volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » УРУҒЧИЛИК ТЎҒРИСИДА

УРУҒЧИЛИК ТЎҒРИСИДА

1-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги тушунчалар қўлланилади:
«уруғлик» — ўсимликнинг нав ва дурагайларни сақлаб қолиш, такрор етиштириш учун ишлатиладиган ботаник донлари ёки бошқа қисмлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
«репродукцион уруғликлар» — фонд уруғликларини ва уларнинг кейинги репродукцияларини кўпайтиришдан олинадиган уруғликлар;
(1-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 6 апрелдаги ЎРҚ–31-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 14-сон, 113-модда)
«дурагай уруғликлар» — туркумдошларни чатиштиришдан олинадиган уруғликлар;
«генетик сифат (нав сифати)» — муайян нав уруғликнинг генетик (нав) жиҳатидан қанчалик тоза эканлигини билдирувчи кўрсаткичлар мажмуи;
«экинбоплик хусусияти» — уруғликларнинг экишга қанчалик яроқли эканлигини билдирувчи кўрсаткичлар мажмуи;
«уруғлик туркуми» — бир турдаги (муайян экин, нав, репродукция, тоифа, генетик (нав) тозаликдаги, муайян йил ҳосилидан олинган, келиб чиқиши бир), ҳужжат билан тасдиқланган махсус жамланган уруғликнинг бир хил миқдори;
«апробация қилиш» — ўсимликларнинг генетик (нав) жиҳатидан қанчалик тоза эканлигини, касалликларга, зараркунандаларга чидамлилиги ва экишга мўлжалланган уруғликнинг умумий ҳолатини аниқлаш мақсадида далада ўтказиладиган тадқиқот;
«патент эгаси (лицензиар)» — селекция навининг эгаси, дурагай эгаси ҳуқуқини қонун ҳужжатларига мувофиқ олган шахс.
2-модда. Уруғчиликнинг асосий вазифалари
Уруғчиликнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
қишлоқ хўжалиги экинларининг ўз уруғчилик базасини яратиш;
навни янгилаш ва нав алмаштириш жараёнида уруғлик навлари ва дурагайларининг биологик ҳамда хўжалик жиҳатидан қимматли хусусиятларини сақлаб қолиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мамлакатимиз ва жаҳоннинг қимматли генофондини сақлаб қолиш ҳамда ундан самарали фойдаланиш;
республиканинг турли табиий-иқлим минтақаларига мосланган янги тезпишар, серҳосил, интенсив навларини яратиш ва кўпайтириш;
(2-модданинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
қишлоқ хўжалигини серҳосил ва юқори сифатли уруғликлар билан таъминлаш;
уруғликларнинг сифати устидан давлат назоратини амалга ошириш;
уруғчиликка жаҳон тажрибаси ютуқларини жорий этиш.
3-модда. Уруғчилик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Уруғчилик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Қорақалпоғистон Республикасида уруғчилик соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
4-модда. Уруғлик етиштириш ва ундан фойдаланиш ҳуқуқи
Патент билан муҳофаза қилинадиган навлар ва дурагайлар уруғлигини етиштириш ҳамда ундан фойдаланиш ҳуқуқига патент эгалари, шунингдек лицензияга эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар эгадирлар.
Патент ёки гувоҳнома билан муҳофаза қилинмайдиган навлар ва дурагайлар уруғлиги ҳар қандай юридик ва жисмоний шахслар томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ етиштирилиши ва ундан фойдаланилиши мумкин.
Патент эгалари, улар ваколат берган шахслар, шунингдек улар ўртасидаги шартномалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Қонунининг 38-моддаси.
5-модда. Уруғчилик билан шуғулланувчи шахсларнинг вазифалари
Уруғчилик билан, дурагайлар ва янги навлар яратиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг вазифаси қуйидагилардан иборат:
бирламчи уруғчиликнинг самарали тизимини ва уруғ етиштириш технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш;
дурагайлар ва навларга доир муаллиф таърифларини тақдим этиш;
уруғликларни ишлатувчилар билан шартнома тузиш асосида юқори навли ва экинбоп хусусиятли уруғликлар етиштириш;
вақти-вақти билан уруғлар каталогларини тайёрлаш ҳамда босиб чиқариш;
ҳар бир туркумдаги уруғлик нави ва экинбоплик хусусиятлари бўйича тўлиқ ҳисобни олиб бориш.
6-модда. Уруғликнинг сифатини аниқлаш
Уруғликнинг генетик (нав) сифати дала ва лабораторияда ўтказиладиган синов натижалари бўйича аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Экинбоп уруғликлар етиштириш мақсадида экилган навли қишлоқ хўжалик экинлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги белгилайдиган тартибда апробация қилинади.
(6-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
7-модда. Уруғликларни сертификатлаш
Экиш учун ишлатиладиган уруғликлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сертификатланиши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Уруғликларни сертификатлаш амалдаги стандартлар асосида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалик экинлари уруғининг сифатини сертификатлаш ва назорат қилиш давлат маркази томонидан ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
(7-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Стандарт уруғликларга мувофиқлик сертификати, ностандарт уруғликларга эса уларнинг сифати тўғрисида талон берилади.
(7-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
8-модда. Уруғликларни реализация қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Уруғликларнинг нави ва экинбоплик хусусиятлари кўрсатилган мувофиқлик сертификати мавжуд бўлган тақдирда уларни реализация қилишга йўл қўйилади.
Кимёвий ёки биологик ишлов берилган уруғлар истеъмолчига ёки савдо тармоғига фақат ўралган ҳолда етказиб берилади. Ҳар бир ўрамда қайси турда ишлов берилганлиги кўрсатилган ёрлиқ ва хавфсизлик чора-тадбирлари тўғрисидаги йўриқнома бўлиши шарт.
(8-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
Ҳимоя қилинадиган навлар Давлат реестрига ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига киритилмаган навлар ва дурагайларнинг уруғлигини сотиш мумкин эмас.
Муомалага киритилаётган уруғликлар давлат стандартлари талабларига мувофиқ албатта тамғаланади ва идишларга жойланади.
Карантиндаги ва бошқа хавфли ҳашаротлар, ўсимлик касалликлари ёки бегона ўтлар кенг тарқалган давлатлардан келтирилган уруғликларни республика ҳудудида тарқатиш тақиқланади.
9-модда. Уруғликларни импорт ва экспорт қилиш
Уруғликларни импорт қилишга қуйидаги шартларда йўл қўйилади, агар:
улар давлат синовидан ўтган ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрига киритилган навнинг уруғи бўлса;
уларни импорт қилишга ўсимликлар карантини бўйича давлат хизматининг рухсатномаси мавжуд бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
уларнинг мувофиқлик сертификати ва мувофиқлик белгиси мавжуд бўлса;
(9-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
уларга экспорт қилаётган мамлакат томонидан фитосанитария сертификати берилган бўлса;
улар селекция ва тадқиқот ишларига, кўргазмага қўйишга мўлжалланган бўлса.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Илмий ва нав синаш мақсадларида импорт ва экспорт қилинаётган уруғликлар учун бож тўлови ундирилмайди, улар квоталанмайди ва лицензияланмайди.
(9-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2007 йил 21 декабрдаги ЎРҚ-134-сонли Қонуни таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 50-51-сон, 513-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Уруғликларни экспорт қилишга Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ёки у ваколат берган органнинг хулосаси мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.
(9-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Экспорт қилинадиган уруғликларга Ўзбекистон Республикаси ўсимликлар карантини хизмати томонидан бериладиган фитосанитария сертификати илова қилинади.
10-модда. Реализация қилинадиган уруғликларга кафолатлар
Уруғликлар етиштириш ва уларни реализация қилиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар уруғларнинг нави ва экинбоплик сифатлари тегишли ҳужжатларда кўрсатилгандек бўлишига кафолат берадилар ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Башарти, уруғликлар етиштириш ва уларни реализация қилиш билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахслар ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган уруғликларнинг сифат кўрсаткичлари йўқлиги ўзларига боғлиқ бўлмаган ҳолатларнинг оқибати эканлигини исботласалар, уруғликни ишлатувчи кўрилган зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин эмас.
Сотиб олинган уруғликларга берилган кафолатлар уларнинг сифати тўғрисидаги ҳужжатда кўрсатилган муддат давомида амал қилади.
11-модда. Суғурта уруғлик фонди
Суғурта уруғлик фонди имкониятлари чекланган минтақаларга, халқаро шартномаларга мувофиқ навли уруғликларни етказиб бериш учун, шунингдек табиий офатлар эҳтимолини назарда тутган ҳолда ва бошқа мақсадларда ташкил этилади.
Суғурта уруғлик фондини ташкил этиш ва ундан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
12-модда. Уруғчиликни илмий жиҳатдан таъминлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Уруғчилик Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази, тегишли тармоқ илмий-тадқиқот муассасалари, олий ўқув юртлари ва бошқа илмий ташкилотлар томонидан илмий жиҳатдан таъминланиб, улар:
(12-модданинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
селекция ва уруғчилик бўйича илмий-техника дастурларини;
уруғчилик, уруғшунослик ва навшуносликнинг илмий асосланган тизимини;
янги ва истиқболли навларни жорий этишга доир тавсияларни;
юқори сифатли уруғлик етиштириш самарадорлигини оширишнинг услуб ва усулларини;
уруғчиликда ахборот билан таъминлаш тизимини ишлаб чиқадилар.
13-модда. Уруғлик етиштиришнинг давлат томонидан рағбатлантирилиши
Қонун ҳужжатларида уруғлик етиштиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари назарда тутилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
14-модда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг уруғчилик соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги:
уруғчилик соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалик экинлари Давлат реестрини юритади;
қишлоқ хўжалик экинлари уруғликларининг навларини синаш борасидаги ишга раҳбарлик қилади;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари билан бирга қишлоқ хўжалиги экинларининг муайян ҳудудларга мослаштирилган ва истиқболли навларини экиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия қилинган қишлоқ хўжалик экинларининг Давлат реестри тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 декабрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экишга тавсия қилинган қишлоқ хўжалиги экинларининг давлат реестри тўғрисидаги Низом.
(14-модданинг номи ва биринчи қисми биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
15-модда. Уруғликларни сертификатлаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш давлат органлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалик экинлари уруғликларини сертификатлаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш давлат маркази ҳамда унинг жойлардаги бўлинмалари уруғликларни сертификатлаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш бўйича давлат органлари ҳисобланади. Қишлоқ хўжалик экинларининг уруғликларини сертификатлаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш давлат органлари бюджет ва (ёки) синов ўтказиш ҳамда сертификатлаш борасидаги ўз хизматларига тўланган маблағлар ҳисобидан пул билан таъминланади.
(15-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сонли Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Қишлоқ хўжалик экинлари уруғликларини сертификатлаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш давлат маркази тўғрисидаги Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 18 декабрдаги 553-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификатлаш ва сифатини назорат қилиш давлат маркази тўғрисидаги Низом.
16-модда. Уруғликларни сертификатлаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш давлат марказининг ваколатлари
Уруғликларни сертификатлаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш давлат маркази:
Олдинги таҳрирга қаранг.
уруғчиликни ривожлантириш давлат дастурини амалга оширади;
уруғчилик маҳсулот экспертизасини ташкил этади;
(16-модда Ўзбекистон Республикасининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сонли Қонунига мувофиқ иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
барча қишлоқ хўжалик экинларининг уруғликлари сифатини назорат қилишни ташкил этиш бўйича жойлардаги бўлинмаларининг ишига раҳбарлик қилади;
хўжаликлар, корпорациялар, бошқа корхоналар ва муассасаларда уруғликлар ва экиладиган кўчатларнинг нави ҳамда экинбоплик хусусиятларини аниқлайди;
уруғликларнинг сифатини аниқлаш услубларини ишлаб чиқади, такомиллаштиради ва тасдиқлайди;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни бажаради.
17-модда. Уруғликларни сертификатлаш ва сифатини назорат қилиш давлат инспекторлари
Қишлоқ хўжалик экинлари уруғликларини сертификатлаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш давлат марказининг бошлиғи Қишлоқ хўжалик экинлари уруғликларини сертификатлаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат инспектори ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалик экинлари уруғликларини сертификатлаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш вилоят марказларининг бошлиқлари тегишинча қишлоқ хўжалик экинлари уруғликларини сертификатлаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш бўйича вилоят давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Қишлоқ хўжалик экинлари уруғликларини сертификатлаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош давлат инспектори, Қишлоқ хўжалик экинлари уруғликларини сертификатлаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш бўйича давлат марказининг инспекторлари, қишлоқ хўжалик экинлари уруғликларини сертификатлаш ва уларнинг сифатини назорат қилиш бўйича вилоят давлат инспекторлари, туман инспекторлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
сифат кўрсаткичлари қанчалик тўғрилигини ва давлат стандартларига мувофиқлигини текшириш мақсадида зарур таҳлиллар ўтказиш учун уруғ намуналарини танлаб олиш;
уруғликнинг ҳимоя қилинадиган навларидан ғайриқонуний фойдаланилишини тақиқлаш;
ҳар қандай уруғлик етиштирувчининг, уруғлик етказиб берувчининг ва уруғлик билан савдо қилувчи ташкилотнинг ҳудудига кириш;
уруғчилик далалари ва уруғлик туркумларига доир зарур ахборот, ҳужжат ва намуналар олиш;
қонун ҳужжатларини бузган ҳолда уруғлик етиштириш, уни сақлаш ва сотиш ҳолларини тўхтатиб қўйиш ёки тақиқлаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
мувофиқлик сертификати ва фитосанитария ёки карантин рухсатномаси мавжуд бўлмаса, уруғлик туркумларининг ташилишини тақиқлаб қўйиш;
мувофиқлик сертификати, фитосанитария ёки карантин рухсатномаси бўлмаган уруғликларни бошқа давлатлардан республикага олиб киришга йўл қўймаслик;
қишлоқ хўжалиги экинларининг навини янгилаш ва нав жойлаштириш тартибини бузганлик учун хўжаликларнинг раҳбарлари ва бошқа масъул шахсларга жарима жазоси бериш.
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1999 йил 15 апрелдаги 772-I-сон Қонунига мувофиқ 17-модданинг учинчи қисми еттинчи ва саккизинчи хатбошилари янги таҳрирда берилган ҳамда тўққизинчи хатбоши қўшилган — Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 5-сон, 124-модда)
18-модда. Уруғчилик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Уруғчилик тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
19-модда. Халқаро шартномалар
Башарти, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ушбу Қонунда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 29 август,
267-I-сон

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ...
ВЕТЕРИНАРИЯ ТЎҒРИСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ...
НАСЛЧИЛИК ТЎҒРИСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: