volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » Мавсумга пухта тараддуд

Мавсумга пухта тараддуд

Мавсумга пухта тараддуд
Навоий вилояти фермер хўжаликлари етиштирилган ғалла ҳосилини ўз вақтида сифатли ўриб-йиғиб олиш мақсадида зарур техника ва ўрим комбайнларини шай ҳолатга келтиришга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Президентимиз раҳнамолигида аграр соҳани ислоҳ қилиш жараёнида фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш, уни қишлоқда етакчи кучга айлантириш борасида изчил ишлар амалга оширилиб, фермер хўжаликларининг эркин фаолият юритиши учун кенг шароит ва имкониятлар яратилмоқда. Айниқса, миришкор деҳқонларнинг замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминланаётгани уларнинг иш унумдорлиги янада самарали бўлишига хизмат қилмоқда.

Жорий йилда вилоят фермерлари 40 минг 600 гектар ерда ғалла парваришламоқда. Шунингдек, Хатирчи ва Нурота туманларидаги 2 минг 800 гектар майдонда лалми буғдой етиштирилаётир.

– Вилоятда асосан "Аср”, "Нота”, "Гром”, "Андижон-2” ва "Матонат” каби буғдой навлари парваришланади, – дейди Навоий вилояти қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бўлим бошлиғи Зиёвуддин Бобоқулов. – Айни пайтда фермерлар ҳосилнинг мўл бўлиши учун барча агротехник тадбирларни ўз вақтида бажармоқда. Етиштирилаётган ғаллани нобудгарчиликсиз йиғиб олиш мақсадида 100 комбайн тайёр ҳолатга келтирилди. Мавсумда қўшимча 8 янги комбайн ўримга жалб этилади.

Ерга ўз вақтида сифатли ишлов бериш, унинг мелиоратив ҳолати мунтазам яхшиланиши ҳосилдорликни оширишнинг муҳим омилидир. Бинобарин, вилоят фермер хўжаликларига замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб бериш, уларнинг имтиёзли лизинг хизматларидан кенг фойдаланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Замонавий техникалар фермер учун кенг имкониятлар яратади, – дейди "Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг” акциядорлик лизинг компанияси вилоят филиали етакчи мутахассиси Умар Қурбонов. – 2015 йилда вилоят фермерларига компания томонидан 9,5 миллиард сўмлик 153 замонавий техника лизинг асосида етказиб берилди. Жорий йилда қарийб 13 миллиард 300 миллион сўмлик 150 техника харид қилиш режалаштирилган. Айни пайтда 43 қишлоқ хўжалик техникаси имтиёзли лизинг асосида фермерларга етказиб берилди.

www.uza.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 6-08-2016, 09:16

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Вилоятимиз фермерлари ғалла ҳосилини нест-нобуд қилмасдан йиғиб олиш мақсадида зарур...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Навоийда «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» акциядорлик лизинг компанияси ташаббуси билан...
Фермерлик ҳаракатини қўлловчи ҳужжат Мамлакатимизда фермерлик...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: