volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » Етти хазинанинг фойдаси

Етти хазинанинг фойдаси

 Етти хазинанинг фойдаси
Йилнинг тўрт фасли ҳам ўз саховатини аямайдиган қуёшли ўлкамизнинг тупроғи хайру баракали, ризқу насибага бой. Азалдан деҳқончилик, чорвачилик, асаларичилик билан шуғулланиб келган халқимизнинг меҳнаткашлиги, она заминга бўлган меҳр-муҳаббати туфайли ҳамиша бозорларимиздан тўкинчилик, дастурхонимиздан барака аримаган. Ота-боболаримиз қишлоқ хўжалиги билан боғлиқ бўлган барча соҳаларга етти хазинанинг бири сифатида эътибор қаратган. Асаларичилик ҳам ана шундай мўмай даромад манбаи, асал эса шифобахш маҳсулот, дастурхон кўрки сифатида қадрланади.

Мустақиллик йилларида мам­лакатимизда мулкчиликнинг шакл­ланиши, тадбиркорликка кенг имкониятлар яратилиши на­­­тижасида қарийб барча со­ҳаларнинг фидойи, билимдон, тажрибали мулкдорлари пай­до бўлди. Бир пайтлар эъти­бордан четда қолган балиқ­чи­лик, пар­рандачилик, асалари­чи­­лик ва бош­қа соҳаларга яра­тилаётган имконият ва им­тиёз­лар бугун уларнинг ривожла­ни­шига мус­таҳ­кам замин ярат­моқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 17 декабрдаги се­лек­тор мажлисида 2016 йилда қишлоқ хўжалигининг чорва­чи­лик, паррандачилик, балиқ­чи­лик, асаларичилик, боғдорчи­лик ва шу каби 9 та соҳасини яна­­­да ривожлантиришнинг аниқ вазифалари белгилаб бе­­рилди. Албатта, бундан кўз­ланган асосий мақсад, мамла­ка­­тимизда озиқ-овқат давлат дас­тури ижросини таъмин­лаш­дир.

Вилоятимизда ҳам бу борада аниқ тадбирлар ишлаб чи­қи­либ, шу асосда муайян саъй-ҳа­ракатлар амалга оширилди. Биргина асаларичилик со­ҳа­сини оладиган бўлсак, бу бо­радаги ўсиш йилдан-йилга кўз­га ташланиб боради. Ўтган йили вилоят бўйича 56 та аса­ларичилик хўжалиги ташкил этил­ди ва уларнинг сони 560 та­­­га етказилди. 940 та янги аса­­лари оиласи қўшилиб, уму­мий сони 33026 тани ташкил этди. Қарийб 831 тонна ши­фо­бахш маҳсулот етиштирилди. Аҳо­ли жон бошига ҳисобла­ган­да салкам бир килограммдан тўғри келади. Энг муҳими, юз­лаб доимий қўшимча иш ўрин­лари яратилди.

Жорий йилда эса соҳани яна­­да ривожлантириш бўйича ре­жалаштирилган дастур асо­сида яна қўшимча 214 та аса­ларичилик хўжалиги ташкил этилиб, уларнинг жами сони 774 тага етказилиши кўзда ту­тил­ган. Асалари оилаларига 4461 та қўшилиб, сони 37787 та­­га етказилади. 983 тон­на асал ишлаб чиқариш ре­жа­лаш­ти­рилган. Бу дастурнинг амал­­га оширилиши натижа­си­да 288 та янги иш ўрни очи­ла­ди.

Лойиҳаларни амалда муваф­фақиятли татбиқ этиш учун 4 миллиард 759 миллион сўм маб­лағ йўналтирилади. Шун­дан АТ "Алоқабанк" Навоий фи­лиали томонидан 833 миллион сўмлик кредит маблағлари аж­ратилиши кўзда тутилган бўл­са, 3 миллиард 924 миллион сўми ташаббускорларнинг маб­лағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Вилоятда асаларичиликни ривожлантиришнинг мукаммал тизимини яратиш мақсадида жорий йилда соҳага ихти­сос­лашган агрофирма ташкил эти­лади. Маҳсулдорликни оши­риш мақсадида Украинадан "Кар­пат" зотига мансуб 580 та зот­ли она асалари келтири­либ, янги ташкил этилган хў­жа­­лик юритувчи субъектларга етказиб берилади.

— Асаларичилик ниҳоятда но­зик соҳа бўлиб, тартибни, озо­даликни, эътиборни ва, ўз нав­батида, ўзларидек интизомни ёқтиради. Мавсумига қараб кўчириб туриш, ветеринария хизмати кўрсатиш талаб эти­лади. Ўтган йил таҳлилларини ўр­ганиб чиқадиган бўлсак, 560 та асаларичилик хўжа­ли­гининг 452 тасини аҳоли таш­кил этади. 99 та кўп тармоқли фер­мер хўжаликларида ҳам йўлга қўйилган. Шундан Қизил­тепа туманида 194 та, Хатир­чи­да 122, Навбаҳорда 99, Кар­мана туманида 94, Навоий шаҳ­рида 21, Конимех туманида 6 та асаларичилик хўжа­лик­лари фао­лият юритмоқда. Ви­лоятда 5 та асалари павильони хиз­мат кўрсатаётир. Асалари­чилик жиҳозлари билан савдо қила­диган 4 та дўкон ташкил этил­ган. Асалари оилаларини қиш ва баҳор мавсумидан бе­тала­фот олиб чиқиш мақса­ди­да 168 тонна шакар ажратилди. Ҳа­демай кунлар илиб, дарахт­лар, ўсимликлар гулга буркана­ди. Қиш уйқусидан уйғонган аса­ла­рилар учун ташвишли иш кун­лари бошланади. Энди улар­га эътибор янада кучай­ти­рилиши лозим, — дейди бош аса­ла­ри­чи У. Муродов.

Дарҳақиқат, мамлакатимиз қиш­лоқ хўжалигида амалга оши­рилаётган изчил ислоҳот­лар ва чуқур таркибий ўзга­риш­лар натижасида аграр со­ҳанинг барча тармоқларида юқори натижаларга эришила­ётир. Зеро, юртимизда мулк­дор­лар синфини янада кен­гай­тириш, кичик бизнес ва хусу­сий тадбиркорликни ри­вож­лан­тиришга қаратилаётган эътибор юксак самара­дор­лик­ка пойдевор қўймоқда.

www.dustlikbayrogi.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 6-08-2016, 09:04

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Конимех тумани Навоий вилоятининг жанубий ҳудудларидан. Туманнинг асосий қисми...
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 3 мартдаги 348-сонли...
    Тинчликов Лазиз Суннат ўғли      Вилоят Қишлоқ ва сув...
Жанхужаев Серик Бабакулович  Навоий вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: