volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » Чорва молларини баҳорда парваришлаш бўйича тавсиялар

Чорва молларини баҳорда парваришлаш бўйича тавсиялар

 Чорва молларини баҳорда парваришлаш бўйича тавсиялар
Мамлакатимиз аҳолисининг чорвачилик маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришда чорва моллари маҳсулдорлигини ошириш билан бир қаторда, уларни турли касалликлардан асраш муҳим аҳамият касб этади. Бунда ҳар бир мавсумда бажариладиган ветеринария тадбирларини ўз вақтида ўтказиш катта роль ўйнайди.

Ҳайвонларнинг юқумли касалликлари чорвачилик учун энг катта хавф ҳисобланади ва соҳанинг ривожланиши, юқори рентабелликка эришишига тўсқинлик қилади. Чунки, юқумли бактериал касалликларда касалланиш ва ўлиш даражаси юқори, касаллик жуда оз вақтда кенг ҳудудга тарқалади, олдини олиш ва даволаш каби тадбирларга кўплаб маблағ сарфланади. Шунинг учун чорвачилик хўжаликларида бактериал юқумли касалликларнинг эпизоотологияси олдини олиш ва даволаш чораларини кўриш муҳим аҳамиятга эга. Табиатнинг ўзгарувчан иқлимий вазиятлари, ветеринария-санитария қоидаларининг бузилиши юқумли касалликларнинг хуруж қилишига олиб келади. Ёш моллар рационида оқсиллар, углеводлар, ёғлар, макро-микроэлементларнинг етишмаслиги каби ҳолатлар ҳам мазкур касалликларнинг пайдо бўлишида асосий сабаблардан бири ҳисобланади. Ветеринария хизмати тизимида биологик ва биокимёвий препаратларнинг етишмаслиги муаммони янада чуқурлаштириб касалликларнинг кенг тарқалишига олиб келади.

Ҳайвонларни ўз вақтида тўғри ва сифатли озиқлантириш, уларни ветеринария кўригидан ўтказиш, яъни диспансеризация қилиш, касал молни ўз вақтида ажратиш ва уни даволаш, гўнгни чиқариш ва зарарсизлантириш, молхоналарда мунтазам равишда дезинфекция, дератизация ва дезинсекция чораларини ўтказиб туриш, молларни зоогигиеник талаблари асосида парвариш қилиш, уларда кунлик моцион бўлишига эришиш, яйловларни алмаштириб туриш ва фермаларда озуқа (дағал хашак, тўйимли омихта ем, витаминга бой беда ва ҳўл ўт) базасини яратиш, сунъий қочириш ишларини ташкил этиш, диагностик текширишлар ўтказилишини назорат этиш каби ишларни бажариш ҳайвонларни соғлом сақлашнинг асосий омиллари ҳисобланади. Фермага ташқаридан юқумли касаллик қўзғатувчиларнинг кирмаслиги учун энг аввало фермага алоқаси йўқ кишиларни, бегона барча турдаги ҳайвонларни киритилиши, уларнинг маҳсулотларини (тери, жун, сут ва гўшт) олиб кириш тақиқланади. Автотранспорт кирадиган йўлга дезобарьер, одамлар кирадиган йўлакка, молхоналарга кириш жойларида дезотўшама ўрнатиш ва уларга дезинфекторлар билан доимо ишлов бериб туриш талаб этилади. Фермадаги барча ишчи ва хизматчиларни махсус кийим-кечак, пойафзал ва шахсий гигиена материаллари билан таъминлаш талаб этилади. Фермада албатта касал ҳайвонларга тез ёрдам кўрсатиш учун яхши жиҳозланган, ветеринария препаратлари (дори-дармонлар, биопрепаратлар, дезинфектантлар, инсектоакарицидлар, дератизация препаратлари, антгельминтиклар) билан таъминланган ветеринария пунктлари бўлиши шарт.

Республикамизда чорвачилик билан шуғулланувчи барча фермер, ширкат хўжалиги мутахассисларига баҳор фаслида қуйидаги чора-тадбирларни ўтказишни тавсия этамиз:
 Чорва молларини баҳорда парваришлаш бўйича тавсиялар
- молхона, қўйхона ва паррандалар турадиган жойлар гематопиноз, бовиколёз, саркоптоз, псороптоз, рипицефалёз касалликлари қўзғатувчиларига қарши инсектоакарицид препаратлари яьни маҳаллий циперметриннинг 25 фоизли концентрат эмульсиясидан тайёрланган 0,015–0,02 фоизли ишчи эмульсия билан дезинсекция ва дезакаризация қилиш;

- бўғоз сигирлар ва қўйлар колибактериоз, сальмонеллёз ва пастереллёз касалликларига қарши кечиктирилмасдан тегишли вакциналар билан йўриқномага асоан (биринчи марта 2 мл, икккинчи марта 3 мл. дан қўйлар ва биринчи марта 3 мл иккинчи марта 5 мл. дан қорамоллар (14 кун оралиғи билан такроран) тери остига эмлаш;

- ўта хавфли брадзот ва энтеротоксемия касалликлари олдини олиш учун қўйлар 1 мл меъёрда мускул орасига вакцина билан эмланиши;

- итлар қутириш касаллигига қарши универсал вакцина билан 2 мл дан мускул орасига эмлаш;

- қорамол ва майда шохли ҳайвонларнинг фасциолёз ва дикроцелиоз касалликлари олдини олиш ва даволаш учун альбендазол, альбен каби антигельминтиклар билан йўриқномага асосан фойдаланиш;

- ёш қўзиларни колибактериоз ва сальмонеллёз касалликларига қарши 2 мл. дан тери остига вакцина билан эмлаш.

- четдан келтирилган ва маҳаллий қорамолларнинг қон паразитар касалликлари олдини олиш учун полиамиддин препарати билан ҳар 20 кунда 1 марта мускул орасига 100 кг тирик вазнига 5 мл. дан эмлаб туриш лозим.

Ҳайвонларни ўз вақтида тўғри ва сифатли озиқлантириш, ветеринария кўригидан яъни диспансеризацияни тўлиқ ва атрофлича клиник кўрикдан ўтказиш, молхоналар зоогигиеник талабларга жавоб беришини назорат қилиш, яйловларни кўздан кечириш, моцион ва озиқа баъзасини яхшилаш, сунъий қочириш ишларини яхшилаш, ҳар кварталда диагностик текширишлар режасини тузиш, молбоқарларни шахсий гигиена предметлари билан таъминлаш каби тадбирларни ташкил этиш. Биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида, жойлардаги ветеринария пунктларини препаратлар билан таъминлаш.

Чорвачилик хўжаликлари қорамол ва қўйларни баҳорги парваришини юқоридаги тавсияларга амал қилган ҳолда ўтказсалар турли юқумли касалликлар олдини олишга эришадилар. Булар албатта келгусида чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтиришга, рентабеллигини юксалишига хизмат қилади.

www.agro.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 6-08-2016, 09:19

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Чорва ҳайвонлари орасида турли хил юқумли, юқумсиз ва бошқа касалликларнинг пайдо...
. «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар...
Вилоятимизда чорвачилик билан шуғуланувчи фермер хўжаликлари сони йилдан-йилга...
ВЕТЕРИНАРИЯ ТЎҒРИСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: