volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » ЁЗ ОЙЛАРИДА ҚЎЙЛАР ҚАРОВИ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

ЁЗ ОЙЛАРИДА ҚЎЙЛАР ҚАРОВИ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

ЁЗ ОЙЛАРИДА ҚЎЙЛАР ҚАРОВИ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР
Қўйчилик – чорвачиликнинг етакчи тармоқларидан бири ҳисобланади. Республикамизда қўйларнинг қоракўл, ҳисори, жайдари ва жундор зотлари урчитилади. Ёз ойларида қўйларни чанқатиб қўйиш ёки иссиқда қолдириш яхши боқилмоганга қарагандан ҳам ҳавфли. Чунки уларнинг ўпкаси касалланиши мумкин, касаллик эса қишга бориб намоён бўлади.
Ёзги яйловларда иссиқни пасайтирувчи ва чанқовни камайтирувчи шароит яратилиши керак. Ёзда қўйлар очиқ текисликларда, тепаликларда ва дўнгликларда ўтлатилади. Ёш қўзилари бўлган совлиқлар энг яхши яйловларда боқилади. Қўйлар эрталаб ва кечаси ўтлатилади. Энг иссиқ соатларда очиқ жойда, жамол эсиб турадиган майдонларда дам олдирилади.
Қўйлар яйловларда яхши ўтлатилганда (сут бермайдиган совлиқлар, қўчқорлар ва бичилган қўйлар) қўшимча озуқа берилмаса ҳам ўз вазнини ошириб боради. Ёш қўзилар август ойларида онасидан ажратилади. Эмизадиган совлиқлар қочрилгунча яхши дам олиши ва яйратилиши керак, шундагина улар келгусида яхши насл беради. Онасидан ажратилган қўзилар чучуқ сувли қудуқлар атрофида боқилади. Одатда қўзиларни
3,5-4,5 ойлигида онасидан ажратилади. Қўзилар онасини эмадиган даврда тез ўсади ва тирик вазни она қўйларнинг 60-65 фоиз


вазнига етиб қолади. Масалан, яхши ривожланган қўзининг тирик вазни онасидан ажратиш маҳалида 28-32 кг, ўртача ривожланганда 22-27 кг ва сут ривожланганда
15-21 кг бўлади... Ёш қўзилар оналаридан бирин-кетин ажратилиб борилади. Онасидан ажратишдан 10-15 кун аввал ёш қўзилар совлиқлардан алоҳида ўтлатилади, эрталаб эса уларни оналарининг ёнига қўйиб қўйилади. Шунда қўзилар ўтлаб юришга ўрганади, организм ҳолатида айтарлик ўзгаришлар бўлмайди. Қўзиларни ўргатилмасдан туриб, онасидан бирдан ажратиб қўйилса улар она сутидан маҳрум бўлиб фақат яйлов ўтлари билан озиқланишга мажбур бўлади. Ана шундай кескин ўзгариш айрим ножўя ҳодисаларга сабаб бўлади, қўзилар мустақил ҳаётининг дастлабки кунларида яхши ўтламайди, уларда моддалар алмашинуви бир қадар бузилади, натижада ёш қўзилар ўсиш ва ривожланишга орқада қолади. Бунга йўл қўймаслик учун ёш қўзилар отарларига 15-20 бош совлиқ қўй ва эчки қўшиб қўйиш тавсия этилади. Зооветеринария талаблари бўйича қўзиларни онасидан ажратгандан кейин урғочиларини алоҳида тўқлилар гуруҳига, зотли эркакларини эса қўчқорчалар гуруҳига жаратиб қўйиш керак. Ривожланмай қолган ва сурункасига касал бўлиб юрадиган заифлари алоҳида гуруҳларга ажратилади.
Шундай қилиб, қўйларни ёз даврида озиқлантириш ва парваришлаш катта эътибор талаб қилади. Муҳим ва маъсулиятли тадбирга жойларда етарли эътибор берилса қўйчиликда кутилган мақсадга эришилади.



Навоий Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси
Чорвачилик сектори бошлиғи
Қ.Туменбаев

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 08:42

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Тўл мавсумига пухта тайёрланиб, қўйлар учун махсус иссиқхоналар ҳозирлаш лозим....
Чорва ҳайвонлари орасида турли хил юқумли, юқумсиз ва бошқа касалликларнинг пайдо...
Вилоятимизда чорвачилик билан шуғуланувчи фермер хўжаликлари сони йилдан-йилга...
Чорвачиликнинг ҳар бир тури ўзига хос масъулиятли давр ёки мавсумларга эга....
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: