volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » ФЕРМЕРЛАР МАНФААТИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

ФЕРМЕРЛАР МАНФААТИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА

 ФЕРМЕРЛАР МАНФААТИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДА
Иқтисодий ислоҳотлар ўз самарасини бераётганлиги қишлоқ хўжалик ривожида ҳам намоён бўлмоқда. Аграр тармоқда хўжалик юритишнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари такомиллаштирилмоқда. Қишлоқда чинакам мулкдорлар синфи шакллантирилиб, ер, мулк ҳамда ишлаб чиқарилган маҳсулотга нисбатан эгалик туйғуси уйғонмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳукумати томонидан мамлакатимизда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида мустақиллигимиз қўлга киритилганидан буён жуда катта ишлар амалга оширилди. Жумладан, яқин йиллар мобайнида қабул қилинган "Фермер хўжаликлари тўғрисида"ги Қонун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги "Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида"ги, 2003 йил 27 октябрдаги "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепцияси тўғрисида"ги, 2012 йил 22 октябрдаги "Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида шартномавий муносабатларни такомиллаштириш ва мажбуриятлар бажарилиши учун томонларнинг жавобгарлигини ошириш чора тадбирлари тўғрисида"ги қарорлари фикримизнинг далилидир.
Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қаратилган қонун ва қарорларда, қишлоқда, асосий ишлаб чиқариш бугуни ҳисобланган, қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатларини пухта таъминлашга қаратилган иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиш, тайёрлов, қайта ишлаш корхоналари моддий техника етказиб берувчилар, молия, банк муассасалари ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш ташкилотларининг фаолияти қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш муносабатларини такомиллаштиришга йўналтириши белгиланган. Шунингдек, фермер хўжаликлари қоида тариқасида тугатилган зарар билан ишлаётган паст рентабелли ва истиқболсиз ширкатлар негизида барпо этилиши, ер майдонлари фермерларга танлов асосида эллик йилгача узоқ муддатли ижара муддати давомида мерос қилиб қолдириш хуқуқи билан ижарага фойдаланиш учун берилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, Фермерлар кенгашларига фермер хўжаликлари манфаатларини кўзлаб даъво аризаларини тақдим этиш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизликлари) устидан судга давлат божи тўламасдан шикоят қилиш ҳуқуқи берилгани айни муддао бўлди.
Суд статистикаси таҳлилларига кўра, ўтган йил мобайнида Андижон вилояти хўжалик судига фермер хўжаликлари манфаатини кўзлаб адлия идоралари, қишлок ва сув хўжалиги бўлимлари, прокуратура идоралари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва унинг худудий бошқармалари ҳамда фермерлар кенгашлари томонидан жами 1054 та — 8 мил-лиард 371 миллион сўм миқдорда ҳақдорликни ундириш тўғрисида ариза ва даъво аризалари киритилган бўлиб, мазкур ариза ва даъво аризаларнинг 874 таси қаноатлантирилиб, фермер хўжаликлари фойдасига 4 миллиард 866 миллион сўм ундириш тўғрисидаги суд ҳужжатлари қабул қилинди.
 ФЕРМЕРЛАР МАНФААТИ ҚОНУН ҲИМОЯСИДАМазкур тоифадаги хўжалик ишлар бўйича суд амалиёти таҳлил қилинганда, қишлоқда тадбиркорлик ғоясини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган ва фермерлик сиёсатини обрўсизлантиришга қаратилган хатти-ҳаракатларга, хусусан, ердан фойдаланиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларда дуч келинаётган мансабдор шахсларнинг суиистеъмолчилиги, лоқайдлиги, бюрократик тўсиқлар иллатларига тўлиқ барҳам берилмаётганлиги кузатилмокда.
Масалан, Марҳамат тумани фермерлар кенгаши "Андижон оташ" фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар "Ўқчи" пахта тозалаш заводидан 28.816.000 сўм асосий қарз, 4.322.400 сўм жарима ва 9.566.912 сўм пеня ундиришни сўраб, вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этган.
Иш ҳужжатларидан аниқланишича, фермер хўжалиги ва жавобгар ўртасида пахта хом-ашёси ва уруғлик пахта харид қилиш бўйича контрактация шартномаси тузилган. Даъвогар фермер хўжалиги шартномада белгиланган муддатда ва миқдорда пахта хом-ашёсини жавобгарга етказиб берган. Бироқ, жавобгар қабул қилиб олинган пахта хом-ашёси учун 28.816.000 сўм тўловларни белгиланган муддатларда даъвогар фермер хўжалигига тўламасдан келган.
Суднинг ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан фермер хўжалиги фойдасига 28.816.000 сўм асосий қарз ва тўлов муддати ўтказиб юборилган кунлар учун шартномага асосан ҳисобланган 9.566.912 сўм пеня ундирилган.
Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 449-моддасига кўра, сотиб олувчи етказиб бериладиган товарлар ҳақини шартномада назарда тутилган ҳисоб-китоблар тартиби ва шаклига амал қилган ҳолда тўлаши лозим.
Яна бир мисол: Андижон тумани фермерлар кенгаши "Абдужалил пиллакор" фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, жавобгар Андижон туман "Пилла" давлат корхонасидан 10.190.800 сўм асосий қарз, 1.528.620 сўм жарима ва 4.891.584 сўм пеня ундиришни сўраб, вилоят хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этган.
Аниқланишича, даъвогар "Абдужалил пиллакор" фермер хўжалиги ва жавобгар Андижон туман "Пилла" давлат корхонаси ўртасида пилла харид қилиш бўйича контрактация шартномаси тузилган. Шартномага асосан даъвогар фермер хўжалиги жавобгарга пилла хом-ашёсини етказиб бериш, жавобгар эса ушбу хом-ашёни қабул қилиш ва қийматини тўлаш мажбуриятини ўз зиммасига олган. Фермер хўжалиги томонидан жавобгарга шартномада белгиланган миқдордаги пилла хом-ашёси етказиб берилган. Жавобгар шартнома шартларини бажармасдан, олинган маҳсулот учун 10.190.800 сўм қарздорликни тўламасдан келган.
Суднинг ҳал қилув қарори билан даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фермер хўжалиги фойдасига 10.190.800 сўм асосий қарз ва 4.891.584 сўм пеня ундирилган.
Фуқаролик кодексининг 228-моддасига мувофиқ, мулкдор ўз мол-мулкини бошқа шахс-нинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олишга ҳақли.
Вилоят адлия бошқармаси "Тожибой" фермер хўжалиги манфаатларини кўзлаб, жавобгар ОАТ "Агробанк"нинг Балиқчи филиалига нисбатан асоссиз равишда ўтказиб юборилган 71.5 млн. сўм маблағни қайтариш, 23.07.2008 йил кунги 84-сонли кредит шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш, унинг ижроси бўйича сўндирилган 40,0 млн. сўм маблағни ва унга ҳисобланган фоизларни даъвогарга ундириш, банк устав капиталининг энг кам миқдорининг 0,01 фоизи миқдорида жарима қўллашни сўраб хўжалик судига даъво аризаси билан мурожаат этган.
Иш ҳужжатларидан кўринишича, даъвогар ва филиал ўртасида 1999 йил 12 март куни 230-сонли банк ҳисоб варағи шартномаси имзоланган, ушбу шартномага мувофиқ, даъвогарнинг ҳисоб варағига тушаётган пул маблағларини қабул қилиш ёки ҳисобга киритиб қўйиш, ҳисоб варағидаги суммаларни ўтказиш, тўлаш ва ҳисоб варағи бўйича бошқа банк операцияларини амалга ошириш тўғрисидаги мажбуриятлар белгиланган.
Бироқ банк муассасаси томонидан 2009 йил 8 октябрида жами 71.500.000 сўм маблағ даъвогарнинг тўлов топшириқномаси ёки бошқа ҳужжатисиз бошқа фермер хўжаликларининг ҳисоб рақамига ўтказиб юборилган.
Шунингдек, даъвогар ва банк ўртасида кредит шартномаси расмийлаштирилган бўлмаса-да, даъвогарга 40.000.000 сўм кредит маблағи ажратилган, даъвогарнинг тўлов топшириқномаси ёки бошқа ҳужжатисиз турли хўжалик юритувчи субъектларига ўтказиб юборилган, мазкур кредит маблағи 40.000.000 сўм асосий қарз ва 14 641 095 сўм кредит фоизи билан бирга даъвогар фермер хўжалигидан ундириб олинган.
Ушбу ҳолатлар бўйича банк муассасасининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари билан фермер хўжалигининг фаолиятига жиддий таъсирини ўтказган ҳолатлар бўйича суднинг ҳал қилувчи қарори қабул қилиниб, жавобгар банк муассасасидан даъвогар фермер хўжалиги фойдасига 126.141.095 сўм асоссиз ўтказилган маблағ ва 3.161.090 сўм жарима ундирилган.
Вилоят хўжалик суди томонидан қишлоқ хўжалик муносабатларини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини амалиётда қўллаш мақсадида судьялар қишлоқ хўжалигида ерлардан фойдаланиш, маҳсулот етказиб бериш, банк муассасалари билан боғлиқ низоларни сайёр суд мажлисларида, имкони борича дала шийпонлари ва хўжаликларда, ушбу ҳудуддаги фермерлар, деҳқонлар, адлия идоралари, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимлари, прокуратура идоралари, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ва унинг ҳудудий бошқармалари, фермерлар кенгашлари ҳамда бошқа манфаатдор идораларнинг иштирокида кўриш амалиёти кенг жорий этилмоқда.

fermeruz.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 08:21

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Президентимиз раҳнамолигида аграр соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли...
2015 йил 9 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов "Электрон...
Жорий йилнинг 27 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги...
Бугун Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 11 декабрда қабул қилинган...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: