volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » Август-ҳосилга ҳосил қушиш ойи

Август-ҳосилга ҳосил қушиш ойи

Ҳосилнинг эртаги, сифатли ва мўл бўлиши айни кунларда ғўзани ҳар қачонгидан ҳам эътибор билан парваришлашга боғлиқ. Зеро, агротехника тадбирлари талаб даражасида бажарилса, ғўза ривожи тезлашиб, кўсаклар сони ортади, вазни ошади, толаси ҳам пишиқ бўлиб етилади. Шунинг учун ушбу маъсулиятли ойда фермеру мутахассислар, сувчи-ю механизаторлар, энтомологлар ўз ишига ўта жиддий ёндашмоғи даркор. Негаки, пахтачиликда ишга доимий эътибор, уюшқоқлик ва бирдамлик ўта муҳимдир. Бепарволик ва бефарқлик фақат зарар келтиради. Айниқса, ҳосил тақдири ҳал бўлаётган шу кунларда бундай ҳолатларга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди.
Августда бажариладиган юмушларнинг яна бир нозик жиҳати шундаки, бу пайтга келиб, ғўза қатор ораларида шўра, итузум, қўйпечак, ғумай каби бегона ўтлар ҳам зўр бериб ўсади. Улар жуда тез ўсиши натижасида ғўзанинг ривожини сусайтириб, ҳашоратларни кўпайтириб, кўсаклар пишиб етилишини кечиктириб, терим пайтида ҳам қийинчилик туғдиради, ҳосил сифатини пасайтиради.
Шу боис ҳар бир далани яна бир бор кўздан кечириб, бегона ўтларни йўқотишга жиддий эътибор қаратиш шарт. Сув ва маҳаллий ўғитлардан самарали фойдаланиш ҳам жуда муҳим бўлиб, бунда суғориш шарбат усулида олиб борилса, намлик узоқроқ сақланади, ғўза тез чанқаб қолмайди, суғоришлар оралиғи узаяди, ерларнинг мелиоратив ҳолати яхшиланади, кўсаклар тезроқ тўлишади, янги кўсаклар кўпроқ пайдо бўлади.
Ривожи кечроқ бўлган далаларда ғўзаларни чилпиш ишларини тезроқ якунлаш лозим. Шунда бундай далаларда ҳам пахта эрта пишиб етилади, ҳосили ҳам баракали бўлади. Айниқса, ғўзани суғоришда экинни оби-тобида суғормаслик талаб этилади. Яъни, ғўзани чўллатиб ҳам, кўллатиб ҳам суғориш ярамайди. Акс ҳолда, ҳосил тугунчалари тўкилиб, етарлича ҳосил тўпланмайди, биомассаси ортиб, очилиши кечикиб кетади.
Тунги суғориш яхши самара беради, ғўза қониб сув ичади, сувдан оқилона фойдаланилади. Агар ғўза қаттиқ чанқатиб қўйилса, гул ва тугунчаларини тўкади, кўсаклар кичрайиб, вазни 1–2 г камайиб кетади, толаси яхши етилмайди, чигити пуч бўлиб қолади, оқибатда ҳосил салмоғига путур етади.
Борди-ю, далалар кўллатиб суғорилса, ғўза бўйига зўр бериб ўсади, бачкилайди ва ғовлаб кетади, ҳосилини тўкиб юборади, пастки қаватдаги кўсаклари чирийди, қорайиб қолади, сифати пасаяди.
Ғўза навларини суғориш меъёри гуллаш-ҳосил тўплаш даврида гектарига 900–1100, пишиш даврида 700–800 кубметрни ташкил этиши тавсия этилади. Ғўзани гуллаш даврида суғориш муддатларини кечикиши ҳисобига 6–7 ц/га ҳосил йўқотилади, тез-тез суғориш ҳам ҳосилга салбий таъсир кўрсатади. Август ойида ғўза қатор орасини культивация қилиш жуда керакли ишлардан саналиб, ғўза туплари орасида ҳаво алмашинувини яхшилайди, кўсакларга иссиқ ҳаво ва шамол тегиб, тез етилади, сифати ҳам меъёрида бўлади.
Ғўза қатор оралари туташиб-бирлашиб кетмаган далаларда 1–2 марта культивация қилиниши тавсия этилади. Лекин культивация шундай ўтказилиши керакки, ғўза тупларига зиён етмасин, кўсаклар тўкилмасин. Бундай культиватор ишчи органлари яхшилаб, «балиқ сирти» қилиб ўралган, ғилдираклар олди суйри қилиб ҳимояланган, ғўза шохлари ва ҳосил элементларига зарар етказмайдиган бўлиши лозим. Мазкур жараёнда тракторнинг тезлиги бир маромда бўлиши талаб этилади.
Агар культивация кечиктириб ўтказилса, жўяклар қуриб, юзаси ёрилади, ғўзанинг илдизлари шикастланади, намлик тез йўқотилади, бегона ўтлар кўпаяди, гул ва тугунчалар тўкилиб, ҳосилдорлик 15–25% пасаяди, бир сўз билан айтганда, культивация 1–2 кунга кечикиб ўтказилса 1–2, 2–3 кунга кечиктирилса 3–4 ц/га ҳосил бой берилади.
Культивацияни чуқур ўтказиш ҳам салбий таъсир этиши мумкин, шунинг учун охирги культивациялар юзароқ ўтказилиши лозим. Бу далани машина теримига яхши тайёрлаш имконини ҳам бериб, пахта териш машиналарининг бир текис юришини таъминлайди. Қатор оралиғи 60 см ва қўш қатор қилиб экилган майдонларда ғўза шохлари бир-бири билан туташгандан сўнг, культивация ўтказилмайди, чунки трактор пояларни пайҳон қилиб, ҳосилга салбий таъсир кўрсатади.
Август ойида тунлари салқин тушади, ҳаво эса қуруқ ва иссиқ бўлади. Бундай шароитда кўсак қурти, ўргимчаккана, беда қандаласи, қора шира каби зараркунандалар кўпаяди. Шу сабабли зарарли ҳашоратларга қарши курашни янада кучайтириш зарур. Чунки озгина эътиборсизлик туфайли тўпланган ҳосилнинг 30 фоизигача бой берилиши мумкин.
Зараркунандаларга қарши курашишда Ўсимликларни ҳимоя қилиш институти олимлари тавсиясига асосан, биологик кураш усулидан фойдаланиш, зарурият туғилганда кимёвий воситаларни қўллаш лозим. Кўсак қурти мавжуд майдонларда аввал гектарига 1-2 граммдан трихограмма тарқатиш, 5-6 кун оралатиб уч маротаба (биринчиси 1:10, иккинчиси 1:5 ва учинчиси 1:10 нисбатда ) 1000-2000 донадан бракон қўйилиши лозим.
Ўргимчаккана тарқалган ерларда акарицидлар билан тизимли ишлов берилиши, препаратлардан Узмайт, Энтомайт 1,0-1,5 л/га ва Альтин 0,3-0,5 л/га меъёрда қўлланилиши, уларни тезда бартараф этади. ўўзани август ойида парваришлашда юқоридаги ҳар бир юмушлар ўз вақтида ва сифатли ўтказилса, ғўза ривожи жадал ўтиб, ҳосилига ҳосил қўшилади. Шунинг билан биргаликда пахта машина теримига мос бўлади.
Агар тавсия этилган ишлар маромида бажарилмаса, ёки улардан бирортаси сифатсиз ўтказилса, ҳосил пасайишига сабаб бўлади. Пахтакорларимиз август ойининг ҳар бир дамини ғанимат билиб, ғўзани қондириб суғориш, оби-тобида культивация қилиш, қатор ораларини “варақлаб” чиқиш, кўсак қурти, ўргимчаккана, беда қандаласи, қора шира хуружидан ҳимоя қилиш, вилт ва бошқа хавфли касалликларга қарши курашиш каби юмушларни ўз вақтида ва сифатли бажаришса, ҳосил салмоғи ва сифати ошади, хирмонлари баланд, даромади баракали бўлад

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Маълумки, пахтадан юқори ҳосил олишнинг энг муҳим омилларидан бири-ғўза...
Август ойида бажариладиган тадбирларнинг аҳамияти пахта ҳосилида ниҳоятда муҳим....
Айни кунларда ўлкамизда ёз чилласи ҳукмрон. Бу даврда ғўза парваришининг ҳар бир...
Жорий йил ғўза парваришида июль ойида бажариладиган ишларни оби-тобида ўтказиш,...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: