volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ШАРОИТИДА ҚОРАМОЛ НАСЛИНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ШАРОИТИДА ҚОРАМОЛ НАСЛИНИ ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ШАРОИТИДА ҚОРАМОЛ НАСЛИНИ  ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
Танлаш ва жуфтлаш наслчилик ишининг асосидир. Танланган урғочи моллар юқори насл қийматига эга наслдор эркак хайвонлар билан жуфтланади.
Қишлоқ хўжалик хайвонлари 3 усулда урчитилади:
1. Соф зотли урчитиш.
2. Чатиштириш.
3. Дурагайлаш.
Республикамизда урчитиш учун режалаштирилган сут, сут-гўшт маҳсулдорлик йўналишидаги 4 та қорамол ти урчитилади: қора-ола, бушуев, қизил чўл ва швиц зотлари.
ҚОРАМОЛЛАРНИ УРЧИТИШ ТАРТИБИ

ҚОРАМОЛ ЗОТИ БУҚА ЗОТИ
Бушуев Бушуев
Қора ола Голштин
Қизил чўл Англер, Дания қизил зоти
Швиц Америка ва Австрия селекциясига мансуб швиц зоти

СИГИРЛАРНИНГ ЁШИНИ АНИҚЛАШ
*Сутдор қорамолчиликда сигирларнинг ёшини аниқ билиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки, сигирнинг ёши улғайган сари (5-7 туғишгача) сут маҳсулдорлиги ошади, қариганда эса камайиб боради. Қорамолларнинг ёши тўғрисидаги маълумотларни бузоқ туғилганидан бошлаб хисобга олиб бориш керак.
*Сигирларнинг ёшини шохидаги ҳалқалар сонидан ёки тишига қараб ҳам аниқласа бўлади. Биринчи халқа молди биринчи туққандан кейин 2.5-3.0 ёшда пайдо бўлади.
*Сутлик тишлар катталиги бўйича доимийлардан кескин фарқ қилиб ингичка ва тор бўлади, доимий тишлар, аксинча узун ва кенг бўлади. Молларнинг 18 ойлигидан кейин ўртада бир жуфт сутлик тиши тушиб, қозиқ тиши билан алмашади, қолган тишлари ҳар йилда тушиб алмашиб туради. Мол 4.5-5.0 ёшга етганда сут тишлари тўлиқ тушиб, ўрнини доимий тишлар эгаллайди.
*Молнинг келиб чиқиш ҳақидаги маълумотлар сигир танлашдаги асосий омилдир. Бу маълумотлар сигирлардан яхши авлод олишни таъминлайди.
ҚОРАМЛЛАРНИ УРУҒЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ
*Сунъий қочириш.
*Табиий қочириш.
*Қўлда қочириш.
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ШАРОИТИДА ҚОРАМОЛ НАСЛИНИ  ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
1 йилда 1 бош наслдор буқа уруғи билан сигирлар ва таналарни қочириш имкониятлари:
-Табиий қочиришда 25-30 бош;
-Қўлда қочиришда 60-80 бош;
-Сунъий қочиришда 200-400 бош (1 бош машҳур буқа уруғи билан 10000 бош ва ундан кўп қорамолларни қочириш мумкин).
Бир қочириш мавсумда 1 наслдор қўчқор билан:
-Табиий қочиришда 20-30 бош.
-Қўлда қочиришда 100 бош.
-Сунъий қочиришда 2000-3000 бош ва ундан кўп совлиқни қочириш мумкин.

СИГИР ВА ТАНАЛАРНИ СУНЪИЙ ҚОЧИРИШ ТАРТИБЛАРИ
*Чорвачиликни ривожлантириш ва зотли молларни маҳсулдорлиги, генетик потенциалларини оширишда сунъий уруғлантириш муҳим аҳамиятга эга. Бу усул чорвачиликка юқори маҳсулдор наслли буқалардан самарали фойдаланишга имкон яратади. Сунъий қочириш йўли билан янги юқори маҳсулдор зот яратилади ва кўпайтирилади ҳамда мавжуд бўлган молларнинг зоти яхшиланади.
*Сунъий қочириш усули молларни юқумли касалликларидан (бруцеллёз, туберкулёз, вибриоз, трихомоноз) сақлайди.
*Сунъий қочириш иқтисодий тамондан табиий усулдан афзолроқдир. Чунки хўжаликда наслли буқаларнинг сони қисқартирилади ва шу ҳисобдан озуқа харажатлари тежалади.
*Молларни сунъий қочиришнинг 3 та усули мавжуд бўлиб, асосан визоцервикал ва ректовагинал усуллари қўлланилади.
*Молларни уруғлантириш учун қўйидаги асбоблар бўлиши зарур:
1.Стерил полиэтилен қўлқоп (перчатка).
2.Стерилланган полиэтилен конуссимон ампула.
3.Полиэтилен катетер.
ВИЗОЦЕРВИКАЛ УСУЛ
*Бу қочириш усулида таёрланган стерил шприц, катетер илиқ эритмаларда 3-4 марта кетма кет ювилади. Қин ойнаси ишлатишдан олдин қайнатиб олинади ёки спиртланган тампонни ёқиб унинг алангасида дезинфекцияланади, кейин стерил шприц катетрга уруғлик тортиб олинади. Сигир ва таналар қин ойнаси (кўзгуси) орқали шприц катетрни бачадон бўйнига киргизиб уруғлантирилади.
РЕКТОВАГИНАЛ УСУЛ
*Уруғлик стерил бир маротабалик пипеткага тортиб олинади ва махсус шприц ёрдамида вульва лабларини очиб қин ичига киритилади ва шу вақтнинг ўзида иккинчи қўл тўғри ичакка киритилади ва бачадон бўйини тортиб ушлаб олинади ва катетр бачадон бўйинига киритилиб уруғлик оқизилади.
СИГИРЛАРНИ ТУҒИШГА ТАЙЁРЛАШ
*Сигирларни туғишга таёрлаш уларни сутдан чиқаришдан бошланади. Бунда сигирларнинг семизлиги, соғломлиги, ёши, индивидуал хусусияти, маҳсулот даражаси, олдинги соғин даврининг давомийлиги, озиқлантириш шароити, келгуси, келгуси соғин даврида мўлжалланган сут миқдорлари ҳисобга олиниши лозим.
ФЕРМЕР ХЎЖАЛИКЛАРИ ШАРОИТИДА ҚОРАМОЛ НАСЛИНИ  ЯХШИЛАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
*Сутдан чиққан даврда, айниқса бевосита тўғишдан олдин, сигирларнинг семизлиги ўртадан юқори бўлиши лозим. Шундагина сигир организми туғишга таёр бўлади. Сигир туғиш пайтида тирик вазннинг 60-65 кг ни йўқотади. Агар сигир туққандан сўнг ўрта семизлик ҳолатида бўлмаса, у бўлажак соғин даврида ўз маҳсулотини бераолмайди. Буғозликнинг охирги кунлари билан бир вақтда тўғри келадиган сутдан чиққан давр мобайнида ҳомиланинг жадал эмбрионал ривожланиши рўй беради.
ҚОРАМОЛЛАРНИ АСРАШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
*Қиш пайтида қорамолларни асраш ва боқиш шароитларига алоҳида эътибор бериш керак. Уларни паст температура таъсиридан, елвизак, ҳаводаги намликнинг юқори бўлишидан ҳимоялаш ва меъёрдан ортмаслигини таъминлаш лозим. Ҳарорат +18 +200С бўлган муҳитда ҳайвон ўзини яхши ҳис қилади. Молларни совуқ биноларда сақлаш ҳайвон танасини иситишга керакли ем-хашакнинг меъёридан ортиқча сарф бўлишига олиб келади, маҳсулдорликни пасайтириб юборади.
*Қишда қорамолларни яхши шамоллаб турадиган биноларда асраш керак. Аёзли кунларда молларнинг тагига қалин тўшама солиб, кенг ёруғ биноларда сақлаш лозим. Чунки ташқаридаги совуқ шамол тананинг баъзи қисмларини, сигирларнинг елинини шикастлантиради. Бузоқларни парваришлашда биноларни иситилган, ҳарорат меъёрида бўлиши лозим.
*Қиш даврида, қорамолларни сув билан таъминлаш ўта муҳимдир. Сув сақлайдиган идиш ва қурилмаларни музламаслик чораларини кўриш керак. Ёш бузоқларга, янги туққан сигирларга сув иситиб берилсин!
*Қорамолларни қишда озиқлантириш меъёрлари уларнинг ёши, тирик вазни, маҳсулдорлиги ва физиологик ҳолатига қараб белгиланади. Маккажўхори поясини 2-3 см, дағал озуқаларни 5 см узунликда майдалаб бериш керак. Айрим дағал озуқаларни буғлатиб бериш тавсия этилади.
*Молларни маҳсулдорлигини ошириш учун фермаларда қабул қилинган кун тартибига риоя қилиш даркор.
СИГИРЛАРНИ СОҒИШ ВА УЛАРНИ СЕРСУТ ҚИЛИШ
*Сигирларни белгиланган вақтда озиқлантириш ва соғиш керак. Сигирлар ўргатилган кундалик тартибга ўрганадилар. Тартибни бузиш-маҳсулдорликни камайишидир. 20-25 кг сут берадиган сигир кунига 3 марта: эрталаб, тушда ва кечқурун соғилади ва озиқлантирилади. Сигирларни озиқлантириш соғишдан 1.5-2 соат олдин ёки ундан сунг ўтказилади. Бунда молнинг озуқа диққати бўлинмайди ва сут ўзига озуқа ҳидини сингдирмайди.
*Соғин бошланишидан аввал елинни иллиқ сув билан ювиб, сочиқ билан қуриқ қилиб артиб, дастлабки уқалашда ўтказиш керак. Соғишнинг охирида ҳам уқалаш ўтказилади. Сутни тўла соғиб олиш-сутдорликни оширишнинг бирдан-бир усулидир.
*Сутдорликни ошириш тадбири одатда сигирни сутдан чиқаришдан бошланиб, сутдан чиққан даврда яхши озиқлантириш билан давом эттирилади. Сигирлар сут беришни соғин даврининг 2-3 ойигача кўпайтирадилар. Моҳирона ташкил қилган соғиш қўшимча озиқлантириш билан бирга сигирлар маҳсулдорлигини 1.5-2.0 баробар кўпайишига имкон беради. Сутдорликни оширишда илдизмева ва омухта емлар энг самаралидир. Сигирларга ҳаддан зиёд озуқа бермаслик керак. Энг кўп соғимга эришгандан сўнг сигир сутини кўпайтирмаса, озуқа бериш меъёригача камайтирилади.
БУЗОҚЛАРНИ ПАРВАРИШЛАШ
*Янги туғилган бузоқлар бузоқхоналарда алоҳида катакларга жойлаштирилади. Бу ерда 3 ойлик бўлгунгача боқилади. Ҳар бузоққа 250-300 кг қаймоғи олинмаган ва 400 кг қаймоғи олинган сут, 40 кг омухта ем, 50 кг пичан, 30 кг силос ва 21 кг сенаж берилади. Ҳар бир бузоқнинг режали семириши бир суткада 700 грамдан кам бўлмаслиги керак.
БУЗОҚЛАР 3 ОЙЛИГИДАН СУНГ бошқа хоналарга ўтказилади ва гуруҳларга бўлинган ҳолда секцияларда боғланмасдан боқилади. Улар 6 ойликка қадар ёзги пайтларда ҳар
1 бош бузоқ 100 кг дан қаймоғи олинган сут, 120 кг-дан омухта ем, 1230 кг кўк ўт, қиш пайтида шу миқдорда қаймоғи олинган сут ва омухта ем, 180 кг пичан, 120 кг сенаж ва 420 кг силос берилади. Бу пайтда уларнинг тирик вазни ортиши 600 граммдан кам бўлмаслиги керак.
БУЗОҚЛАР 6 ОЙЛИК БЎЛГАНДА бошқа хоналарга ўтказилади ва у ерда
10-15 тадан қилиб гуруҳларга бўлиб, бойламасдан 12 ойликкача боқилади. Бу даврда бузоқларнинг ҳар бир боши 4.5-4.7 озуқа боқилади.
1 ЁШГА ТЎЛГАН бузоқларнинг тирик вазни 250-260 кг-га етади, суткасига эса
550-600 граммдан семиради. Бузоқлар 12 ойликдан ошганда эса 18 ойлик бўлганга қадар боқиладиган бузоқхоналарга ўтказилади. 12 ойликдан 18 ойлик бўлгунча боқиладиган бузоқларни боқиш технологияси олдинги ёшдагиларникидан деярли фарқ қилмайди. Лекин уларнинг тирик вазни 300-350 кг-га етказиш учун 5.6-5.7 озуқа бирлигида озуқлантирилади. Бунда уларнинг суткалик семириши 500 г-дан кам бўлмаслиги керак. Бу гуруҳда ёши 18 ойга етмасдан тирик вазни 300-350 кг-ни ташкил этган таналар сунъий равишда қочириш учун танлаб олинади ва кейинчалик зотли буқалар уруғи билан қочирилади. Орадан 2-3 ой ўтгач, қочирилган моллар ректаль текширилади ва бўғоз бўлганлари ғуножинлар гуруҳига ўтказилади.
ҒУНАЖИНЛАРНИ БОҚИШ ва туғишга тайёрлаш сермаҳсул сигирлар боқишда амалга ошириладиган барча ишларнинг энг муҳим қисимларидан ҳисобланади. Ғуножинлар боғланмасдан гуруҳ усулида боқилади. Бу пайтда уларнинг суткалик рациони 7.3-7.6 озуқа бирлигига тенг юқори сифатли ем-хашакдан иборат бўлиши керак. Суткалик семириши
400 г-дан кам бўлмаган ҳолда 24 ойлик бўлганда тирик вазни 400-420 кг-ни ташкил этади.
Бундай парвариш қилинган бузоқлар ҳисобига сутчиликка ихтисослашган хўжаликлар подаларини тўлдириш мумкин. Бу ерда биринчи марта туққан ғуножинларнинг ҳақиқий сут маҳсулдорлигини баҳолаш ҳамда кейинчалик хўжаликларни тўлдириш мақсадида энг яхши сигирларни танлаб олиш учун махсус назорат молхоналари ташкил этиш тавсия қилинади.
МОЛЛАРНИ ГЎШТ УЧУН ЎСТИРИШ
*Қорамол гўштни етиштириш учун буқачалар билан биргаликда таналарни ўстириш мумкин. Гўштга ўстириш учун қолдирилган урғочи бузоқларни мўл озиқлантириш керак, чунки бу ҳол уларда жинсий қобилиятини пасайтиради ва юқори даражада қўшимча ўсишни таъминлайди.
*Агарда мол ёзги яйловда боқилса, у кузда ўртамиёна, арзон дағал озуқалар, сабзавод қолдиқлари билан боқилади; бунда омихта ем жуда кам берилади. Кундалик ўсиш
400-500 граммни ташкил этади. Сўйиш ёки гўштга топшириш мақсадида молни яйловга ўтказиб, яйловда жадал ўсишига эришилади. 1 ёшдаги бузоқ жадал ўстирилганда 300-325 кг,
1.5 ёшда эса 430-450 кг ва ундан ҳам кўп тирик вазнга етади.
*Бузоқлар гўшт учун ҳар қандай усулда ўстирилса ҳам, сўйишдан 2-3 ой олдин жадал ёки яйловда боқишга ўтказилади.
*Бўрдоқига боқиш-гўшт етказишдаги якунловчи жараён бўлиб, бунинг натижасида молнинг тирик вазни кўпайиб, семизлиги ошади ва гўшт сифати яхшиланади. Бўрдоқилашдан сўнг сўйим чиқими 60%-га етади, гўштнинг тўйимлилик қиймати 1.5-2 марта ошади. Бўрдоқилаш даврида омухта емлар қисми рационларда 30-40%-ни ташкил этади. Бўрдоқилаш даврида молларни харакатини чеклаш ва уларни боғлаб боқиш керак. Боғлаб боқишда мол кўпроқ семиради, чунки озуқа энергияси харакатга сарфланмайди.
ОРАЛИҚ ЭКИНЛАРНИ ЕТИШТИРИШ АГРОТЕХНИКАСИ
БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
Бундай экинларни экиш учун тупроққа ишлов бериш тадбирлари сентябр ойининг охири ва октябр ойининг бошида ҳар 1 гектар майдонга 100 кг аммофос ёки суприфос бериш билан бошланади.
Оралиқ экинларини қўйидаги таркибда экиш энг мақбул ҳисобланади:
*Тритикаленинг "Кумушсимон Праг” навидан 70 кг, сулининг "Ўзбекистон кенг баргли” навидан 25 кг, хашаки нўхатининг "Восток-55” навидан 70 кг ва арпанинг тезпишар навларидан 25 кг аралаштирилиб экиш тавсия этилади.
*ушбу аралашма уруғлар октябр ойининг бошида экилади ва экилган майдонда жўяк олинади ҳамда у суғорилади.
*март ойида экилган ҳар 1 га майдонга 300 кг аммиак селитраси ёки 200 кг карбамид солинади ва суғорилади.
*бу экинлар кўк озуқа учун апрел ойининг охири ёки май ойининг бошида, сенажга эса тритикале ва сули донининг сут-мум пишиш даврида ўриб олинади.
*бундай аралашма оралиқ экинларининг ҳар 1 гектаридан 30-40 тонна кўк озуқа олиш мумкин.

ЁЗГИ ОРАЛИҚ ЭКИНЛАРИНИ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
*Бундай экинлар буғдой ўриб олингандан кейин 1-10 августда экилади.
*Тавсия этиладиган экин навлари:
*сулининг "Ўзбекистон кенг баргли” нави билан хашаки нўхатнинг "Восток-55” навлари қўшиб экилади.
*экиш олдидан суғориш июл ойида амалга оширилади.
*ҳар 1 гектар майдонга 100 кг аммофос солинади.
*тупроқ 20-22 см чуқурликда хайдалади.
*ер текисланади, чизеллаш ва молалаш амалга оширилади.
*суғориш учун жўяк олинади.
*1 га ҳисобига экиш меъёри сули-75кг+нўхат-75кг.
*ўсимлик ўниб чиққандан сўнг хар 1 гектар майдонга 120-200 кг азотли ўғитлар солинади ва август ойинингохирида суғорилади.
*усимлик найчалаш фазасида-сентябр ойида суғорилади.
*аралашма экин октябр ойининг охирида, ноябр ойининг бошида моллар учун кўк озуқага ўриб олинади.
*бу экинларнинг ҳар бир гектаридан 15-20 тонна кўк озуқа олиш мумкин.

ОЗУҚАБОП ЭКИНЛАРНИ ЕТИШТИРИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
Чорвачиликни ривожлантиришда мустаҳкам озуқа базасини яратиш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бунинг учун озуқа экинлар учун ажиратилган майдонларга асосий ва оралиқ экинларни экиб, улар ҳосилдорлигини таъминлаш асосий вазифалардан биридир. Ҳар бир гектардан камида 10-12 тонна озуқа бирлигида ҳосилдорликка эришиш ва 1 шартли мол бош ҳисобига 40-45 центнердан озуқа жамғариш лозим.
Озуқабоп экинларнинг уруғини зарур миқдорда етиштириш керак. Озуқабоп экинларнинг уруғини экишга ихтисослашган уруғчилик фермер хўжаликлари камида 300 га ер майдонига эга бўлиши даркор. Бу майдонга озуқабоп экинларни қўйидагича жойлаштириш тавсия этилади: беда-150 гектар, маккажўхори-45 гектар, лавлаги -3 гектар, оралиқ экинлар
-34 гектар, сули-34 гектар, арпа+нўхат-34 гектар.
Беда майдони 3-йил охирида хайдалгандан кейин ўрнига икки йил мобайнида маккажўхори, ундан кейин эса арпа+нўхат аралашмасини экиш тавсия этилади.
ЧОРВА МОЛЛАРИНИ ОЗИҚЛАНТИРИШ
*Озуқа бирлиги - 1 озуқа бирлиги сифатида 1 кг сулининг тўйимлилик қимати асос қилиб олинган.
*Шартли мол - бош сонини ҳисоблашда қўйидаги коэффициентлардан фойдаланилади:
-наслли буқа, сигир, от, туя-1.0
-ёш ўсувчи қорамоллар-0.6
-қўй ва эчкилар-0.1
-чўчқалар -0.3
-паррандалар-0.02
*Рацион - молларнинг физиологик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда бир суткада бериладиган ем-хашак миқдори.
*Озуқа нормаси - молларнинг нормал ҳолатини таъминлайдиган ва маълум миқдорда маҳсулот бериши учун зарур бўлган озуқалар талаби.
СОҒИН СИГИРЛАРНИ ОЗИҚЛАНТИРИШ
Сут ва сут-гўшт йўналишидаги соғин сигирларни тўла қийматли озиқлантиришни ташкил этиш учун уларнинг сут маҳсулдорлигини, сути таркибидаги ёғни, тирик вазнини ва физиологик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда, дастлаб уларни озиқлантириш меъёрлари, кейин эса улар асосида озиқлантириш рациони ишлаб чиқилди.
Вилоят Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси Чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва паррандачиликни ривожлантириш сектори

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 10:05

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Мамлактимизда чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликларини янада ривожлантириш,...
Мамлакатимизда чорва моллари бош сонини кўпайтириш, уларнинг насл ва маҳсулдорлик ...
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон...
Наслни яхшилаш маҳсулдорликни оширади. Ўзбекистон Республикасининг наслчилик...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: