volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » Кузги ғалла екишга ер тайёрлаш бўйича тавсиялар

Кузги ғалла екишга ер тайёрлаш бўйича тавсиялар

Ғалла майдонларини экиш мавсумига сифатли тайёрлаш, ҳар бир минтақа шароитидан келиб чиқиб навларни танлаш, юқори синфли уруғини экиш юқори ҳосилдорликка эришишни таъминлайди.
Республикамизда сўнгги йилларда июль-август ойларида об-ҳаво иссиқ келмоқда. Бундай қуруқ ва иссиқ шароитда деҳқончиликда ресурстежамкор усуллардан фойдаланилса, ғаллакор фермер хўжаликларимизда ҳосилдорлиги ортишига эришилади.
Экиш олдидан минерал ўғитлар билан ўғитлаш. Барча минтақаларда ер тайёрлаш олдидан гектарига фосфорли ўғитлар соф ҳолда 90 кг, калийли ўғитлар 60 кг меъёрида солиб, кейин ерни шудгор қилишга киришиш зарур. Чунки, фосфорли ва калийли минерал ўғитлар етиштирилган дон натураси (оғирлик) вазнини ва сифатини оширади.
Ерни экишга тайёрлаш иккига бўлинади: тупроққа асосий ишлов бериш ва экиш олдидан тупроққа ишлов бериш. Тупроққа ишлов беришдан асосий мақсад – тупроқни зичланган юза қатламини сифатли қилиб юмшатишдан иборат. Кузги буғдой экиладиган ерларнинг ишлаш тизими ундан олдин шу майдонларга қандай экин тури экилганлигига боғлиқ.
Бошоқли дон экинлари, маккажўхори ёки сабзабот экинларидан кейин ер одатда қуриб қолиши натижасида ҳайдалганда палахса кесак кўчади. Бундай кесакларни майдалаш қийинлашади. Шунинг учун бундай ер майдонлари дастлаб енгил суғорилади ва тупроқ етилиши билан дискли юмшаткич ёки чим¬қирқар ёрдамида 10—12 см чуқурликда юза юмшатилади ва ундан кейин 25—30 см чуқурликда ағдариб ҳайдалади.
Бундай чуқурлик кузги буғдой етиштиришда энг мақбул ҳисобланади. Ерни беда ёки силос учун экилган маккажўхоридан кейин буғдой экишга тайёрлаш учун ПЯ-3-35, ПД-3-35 русумли икки ярусли омочларда камида 30—35 см чуқурликда ҳайдалиши мақсадга мувофиқ. Кузги буғдой, сабзавот экинларидан кейин экиладиган бўлса, ерга енгил 20—25 см чуқурликда ишлов бериш самарали хисобланади.
Кузги буғдойнинг 80—85 фоизи, ҳатто ундан ортиқроғи ғўза қатор оралиғига экилади. ўўза қатор ораларига экишга ер тайёрлашда эса режалаштирилаётган ғўза майдонларни август ойи охирида культиваторлар майда органлари ёрдамида ғўза пуштасини бузиб, ер тайёрлаш лозим. Бунда культиватор яна бир бор қатор орасида юриши ҳисобига ғўза тезроқ пишади ва кўсаклар етилади. Айниқса, кўчат сони кўп бўлган ғўза майдонларидаги кўсакларни очилмай қолиши олди олинади, ғўзалар ичида ҳаво алмашади.
Уруғлари пишиб турган бегона ўтлардан тозаланиб, ғўза қатор оралари КРХ-4, КРХ-3,6, КХУ-4, КПН-4 каби универсал қультиваторлар ва шу сингари бошқа мослама техникалар ёрдамида юмшатилади. ўўза қатор ораларини кузги буғдой экишга тайёрлашнинг ўзига хос хусусиятлари бор. Агарда ғўзапоялари йиғиштириб олинган ер майдони бўлса, бундай майдон 10—12 см чуқурликда чимқирқар ёрдамида юза юмшатилгандан кейин 20—25 см чуқурликда ағдариб ҳайдалади.
Ҳайдалган майдондаги тупроқ намлиги дала нам сиғимига нисбатан 50—60 фоизни ташкил этганда ер «зиг-заг» борона ёрдамида борона қилинади. Ғўза қатор ораларини экишга тайёрлаш олдидан фосфорли ва калийли ўғитларнинг йиллик меъёри берилиб, ғўза қатор ораларидаги бегона ўтлар уруғи тарқалмаслиги учун улар юлиниб, дала четига олиб чиқиб, ёқиб юборилади.
Тупроққа ишлов бериш тизими нотўғри танланадиган бўлса, энг яхши ўтмишдош экин тури энг ёмон бўлиб қолиши мумкин. Масалан, маккажўхори, кунгабоқар ва лавлаги ўзидан кейин тупроқда энг кўп қолдиқ ва намлик қолдирадиган такрорий экин ҳисобланади. Ушбу экинлардан кейин июль-август ойлари иссиқ кунларида ағдармасдан чуқур ҳайдаладиган бўлсаю, кесаклари майдаланмай қолдирилса, ҳайдов қатлами қуриб, ерни экишга тайёрлашни қийинлаштиради.
Шунинг учун ҳар бир ер майдони ҳолатини ҳисобга олган ҳолда тупроққа ишлов бериш зарур. Суғориладиган ер шароитида кузги буғдой учун ўтмишдош экин сифатида ғўза, кўк масса учун экилган маккажўхори, дон учун экилган маккажўхори ва охирги йилларда кунгабоқар экиладиган майдонлар ҳам кенгайиб бормоқда.
Кузги ва баҳорги буғдойдан бўшаган экин майдонларини қайта буғдой экишга тайёрлаш учун кузги буғдойдан бўшаган майдонлар пешма-пеш 25—30 см чуқурликда ағдарилиб ҳайдалади. Бунинг учун ҳайдаш олдидан ерда қолган ўсимлик қолдиқлари майдаланиб, тупроққа яхшилаб аралаштирилади. Ундан кейингина ҳайдалади ва кесаклари майдаланади. Агарда бу майдонда бегона ўтлар пайдо бўла бошласа 5—6 см чуқурликда культивация қилиниб, бороналанади ва уни устидан мола босилади. Шу ҳолда тайёрлаб қўйилган майдон экишдан бир кун олдин ёки экиш кунида культивация қилинади.
Уруғ экишдан олдин мосламалардан фойдаланиб, ер текисланади ва оғир мола босилади. Сўнгги йилларда сув танқислигини ҳисобга олган ҳолда ғалла майдонларини 25 августгача 25—30 см чуқурликда шудгор қилиб, эгатларда сувни равон юришини ҳисобга олган ҳолда ернинг паст-баландини лазер планировшиги ёки длинабаза ёрдамида текислаш, унумдор қатламидаги намликни қочирмаслик мақсадида, доминатор механизми билан кесакларни майдалаб, оғир мола босиш мақсадга мувофиқ бўлади.
Кузги бошоқли дон экинлари экиш муддатлари. Кузги бошоқли дон экинлари экиш муддатларини белгилашда кўп йиллик тажриба натижаларига таянган ҳолда минтақалар бўйича қуйидаги муддатларда экиш тавсия этилади. Республикамизнинг шимолий минтақалари (Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти) 30 августдан 30 сентябргача, Марказий минтақа (Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари) 15 сентябрдан 20 октябргача, Фарғона водийси (Андижон, Фарғона, Наманган вилоятлари) 20 октябргача, Жанубий минтақалар (Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари) 15 сентябрдан 25 октябргача кузги бошоқли дон экинларини экиш тавсия этилади.
Кузги бошоқли дон экинларини экишда уларнинг биологик, яъни эртаки, ўртаки ва ўртаки кечкилиги муҳим аҳамият касб этади. Бунда навларни танлаш билан бир қаторда табиий тупроқ-иқлим шароити ва далаларни сув билан таъминланиш шароитига қараб мўътадил ривожланиши ва пишиб етилишини таъминлаш учун аниқ чора-тадбир белгиланиши зарур.
Ғаллани эрта экиш (Шимолий минтақалар), яъни 30 августдан бошланса, дастлабки 10 кунликда буғдойни кечки ўртаки навлари экилиши керак. Дурдона, Половчанка, Андижон-1, Краснодарская-99, Таня, Аср навларини кейинги ўн кунликдан сўнг экиш тавсия этилади. Марказий минтақалар ва Фарғона водийси вилоятларида ҳам шундай тартибда экишни 5 октябрдан 20 октябргача ташкил ўтказиш лозим бўлади. Жанубий минтақаларда (Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари) эса экишни 15 сентябрдан 25 октябргача юқоридаги тартибда экиш тавсия этилади.
Кўпгина мутахассислар экишни ғалла навларининг биологик ҳолатига эътибор бермай пала-партишлик билан ташкил қилишлари натижасида кўзланган ҳосилни ололмаслик ҳолатлари оз бўлса-да учрамоқда. Шунинг учун ғалла экишда навларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, ўта эрта ҳам, кеч ҳам экиб бўлмайди. Уруғни ҳар бир минтақа учун мақбул муддатларда этиш лозим. Агар эртаки навлар эртаки муддатларда экилса, муддатдан илгари ўсиш-ривожланиш фазаларига кириши натижасида кузда найчалаш ҳатто бош тортиш ҳолатлари ёки занг ва бошқа касалликларни тушишига сабаб бўлади. Занг касаллигини ривожланиши ўз муддатида экилган майдонлардаги соғлом ғаллаларни ҳам зарарлайди.
Кеч экилганда эса ривожланиш фазалари кечикади, ниҳолларни совуққа чидамсизлиги ортади, тупланмаган ҳолда қишловга киради, натижада ривожланиш ва пишиш даври иссиққа тўғри келиб, ҳосилдорлик 30—40 центнерга тушиб кетади. Юқоридагиларни ҳисобга олиб 2015 йил ҳосили учун ерни экишга тайёрлаш, экиш олдидан ернинг намини қочирмаган ҳолда ғаллани очиқ майдонларга сочиб экмай, балки дон сеялкаларида тупроқни 3—5 см чуқурлигида экишни ташкил этиш лозим.
Ҳар бир вилоят экиш муддатини белгилашда ўз шароитидан келиб чиқиб, вилоятнинг шимолий ёки тоғолди ҳудудларидан бошлаш мақсадга мувофиқ. Чунки, шимолий ва тоғолди ҳудудларда экилган ғалла униб чиқиши 2—3 кунга кечикади. Кузги ғалла экишга ер тайёрлашни август ойида ўтказиш ғалладан мўл ва сифатли ҳосил олиш гарови эканлиги кўп йиллик тажриба натижаларида тасдиқланган.

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Айни кунларда келгуси йил ҳосили учун бошоқли дон экинларини экишга тайёргарлик...
Фосфор ва калий ўғитлари, ғалла майсаларининг дастлабки ривожланиш босқичларида кўп...
Биринчи озиқлантиришда ўғит ўсимликлар қаторидан 15-18 см, шоналаш даврида 20-22 см...
Жаҳон тажрибаларида минерал ўғитлар сарфи қандай? Бу саволга...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: