volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » Асал етиштириш бўйича тавсиялар

Асал етиштириш бўйича тавсиялар

 Асал етиштириш бўйича тавсиялар
Асаларичилик қишлоқ хўжалигининг сердаромад соҳаларидан бири бўлиб, республикамизнинг табиий иқлим шароити асалари оилаларини замонавий технологиялар асосида боқиш учун жуда қулай. Шу боис, бу тармоқни янада ривожлантиришга давлат томонидан катта аҳамият берилиши туфайли асаларичилик фермер хўжаликларининг сони йил сайин кўпайиб бормоқда.

Aсаларининг қишлоқ хўжалик экинларини чанглатиб, ҳосилдорликни оширишда беминнат хизмати ҳам жуда катта. Мисол учун, ғўза ўсимлиги асаларилар билан чанглатилганда ҳосилдорлик 25 фоизга ўсиши, кўсаклар сонининг 12–13 фоизга кўпайиши, уларнинг етилиш муддатларининг тезлашиши, чигитнинг унувчанлик қобилиятининг ортиши ва пуч уруғларнинг камайиши илмий жиҳатдан исботланган.

Асаларилар ғўза, боғлар, полиз ва резавор мевалар гулини четдан чанглатиши натижасида турлар соғломлашиб, юқори маҳсулли навлар вужудга келади. Бу ўз аҳамиятига кўра, асаларичиликда маҳсулот етиштиришга нисбатан муҳимроқ масаладир.

Ғўза қимматбаҳо техник ўсимлик бўлиши билан бирга республикамизда асалари оиласини боқишда гулчанг берувчи сершира ўсимликлардан биридир. У асалари ёрдамида чанглантирилганда пахта ҳосили ошишидан ташқари, чигит ва тола сифати ҳам яхшиланади. Натижада иккинчи йили шу чигитдан экилган ўсимликлар тез ўсади ва шу тариқа ғўза навлари йил сайин янгиланиб боради. 2012 йилда ўтказган тадқиқотларимизда асалари билан чанглатилган пахта ҳосилдорлиги «Бухоро–6» ва «Бухоро–8» ғўза навларида 5–5,2 центнерга ошиб, асалари билан чанглатилмаган майдонларга нисбатан 14,8 % ва 15,5 % ни ташкил этган эди.

Ш.Суярқуловнинг тадқиқотларида эса Фарғона вилояти шароитида ғўза гулини асалари ёрдамида чанглантирилганда кўсаклар сони 45 фоизга, ҳар бир чаноқдаги пахта оғирлиги 13 фоизга, чигит оғирлиги 15 фоизга ошганлиги аниқланган ҳамда ҳар гектар ердан олинадиган ҳосилдорлик 4,8–5 % кўпайган. Шунингдек, кунгабоқар ўсимлигида ҳосилдорлик 20 центнерга ҳамда 1000 дона уруғининг ёғ миқдори 25,8 % ошган.

Бухоро вилоятида икки хил «Оқ размарин» ва «Қизил размарин» олма навлари асалари ёрдамида чанглантирилганда ҳар бир дона олманинг ўртача вазни 90,1 г ва ундаги уруғ сони 7,8 тага ошиб, олма ҳосили назорат гуруҳига нисбатан 14,5–14,7 % кўп бўлган.

Шунингдек, тадқиқотларимизда асалари билан чанглатилган мевали дарахтлар ҳосилдорлиги масалан, шафтолида 20 %, олхўрида 8–11 %, гилосда 15–20 %, ўрикда эса 5–6 % ошганини кузатганмиз. Асал етиштириш бўйича тавсиялар
АҚШ олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар ҳам шуни кўрсатадики, асалари ёрдамида экинлар гулини чанглантиришдан келадиган иқтисодий даромад, асал етиштиришга нисбатан 20 маротабага кўп эканлиги аниқланган. Асалари ёрдамида чанглатилган экин майдонига ҳар бир асалари оиласи учун асаларичи фермерга 2 доллардан ҳақ беради, чунки у берган 2 доллар пули эртага 20 доллар бўлиб қайтишини яхши билади.

Асалари орқали боғлар, сабзавотлар, экинлар уруғчилиги ва пахтачиликда гулларни четдан чанглатишни ташкил этиш, уларнинг нафақат ҳосилдорлигини оширади, балки мева-сабзавотлар кўринишини яхшилайди. Асалари билан чанглантирилган ўсимлик уруғидан экилган ўсимлик, мевалар, сабзавот, полиз экинларининг ўсиш қобилияти ва маҳсулдорлиги ҳам юқори бўлади.

Яна шуни айтиш жоизки, асалари ёрдамида боғларни чанглатиш, ўз вақтида, боғда гулчанги кўп бўлган вақтда ўтказилган бўлса, ҳосилдорлиги ошиши билан бирга, етиштирилган маҳсулот таркибида протеин ва қанд миқдори юқори бўлиши ҳисобига мевалар сифатли бўлади. Асаларичиликда гулшира берувчи олма, нок, беҳи, олҳўри, гилос, ўрик ва шафтоли каби дарахтлар катта роль ўйнайди. Боғлар (мавсумига қараб) март, апрель, май ойларида 10–12 кун давомида гуллайди, бу даврда 1 гектар боғдан (мевали дарахт турига қараб) 15–40 килограммгача асал олиш мумкин.

Асалари билан чанглатиш режалаштирилган боғ тўртбурчак ёки айланма шаклда бўлса, 40–50 та асалари оиласини боғнинг ўрта қисмига жойлаштириш керак. Боғ атрофида асаларилар диққатини жалб қиладиган ўсимликлар бўлмаслиги лозим. Боғларни ички қисмига беда ва рапс экиш мақсадга мувофиқдир. Беда ёки рапс ўриб олингач ёки уни ҳайдаб ташлангандан сўнг, бу ерда уларни томирлари ҳам қолиб (ўғит), боғнинг ҳосилдорлигини оширади. Бу ўсимликлар (гуллаш ҳисобига) боғда асалариларни сақлаш ва мевали дарахтларни асаларилар орқали чанглатиш имкониятини яратади.

Кейинги йилларда республикамизда фермер ва деҳқон хўжаликларида қишлоқ хўжалик экинлари, айниқса беда, сабзавот ва бошқа экинлар ҳамда боғдорчилик хўжаликларида асаларилар ёрдамида гулларни чанглатишга катта эҳтиёж сезилмоқда. Республикамизда ўсимлик ва боғлар гулини чанглаш учун керак бўладиган асалари оиласининг сони бўйича ўтказилган тажрибаларга асосланиб, қуйидаги миқдордаги асалари оиласи тавсия этилади.

Бир гектар узумзорга 2–3, уруғлик пиёзга 0,5–1, уруғлик сабзига 0,5–1, олма, олхўри, беҳи, нок, ўрик, шафтоли каби меваларга 4 ва пахта майдонларида эса 5–6, резавор мевали майдонларга 4 тадан, памидорга 1–1,3, махсар ўсимлигига 1, кунгабоқарга 1,2, полиз экинларига 1, уруғлик редиска, турп, шолғомга 1 тадан асалари оиласини жойлаштириш мақсадга мувофиқдир.

Қишлоқ хўжалиги экинларини асалари ёрдамида чанглатиш учун амалга ошириладиган ишлар, юқорида келтирилган меъёрларни эътиборга олиб, асаларичиликка ихтисослашган хўжаликлар билан ўзаро келишган ҳолда шартномалар тузиб амалга оширилса, деҳқону боғбоннинг ҳосилига ҳосил, даромадига даромад қўшилиши тайин.

www.agro.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 6-08-2016, 09:18

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Йилнинг тўрт фасли ҳам ўз саховатини аямайдиган қуёшли ўлкамизнинг тупроғи хайру...
Асаларичилик қишлоқ хўжалигининг сердаромад соҳаларидан биридир. Республикамизнинг...
Президентимизнинг 2009 йил 26 январдаги "Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни...
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 3 мартдаги 348-сонли...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: