volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » 01.02.2015 Вазирлик ҳайъат йигилиши тўғрисида

01.02.2015 Вазирлик ҳайъат йигилиши тўғрисида

1-02-2015, 17:24 | Ҳисоботлар
01.02.2015 Вазирлик ҳайъат йигилиши тўғрисида
















Жорий йилнинг 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг навбатдаги видеоконференция шаклидаги кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Ҳайъат йиғилишида "Вазирлик тизимида 2014 йил давомида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирларнинг бажарилиши якунлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 январдаги мажлисида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини сўзсиз таъминлаш билан боғлиқ чора-тадбирлар тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.
Йиғилишда вазирлик тизимида 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича чора-тадбирларининг бажарилиши якунлари танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 16 январдаги мажлисида Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар ижросини ташкил ва таъмин қилиш борасидаги амалий ишлар хусусида атрофлича фикр юритилди.
Видеоконференция шаклида ўтказилган ҳайъат йиғилишини Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Ш.Тешаев бошқарди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармалари, вазирлик тизимидаги компания, уюшма, бирлашма, корхона ва ташкилотлар, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари иштирок этди.
Шунингдек, ҳайъат йиғилишида "2014 йилда ва унинг IV чорагида вазирлик тизимида ижро интизоми, ҳужжатлар ва мурожаатлар билан ишлаш якунлари ҳамда ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш, идоравий иш юритиш натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги масала ҳам кўриб чиқилди.
Ҳайъат йиғилишида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди ва унинг ижросини таъминлаш чора-тадбирлари белгиланди.
Манба: agro.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 28-07-2016, 09:34

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий...
Жорий йилнинг 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги...
Жорий йил 25 март куни академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик...
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг навбатдаги...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: