volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » Келгуси йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари уруғини экиш бўйича тавсиялар

Келгуси йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари уруғини экиш бўйича тавсиялар

Келгуси йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинлари уруғини экиш бўйича тавсиялар

Айни кунларда келгуси йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини экишга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. вилоятимиз минтақаларининг тупроқ-иқлим шароитларининг ҳар хиллиги кузги буғдой етиштириш агротехнологияси ҳам ҳар бир минтақанинг ўзига хос бўлишини тақозо этади.
Бошоқли дон экинларидан юқори ва сифатли ҳосил олишнинг асосий гарови бу экишга ерни сифатли тайёрлаш, минтақанинг тупроқ-иқлим шароитларини инобатга олиб нав танлаш, сифатли уруғлик, экиш муддат ва меъёрлари, сифати ҳамда ғалла ниҳолларини тўлиқ ундириб олишдан иборат.
Бу бўлғуси ҳосилнинг 50 фоиз тақдири жорий йил экиш мавсумида амалга ошириладиган тадбирлар эвазига ҳал бўлади.
Буғдойнинг бошоқлаш ва дон тўлиш даврида тупроқни ҳайдов қатламидаги ҳажм массаси 1,2–1,3 г/см3 дан ошмаслиги керак. Бу кўрсаткичнинг юқори ва паст бўлиши ҳосилдорликка салбий таъсир кўрсатади. Аммо суғориладиган тупроқ шароитида бу кўрсаткич тупроқнинг 0–100 см. ли қатламида 1,3; 1,4; 1,5 г/см3 ни ташкил этади. Тупроқ ҳажм массаси 1,2–1,3 г/см3 бўлганда буғдой илдизи яхши ривожланади. Бу кўрсаткич уруғ экилган қатламдан пастки қатламда 1,4–1,5 г/см3 бўлганда эса ўсимлик илдизи 1–5 см чуқурликка етади.
Ер экишга қанчалик сифатли тайёрланса, экиш ва кузги буғдойни парвариш қилиш шунчалик юқори даражада ўтказилади.
Очиқ майдонларни экишга тайёрлаш. Ерни экишга тайёрлаш иккига бўлинади: тупроққа асосий ва экиш олдидан ишлов бериш. Кузги буғдой экиладиган ерларни тайёрлашдан олдин шу майдонга қандай экин тури экилганлигига жиддий эътибор бериш керак. Бошоқли дон, маккажўхори ёки сабзабот экинларидан кейин ер одатда қуриб қолганида ҳайдалса палахса кесак кўчади. Бундай кесакларни майдалаш қийинлашади. Шунинг учун майдонлар дастлаб енгил суғорилади ва тупроқ етилиши билан дискли юмшаткич ёки чимқир¬қар ёрдамида 10–12 см чуқурликда юза юмшатилиб 20–25 см чуқурликда ағдариб, ҳайдалади. Бундай чуқурлик бошоқли дон экинлари етиштиришда энг мақбул усул ҳисобланади.
Беда ёки силос учун экилган маккажўхоридан кейин ерни экишга тайёрлаш учун ПЯ-3-35, ПД-3-35 русумли икки ярусли омочларда камида 30–35 см чуқурликда ҳайдалиши мақсадга мувофиқ.
Кузги буғдой сабзавот экинларидан кейин экиладиган бўлса, 18–20 см. чуқурликда ерга енгил ишлов бериш самарали ҳисобланади.
Такрорий экинлардан бўшаган майдонларни 20–25 см чуқурликда шудгорлаб, зудлик билан текислаб, борона қилиб, оғир мола босиш ёки лазер доминатор билан ишлов беришни қисқа муддатларда амалга ошириш керак.
Майдонларнинг шўрини ювиш учун пол ҳамда челлар олиниб, суғориш ишларини ўтказиш лозим. Шўри ювилган майдонларнинг тезликда пол ҳамда челларини бузиб, чизил, борона, мола босиб, дала экишга тайёрланади.
Биринчи навбатда, очиқ майдонларда 3–4 йил ғалла экилишининг олдини олиш керак.
Шудгорланган майдонларда ер текислаш ишлари сифатли бажарилиши учун ажриқ ва ғумай териб олиниши зарур. Шудгорлаш жараёнида пайдо бўлган эгат (ҳайдов изи) лар бир текис кўмилиши, дала четларидаги ерлар ва уватлар текисланиб, ерга қўшиб юбориш лозим.
Ер текислаш ишлари суғориш жараёнида сув кўллаш ёки сув чиқмай қолиш эҳтимоли батамом йўқ бўлгандан кейингина тугатилади. Агар далада сув кўллайдиган нотекис жойлар бўлса, бундай майдонлардаги ниҳоллар сув кўллаши оқибатида касалланиб, нобуд бўлади ва келгусида айнан шу майдонларда занг касаллигининг ўчоқлари пайдо бўлади.
Умуман, кузги буғдой даласи қанча нотекис ва паст-баланд бўлса, уни суғориш шунчалик қийинлашади, сув кўллаб, эрозия ҳосил бўлади. Уруғ униб чиқиши бир хилда текис бўлмасдан, кўчат сийраклашади, пировардида ҳосил чўғи камаяди.
Fўза қатор ораларини дон экинлари экишга тайёрлаш. вилоятимизнинг суғориладиган майдонлари шароитида кузги буғдойнинг 65–70 фоизи, ҳатто ундан ортиқроғи ғўза қатор оралаларига экилади. Бундай ҳолда буғдой майдонлари биринчи навбатда, ғўза қатор ораларидаги бегона ўтлардан тозаланиб, экин қатор оралари КРХ-4, КРХ-3,6, КХУ-4, КПН-4 каби универсал қультиваторларнинг ишчи органларини ғўза ўсимлигига иложи борича яқинлаштириб, ер сатҳи майдонларини кенгайтириш чораларини кўрган ҳолда юмшатилади. Ер тайёрлашда культиваторларни отряд усулида ишлатиш ташкил этилса, ер қисқа муддатда тайёрланади ва кесак кўчишининг олди олинади, эгатларни тўла бузилишига эришилади.
Агар ғўзапоялари йиғиштириб олинган майдон бўлса, бундай майдон 10–12 см чуқурликда чимқир¬қар ёрдамида юза юмшатилгандан кейин 20–25 см чуқурликда ағдариб ҳайдалади. Ҳайдалган майдондаги тупроқ намлиги дала нам сиғимига нисбатан 50–60 фоизни ташкил этганда «зиг-заг» борона ёрдамида борона қилинади.
Ғўза қатор ораларини экишга тайёрлаш олдидан фосфорли ва калийли ўғитларнинг йиллик меъёрининг 100 фоизи берилиб, ғўза қатор ораларидаги бегона ўтлар уруғи тарқалмаслиги учун улар юлиниб, дала четига олиб чиқиб, ёқиб юборилади. Шундан кейин ғўза қатор ораларига ишлов берилади. Бу тадбирлар келгуси йил ҳосили мўл бўлишига пухта замин яратади.

Ф.Ҳамроев

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 08:32

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Бошоқли дон экинларининг экиш муддатларини тўғри белгилаш ниҳоятда зарур...
Кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили олишнинг асосий омиллари – бу уруғ экиш...
Фосфор ва калий ўғитлари, ғалла майсаларининг дастлабки ривожланиш босқичларида кўп...
Ғалла майдонларини экиш мавсумига сифатли тайёрлаш, ҳар бир...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: