volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » ҒАЛЛАНИ ҚИШЛОВГА ТАЙЁРЛАШ Бу борада қачон, қандай тадбирларни амалга ошириш лозим?

ҒАЛЛАНИ ҚИШЛОВГА ТАЙЁРЛАШ Бу борада қачон, қандай тадбирларни амалга ошириш лозим?

 ҒАЛЛАНИ ҚИШЛОВГА ТАЙЁРЛАШ Бу борада қачон, қандай тадбирларни амалга ошириш лозим?
Кузги бошоқли дон экинларидан мўл ҳосил олиш нималарга боғлиқ? Аввало, бунинг учун навларни минтақалар бўйича тўғри жойлаштириш ва ҳар бир навни аниқ тупроқ-иқлим шароитида мақбул муддатларда экиш, меъёрида озиқлантириш, агротехник тадбирларни ўз вақтида бажаришга алоҳида эътибор бериш талаб этилади. Ва яна ниҳоллар тўлиқ туплаб, қишловга кирсагина ғалладан юқори ҳосил олиш мумкин. Хўш, ғаллакорларимиз кузги буғдой қишловини муваффақиятли ўтказиш учун айни кунларда нималар қилишмоқда ва яна қандай тадбирларни амалга оширишлари лозим?
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, кузги буғдой қишлаш учун зарур бўлган асосий ҳимоя воситаси — шакар ва бошқа захира моддаларини кузги вегетация даврида тўплайди. Ана шу жараёнда мақбул муддатда экилиб, меъёрида озиқлантирилган экин ҳар қандай совуқ ва ўзгарувчан об-ҳавонинг салбий таъсирларига бардошли бўлади ва қишлаш даврини муваффақиятли ўтказади. Натижада баҳорги-ёзги вегетация даври ҳам яхши якунланади. Кўриниб турибдики, кузги буғдойдан мўлжалдаги ҳосилни олиш кўп жиҳатдан кузги вегетация даврини самарали ўтказишга боғлиқ.
ўаллакорларимиз шу кеча-кундузда бу борада қилиниши лозим бўлган агротехник тадбирларни янада кучайтиришлари лозим. Кузги буғдой одатда қишлаш давридан 45-60 кун олдин экилади. Баҳорда экилганда эса тупланади, бироқ бошоқлар ҳосил қилмайди. Чунки кузги буғдой биологик хусусиятига кўра, иссиқсевар ўсимлик ҳисобланади.
Кузги буғдойда айни кунларда модда алмашиш жараёни қишлаш учун қайта тузилиши боис унда ҳужайра протоплазмасининг ёпишқоқлиги ошади, сув ушлаб туриш хусусияти камаяди. Юқори молекуляр бирикмалар-оқсиллар комплекси, липоидлар (ёғлар), крахмалнинг захирага тўпланиши жадаллашади. Ушбу жараёнлар экиннинг қишлашида муҳим роль ўйнайди. Бу даврда сувнинг ортиқча ёки етишмаслиги кузги буғдойнинг нобуд бўлишига сабаб бўлади.
 ҒАЛЛАНИ ҚИШЛОВГА ТАЙЁРЛАШ Бу борада қачон, қандай тадбирларни амалга ошириш лозим?.
Шунингдек, кузги буғдойнинг қиш давридаги ноқулай шароитларга бардош бериши навнинг биологик хусусияти, экиш муддати, сув режими ва озиқлантиришнинг тўғри амалга оширилишига ҳам боғлиқ. Мақбул муддатда экилиб, гўнг, фосфорли ва калийли ўғитлар билан меъёрида озиқлантирилган экин ҳар қандай қишки совуқларга бардошли бўлади. Бундай шароитда кузги буғдойнинг туплаш бўғинида етарлича шакар захираси тўпланади ва тез ўзгарувчан қишки совуқларнинг салбий таъсирига бардошлилик даражаси ошади. Кузги буғдойда етарли миқдорда шакар захираси тўпланиши учун эса экин фосфорли, калийли ва маҳаллий ўғитлар билан меъёрида озиқлантирилиши лозим. Бироқ экин кузда ёки кеч кузда азотли ўғитлар билан озиқлантирилса, шакар ўрнига оқсил ва унинг бирикмалари тўпланиши оқибатида қишки совуқларга чидамсизлиги ортиб, нобуд бўлиши мумкин.
Одатда кузги буғдой қишлаш даврида 20 даражагача бўлган совуқларга бардош беради. Бироқ туплаш бўғини тупроққа чуқурроқ жойлашган экинлар бунданда юқорироқ совуққа ҳам чидаши мумкин. Кузги буғдой қишда димиқиши, илдизнинг бўғинидан узилиши, туплаш бўғинининг очилиб қолиши, экин майдонида намликнинг ортиқча бўлиши ёки ўта камайиб кетиши, туплаш бўғинида шакар миқдори камайиб, оқсилнинг ошиб кетиши натижасида нобуд бўлади. Айни кунларда кузги
 ҒАЛЛАНИ ҚИШЛОВГА ТАЙЁРЛАШ Бу борада қачон, қандай тадбирларни амалга ошириш лозим?
буғдой майсаларида қишлашга тайёргарлик жараёнининг иккинчи фазаси бошланган бўлиб, уларда ҳужайраларнинг секинлик билан сувсизланиши содир бўлмоқда. Бу ҳолат ҳужайраларда қиш даврида муз кристалларининг шаклланишини камайтиради. Ушбу жараёнларда тупланиш тугуни ва барг қинларида ҳужайра ширасининг концентрацияси 16 фоизгача етади.
Кузги буғдойнинг қишлашга чиниқиш даврининг иккинчи фазаси ҳаво ҳарорати пасайиб, 2-5 даражагача бўлган совуқ кунларга тўғри келади ва бу 22-25 кун давом этади. Бу даврда об-ҳаво шароитидаги ўзгаришлар муҳим аҳамиятга эга. Булутсиз, қуёшли илиқ кунлар ва салқин, паст ҳароратли тунлар ўсимликка ижобий таъсир кўрсатади. Бироқ булутли кунлар ва куз даврида ҳаво ҳамда тупроқ ҳароратининг кескин пасайиб кетиши келгусида экин ҳосилдорлигига катта зарар етказади.
Таъкидланганидек, кузги буғдой қишда димиқиш натижасида ҳам нобуд бўлади. Бундай ҳолат ер ҳали музлаб улгурмаган даврда қор ёғиши оқибатида юз беради. Бунинг олдини олиш учун қор қатлами ғалтакланиши керак. Шундай қилинганда, зич қор қоплами тупроқни тез музлатиб, ўсимликдаги моддалар алмашинувини тўхтатади ва димиқишнинг олди олинади.
Ивиб қолиш натижасида кузги буғдойнинг нобуд бўлиши эса эриган, ёғингарчилик ва оқава сувлар тўпланадиган рельефи паст, сувни ёмон ўтказадиган оғир тупроқли жойларда кузатилади. Бундай жойлардаги кузги буғдой майсалари сув ичида қолиб, тўқималарида анаэроб (кислородсиз) жараён кучайиши оқибатида захарланади. Кузги буғдой одатда паст ҳарорат шароитида ҳам 14 кунгача тирик ҳолда сақланиши мумкин. Аммо ҳаво ҳарорати 4-5 градусгача пасайганда, 30 кундан кейин нобуд бўлади. Бундай ҳолларнинг олдини олишда сувни қочириш, ерни экишдан олдин текислаш, чуқур жўяклар олиш ва қудуқлар қазиш энг самарали усул ҳисобланади.
Кузги буғдойнинг қишда зарарланишига экин майдонларида муз парчаларининг ҳосил бўлиши ҳам сабаб бўлади. Бунда енгил ёғиб ўтган қор ҳаво ҳароратининг алмашиниши натижасида тезда эрийди ва кечаси музлайди. Бундай ҳолатда музлаш кўпинча ўсимликка ҳам таъсир қилади. Яъни, эриш жараёнида ўсимлик барги устида муз пардаси қолади ва келгусида унга катта зиён етказади. Буни кул, тупроқ ёки калийли ўғит сепиш билан бартараф этиш мумкин.
 ҒАЛЛАНИ ҚИШЛОВГА ТАЙЁРЛАШ Бу борада қачон, қандай тадбирларни амалга ошириш лозим?Кузги буғдойнинг қишловдан чиқиш даражасини ташхис (диагностика) қилиш алоҳида аҳамиятга эга. Чунки экинга қиш даврида етказилган зарарнинг ўз вақтида аниқланиши уларга қарши қўлланиладиган тадбирларни кечиктирмасдан амалга оширишга ёрдам беради. Бундай назорат ишлари қиш даврида монолитларда майсаларни ўстириш йўли билан олиб борилади. Монолитлар ҳар ойда бир марта олиниб, қордан тозаланиб, узунлиги ва кенглиги 25 сантиметр, чуқурлиги 20 сантиметр қилиб кесиб олинади. Ўсимликлар жароҳатланмасдан олиниши лозим. Тайёрланган монолитлар қутиларга солиниб, ҳўлланган халталар билан ёпилади ва тупроқдаги музларнинг тўлиқ эришигача сақланади. Бунда хона ҳарорати 2-3 кун давомида 12-14 даража иссиқликда бўлиши керак. Кейинроқ монолит 18-20 даража ҳароратдаги ёруғ хоналарга ўтказилади ва у ерда 12-14 кун атрофида ўстирилади. Экин қишлаши натижаси монолитдаги ўсимликларнинг умумий сонига нисбатан фоиз ҳисобида аниқланади.
Кейинги йилларда кузги буғдойнинг қишки ҳолатини баҳолашда ўсиш конусининг тўқималарини 0,3 фоизли нордон фиксин ёрдамида аниқлаш усули кенг тарқалди. Бу иш ўсимликларнинг тупланиш тугунида ҳарорат 10-15 даражага пасайганда ва ҳаво исиб (камида 5 кун давомида) 5 даражагача кўтарилганда амалга оширилади.
 ҒАЛЛАНИ ҚИШЛОВГА ТАЙЁРЛАШ Бу борада қачон, қандай тадбирларни амалга ошириш лозим?
Шунингдек, кузги буғдойнинг қишда яшовчанлигини тупланиш тугунининг ўсиш тезлиги бўйича ҳам аниқлаш мумкин. Бу усулда намунага олинган ўсимликларнинг тупланиш тугуни 1-1,5 сантиметр баландлигидан, илдизлари эса тўла кесилади. Ўсимликлар филтр қоғози, пахта ёки дока билан намланган банкаларга солиниб, 12-14 соат давомида 24-26 даражали иссиқ ҳароратда сақланади. Яхши сақланган ўсимликлар пояси 10 миллиметр ва ундан ҳам кўпроқ, кучсизланганлари 3-5 миллиметргача ўсади. Шундан сўнг тирик, кучсизланган ва нобуд бўлган ўсимликлар сони ҳисобланади ва 1 метр квадрат майдондаги туп қалинлиги аниқланади. Кучсиз сийраклашган ерларда нобуд бўлган ўсимликлар сони 15-20 фоиздан ошмайди. Кузги буғдой ҳолатини якунловчи баҳолаш эрта баҳорда ўтказилиб, қайта экиш, қўшимча экиш ва кучли парваришлаш йўли билан кўчат қалинлиги қайта тикланади.
Юқорида таъкидлаганимиздек, кузги буғдойнинг қишлаш даврида азотли ўғитлар билан озиқлантириш режимига алоҳида эътибор бериш лозим. Уларнинг азотли ва бошқа элементларни самарали ўзлаштириши февраль ойининг охири, март ойининг бошига тўғри келади. Азотли ўғитларни қиш даврида бериш зарурияти туғилса, ер музлаган пайтда таркиби аммиакдан иборат азотли ўғитлардан фойдаланган маъқул. Умуман олганда, ер музлаганда азотли ўғитлар оғир механизимлар воситасида қўлланилса, майсаларнинг пайхон бўлишининг олди ҳам олинади.
Яна бир гап: ҳозирги кун талаблари даражасида бўлмаган ғаллазор майдонлари ҳам учрайди. Хўш, бундай майдонлардан мўл ҳосил етиштириш мумкинми? Албатта, мумкин. Юқоридагиларга амал қилиб, қишки агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш, суғориш, озиқлантириш тизимини мақбул муддатларда амалга ошириш — кечиккан кузги буғдой ривожини тезлаштириб, юқори ҳосил олиниши учун замин бўлади.

Н. Эсанов

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 08:26

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Куз ойларидан бошлаб, асалари оиласини келгуси мавсумга тайёрлаш — кўп асал олиш...
Айни кунларда келгуси йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини экишга тайёргарлик...
Фосфор ва калий ўғитлари, ғалла майсаларининг дастлабки ривожланиш босқичларида кўп...
Ғалла майдонларини экиш мавсумига сифатли тайёрлаш, ҳар бир...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: