volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » ҲОСИЛ МЎЛ, ЮЗИНГИЗ ЁРУҒ БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...

ҲОСИЛ МЎЛ, ЮЗИНГИЗ ЁРУҒ БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...

 ҲОСИЛ МЎЛ, ЮЗИНГИЗ ЁРУҒ БЎЛСИН, ДЕСАНГИЗ...
Ҳароратнинг кескин пасайиши ғаллачиликда ўзининг салбий таъсирини кўрсатади. Буни жорий йил баҳор ойларидаги иқлимнинг кескин ўзгариши оқибатида ғаллачиликда кўрилган талофат мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Хўш, ғаллани совуқдан асраш учун фермер нималарга эътибор қаратиши лозим? Қуйида энг катта муаммолардан бирини бартараф этиш яъни ғаллани совуқ уришидан асраш чоралари хусусида тўхталамиз.

Эрта муддатларда шудгор остига аммофос ва калийли ўғитлар бериб экилган майдонларда ғалланинг тўлиқ туплаш даврини ўтиб бўлганлигини инобатга олиб, қишга чидамлигини ошириш, унинг ўсиш жараёнини чеклаш мақсадида бу даврда умуман азотли ўғитлар берилмаслиги тавсия этилади. Берилган тақдирда, бу ҳол ўсимликларнинг қишловга тайёргарлик даражасини пасайтиради, тўпланган қанд моддаси синтезини сусайтиради.
Шунингдек, ўсиш жараёни кучли давом этаётган, тўлиқ туплаган далаларни суғориш ҳам тавсия этилмайди. Ўсиши, тупланиши суст кечаётган, умуман ўғит берилмай, майдонларга экиш билан бирга сепилиши тавсия этилган 20 фоиз азотни аммофос ҳолдаги ўғит тури ёки бошқа азотли ўғит бериш ҳамда кетма-кет суғориш тавсия этилади.
Ҳозирги даврда кўпчилик олим, мутахассислар ҳамда илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари орасида ғаллани кузги озиқлантириш масаласи баҳсли бўлиб қолмоқда. Айримлари кузда азотли ўғитларни юқорироқ меъёрларда бериш керак деса, баъзилари бунинг аксини таклиф қилади. Баҳс бўлгани яхши, лекин унинг илмий исботи унданда яхши.
Лекин, шуни унутмаслигимиз керакки, республикамизнинг асосий деҳқончилик юритиладиган ер майдонларининг унумдорлик кўрсаткичлари табиатан паст даражада бўлиб, гумус миқдори 0,6-1,5 фоизни ташкил этади. Шунингдек, ғўза ва ғаллани интенсив навбатлаб экиш тизимида тупроқ унумдорлигининг пасайиш тенденцияси, яъни тупроқдан кўп миқдорда органик моддалар олиб чиқиб кетиш ҳолати кузатилмоқда. Бу ҳам ўғитлаш системасида, албатта инобатга олиниши шарт ҳисобланади.
Иккинчидан, бошоқли дон экинларининг 60-70 фоизи, баъзи туманларда ундан ҳам ортиқ майдонларда ғалла шудгор қилинмай, деярли ўғит солинмасдан ғўза қатор орасига экилмоқда. Баъзан ҳаттоки солинаётган ўғитлар чуқурлиги 5-10 см.дан ошмайди.
Учинчидан, яширишга не ҳожат — ғалла асосан экилаётгани йўқ. У сепилиб, сўнг тупроққа аралаштирилмоқда. Демак, унумдорлиги паст бўлган тупроқларда юзаки сочиб, ўғитланмай экилган ғалладан юқори ҳосил кутиб бўлмайди.
Демак, юқорида келтирилган маълумотларга кўра кечки, юзаки қилиб сочиб экилган бошоқли дон экинларига, албатта 50-100 кг. азотли ўғитларни бериш (ҳаттоки экиб бўлинган майдонларга) талаб этилади. Бунинг сабаби, тупроқ юзасига тушган, тупроқ билан қисман кўмилган ёки кўмилмай қолган дон тезроқ муртак чиқариб, тупроққа интилади. Бунинг учун куч-қувват, озиқа излайди. Мавжуд тупроқдаги озиқа эса, 5-10 см. чуқурликда жойлашган. Унга етиб олиш ва фойдаланиш учун илдиз тизими ривожланиб улгуриши керак. Биологик жиҳатдан кузги буғдой 3-5 та муртак чиқаради. Тадқиқотларнинг тасдиқлашича, 5 та муртак асосан уруғ 4-5 см. тупроқ чуқурлигига экилганда, ўта қулай ҳолатларда қайд этилади. Уруғлик ўзига ноқулай ҳолатларда ҳаётчанлигини узоқроқ сақлаш учун уруғдаги, эндоспермадаги озиқани жуда тежаб сарфлайди ҳамда асосан учта муртак чиқаради.
Шу учта муртакдан ташқи ноқулай шароитлар туфайли баъзиси нобуд бўлган тақдирда ҳам, тупроқнинг юза қатламидаги азот моддаси уни тезроқ ривожланишига, илдиз чиқаришига самарали восита бўлиб хизмат қилади.
Лекин тўлиқ туплаган, ривожланиши яхши бўлган майдонларда юқори меъёрларда (100 кг/га/дан ортиқ таъсир этувчи модда ҳисобида) азотли ўғитларнинг берилиши тавсия этилмайди. Бундай ҳолатларда ўсимликлар доимо уйғоқ бўлиб, ҳаво ҳарорати кўтарилиши билан ўзида кўп миқдорда сув тўплаб, кучли даражада ўсишга ҳаракат қилади. Ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетган ҳолатларда эса совуқ уришига жуда мойил бўлади. Шунинг учун тавсияларда шудгор остига ёки экиш билан йиллик азотли ўғитларнинг 20 фоизини бериш ва ўсимликларни тўлиқ туплатиб олиш, қишловга энг яхши тайёргарлик деб қайта-қайта такрорланади.
Тупланган кузги буғдойни қорсиз — 18 даражада ҳам совуқ урмайди. Сабаби бу даврда ғалланинг асосий илдиз тизими тупроқ унумдорлиги юқори бўлган ҳайдов қатламига яхши жойлашиб олган бўлади. Шунингдек, уларнинг тупланиш даражаси юқори бўлиб, сони 5 тадан кам бўлмай, ҳаво ҳарорати етарли бўлганда ниҳол поялар тик ўсиб ривожланади. Совуқ тушганда эса тупланиш бўғимини ушбу поя ва барглар ёпиб, совуқдан ҳимоя қилади. Шундай ҳолат бир неча бор такрорланаверади.
Бу даврда ўсимликнинг асосий ҳаётчанлик негизи тупланиш бўғими бўлиб, унда 20-25 фоиз қанд моддаси тўпланади. Ўсимлик эса табиий равишда ҳаётий озуқасини барглари билан ёпиб, совуқдан ҳимоя қилади.
Яна шуни унутмаслик керакки, кузги ёруғлик етарли бўлиб, ҳарорат 8-10 0С атрофида бўлса, донли экинларда совуққа чиниқиш хусусияти вужудга келади. Шунинг учун ҳам ўтган йилги мавсумидаги совуқ уришида маҳаллий ёки Краснодардан келтирилганлигидан қатъи назар, эрта экилган ғалла навларини кўпроқ (30-40 фоиз) зарарланиши кузатилди.
Кузги бошоқли дон экинлари уруғликларининг кеч экилиши, асосан тупроқ юзасида жойлашиши, яъни кузда яхши чиқмаслиги сабабли қишлаш даврида сезиларли қисми нобуд бўлиши мумкин.
Кеч экилган ғаллазорларни совуқ уришининг олдини олиш усулларидан бири, бу суғоришдир. Айрим фермерларимизнинг аччиқ сабоқларидан маълумки, ер шошилинч тайёрланиб, текисланиб, зичланмасдан, тупроқ ўтирмасдан кузги буғдой экилган жойларда совуқ уриш даражаси юқори бўлди. Бундай ҳолатда биринчидан, ниҳоллар жуда нимжонланиб, тўпланиш даражаси паст бўлади.
Шунингдек, тупроқ ғоваклиги сабабли нам ҳаво кўп тўпланиб, илдизларни совуқ уриши, музлаши осон бўлади ҳамда сувнинг кристалланиши натижасида илдизлар узилиб, нобуд бўлади. Бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун суғориш, тупроқни чўктириш талаб этилади.
Албатта, фермерлар томонидан ғаллани совуқ уришига сабаб нима деган савол туғилади? Совуқ уришининг асосий сабаби шундаки, паст ҳарорат таъсирида ўсимликларнинг ҳужайра ва ҳужайра оралиқларидаги сув музлаб, муз ҳосил бўлади. Натижада протоплазмадаги сув кўтарилиб чиқади, протоплазмада эса ҳужайра ширасининг концентрацияси ошиб кетади ва сувсизланиш ҳодисаси юз беради. Шу туфайли ўсимлик нобуд бўлади.
Юқоридаги маълумотлардан хулоса қиладиган бўлсак, ғалла экилган майдон кузда албатта 1-2 маротаба суғорилиши талаб этилади. Кеч экилган ғаллазорлар тўйинтириб суғорилган тақдирдагина, ўсимликларни қишловдан беталафот чиқишига умид боғлаш мумкин.
ўаллазорларни қишловга тайёрлаш учун тўлиқ гектар, тўлиқ кўчат олишда яна бир муҳим масала бор. Бу майдонлар яхши текисланмаслиги сабабли суғорилганда контурларнинг айрим қисмларида сувнинг кўллаб қолиши ёки шўрланиш даражаси юқорилиги сабабли кўчат сони сийрак, текис бўлмаган майдончаларда кўчат сонини таъминлаш ҳамда мавжуд кўчатларни сақлаш масаласидир. Бунинг учун ивитилган уруғларни экиш ва устидан чириган гўнг ёки гўнг, тупроқ, қумнинг 1:1 нисбатдаги аралашмаси билан 3-4 см. қалинликда қоплаб чиқиш ҳам юқори самара беради. Айниқса, бу усул шўрланган ерларда ўсимликларни тупланиш ҳамда қишловдан чиқиш даражасининг ортишига хизмат қилади.
Шунингдек, жуда кеч экилган (ноябрь- декабрь), ҳаттоки кузги буғдой униб чиқишига имкони бўлмаган ҳолатларда ҳам ёппасига суғориш, суғорилмаган ҳолатга нисбатан яхши натижа беради.
Яна бир муҳим масала, бу ноябрь ва декабрь ойларида ғўза қатор ораларига кузги буғдой экилган далалардаги ғўзапоя масаласи. Буни ҳал этиш учун, қор ёққан ёки ер кучли музлаган даврларда техника ёрдамида ғўзапояни майдалаб сочиб юбориш лозим. Агарда кузги буғдой кеч экилган бўлса, қушлардан самарали ҳимоя қилиш мақсадида, ғўзапоя масаласини эрта баҳорда ҳал этиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Шунингдек, ғўзапоя ёқилғи сифатида фойдаланиладиган ҳудудларда уни ноябрь ойларида йиғиштириб олиш самарали ҳисобланиб, кўчат сонига унча таъсир кўрсатилмайди.
Тажрибали фермерларга маълумки, деҳқончилик фаслларга қараб меҳнат қилишни, агротехника қоидаларини ўз муддатида ҳамда сифатли бажарилишини талаб этади. Шундагина ҳосилимиз мўл, юзимиз эса ёруғ бўлади.

fermeruz.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 08:19

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Жорий йилнинг январь, февраль ойларининг илиқ, қурғоқчил келиши кузги ғалла ривожида...
Кузги бошоқли дон экинларидан мўл ҳосил олиш нималарга боғлиқ? Аввало, бунинг учун...
Фосфор ва калий ўғитлари, ғалла майсаларининг дастлабки ривожланиш босқичларида кўп...
Ғалла униб чиққандан кейин 22–25 кун ичида туплаш фазаси бошланади. Агар туплаш...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: