volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » Кузги бошоқли дон экинларини агротехникаси юзасидан тавсиялар

Кузги бошоқли дон экинларини агротехникаси юзасидан тавсиялар

Кузги бошоқли дон экинларини агротехникаси юзасидан тавсиялар

Кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили олишнинг асосий омиллари – бу уруғ экиш учун ер тайёрлашни сифатли ўтказиш, ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиққан ҳолда нав танлаш, сараланган сифатли уруғликни экиш, уруғликнинг экиш муддати ва меъёрлари, уруғларни пешма-пеш суғориб ўз вақтида ундириб олишдан иборат. Зеро ғалла ҳосилининг ярми экиш мавсумида ҳал бўлади.
Ғалладан мўл ҳосил етиштириш учун очиқ майдонга экилганда ҳам, ғўза қатор орасига экилган тақдирда ҳам дала қирғоқларига алоҳида эътибор бериш лозим. Тупроқ яхши майдаланган, намлиги етарли бўлиши керак. Ерларни ишлаш системаси шу майдонга қандай экин экилганлиги ва далани бегона ўтлардан қай даражада тозалигига қараб қўлланилади. Чунончи буғдой уруғини экишдан олдин майдоннинг тупроқ шароитига қараб суғорилади. Ер етилиши билан фосфорли ва калийли минерал ўғитлар белгиланган йиллик меъёрининг 100 фоизи солинади, ерларни сифатли ҳайдаб бегона ўт, ажриқлардан тозалангач, бороналанади, сўнгра текисланади.
Эртанги сабзавотлардан, полиз, картошка ва бошқа экинлардан бўшаган майдонларга, яъни очиқ майдонларга буғдой уруғи экиш учун ер тайёрлашда, энг аввало, тупроқнинг картограммасига кўра, хусусан минерал моддалар билан таъминланганлик даражасига қараб минерал ўғит бериш меъёридан келиб чиққан ҳолда, гектарига ўртача соф ҳолда 70-90 кг дан фосфорли ва 40-60 кг дан калийли ўғитлар НРУ-0,5 механизми билан, фосфорли ва калийли ўғитларнинг белгиланган меъёрини 100 фоиз сепилади. Шудгорланган майдонларни бороналаб, бегона ўт қолдиқларидан тозалаб, сўнгра тўғридан-тўғри ер текислагичларда сифатли текисланиши керак.
Текисланган майдонлар қирғоқларини чизеллаб юмшатиш бегона ўт ва бошқа ўсимлик қолдиқларидан тозалаш, ерга ер қўшиш каби тадбирларни амалга ошириш зарур.
ўалла экиш сеялкасини уруғни экиш муддати, навига қараб меъёри бўйича созлаш, уруғни тупроққа 3-4 см кўмилишига алоҳида эътибор бериш зарур. Очиқ майдондаги ғаллани суғориш учун 60-70 см кенгликда эгат олинади. Уруғларни кўмилмай қолишига йўл қўймаслик керак. Уруғ экилгандан сўнг ундириб олиш учун 1000-1100 метр куб миқдорида сув сарфлаб суғорилади.
Бугунги кунда очиқ майдонлардаги ғалланинг аксарият қисми қир адирли, тоғ олди ва асосан насослар ёрдамида суғориладиган майдонларга тўғри келмоқда. Бундай майдондаги ғаллани суғоришни ўз вақтида амалга ошириш учун эрта муддатда экилиши ижобий самара беради. Биринчидан, совуқ тушгунга қадар тўла кўчат ҳосил қилиш имконияти яратилади. Насослардаги электр энергияси таъминотида узилишлар кам бўлади. Энг асосийси, очиқ майдонга экилган уруғ нам¬лик етарли бўлса, 6-7 кунда қийғос униб чиқади. Экиш муддати кечикса, уруғларни униб чиқиши 8-14 кунга чўзилиши мумкин. Устига -устак ўсимликни бўйи ҳам паст бўлиб, уруғ сарфи кўпаяди. Кеч экилган ғалла нимжон бўлиб, илдиз системаси кучсиз ривожланади. Энг мақбул муддатда экиш, ҳар гектар майдонга ўртача 5-6 млн дона унувчан уруғ тушишига эришиш ижобий натижа беради.
Ғўза қатор орасига уруғ экиш учун буғдой етиштириш режалаштирилган майдонлардаги ғўза баргини сунъий тўктириш, пахта териб олишдан 10-15 кун олдин майдоннинг уват қирғоқларини десикация қилиниши ва майдоннинг қолган қисмида эса дефолиация ўтказилиши керак. Шундан кейин биринчи навбатда, пахта ҳосилини қисқа муддатда териб олиниши, биринчи теримдан сўнг тракторга тиркалган культиваторга қўшимча бритва, ғўза тупи тагини юмшатиш учун мўлжалланган ишчи органлар ўрнатилган культиватор билан ғўза қатор оралари чуқур ва сифатли юмшатилади. Бунда культиватор ғўза қатор орасига аввал культиватор юргизилган изга тескари қилиб киритилади. Шунда олдинги культивация даврида қаторлар бошига ва охирига тўпланиб қолган тупроқ уюмларини йўқотилишига эришилади.
Қатор ораси биринчи бор юмшатилган майдонга тупроқнинг картограммасига мувофиқ фосфорли ва калийли ўғитлар белгиланган меъёри НРУ-0,5 ўғит сепиш механизми билан соф ҳолда 90-100 кг дан фосфорли ва 40-60 кг миқдорида калийли ўғитларни 100 фои¬зи сепилади. Шундан сўнг культиваторга тўлиқ ишчи органи жойлаштириб иккинчи культивация ўтказилади. Шунда минерал ўғитлар тупроққа яхши аралашади ва уруғни экиш учун сифатли культивация қилинишига эришилади.
Экишга тайёрланган майдонда иккинчи терим пахтаси очилган бўлса 2-3 кунда ҳосили териб олинади. Пахтаси очилмаган майдонларда тўғридан-тўғри биринчи теримдан кейин ғўза қатор орасига уруғ экиш мосламаларида меъёрдаги уруғ сепилади ва пешма-пеш уруғ тупроққа аралаштириб кетилади.
Кузги буғдойни суғориш муддатлари ва меъёри. Экилган уруғлик суғорилмаса, табиий намлик ҳисобига тўла униб чиқмайди. Очиқ майдонларга ва ғўза қатор орасига уруғ экилган майдонларда уруғни ундириб олиш ва ўсув даврида суғориш учун майдонларнинг нишаблигига ва тупроқ шароитларига қараб қисқа оралиқда 50-60 метрдан ошмаган ўқариқлар олиниши керак. Тўла кўчат олиш мақсадида, ерга уруғ қадалганидан 1-2 кун ўтказмасдан майдонга уруғ суви таралиши шарт. Акс ҳолда уруғ нам¬лик етарли бўлмаган тупроқда узоқ вақт туриб ўз унувчанлигини қисман йўқотиши ҳисобига ғалла кўчати сийрак бўлиб қолади.
Ғаллани суғоришда сув ресурсларидан тежамли фойдаланиш мақсадида контурлардаги сув йўлларини картага тушириш, биринчи нав¬батда, сув тармоқларини тозалаш, суғоришни сув манбаидан узоқда жойлашган майдонлардан бошлаш, керак.
Кузги буғдой ҳосилдорлиги ва тупроқ унумдорлигини оширишда маҳаллий ўғитларнинг аҳамияти катта. Шарбат учун тайёрланган гўнг албатта чиритилган бўлиши шарт, акс ҳолда чиритилмаган гўнгдан тайёрланган шарбат, турли хил бегона ўтлар ва айрим касаллик тарқатувчи замбуруғ спораларининг тарқалишига сабаб бўлади. Шунинг учун махсус ҳандақлар ковланиб, уларни маҳаллий ўғитлар билан тўлдириб ёки уюм қилиб устини тупроқ билан кўмилган ҳолатда 4-5 ой давомида чиритилиши керак.
Ҳаво ҳарорати 20-25°С даража бўлганда суғорилгандан сўнг бир ҳафта орасида тўлиқ униб чиқади. Октябрь ойининг учинчи ўн кунлигига қадар экилган ва пешма пеш суғорилган майдонларда униб чиққан буғдой ниҳоллари ноябрь ойида туплаш фазасини ўтайди. Тупланиш бошлангандан кейин гектарига физик ҳолда 60-80 кг да азотли ўғитлар билан озиқлантириш мақсадга мувофиқ. Шунда ғалла қишловга туплаган, тўқ ҳолда кириб боради ва совуқдан зарарланмай соғлом чиқади. Эрта баҳорги ривожланиш фазалари ўз вақтида, жадал ўтиб, дон ҳосили мўл бўлади.
Гектаридан 70-80 центнер ва ундан кўпроқ дон ҳосили олишга эришиш учун интенсив техноло¬гия¬дан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этади.
Бунинг асосий талаблари қуйидагилардан иборат:
- қисқа ротацияли ғалла алмашлаб экиш тизимини ташкил этиш;
- ўғитга талабчан, юқори ҳосилли навларни экиш;
- таркибида озиқа моддалар (азот, фосфор, калий) баланси мавжуд бўлган юқори миқдордаги мураккаб ўғитлардан фойдаланишга ўтиш; имкони борича ғаллани шарбат усулида суғориш, ҳандақлардаги маҳаллий ўғитга азотли ўғитларни қўшиб эритма ҳолида берилса, янада самарали бўлади:
- тупроқ унумдорлигини мунтазам равишда назорат қилиб бориш, ҳимоялаш (бошоқли ғалла патак илдизли бўлиб, бундай майдонлар эррозияга мойил бўлади):
- агротехника талабларини ўз вақтида ва сифатли бажариш, юқори сифатли уруғлардан фойдаланиш;
- ғаллани тез-тез лекин оз миқдорда сув сарфлаб қисқа муддатда қондириб суғоришни амалга ошириш;
- ғаллани баргдан озиқлантиришда суспензия сепишни сифатли ўтказиш;
- белгиланган муддатларда озиқлантириш;
- бегона ўтларга қарши ўз вақтида курашиш;
- ҳашарот ва зараркунандаларга ҳамда касалликларга қарши курашишда профилактика, биологик ва кимёвий усулларни қўллаш;
- пайхонгарчиликка қарши курашиш;
- соҳага оид янгиликларни амалда жорий қилиш каби тадбирларни бажариш ғалладан сифатли ва юқори ҳосил олишни таъминлайди.

Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси
бўлим бошлиғи Ф.Ҳамроев

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 08:28

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Бошоқли дон экинларининг экиш муддатларини тўғри белгилаш ниҳоятда зарур...
Кузги буғдойдан юқори ва сифатли дон ҳосили олишнинг асосий омиллари – бу уруғ экиш...
Айни кунларда келгуси йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини экишга тайёргарлик...
Ғалла майдонларини экиш мавсумига сифатли тайёрлаш, ҳар бир...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: