитлар - аммофос ёки таркибида P2O5-9,5%, N-4,6% бўлган мураккаб фосфор ўғити кўринишида берилади.
Калий ўғити калий хлор кўринишида берилади. Гектарига соф холда N150P100 K75 берилганда тукда қуйидагича: сульфат аммоний - 571 кг ёки аммиак селитраси - 376,5 кг, аммофос - 217,4 кг, калий хлор - 150 кг бўлади.
Ерга асосий ишлов берилаётганда органик ўғитининг ҳамма миқдори, фосфорнинг 75% ва калийни 75% берилади. Бу кўрсаткич гўнгнинг гектарига 20 т, аммофоснинг 163 кг, калий хлорнинг 112,5 кг тўғри келади.
Азотли ўғитларни 50% га камайтириш мақсадида, биоазотни гектарига 2 л суғориш суви билан биогумусни гектарига 10 тонна, вермигумни гектарига 10 тонна бериш мумкин.
Ўтлоқи ёки ўтлоқи ботқоқ тупроқларда бодринг етиштириш учун гектарига N120P80 K60 кг бериш тавсия этилади. Азотли ўғитлар сульфат аммоний ёки аммиак селитраси кўринишида берилади.
Фосфорли ўғитлар - аммофос ёки таркибида P2O5-9,5%, N-4,6% бўлган мураккаб фосфор ўғити кўринишида берилади.
Калий ўғити - калий хлор кўринишида берилади. Гектарига соф холда N120P80 K60 берилганда тукда қуйидагича: сульфат аммоний - 456,8 кг ёки аммиак селитраси - 301,2 кг, аммофос-174 кг, калий хлор-120 кг бўлади.
Ерга асосий ишлов берилаётганда фосфор ва калийнинг 75% берилади. Бу кўрсаткич аммофоснинг гектарига 130,5 кг, калий хлорнинг гектарига 90 кг дан берилганда тўғри келади.
Биринчи озиқлантириш ўсимликнинг 2-3 чин барг чиқарган даврида берилади. Бу озиқлантиришда азотнинг 10% , фосфор ва калийнинг қолган 25% берилади. Бу сульфат аммонийнинг гектарига 45,7 кг, аммиак селитрасининг гектарига 30 кг , аммофоснинг гектарига 44 кг тўғри келади.
20.08.2015 МЕВАЛИ БОҒ ҚАТОР ОРАЛАРИДА САБЗАВОТ ВА ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
Иккинчи озиқлантириш оналик гулларининг ялпи гуллаган даврида берилади. Бу озиқлантиришда азотли ўғитнинг 45% берилади. Бу кўрсаткич сульфат аммонийнинг гектарига 205,6 кг, аммиак селитрасининг гектарига 135,5 кг тўғри келади.
Учинчи озиқлантириш ҳосилни иккинчи ёки учинчи теримидан сўнг берилади. Бу озиқлантиришда азотли ўғитнинг қолган 45% и берилади, бу сульфат аммонийнинг гектарига 205,6 кг.га ёки аммиак селитрасини эса 135,5 кг.да берилишига тўғри келади.

Бодрингни суғориш. Бодринг жуда серпалак экин. Унинг асосий пояси 1-2 метрга етади, поядан ён шохчалар ва йирик барглар чиқади. Бодрингнинг илдизи эса унчалик ривожланмаган ва унинг асосий қисми тупроқнинг ҳайдалма қатламига яъни 25-30 см чуқурликка таралади. Ўсимликни ернинг устки қисми билан илдизларининг ривожланиши ўртасидаги номувофиқлик экинни тез-тез суғориб туришни тақозо қилади. Шу сабабдан экиннинг сувга талабчанлигининг боиси ҳам шунда.
Сувга талабчанлиги жихатдан бодринг сабзавот экинлари орасида биринчи ўринда турадиган экинлар қаторига киради. Найчалаш ва меваси етилган даврда бодринг сувни айниқса кўп талаб қилади.
Тупроқ нами етишмаса ўсимликнинг ўсиши сустлашади, ҳосил тўплаш даври қисқаради ва махсулотнинг сифати пасаяди. Бундан ташқари бодринг эгри - бугри ва мазаси аччиқ бўлиб етилади.
Тупроқ нами қочганда бодрингнинг барги тўқ яшил, сернам бўлганда эса оч яшил тусга киради.
Бодрингни суғоришда об-хаво шароитини, тупроқдаги намни ва ўсимликнинг қайси фазада ўсаётганлигини ҳисобга олиш жуда мухимдир.
Кўкламда экилган бодрингнинг ҳосил тўплаш даври одатда кечкисига қараганда узоқроқ давом этади. Экиннинг найчалаш – ҳосил тўплаш даври ёзнинг иссиқ пайтига тўғри келади. Ҳар қайси фазада ҳар-хил миқдорда сув талаб қилиши, ҳарорат шароитини эътиборга олиб сизот суви чуқур жойлашган ерларда кўкламда экилган бодринг ҳар 7-8 кунда суғориб турилади. Ҳосил тўплаш даври бошланиши биланоқ экин тез-тез, ёппасига хосилга кирганда эса ҳар қайси теримдан кейин, яъни камида 2-3 кун оралатиб суғорилади. Ана шундай қилинганда сизот суви чуқур участкаларда эртаги бодрингга ўсув даврида 14-15 марта, юза ерларда эса камроқ 9-11 марта сув берилади.
Биринчи чопиқдан то 2-3 та чинбарг чиқаргунича ўсимликни қантариш-нинг суғориш тартиботида аҳамияти каттадир. Чопиқдан кейин навбатдаги сувни 10-12 кундан сўнг яъни унинг барги тўқ яшил тусга кирганда бериш керак.
Бодринг найчалагунича тупроқнинг тўйинган дала нам сиғимига нисбатан суғоришдан олдинги тупроқ намлиги 80%, найчалаш даврида эса 85-90% бўлганда суғорилса ўсимлик яхши авж олиб ҳосил бирмунча ортади. Сув сиғими кам ва механик таркиби жиҳатдан енгил тупроқли ерларда суғориш меъёри камайтирилади, нам сиғими яхши бўлган оғир тупроқли участкаларда эса кўпайтирилади.
20.08.2015 МЕВАЛИ БОҒ ҚАТОР ОРАЛАРИДА САБЗАВОТ ВА ПОЛИЗ ЭКИНЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
Редисни Сакса, Дунганский, Лола, Красний великан, Майский местний ва Эртапишар навлари кенг тарқалган. Уруғи экилиб ниҳоллар пайдо бўлгандан жуда тезпишар навлари 20-25 кунда, тезпишарлари 30-35, ўртапишарлари 35-40 ва ўртачи кечки навларининг илдизмевалари 40-45 кунда етилади.
Редис уруғининг униб чиқиши, ўсиши ва ривожланиши учун энг қулай ҳарорат 15-180С ҳисобланади. Лекин редис паст ҳароратда (8-120С) ҳам ўсади ва 3-40С совуққа бардош беради. Ҳарорат юқори-25-300С ва ундан ҳам юқори бўлганда редис ёғочлашиб таъмини, сифатини йўқотади.
Редис қисқа сояга чидамли ўсимлик, ёруғлик етишмаса ҳам ўсаверади. У ўғитланган унумдор ерларга эрта баҳорда феврал охири-март бошларида, кўпинча бир неча муддатда экилади. Редис ёзда экилмайди, чунки у ёз ойларида тез пишиб ўтиб кетади ва таъмини йўқотади. Редис уруғи сабзавот сеялкаси билан пушталарга 2 қатор, пушталар ораси 50-70 см қилиниб ҳар гектар ерга 10-12 кг ҳисобидан уруғ экилади. Ўсимлик 1-2 тадан чинбарг чиқарганда яганаланади ва бир йўла ўтоқ қилинади. Қатордаги ўсимликлар ораси кичик тезпишар навлар учун 3-4см, кечпишарларига эса 5-6 смда бир тупдан қолдирилади.
Баҳордаги ёғингарчиликка қараб редис 2-4 марта суғорилади, қатор оралари культивация қилинади, бегона ўтлар йўқотилади. Илдизмевалари етилишига қараб 2-3 марта танлаб териб олинади. Навига қараб гектаридан 10-12 т. гача ҳосил беради.

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Келгуси йили юқори ва сифатли ҳосил олиш учун айни кунларда боғ қатор ораларининг...
Туманларда жойлашган оила томорқалари-нинг майдонлари 0,03; 0,06; 0,10 га ва...
Мева мўл бўлсин десангиз Бунда боғбонларга қуйидаги тавсиялар...
Республикамизда юқори ҳосил берувчи пакана ва ярим пакана мевали...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: