volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » Аграр соҳа: юксалишнинг залворли одимлари

Аграр соҳа: юксалишнинг залворли одимлари

 Аграр соҳа: юксалишнинг залворли одимлари
Президентимиз Ислом Каримовнинг 1991 йил 29 ноябрдаги "Республикада деҳқон (фермер) хўжаликларини янада мустаҳкамлаш ва тадбиркорлик фаолиятини давлат йўли билан қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги фармони мамлакатимизда фермерлик ҳаракатини бошлаб берди.

Одатда янгиликни ҳаётга татбиқ этиш осон бўлмайди. Фермерлик ҳаракати бошланган дастлабки йилларда унга шубҳа билан қараганлар, бу ишни осонгина пул топиш манбаи деб, адашганлар ҳам бўлди. Аслида бу халқнинг ризқу рўзи, насибаси, таъбир жоиз бўлса, тақдири билан боғлиқ масъулиятни ўз зиммасига олиш, ерга эгалик қилиш, ундан оқилона фойдаланиб, эл дастурхони учун маҳсулот етиштириш деганидир.

Халқимизда "Бирники – мингга, мингники – туманга” деган ҳикмат бор. Фермер тадбиркор бўлса, бойиса, ундан эл-юртга катта манфаат келишини вақт кўрсатди. Фермерларга берилган имтиёзлар туфайли аграр тармоқ эски тузумдан қолган асоратлардан халос бўлди. Ҳар қарич экин майдонининг, боғ-роғнинг эгаси маълум, тақдири учун жавоб берадиган шахс аниқ. Бугун деҳқон буйруқ кутиб ўтирмайди. Нимани, қачон экишни ва қандай парвариш қилишни ўзи яхши билади ва шунга қараб иш кўради.

Фермерларнинг ердан оқилона фойдаланиши қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмининг ўсишига ижобий таъсир ўтказмоқда. Етиштирилган ҳосилни, хусусан, мева-сабзавот ва полиз маҳсулотларини ўз вақтида йиғиштириб олиб, эл дастурхонига етказиш, аҳолининг сифатли озиқ-овқатга бўлган талабини қондириш ва қайта ишлаш чоралари кўрилмоқда.

Давлатимиз раҳбари мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида таъкидлаганидек, аграр тармоқда чуқур таркибий ўзгаришлар амалга оширилгани боис мураккаб об-ҳаво шароитига қарамасдан, фермер ва деҳқонларимизнинг фидокорона меҳнати ва омилкорлиги туфайли ўтган йили 7 миллион 500 минг тоннадан зиёд ғалла, 3 миллион 350 минг тоннадан ортиқ пахта хирмони барпо этилди.

Қўлга киритилаётган бундай ютуқлар замирида қишлоқ хўжалигидаги таркибий ўзгаришлар, фермерлик ҳаракатининг ўзини оқлаб, ернинг ўз эгасини топгани мужассам. Фермерларимиз пахта, ғалла қаторида бошқа экинлардан ҳам мўл ҳосил олмоқда. Хусусан, 2015 йилда 12 миллион 592 минг тонна сабзавот ва картошка, 1 миллион 850 минг тонна полиз маҳсулотлари, 1 миллион 556 минг тонна узум, 2 миллион 731 минг тонна мева етиштирилди.

 Аграр соҳа: юксалишнинг залворли одимлари
Юқоридаги рақамларнинг ифодаси файзли бозорларимизда, халқимиз дастурхонининг тўкинлигида кўриниб турибди. Бу хорижликлар томонидан ҳам эътироф этилмоқда. «Путра» университетининг муҳандислик факультети декани, профессор Азмий бин Дато Яҳё (Малайзия) ўз фикрларини бундай ифодалайди: "Ўзбекистондаги тинчлик-осойишталик, бозорлардаги тўкин-сочинликка ҳавасим келди. Ҳозир кўплаб давлатларда озиқ-овқат тақчиллиги юз бермоқда. Нарх-навони кузатиб, ўзимизники билан таққослаб кўрдик. Нархлар жуда арзон. Бундай арзончилик, мўл-кўлчиликка шукр қилиш, унинг қадрига етиш зарур”.

Эришилаётган ютуқларнинг халқаро миқёсда тан олиниши, нуфузли ташкилотларнинг берган баҳоси халқимизга юксак фахр-ифтихор бағишлайди. Зеро, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатида кўплаб минтақаларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми камайиб, нархлар ошаётганига қарамасдан юртимизда бу борада ижобий натижаларга эришилаётгани, 2015 йилда мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришгани учун БМТ томонидан мукофотланган 14 давлатдан бири бўлгани қувонарлидир.

Ернинг тилини биладиган, бир назар ташлаганда унинг ҳолатини айтиб берадиган миришкор деҳқонларимиз бугунги кунда юзлаб, минглаб топилади. Юқори иқтисодий самарадорлик учун бурчли эканлигини яхши англаган фермерларимиз ўз вазифаларига алоҳида масъулият билан ёндашмоқда.

Янгийўл туманидаги Ниёзбоши қишлоғида истиқомат қилувчи Анвар Рашидов нафақат Тошкент вилоятида балки мамлакатимиздаги таниқли фермерлардан. У ҳар йили ғалла, мева-сабзавот ва резавор ўсимликлардан мўл ҳосил етиштирмоқда.

– Даланинг иссиқ-совуғини кўрган ҳақиқий деҳқон зиммасидаги масъулиятнинг муҳимлигини юракдан ҳис этади, – дейди «Ситорахон» фермер хўжалиги раҳбари Анвар Рашидов. – Қанча даромад олиш ўзингизга, меҳнатингизга боғлиқ. Фермер бўлиб жамиятнинг керакли бир аъзоси эканимизни ҳис қилдик, обрў-эътибор қозондик. Техникамиз бадастир, еримиз унумдорлиги юқори, рўзғоримиз бут, кўнглимиз хотиржам.

Хўжаликда иш самарадорлигини оширишга мўлжалланган йигирмадан ортиқ техника мавжуд. Етиштирилаётган резавор ва кўкатлар Англия, Бельгия, Россияга экспорт қилинмоқда. Қўшимча тармоқлар ҳам ривожланмоқда. 60 сотихли иссиқхонада етиштирилган кўчатлардан мўмай фойда келаётир. Ҳозир биогаз қурилмасини ўрнатиш ишлари бошлаб юборилди.

Президентимиз Ислом Каримовнинг 2008 йил 20 октябрдаги "Озиқ-овқат экинлари экиладиган майдонларни оптималлаштириш ва уларни етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мева ва полиз маҳсулотлари етиштириш истиқболлари учун янада кенг йўл очиб берди.
 Аграр соҳа: юксалишнинг залворли одимлари
Таъкидлаш жоизки, истиқлол йилларида экин майдонларининг таркиби ўтган асрнинг 90-йилларига нисбатан бутунлай ўзгарди. Агар ўша пайтларда асосий майдонларга ғўза экилган бўлса, ҳозир пахта майдонлари қисқартирилиб, ғалла, сабзавот, полиз экинлари етиштирилмоқда.

Халқимиз эҳтиёжидан ортиқ қишлоқ хўжалик маҳсулотлари кўплаб давлатларга экспорт қилинмоқда. Бу Ўзбекистон нафақат ўзининг, балки дунё давлатларининг ҳам озиқ-овқат таъминотини мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшаётганидан далолатдир.

Мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурда бу борада узоқ истиқболга мўлжалланган қатор муҳим вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, Президентимиз 2020 йилгача пахта хомашёсини етиштириш ва уни давлат томонидан харид қилиш ҳажмини 350 минг тоннага қисқартириш масаласини илгари сурди. Натижада пахтадан бўшаган 170 минг 500 гектар суғориладиган экин майдонларида сабзавот, картошка, озуқа экинлари, ёғ-мой олинадиган ва бошқа ўсимликлар экилади, боғ ва узумзорлар барпо этилади.

– Мулоҳаза қилиб кўрадиган бўлсак, бундай эътиборнинг нақадар муҳим эканлигини чуқурроқ англаймиз, – дейди Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Агротехнологиялар масалалари бўйича мажмуаси раҳбари ўринбосари Озод Матёқубов. – Аҳоли сони кескин ўсиб, дунёда озиқ-овқатга бўлган талаб ортиб бормоқда. Шунга мос равишда табиий ресурслар, яъни ер-сувни кўпайтиришнинг иложи йўқ. Бунда ички ресурслардан фойдаланиш мумкин, холос. Шу боис сўнгги йилларда пахта майдонлари қисқартирилмоқда.

Экин майдонларининг оптималлаштирилиши ва замонавий агротехнологияларнинг жорий этилиши натижасида 2020 йилда бошоқли дон етиштириш ҳажмини 8 миллион 500 минг тоннага, картошка етиштиришни 35 фоизга, сабзавотни 30 фоизга, мева ва узумни 21,5 фоизга, гўшт етиштиришни 26,2 фоизга, сутни 47,3 фоизга, тухумни 74,5 фоизга кўпайтириш, балиқ етиштиришни 2,5 мартага ошириш кўзда тутилмоқда.
 Аграр соҳа: юксалишнинг залворли одимлари
Истиқлолдан аввал деҳқонларимиз бундай бойлик, имконият ва ғамхўрлик ҳақида тасаввур ҳам қила олмасди. Илгари улар умр бўйи далада меҳнат қилиб, амаллаб рўзғор тебратган бўлса, бугунги фермерлар яратилаётган кенг имкониятлар туфайли топган даромади, енгил машинаси-ю, техникаси, серҳосил ерлари билан ғурурланади.

...1991 йилда мамлакат ялпи ички маҳсулот ҳажмида хусусий секторнинг улуши атиги бир фоизни ташкил этган бўлса, 2015 йилда 56,7 фоизга етди. Бундай юксак натижаларга осонлик билан эришилгани йўқ, албатта. Ўзбекистон изчиллик билан юксалиб бораётгани қувончлидир. Бу Президентимиз раҳнамолигида узоқни кўзлаб олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасидир.

www.uza.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 6-08-2016, 09:23

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Президентимиз раҳнамолигида қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, айниқса, фермерлик ва...
Истиқлол йилларида юртимизда турли соҳаларда самарали ислоҳотлар амалга оширилди....
Пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон...
Фермерлик ҳаракатини қўлловчи ҳужжат Мамлакатимизда фермерлик...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: