volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » 13.02.2015 Кузги буғдойни парваришлаш бўйича тавсиялар

13.02.2015 Кузги буғдойни парваришлаш бўйича тавсиялар

13.02.2015 Кузги буғдойни парваришлаш бўйича тавсиялар
Бу йилги қиш ойлари мураккаб келмоқда. Кузда ёғинни кўп бўлиши ғалла ривожи учун қулай бўлди. Бироқ декабрь ойида об-ҳаво ҳарорати кескин пасайиши ғалла парвариши учун янада эътиборли бўлишни тақозо этмоқда. Ғалла униб чиққандан кейин 22–25 кун ичида туплаш фазаси бошланади. Агар туплаш фазаси шу муддатдан кечикса, ҳар гектарига 5 тоннадан чириган гўнг сепиш энг самарали усул ҳисобланади. Ғўза қатор орасига экилган ғалла майдонларда далани ғўзапоядан тозалаш ишлари январь ойининг бошларида, ер музлаганда тугатилиши лозим. Ғўзапояларни ўткир тиғли ўроқ ва бошқа асбоблар билан ёки ғўзапоя майдалагич механизмида олиш тавсия этилади. Ғалла майдонларига фосфорли ва калийли ўғитлар айрим сабабларга кўра солинмай қолган бўлса, албатта ер музлаган вақтида гектарига соф ҳолда фосфор – 90 кг, калий – 60 кг сепиш тавсия этилади.
Январь ойидаги энг муҳим агротехник тадбирлардан бири бу – ўртача 1 гектар майдонга 5 тоннадан маҳаллий ўғит жамғариш. Ҳар 5 гектар майдонга 1 тадан 20–25 тонна маҳаллий ўғитни шарбатга айлантириш учун ҳандакларга солиб, устидан 5–10 см қалинликда кўмиб қўйиш лозим. Бошоқли дон экинларини ўсиш-ривожланиш даврини аниқлаш мақсадида, ғалла майдонларини зудлик билан мониторингдан ўтказиш (тўла туплаган, 3–4 барг, 1–2 барг ҳосил қилган, униб чиқмаган майдонларни аниқлаш) керак. Ниҳоллар 3–4 барг ёки униб чиқмаган майдонларда агар ер ёрилиш ҳолатлари аниқланса, бундай майдонларга қуруқ гўнг сочишни ташкил этиш (далада юза гўнг қатламини ҳосил қилиш) ҳамда шу майдонларни ҳар 2–3 кунда кузатиб бориш зарур. Кечки муддатларда экилган, ривождан орқада қолган, қишловга тупламасдан кирган ва сийрак униб чиққан ғалла майдонларининг ҳар гектарига камида 10 тоннадан маҳаллий ўғит чиқаришни ташкил этиш мақсадга мувофиқдир. Январь ойида ғалла майдонларини сув билан таъминлайдиган ички ариқларни тозалаш ишлари амалга оширилиши керак. Ғаллани азотли ўғитлар билан 1-озиқлантириш ишлари февраль ойининг охирларига тўғри келишини ҳисобга олиб, ўғит сепиш мосламалари, (НРУ-05) ўғит ташиш учун мўлжалланган транспорт тракторларини таъмирдан чиқариш ўғитлаш мавсумини қисқа муддатларда сифатли якунлаш имкониятини беради. Шунингдек, озиқлантириш учун етарли минерал ўғитлар захирасини тайёрлаш талаб этилади. Кўп йиллик мониторинг кузатувларини ҳисобга олиб, ғалла майдонларини бегона ўт босиши ва турларини аниқлаш, касаллик ва зараркунандалар зарар етказиш ҳудудлари, майдонларини аниқлаб, гербицид ва фунгицидлар захирасини яратиш, шунингдек, мутахассислардан иборат дала кузатув ишларини ташкил этиш ойнинг энг муҳим тадбирларидан ҳисобланади. Февралдаги энг муҳим тадбирлардан бири бу – ғалла майдонларида ниҳолларни қишловдан чиққанлигини аниқлаб 1-озиқлантиришни ўтказишдир. Республикамиз ҳудудларига қараб эрта баҳорги озиқлантиришнинг тахминий минтақалари февралнинг 2-ўн кунлигига тўғри келади. Эрта баҳорги озиқлантиришда азотли ўғитларнинг йиллик меъёрини (180–210 кг, соф ҳолида) таъсир этувчи модда ҳисобида 25 фоизини бериш тавсия қилинади. Эрта баҳордаги азотли озиқлантиришда энг биринчи навбатда, кеч муддатларда экилиб, қишловдан қийинчилик билан чиққан майдонларда, ундан кейин уруғлик етиштириш учун экилган майдонларда ва ниҳоят қолган майдонларда ўтказилиши мақсадга мувофиқ. Қишловга тупланмасдан кирган, устига-устак қишдан қийинчилик билан чиққан майдонлардаги ўсимликларни 100 кг. дан қўшимча озиқлантириш талаб этилади. Маълумки, эрта баҳорда тупроқ таркибидаги озиқа моддалар миқдори камайиб кетишидан ташқари, ўсимлик нозик ҳолда қишдан чиқади ва озиқ моддаларга ниҳоятда муҳтож бўлади. Шу пайтда экинни озиқлантириш кўчат қалинлигини барқарорлаштириб ўсимликда тупланиш жараёнини жадаллаштиради, шунинг ҳисобига 1 м2 да 550–600 тагача маҳсулдор поя ҳосил қилишга эришиш мумкин. Эрта баҳорги озиқлантириш ўз муддатида ўтказилса, ҳар гектар ердан 4–6 центнергача қўшимча ҳосил олишга эришилади. Экинни озиқлантиришда азотли ўғитлар меъёрини аниқлашда ўсимликлар ўсиш жараёни қай даражада эканлиги муҳим ўрин тутади. Агар ўсимликларда ўсиш жараёни кеч бошланса, бу даврга келиб ҳаво ҳарорати тез кўтарилади, ривожланиш фазаларини ўтиш вақти ва озиқа моддалар ўзлаштирилиши пасаяди. Шу даврда ўсимликда тупланиш ва генератив органлар ривожланишини кучайтириш мақсадида, азот меъёрини йиллик меъёрига нисбатан 25 фоиз эмас, балки 30 фоизга оширилиши тавсия қилинади. Азот меъёри бундан оширилса ўғитни ортиқча қисми сув ёки ёғингарчилик билан ювилиб кетади. Озиқлантиришдан сўнг ҳар бир минтақадаги ғалла майдонлари тупроқ намлиги ва иқлим шароитини ҳисобга олган ҳолда гектарига 700–800 м3 ҳисобида суғорилади. Суғориш жараёнида қўшимча озиқлантириш мақсадида, жамғарилган маҳаллий ўғитларнинг 60–70 фоизи шарбат усулида оқизилиши яхши самара беради. Февраль ойининг 2-декадасидан бошлаб буғдой майсалари ривожланиши суст бўлган майдонларга алоҳида эътибор берилиши лозим. Минерал ва маҳаллий ўғитларни эрта берилиши ўсимликларни эртароқ ривожланишини таъминлайди.
Шуни унутмаслик керакки, ушбу тадбирлар об-ҳавога қараб ўтказилиши лозим. Бу даврдаги озиқлантириш навларнинг биологик хусусиятларига қараб, асосан эртапишарлигига («Звезда», «Чиллаки», «Омад», «Матонат», «Яксарт», «Замин–1», «Кума», «Есаул», «Андижон–4», «Бобур», «Марс–1»), ўртапишарлигига («Гром», «Нота», «Таня», «Краснодарская–99», «Сила», «Андижон–2», «Рапсодия», «Зимница») ва кечпишарлигига («Дурдона», «Андижон–1», «Восторг», «Половчанка», «Память») алоҳида эътибор бериш керак. Чунки эртапишар навлар бошқа навларга нисбатан 7–10 кун эрта найчалаш фазасига киради. Бу эса эртапишар навларни бошқа навларга нисбатан 10 кун эртароқ озиқлантиришни талаб этади. Ойнинг охирида агрономларнинг хулосаларига кўра, касалликларга, зараркунанда ҳашаротлар ва бегона ўтлардан кучли зарарланадиган майдонларни аниқлаб чиқишга алоҳида эътибор бериш керак. Шунда ғаллазорларнинг турли касалликлари олди олинади, пировардида мўл ҳосилга пухта замин яратилади.
Фаррух Ҳамроев

Маълумотни таҳрирлади: info - 28-07-2016, 10:22

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Жорий йилнинг январь, февраль ойларининг илиқ, қурғоқчил келиши кузги ғалла ривожида...
Кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили олишнинг асосий омиллари – бу уруғ экиш...
Фосфор ва калий ўғитлари, ғалла майсаларининг дастлабки ривожланиш босқичларида кўп...
Келгусида лалми майдонлар деҳқончилиги янги техника ва технологияларни,...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: