volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » 12.02.2015 Вилоятда қўёнчиликни ривожлантириш.

12.02.2015 Вилоятда қўёнчиликни ривожлантириш.

12.02.2015 Вилоятда қўёнчиликни ривожлантириш.

Қуёнчилик – чорвачилик тармоқлари ичида сердаромад соҳа бўлиб, аҳолини парҳезбоп гўшт, саноатни эса сифатли мўйна ва тивит билан таъминлайди. Қуён боқиш илмий асосда ташкил этилса, ҳар бир она қуёндан йилига (5-6 маротаба болалайди) 60-70 кг гўшт, 20-25 дона сифатли мўйна олиш мумкин.
Мустақил Ўзбекистон бозор иқтисодиётига босқичма-босқич ўтаётган бир пайтда аҳолини озиқ-овқат ва кийим-кечакка бўлган талабини тўла қондириш борасида чорвачиликнинг ҳар бир соҳасидан унумли фойдаланиш мутахассисларнинг пировард асосий вазифаларидан саналади.
Чорвачилик мамлакатимиз халқ хўжалигида муҳим ўринни эгаллаб, қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқаришнинг асосий тармоқларидан ҳисобланади. Чорвачилик аҳолини ҳаётий зарур бўлган гўшт, сут, тухум каби озиқ-овқат маҳсулотлари, саноат корхоналарини зарурий хом ашё билан таъминлайди. Шу нуқтаи назардан ҳам қуёнчилик чорвачиликнинг муҳим тармоқларидан биридир.
12.02.2015 Вилоятда қўёнчиликни ривожлантириш.
Қуёнчилик – чорвачиликнинг тез етилувчан, серпушт, сермаҳсул тармоқларидан биридир. Бугунги кунда коллежларни битираётган ҳар бир қишлоқда яшовчи ёшларимиз ўзлари хонадонларида қуёнчилик билан шуғулланишлари ва оилавий кичик тардбиркорликни бошлаб катта даромад олишлари мумкин. Навоий вилоятининг барча туманларидаги иқлим шароити қуёнчиликни ривожлантиришга мос келади, бундай иқлим шароитида қуёнлар яхши ривожланади ва касалликка кам чалинади ҳамда яхши даромад берадиган чорвачилик тармоғи ҳисобланади.
Бу тармоқдан кам меҳнат ва озуқа сарфлаб, кўплаб парҳез гўшт, сифатли тери, майин тивит ва бошқа маҳсулотлар етиштириш мумкин.
Ўзбекистон аҳолиси ҳар йили ўртача 0,5 млн.дан ўсаётганини ҳисобга олсак, вилоятда ҚУЁНЧИЛИКни жадал ривожлантириш ҳамда қуён терисини қайта ишловчи, ундан саноат махсулотлари ишлаб чиқарувчи кичик корхоналарни ташкил этиш мақсадга мувофиқ.
12.02.2015 Вилоятда қўёнчиликни ривожлантириш.
Қуён гўшти парҳез гўшт ҳисобланиб, аҳоли озиқ-овқати таркибида муҳим аҳамиятга эга. Қуён гўшти қорамол, қўй гўштига нисбатан енгил ҳазм бўлади, тўла қимматли оқсилларга бой, холестерин миқдори кам. Одам организми қорамол гўштидаги 62 % оқсилни ўзлаштира олса, қуён гўштидан 90 % гача ўзлаштиради.
12.02.2015 Вилоятда қўёнчиликни ривожлантириш.
Қуён гўштида товуқ гўштига нисбатан 2,7 марта Nа моддаси кам, ҳатто бузоқ гўштига нисбанат 2,4 марта холестерин оз бўлади. Шу хусусиятларига кўра қуён гўшти болалар, кексалар ҳамда ошқозон, жигар, юрак-қон томир касалликларига йўлиққан беморларга тавсия этилади.
Ҳозирги бозор иқтисодиёти ва хўжалик ҳисоби шароитида 5 бош қуён ва 1 бош насилли эркак қуёндан бир йилда 400 кг дан зиёдроқ парҳез гўшт етиштириш ёхуд ҳар куни оила қозонига 1 кг дан зиёд гўшт тушиши мумкин. Қуён териси ҳам халқ хўжалигида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, мўйначилик саноатида натура ҳолда, енгил чиройли аёллар палтоси (пўстин), жакет (нимтаки)лар, болалар пўстини, ёқаликлар, қулоқчинлар, телпаклар тайёрланса, атторлик маҳсулотларидан чармли енгил оёқ кийимлар, қулқоп, сумкалар тайёрланади.
Қуён тивитидан энг сифатли рўмоллар ва бошқа нарсалар тайёрланади. Вояга етган ҳар бир қуёндан бир йилда жами қарийб 2 кг тивит олиш мумкин.
ЎзҚХИИЧМ Навоий вилоят бўлими.

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Конимех тумани Навоий вилоятининг жанубий ҳудудларидан. Туманнинг асосий қисми...
Чорвачиликда гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари билан бир қаторда қуён гўшти...
Сунги беш йилларда Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини...
Жанхужаев Серик Бабакулович  Навоий вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: