volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » Қуёнчилик хўжалигини ташкил қилинг

Қуёнчилик хўжалигини ташкил қилинг

 Қуёнчилик хўжалигини ташкил қилинг
Чунки қуёнчиликда кам маблағ сарфлаб, кўплаб парҳез гўшт, сифатли мўйнали тери, майин тивит каби маҳсулотлар етиштириш мумкин. Сабабини сўрасангиз, қуёнлар тез етилувчан, серпушт ва маҳсулдор бўлади. Қуён гўшти парҳезбоп ҳисобланади ва қўй, эчки, қорамол гўштларига нисбатан анча енгил ҳазм бўлади. Унинг таркибида холестерин моддаси бузоқ гўштига қараганда 2,4 марта, товуқ гўшти билан таққослаганда 2,7 марта кам бўлиб, оқсилга жуда бойдир. Шунинг учун ҳам ёш болалар, кексалар ва юрак-қон томир, жигар, ошқозон хасталиклари билан оғриган беморларга кўпроқ қуён гўштидан истеъмол қилиш тавсия қилинади.
Ҳозирги бозор иқтисодиёти шароитида шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер хўжаликларида қуёнчиликни ташкил қилиш ва уни ривожлантириш самарали, сердаромад тармоқлардан биридир. Қуён терисидан саноатда аёллар пўстини (манто), нимча (жакет), болалар пўстини, қулоқчинли телпаклар, ёқаликлар, чармли енгил оёқ кийимлари, қўлқоплар, сумкалар тайёрланса, тивитидан рўмоллар ишлаб чиқарилади.
Ёввойи қуёнлар инсонлар томонидан бундан 2 минг йил олдин хонакилаштирилган. Ёввойи қуёнларнинг ватани Қора денгиз ва Ўрта ер денгизи атрофи ҳисобланади. Хонакилаштирилган қуёнлар, даставвал, Европа, Америка, Осиё ва Австралия қитъаларида кенг тарқалган. Ҳозирги пайтда ҳам қуёнларнинг ёввойи авлодларини учратиш мумкин. Ёввойи қуёнлар хонакилаштирилган қуёнлардан ташқи кўринишида, тана тузилишида, пуштдорлик хусусиятларида фарқланади. Жумладан, маҳаллий шароитда ёввойи қуёнлар бир йилда 2-3 марта кўзи очиқ ҳолда, таналари туклар билан қопланган 3-5 тагача мустақил юра оладиган бола туғади. Хонаки қуёнлар эса йилига 5-6 мартагача бола туғиш қобилиятига эга бўлиб, ҳар сафар болалаганда 6-12 тагача кўзи юмуқ, танаси туксиз қуёнчаларни дунёга келтиради. Бундай қуён болалари танасида туғилганидан 3 кун ўтгандан кейин аста секин жун қоплами шаклланади ва 6-7 кундан бошлаб, уларнинг танаси тивит билан қопланиб боради, 10-14 кунлигида қуёнчаларнинг кўзи очилади ҳамда 17-20 кунликдан бошлаб мустақил юришни бошлайди.
Ёввойи қуёнларнинг бўғозлик даври ўртача 52 кун бўлса, хонаки қуёнларники 28-32 кунни ташкил қилади. Хонаки ва ёввойи қуёнларни жуфтлаб, улардан авлод олиб бўлмайди. Хонаки қуёнлар тез етилувчанлиги, серпуштлиги, тана тузилиши ҳамда туғилган болаларининг тез вояга етиши билан ёввойи қуёнлардан кескин фарқ қилади.
Қуён болалари туғилган пайтда 30-120 граммгача тирик вазнга эга бўлади. Лекин туғилгандан кейин ниҳоятда тез ўсиб вояга етади. Натижада туғилган пайтдаги тирик вазнига нисбатан 6 кунлигида 2 марта, 10 кунлигида 3 марта, 20 кунлигида 6 марта, бир ойлигида 10 мартагача ўсиш қобилиятига эга. Шунингдек, қуён болаларининг жадал ўсишривожланиш даври асосан 4-4,5 ойлиги-да кузатилади. Бу даврда уларнинг ти-рик вазни баъзан ота–оналариникига яқин бўлиб қолади.
Талаб даражасида парвариш қилинган ва озиқлантирилган қуёнлар 2–2,5 ойлигида жинсий етилади. Шу даврдан бошлаб уларни алоҳида гуруҳларга ажратиб боқиш ташкил қилинади ва 4 ойлик ёшидан қочириб, бола олиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Ёш қуён болалари онасидан 45–60 кунлик пайтида ажратилади. Она қуёнларнинг сут маҳсулдорлиги суткасида ўртача 100–180 граммни, баъзан эса 200–270 граммни ташкил қилади.
Қуёнларнинг тана ҳароратидан унумли фойдаланиши олимлар томонидан ўрганилган. Масалан, ҳаво ҳарорати 15 – 20°С бўлганда танасидаги ортиқча иссиқликни чиқармасликка, ҳаво ҳарорати пасайганда эса истеъмол қилган озуқа энергиясининг маълум қисмини тана ҳароратини иситишга сарфлаши аниқланган. Қуёнларда нафас олиш тезлиги ташқи муҳит ҳароратига боғлиқ бўлади. Масалан, нафас олиш тезлиги ҳаво ҳарорати пасайганда минутига 50-60 мартани, ҳаво ҳарорати 35°С дан ошганда 280 – 285 мартани ташкил қилади.
Қуёнларда ташқи муҳит таъсирига (иссиқлик, совуқ ҳаво ҳарорати, шамол, шовқин ва бошқаларга) бардошлилиги анча юқори даражада бўлади. Уй шароитида ҳам қуёнчиликни ташкил қилиб даромад кўриш мумкин. Масалан, 5–10 бош зотдор қуёнлардан йил давомида 400 кг. гўшт етиштириш мумкин. Қуённи сотиб олишда қуйидагиларга эътибор бериш зарур:
— қуённи дастлаб харид қилаётганда уни ёши 2–3 ойликка тўлган бўлиши ва албатта малакали мутахассис иштирокида сотиб олиш мақсадга мувофиқдир;
— сотиб олинган қуённинг озиқлантириш шароити, боқиш усули ва тартиби, рацион таркиби кескин ўзгартирилишига йўл қўйилмайди;
— насл учун харид қилинадиган эркак қуённинг танаси йирик, урчитиладиган урғочи қуёнларга нисбатан ёши 2–3 ойга катта бўлиши керак ҳамда урчитиладиган урғочи қуёнлар билан бир хил зотга мансуб бўлиши ва улар билан қариндош бўлмаслиги шарт;
— соғлом қуён ҳеч қачон озғин бўлмайди, ланж ва озғин қуёнларни сотиб олманг;
— тумшуқчаси ҳўлланиб турган, қулоғининг чаноқлари тоза бўлмаган, думининг таги ифлосланган, ташқи кўриниши заиф, шалвираб турган қуёнларни сотиб олиш ярамайди;
— соғлом қуённи бўйнидан ушлаб кўтарганда эластик пружинага ўхшаб туриши керак, чунки носоғлом ва заиф қуён шалвираб шалпайиб туради;
— соғлом қуённинг кўзлари равшан, тетик, жонли, қовоқлари шишмаган, танасидаги юнг қоплами силлиқ ҳамда ялтироқ бўлади;
— қуённи харид қилаётганда жинсий органининг ташқи кўринишига, унинг ҳолатига эътибор бериш зарур. Жинсий органининг шакли ўзгарган, ҳар хил тошмалар тошган ва бошқа нуқсонлари бўлган қуённи сотиб олманг;
— агар қуён оёқ туклари кафт ичига ёпишиб турган бўлса, бу унинг юқумлиги касалликка дучор бўлганлигидан далолат беради;
— қуён харид қилишдан олдин қайси мақсадлар учун боқиб кўпайтиришни олдиндан белгилаб олиш лозим, иқлим шароитига чидамлилигини билиш ҳам муҳим ҳисобланади;
— қуёнлар сақланадиган бино санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган, етарлича шамоллатиш имкониятларига ва зарурий жиҳозлар билан таъминланган ҳамда олдиндан қуёнлар подасини қабул қилишга тайёрланган бўлиши зарур.
Қуёнлар подасини дастлабки даврдан бошлаб шакллантиришда наслли эркак қуён ва подани тўлдириб борувчи ёш урғочи қуёнларни саралаш, боқиш, парваришлаш шароитларини яратиш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, қуёнларда асаб тизими нозик бўлиб, ҳуркак бўлишини унутмаслик лозим. Чунки оддий шовқин-сурон ёки ўзига таниш нарсанинг тўсатдан пайдо бўлиб қолиши ҳомиласини тушишига, ўз боласини ғажиб ташлашига, болаларига жароҳат етказишига сабаб бўлади. Айниқса, янги болалаган ёки болалаш арафасида турган она қуёнлар ниҳоятда қўрқоқ, асабий ҳолатда бўлади. Шунинг учун қуёнхона ичида ва унинг атрофида амалга ошириладиган кунлик ишларни эҳтиёткорлик билан бажариш керак ҳамда қуёнхонага бегоналар киришини таъқиқлаш лозим.
Қуёнларни катакдан-катакка ўрнини алмаштириш, тирик вазнини ўлчаш каби бир қатор тадбирлар қўлда бажарилади. Бундай амалларни бажаришда эҳтиётсизликка йўл қўйилса, уларнинг танаси жароҳатланиши, баъзи органлари шикастланиши, тери остини моматалоқ қилиб қўйиш мумкин.
Қуённи қулоғидан ушлаб кўтариш мумкин эмас, чунки қулоғидан кўтарганда қулоғида кучли оғриқ пайдо бўлади. Шунингдек, қуённи боши билан ерга қаратиб осилтириш қатъий таъқиқланади. Бундай ҳолатда ушлаб турилган қуённинг қорин бўшлиғидаги ички органлари тортилиб, босим ҳосил килади ва натижада нафас олиш диафрагмаси таранг тортилиб, қуённи ҳаракатсиз қилиб қўйиши мумкин. Бу унинг ҳаётига хавф солади. Бундан ташқари, осилиб турган қуён оғриқ таъсирида кучли қаршилик кўрсатиб, ўзининг пайлари ва мушакларини узиб қўйиши мумкин.
Катта ёшдаги қуёнларни бўйин ва яғрин қисмидаги тери бурмаларидан ушлаш, ёш қуёнларни эса горизонтал ҳолатда бел усти терисидан ушлаб бир жойдан иккинчи жойга кўчириш мақ-садга мувофиқ саналади. Қуённи кўтарганда унинг бўйни ва боши бироз орқага тортилиб турилади ҳамда қўлга параллел ҳолатда бўлиши, иккинчи қўл билан эса думғазаси остидан бироз суяб турилиши зарур. Шундай қилинганда, қўлга ҳам жароҳат етказмайди.
Қуёнлар тана тузилиши ва юнг қопламлари бўйича классификация қилинади.
Тана тузилишига кўра:
— йирик тана тузилишидаги қуёнлар;
— ўрта тана тузилишидаги қуёнлар;
— майда тана тузилишидаги қуёнлар гуруҳларига бўлинади.
Юнг қопламларига кўра:
— қисқа юнг қопламли қуёнлар;
— ўртача юнг қопламли қуёнлар;
— момиқ (узун) юнг қопламли қуёнлар гуруҳларига бўлинади.
Қуён зотлари маҳсулдорлик йўналишига кўра 3 та гуруҳга бўлинади:
—гўштдор зотлар: Янгизеландия оқ қуёни, Калифорния қуён зоти,
— Капалак қуён зоти;
—гўшт–тери (мўйна) йўналишидаги зотлар:
— кулранг великан, оқ великан, қора қўнғир, шиншилла, вена мовий қуёни;
— момиқ берадиган йўналишдаги зотлар: оқ момиқ, қисқа юнгли қуён (рекс).

Юқорида таъкидланганлардан кўриниб турибдики, қуёнчилик билан шуғулланганлар, нафақат ундан гўшт маҳсулотлари етиштиришда, балки унинг териси ва жунидан саноатда кенг фой-даланиш имконига эга бўлади.

www.abi.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 6-08-2016, 09:34

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Бугунги кунда, дунё паррандачилигида курка боқишга катта аҳамият қаратилган....
Президентимиз раҳнамолигида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, айниқса, фермерлик ва...
Чорвачиликда гўшт, сут, тухум ва балиқ маҳсулотлари билан бир қаторда қуён гўшти...
Мустақил Ўзбекистон бозор иқтисодиётига босқичма-босқич...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: