volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » Фермерлик ҳаракатини қўлловчи ҳужжат(09.09.2014 й)

Фермерлик ҳаракатини қўлловчи ҳужжат(09.09.2014 й)

Мамлакатимизда фермерлик ҳаракати қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг асосий ишлаб чиқарувчисига ҳамда аграр соҳани ва у билан бевосита боғлиқ бўлган тармоқларни ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини оширишдек масъулиятни зиммасига олган қудратли ижтимоий-сиёсий кучга айланиб бормоқда.
Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 22 октябрдаги "Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қи­лиш­ни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғ­рисида"ги Фармони ҳам эзгу мақсадлар йўлида дадил одимлаётган фермерлик ҳаракатини қўллаб-қувватлашга йўналтирилган муҳим ҳужжатдир. Фармонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирларининг асослари кўрсатилиб, бу борадаги саъй-ҳаракатларни бугунги кун талаблари даражасида таш­кил қилиш кенг ва очиқ асослантириб берилган.

Фермерлик ҳаракатини қўлловчи ҳужжат(09.09.2014 й)Шунингдек, фармонда фермерликни ривожлантириш, фермер хўжаликларининг моддий ва молиявий базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг мулкий муносабатлари ишончли ҳи­моя қилинишини таъминлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини янада та­комил­лаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳам кўрсатиб ўтилган. Жойларда ташкил этилган фермерлар кенгашларига фермер хўжаликлар манфаатларини кўзлаб даъво аризаларини тақдим этиш, давлат ва хў­жалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қа­рорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизликлари) устидан судга давлат божи тўламасдан шикоят қилиш ҳуқуқи берилди.

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан бугун долзарб масалалардан бири бўл­ган фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш масалаларига жуда катта эътибор қаратилганлиги фармонда ўз аксини топган. Фермерлик фаолиятининг иқтисодий ва молиявий мустақиллигини таъминлаш учун мустаҳкам ҳуқуқий асослар ва кафолатлар яратиб берувчи Ер кодекси, "Ўзбекистон Республикасида фермер хўжалиги тўғрисида"ги Қонун ҳамда бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асос қилиб олинган.

Мухтасар қилиб айтганда, республикамизда фермерлик фаолияти билан шуғулланаётган ҳар бир фуқаро ушбу қонунларни мукаммал ўрганиб, риоя қилиши, кундалик фаолиятида тўлиқ ва тўғри қўллаши талаб этилади. Бунинг учун жойларда бу борада фаол тарғибот-ташвиқот ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилиши лозим.

Рустам АРЗИЕВ,

халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати.

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Президентимиз Ислом Каримовнинг 1991 йил 29 ноябрдаги "Республикада деҳқон (фермер)...
Иқтисодий ислоҳотлар ўз самарасини бераётганлиги қишлоқ хўжалик ривожида ҳам намоён...
Ўзбекистон ҳукумати 2015—2017 йиллар даврида қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларини...
Пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: