volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » ҚОРАМОЛЛАР МАҲСУЛДОРЛИГИ ҚАНДАЙ ОШИРИЛАДИ?

ҚОРАМОЛЛАР МАҲСУЛДОРЛИГИ ҚАНДАЙ ОШИРИЛАДИ?

 ҚОРАМОЛЛАР МАҲСУЛДОРЛИГИ ҚАНДАЙ ОШИРИЛАДИ?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 21 апрелдаги «Шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида чорва моллар кўпайтиришни рағбатлантиришни кучайтириш ҳамда чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорида чорва моллари бош сонини кўпайтириш, маҳсулдорлигини ошириш билан бир қаторда уларнинг генофондини сақлаш ва наслини яхшилашга катта эътибор қаратилган.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда бу борада мавжуд статистик маълумотларга мурожаат қилганимизда маълум бўладики, эришилган натижалар чакки эмас. Хусусан, республикада жорий йилнинг январь ҳолатида йирик шохли қорамоллар бош сони барча тоифадаги хўжаликлар бўйича олганда 10994600 бошни ташкил этади. Шу жумладан фермер хўжаликларида қорамоллар сони 545200 бошни, ёки жами қорамолларнинг 4,96 фоизини, деҳқон ва аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликларида 10328100 бошни ёки жами қорамолларнинг 93,94 фоизини ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда 121300 бошни ёки 1,1 фоизни ташкил этади.
Республика бўйича йирик шохли қорамоллар сони ўтган йили январь ҳолатига нисбатан 387600 бошга ёки 3,7 фоизга кўпайган. Шу жумладан, фермер хўжаликларида 5400 бошга ёки 1 фоизга, деҳқон ва аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликларида 370700 бошга ёки 3,72 фоизга ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда 11500 бошга ёки 10,5 фоизга ўсган.
 ҚОРАМОЛЛАР МАҲСУЛДОРЛИГИ ҚАНДАЙ ОШИРИЛАДИ?
Рақамларни таҳлил қилсак, барча тоифадаги хўжаликлар бўйича энг юқори ўсишга 5,5-6,4 фоизгача Андижон, Самарқанд, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида эришилган. Бош сони бўйича олганда бир миллиондан юқори бўлган Самарқанд (1,4), Қашқадарё (1,3) ва Бухоро (1,1) вилоятлари ташкил этади. Қорамолларнинг асосий қисмини ташкил этган деҳқон ва аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликлари бўйича олганда, энг юқори ўсишни Андижон (6,6 %), Самарқанд (6,0 %), Сирдарё (5,8 %), Фарғона (5,5 %) ва Навоий (5,0 %) вилоятлари ташкил этган. Республикада аҳолининг энг зич жойлашган ҳудудига қарамасдан, Андижон ва Фарғона вилоятлари аҳолиси қорамолчиликка катта эътибор қаратаётганларини кўрамиз. Мамлакатимиздаги мавжуд қорамолларнинг ҳудудлар бўйича улушини кўрадиган бўлсак, Самарқанд вилояти 12,8 фоизини, Қашқадарё вилояти 11,92 фоизини, Бухоро вилояти 10 фоизини, Андижон вилояти 8,77 фоизини, Фарғона вилояти 8,45 фоизини, Қорақалпоғистон Республикаси 7,92 фоизини, Сурхондарё вилояти 7,31 фоизини ва Жиззах вилояти 7 фоизини ташкил этади. Сирдарё ва Навоий вилоятларида қорамолларни кўпайтириш ва боқишга шарт-шароитлар кенгроқ бўлсада, бу кўрсаткич энг кам, яъни мос равишда бор-йўғи 3,35 ва 3,49 фоиз-дир. Ушбу фаолият билан шуғулланишга барча ижобий имкониятлари кенг бўлган ҳудудлар қаторига Наманган (5,23 %), Хоразм (6,87 %) ва Тошкент (6,86 %) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасини(7,92 %) ҳам кўрсатиш мумкин.
Республикада мавжуд йирик шохли қорамоллар, жумладан сигирлар сонини олиб қарайдиган бўлсак, барча тоифадаги хўжаликлар бўйича уларнинг сони 4084800 бошни ёки жами қорамолларнинг 37,15 фоизини ташкил этган. Шу жумладан фермер хўжаликларида 187200 бошни ёки жами сигирларнинг 4,583 фоизини, деҳқон ва аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликларида 3861900 бошни ёки жами сигирларнинг 94,543 фоизини ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда 35700 бошни ёки жами сигирларнинг 0,874 фоизини ташкил этади.
Мамлакатда сигирлар бош сони ўтган йили январь ҳолатига нисбатан 1,6 фоизга ошган. Шу жумладан, фермер хўжаликларида 900 бошга ёки 0,5 фоизга, деҳқон ва аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликларида 62300 бошга ёки 1,6 фоизга ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда 1100 бошга ёки 3,2 фоизга ўсган.
 ҚОРАМОЛЛАР МАҲСУЛДОРЛИГИ ҚАНДАЙ ОШИРИЛАДИ?
Ҳудудлар кесимида олиб қарайдиган бўлсак, барча тоифадаги хўжаликлар бўйича жами сигирларнинг энг кўп улушини Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари, яъни мос равишда 14,81 ва 11,2 фоизини ташкил этади. Кейинги ўринларни Бухоро, Фарғона, Тошкент ва Андижон вилоятлари 9,28-8,13 фоиз улушлари билан эгаллайди.
Мазкур сигирларни сут маҳсулдорлиги бўйича республика ва ҳудудлар кесимида таҳлил ўтказадиган бўлсак, ўтган йилнинг январь ҳолатида республика бўйича барча тоифадаги хўжаликлар бўйича олганда битта сигирнинг бир йил давомида берган сути ўртача 2097,5 кг.ни ёки ҳар куни ўртача 6,88 кг.ни ташкил этади. Ушбу тоифа бўйича энг юқори маҳсулдорлик Наманган вилоятида суткасига 8,76 кг.ни ва энг паст кўрсаткич Қорақалпоғистон Республикасида бир йилда 1104.7 кг.ни ёки суткасига 3,62 кг.ни ташкил этади.
Фермер хўжаликлари тоифаси бўйича таҳлил қиладиган бўлсак, энг юқори кўрсаткич Фарғона вилоятида, яъни бир сигирдан бир йилда 2385,6 кг. ёки суткасига 7,82 кг. сут олинган бўлса, Сурхондарё вилоятида 891,2 кг ёки суткасига 2,92 кг. сут олинган.
Деҳқон ва аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликлари тоифаси бўйича таҳлил шуни кўрсатмоқдаки, энг юқори сут маҳсулдорлиги Хоразм ва Наманган вилоятларида, яъни мос равишда ўртача бир йилда битта сигирдан 2826,4 кг. ва 2702,6 кг. сут олинган ёки суткасига ўртача 9,27 кг. ва 8,86 кг. натижага эришилган. Ушбу тоифа бўйича энг паст кўрсаткичлар Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилоятларида, яъни мос равишда 1113,4 кг. ва 1758,7 кг. ҳамда суткасига 3,65 кг. ва 5,77 кг.ни ташкил этган.
Қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда эса, сут маҳсулдорлиги ўртача энг юқори кўрсаткичга Сирдарё вилояти бўйича бир йилда битта сигирдан соғилган сут миқдори 4144.7 кг.ни ёки суткасига 13,6 кг.ни ташкил этган бўлса, энг паст кўрсаткич Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси бўйича, яъни мос равишда 645,8 кг. ни ва 762,0 кгни ёки суткасига 2,12 кг. ва 2,5 кг. ни ташкил этган.
Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Хоразм вилоятининг деҳқон ва аҳолининг шахсий ёрдамчи хўжаликлари тоифаси бўйича сут маҳсулдорлиги кўрсаткичи энг юқори бўлган бир пайтда, ушбу кўрсаткич худди шундай бир хил шароитларда бўлган қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда энг паст натижалар кўрсатилган. Бундай ҳолатнинг сабаблари яқиндан ва чуқурроқ ўрганишга лойиқдир. ҚОРАМОЛЛАР МАҲСУЛДОРЛИГИ ҚАНДАЙ ОШИРИЛАДИ?
Ҳозирги даврда мамлакатимизда сут ва сут маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш мақсадида сут ва гўшт маҳсулдорлиги юқори бўлган зотдор сигир ва буқаларни кўпайтириш борасида эътиборга лойиқ ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, Германиядан олиб келинаётган "Швиц" зотли сигирларни оладиган бўлсак, суткасига 20-25 кг.дан ортиқ сут соғиб олиш имкониятига эга, ёки "Симментал" зотли сигирлар суткасига 25-30 кг. сут беради. Бундай зотдор сигирларни кўпайтириш бўйича Қашқадарё вилояти мисолида олиб борилаётган ишларга назар ташласак, фақат 2009-2013 йилларда вилоятга сал кам 2 минг бош, жумладан 216 бош "Симментал", 320 бош қора ола, 287 бош қизил чўл, 1019 бош "Украина" қизил ола ва 24 бош "Украина" оқ бошли зотдор қорамоллар олиб келинди ва уларни кўпайтириш ишлари амалга оширилмоқда.
Шунингдек, ўтган йилда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманига 54 бош "Швиц", 39 бош "Симментал" ва 4 бош "Голштин", Китоб туманига 207 бош "Швиц", 30 бош "Симментал" ва 45 бош "Голштин", Чироқчи туманига 5 бош "Швиц", 8 бош "Англер" ва 33 бош "Голштин", Шаҳрисабз туманига 33 бош "Швиц", 56 бош "Симментал" ва 45 бош "Голштин", Нишон туманига 66 бош "Голштин", 6 бош "Англер", 11 бош "Симментал" ва Косон туманига 3 та "Голштин", Қарши туманига 4 бош "Голштин", Касби туманига 14 бош "Голштин", 26 бош "Симментал" ва 9 бош "Англер" ҳамда Миришкор туманига 2 бош "Симментал" каби зотли моллар олиб келинди.
Айтиш мумкинки, республикамизда бу борада селекция-наслчилик ишларини ривожлантириш ва зотдор молларни кўпайтириш натижасида сут ва гўшт маҳсулдорлигини кўпайтиришга, айниқса, аҳоли ўртасида ушбу соҳани кенгайтириш учун барча имкониятларимизни ишга солиш ва аҳолининг чорвачилик маҳсулотларига ошиб бораётган эҳтиёжини тўла-тўкис таъминлашга эришилади.

femeruz.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 08:26

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Мамлакатимизда чорва моллари бош сонини кўпайтириш, уларнинг насл ва маҳсулдорлик ...
Сунги беш йилларда Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини...
Ёшлар учун янги иш ўринлари Навоий вилояти Хатирчи туманидаги чорвачиликка...
Чорвачилик – сермаҳсул соҳа. Уни ривожлантириш орқали аҳолининг сут, гўшт...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: