volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » Мавсумга тайёргарлик кўрилмоқда

Мавсумга тайёргарлик кўрилмоқда

 Мавсумга тайёргарлик кўрилмоқда
Вилоятимиз фермерлари ғалла ҳосилини нест-нобуд қилмасдан йиғиб олиш мақсадида зарур техникалар ва ўриш комбайнларини шай ҳолатга келтиришга алоҳида эътибор қаратишмоқда.

Жорий йилда 40600 гектар ер­да ғал­ла парваришланмоқда. Шу­­нинг­дек, Хатирчи ва Нурота ту­ман­ларидаги 2800 гектар май­­дон­да лалми буғдой етиш­ти­ри­лаётир.

— Миришкорлар жорий мав­сумга қизғин ҳозирлик кўриш­моқ­да, — дейди вилоят қиш­­лоқ ва сув хўжалиги бош­қармаси бў­­лим бошлиғи Зиё­вуд­дин Бо­боқулов. — Вилоятда асосан, "Аср", "Нота", "Гром" ва "Ан­ди­жон-2", "Матонат" каби буғ­дой навлари парва­риш­­ланади. Айни пайтда фер­мер­лар ҳосилнинг мўл бўлиши учун барча агро­техник тадбир­лар­ни ўз вақтида бажаришмоқда. Етиш­тирилаёт­ган ғаллани но­буд­гарчиликсиз йиғиб олиш мақ­садида мавжуд 100 та за­монавий комбайн тех­ник тай­ёр ҳолатга келтирилди. Мав­­­­­сум­да қўшимча 8 та янги ком­байн ўримга жалб эти­лади.

Ерга ўз вақтида сифатли иш­лов бериш, мелиоратив ҳола­ти­ни яхшилаш мўл ҳосил олиш им­­конини беради. Шу боис, за­мо­навий техника ва агрегат­лар­дан самарали фойдала­ниш­­­ни замон талаб этмоқда. Ви­лоятда фер­мер хўжаликла­ри­га зарур қиш­лоқ хўжалик тех­ни­калари ет­ка­зиб бериш, им­тиёз­ли лизинг хиз­матларидан кенг фойдала­ниш учун сал­моқ­ли ишлар олиб бо­рилмоқда.

— Энг сўнгги русумдаги их­чам ҳамда кўп қувватли техни­ка­лар фермер учун кенг им­ко­ният­лар яра­тади, — дейди "Ўз­қиш­лоқ­хў­жаликмашлизинг" акциядорлик лизинг компа­ния­си вилоят фи­лиали етакчи му­та­хассиси Умар Қурбонов. — Биргина 2015 йилда вилоят фермерларининг оғи­ри­ни ен­гил қилиш мақсадида, ком­пания томонидан 153 та, 9,5 мил­лиард сўмлик замонавий тех­ни­калар лизинг асосида етка­зиб берилди. Жорий йилда ҳам қа­рийб 150 та, 13 миллиард 300 миллион сўм қийматдаги тех­­ни­ка харид қилиш режа­лаш­ти­рилган. Айни пайтга қа­дар, 43 та замонавий техника им­тиёз­ли лизинг асосида фер­мер­ларга ет­казиб берилди.

Мухтасар айтганда, барча шарт-шароитларга эга деҳ­қон­лар соҳада янги лойиҳа ва ин­но­вацияларни синовдан ўтка­зиб, ўз фаолият турини кен­гай­тиришга эришмоқдалар. Ви­лоят­да иш­билармон, ери се­ру­нум фер­­мерлар сафи тобора кен­­га­йиб бораётир.

Пахтачилик, ғаллачилилик, сабзовот – полизчилик боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш ва агрокимё ва механизация бўлими бошлиғи

Бобоқулов Зиёвидин Хасанович

Маълумотни таҳрирлади: info - 6-08-2016, 09:01

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Ватанимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами — Мустақилликнинг 25 йиллигини кутиб олиш...
Навоий вилояти фермер хўжаликлари етиштирилган ғалла ҳосилини ўз вақтида сифатли...
Навоийда «Ўзқишлоқхўжаликмашлизинг» акциядорлик лизинг компанияси ташаббуси билан...
Бу йилги мавсумда вилоятимиз деҳқонлари 40600 гектар суғориладиган, 2800 гектар...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: