volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » Дефолиация самарадорлиги — ҳосилдорлик гарови

Дефолиация самарадорлиги — ҳосилдорлик гарови

 Дефолиация самарадорлиги — ҳосилдорлик гарови
Об-ҳаво ҳар йил ўзига хос тарзда ўзгарувчан келишига қарамасдан, пахтадан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда деҳқон ва фермерларимиз агротехник тадбирларни маромига етказиб бажармоқда. Fўзани парваришлаш, қатор ораларига ишлов бериш, озиқлантириш, суғориш, чилпиш ва дефолиация ўтказиш каби комплекс агротехник тадбирлар муҳим ҳисобланади. Шунга қарамасдан, ҳар бир агротехник тадбир ўз вақтида бажарилмаса, ҳосилдорлик пасаяди ва тола сифатига салбий таъсир этади. Шу боисдан ғўза дефолиациясига жиддий аҳамият бериш керак.

Мухбиримиз Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялар илмий-тадқиқот институти Навоий илмий-тажриба станцияси директори Фарҳод Тўхтаев билан ана шу долзарб мавзуда суҳбатлашди.

— Фарҳод Қудратович, бу му­­ҳим агротадбирнинг аҳа­­­­­­мияти, муддати ва тар­ти­би хусусида тушунча бер­­­­сангиз?

— Дефолиация сифатли ўт­ка­зилганда баргларнинг тўлиқ тўкилиши таъминланибгина қол­масдан, ғўзадаги кўсаклар 10-15 кун эрта пишиб ети­ла­ди, биринчи терим салмоғи 15-20 фоизга ошиб, юқори си­­­­­­фатли хомашё ҳажми кў­пая­ди. Шунинг билан бирга­лик­да пахта териш маши­на­ла­рининг самарали ишла­ши­ни ва қўл теримида иш уну­ми­ни 15-20 фоизга ошишини таъ­мин­лайди, кузги бошоқли дон экинларини сифатли экиб, эрта ундириб олишга қу­лай ша­­роит яратади.

Дефолиация ўтказиладиган далада ғўзалар бир хил ри­вож­­­­­ланган ва биологик етил­ган бўлса, самараси юқори бў­­лади. Шунинг учун дефо­лиа­­ция қилиниши режа­лаш­тирилган пайкалларни олдин­дан белгилаш, ўсув ва амал дав­рида агротехник тадбир­лар­ни сифатли ўтказиш та­лаб этилади. Хусусан, ғўзани озиқ­­лантириш, суғориш, кў­чат­лар қалинлигига эришиш ва чилпишни сифатли ўтка­зиш дефолиация самара­дор­лигини оширади.

Дефолиантлар ҳаво ҳа­ро­рати 17 даражадан юқори бўл­­­ганда ижобий самара бе­риб, ҳарорат пасайганда унинг таъсири камаяди. Ҳаво ҳа­­рорати юқори бўлганда де­фолиантлар меъёрини кўпай­тириб қўллаш ҳам салбий оқи­батларга олиб келади ва ҳо­сил­­дорликни камайтиради. Шу­нингдек, ҳаво ҳарорати паст бўлганда дефолиант­лар­ни кам меъёрда қўлланилиши эритма самарадорлигини па­сайтириб, харажатларни оши­шига олиб келади. Дефолиа­ция­ни куннинг салқин пайт­ла­рида, яъни эрталаб шудринг кўтарилгандан сўнг то кундуз­ги соат 11.00 гача ҳамда кун­нинг иккинчи ярмида соат 16.00 дан кечгача ўтказиш энг яхши самара беради.

Кўчати кўпроқ (100-110 минг гектар ва ундан ортиқ) қол­­­ди­рилган майдонларда қўл­­ла­ниладиган дефолиант­лар меъ­ёрини 10-12 фоизга оши­­­­риш, аксинча, кўчат қа­лин­­­ли­ги кам­роқ май­дон­ларда де­фоли­ант­лар меъ­ёрини шун­­­­ча­га камай­тириш тав­сия эти­лади.

Fўзанинг биологик етил­ган­лигига қараб, ўрта толали нав­­­ларда 45-50 фоиз кўсаклар очил­ганда дефолиацияни ўт­казиш юқори самара беради. Уму­ман олганда, мутахас­сис­лар дефолиация муддатини бел­гилашда даладаги ғўза­нинг етилганлик даражасига эъ­ти­бор қаратишлари мақ­сад­­га му­вофиқдир. Масалан, ғў­занинг энг юқоридаги ик­кин­­чи кўсаги пичоқ билан қи­йин ке­силса ва унинг чигити қо­рай­ган бўлса, бун­дай май­дон­да дефолиа­ция­ни бошлаш мумкин.

Дефолиацияни белгиланган муддатдан олдин бошлаш ёки меъёрини ошириб юбориш ёш кўсакларнинг мажбуран очи­лишига сабаб бўлиб, ҳосил салмоғи ҳамда сифатига сал­бий таъсир этади. Шунингдек, дефолиацияни кеч ўтказиш ёки дефолиант меъёрини ка­майтириш кутилган натижани бермайди ва сарф-харажат­лар­­нинг бекорга сарфла­ни­шига олиб келади.

Вилоятимиз шароитида "Омад" ва "Султон" ғўза нав­ларида ЎзДЕФ 6,0-7,5 л/га, Супер ХМД 6,5-8,5 л/га, По­лиДЕФ 6,0-7,5 л/га, "Бухоро-102", "Бухоро-8", "Бухоро-6", "С-8284" навларида ЎзДЕФ 6,5-7,5 л/га, Супер ХМД 7,0-9,0 л/га, ПолиДЕФ 6,5-8,0 л/га меъёрларда қўлла­ни­ли­ши керак.

— Дефолиация сифатини таъ­минлаш учун нималарга эътибор қаратиш керак?

— Бунинг асосий омил­ла­ри­дан бири, ишчи эритмани тўғри тайёрлашдир. Бунинг учун эритма тайёрловчи мах­сус мар­казлашган ҳовузлар қу­рилади ёки металл идиш­лар тай­ёрланади. Эритмани тай­ёрлаш 3 босқичда амалга оширилиб, бунда идишлар ва сунъий ҳовузлар сони ҳам 3 та­ни ташкил этади. Бирин­чи бос­­­қичда тоза сув идиши ёки ҳовуз 4000- 5000 литр ҳажмли бўлиб, унга қуйилган сув бир сутка давомида тин­дирилади. Иккинчи босқичда эса эритма тайёрлаш ҳовузи ёки иди­ши­да кунлик керакли ишчи ара­­­лаш­ма тайёрланади. Учин­чи босқичда сиғимларда тай­ёр ишчи эрит­ма сақла­на­ди.

Ишчи эритмани тайёрлаш жа­­­раёни мураккаб. Шу боис, ғў­занинг ҳолатидан келиб чи­қиб, алоҳида тайёрланади. Му­­­­тахассислар эритма тайёр­лашдан олдин сувга қўшила­диган дефолиант меъёрини иш­чиларга аниқлаб бериш­лари шарт. Эритма тайёрла­на­диган идишда сув меъё­рини кўрсатувчи белгилар бў­лиши шарт. Масалан, 1- 1000 литр, 2- 2000 литр, 3-3000, 4- 4000 литр.

Фермер хўжалигидаги ғўза майдонларининг ҳолатига қа­раб, агроном томонидан де­фолиант сарфи 6 л/га меъё­ри­да ўрнатилган бўлсин. Гек­тарига 200 литр ишчи эритма сепиш мақбул, деб то­пилган­да 1000 литр сиғим­даги идиш­­­га 30 литр дефо­лиант солиб, олдиндан эритма тай­ёрланади (1000·6/200=30). 250 литр ишчи эритма се­пил­ганда 24 литр (1000·6/250=24), 300 литр ишчи эрит­ма сепилганда 20,0 литр (1000·6/300=20) дефолиант со­линиши шарт.

Дефолиант сувга қўшилган­дан кейин камида бир соат да­вомида насослар ёрдамида ара­лаштирилади. Аралашма тайёр бўлгандан сўнг кейинги ҳовузга насослар ёрдамида тў­лиқ тортиб олинади ва ара­лаш­тирилиб турилади. Тайёр аралашма автомашина ёки трак­тор тиркамаларига ўрна­тил­ган цистерналарга соли­ниб, пуркагич ишлаётган да­ла­ларга олиб борилади. Тир­кама цис­тер­наларда насос ёки механик аралаштиргич бўли­ши лозим, акс ҳолда унинг ту­бида чўкма ҳосил бў­лади ва эритманинг си­фати пасаяди.

Fўза дефолиацияси асосан "ОВХ-600", "VP-1" русумли вен­­­тиляторли ва "ОПШХ-12/15", "ОШУ-50" русумли штан­гали пур­кагичлар воситасида амал­га оширилади. Шунинг­дек, авиация хизматидан ҳам фой­да­ланиб, дефолиация ўт­казиш мумкин. Барча тур­даги сепиш агрегатла­рининг бел­ги­ланган техник талаблар даражасида ишлашига алоҳи­да эътибор бе­риш лозим.

— Албатта, бу жараёнда иш­тирок этадиган ишчи­лар­нинг хавфсизлигини таъ­минлаш асосий вазифа­лар­дан бири, шундай эмас­ми?

— Дефолиация ишларида қу­йидаги хавфсизлик қоида­ларига риоя этилиши лозим: дефолиантларни сақлаш, юк­лаш, тушириш ва уларни иш­латишда иштирок этадиган­ларнинг барчаси тиббиёт кў­ригидан ўтган ва хавфсизлик қоидалари билан тўлиқ та­ниш­­ган бўлишлари, ишчилар ва механизаторлар эса шах­сий ҳимоя воситалари, қалин матодан тикилган комби­не­зон, резина қўлқоп, резина этик, респиратор ва ҳимоя кўзойнаги билан таъмин­лан­ган бўлишлари, овқатла­ниш­дан олдин албатта, қўлни со­вунлаб ювиш, ишдан кейин душ­да чўмилиб, ундан кейин эса иш кийимларини уй ки­йимлари билан алмашти­риш­лари керак ва иш жойида ов­қатланиш, сув ичиш ва чекиш қатъиян ман қилинади.

Бирон-бир шахсда заҳар­ла­ниш ҳолати сезилганда уни дар­ров иш жойидан четга олиб чиқиб, кийимлари тугма­сини ечиш, тоза ҳаводан на­фас ол­дириш зарур. 5-6 ста­кан илиқ сув ичириб, қайт қил­дирилади ва тезлик билан ши­фокорга кўрсатилади. 18 ёш­­­га тўлмаган ўсмирлар, ёши 60 дан ошган­лар, шунингдек, ҳо­миладор ва эмизикли аёл­ларнинг дефо­лиа­ция ишла­рида қатнашиш­ла­рига рухсат этил­майди.

Fўза дефолиацияси юқо­ридаги тавсиялар асосида си­фатли ва ўз муддатида ўтка­зилса, етиштирилган ҳосил­нинг 85-90 фоизи юқори нав­ларга сотилиши таъмин­ла­ниб, теримнинг қисқа муд­дат­ларда якунланишига ҳамда кузги-қишки тадбирларни вақ­­тида амалга оширилишига шароит яратилади.

Do‘stlik bayrog‘i.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 08:29

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот...
Катта мехнam эвазига етиштирилган ҳосини кузнинг ёғин-сочинига қолдирмай, ёз...
Бу тадбирнинг мутахас­сис­лар тавсиясига риоя қилинган ҳолда бажарили­ши натижасида...
Мустақиллик йилларида селекционерларимиз дастлаб жаҳон ва Ватанимиз...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: