volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

«Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

 «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
1-боб. Умумий қоидалар

1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ушбу Қонуннинг мақсади ветеринария соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2-модда. Ветеринария тўғрисидагиқонун ҳужжатлари
Ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

3-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
биологик чиқиндилар-ҳайвонларнинг жасадлари, ветеринария-санитария жиҳатидан хавфли деб топилган, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашё, ветеринарияга оид биологик саноат чиқиндилари;
ветеринария-ҳайвонларнинг ҳаёти ва соғлиғи муҳофаза қилинишини, ҳайвонлар касалликлари пайдо бўлишининг, тарқалишининг олдини олишни ва уларни тугатишни, аҳолини ҳайвонлар ва одам учун умумий бўлган касалликлардан муҳофаза қилишни, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ҳайвонларнинг юқумли касалликлари олиб кирилишидан муҳофаза қилишни таъминлашга, ҳайвонларга ветеринария хизмати кўрсатилишини амалга оширишга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг ветеринар осойишталигини, давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг ветеринария, ветеринария-санитария хавфсизлигини таъминлашга қаратилган илмий ва амалий фаолият соҳаси;
ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари-ветеринария соҳасидаги талабларни белгиловчи, давлат органлари ва бошқа органлар, юридик ва жисмоний шахслар риоя этиши шарт бўлган ҳужжатлар;
ветеринария дори воситалари-келиб чиқиши табиий ва синтетик бўлган дори моддаларидан (субстанциялардан) ёки дори моддаларининг (субстанцияларнинг) аралашмасидан олинган, ҳайвонлар касалликлари профилактикаси, уларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш, шунингдек ҳайвонлар организмининг ҳолати ва функцияларини ўзгартириш учун мўлжалланган воситалар;
ветеринар осойишталик-ҳайвонларнинг соғлиғига салбий омилларнинг зарарли таъсирлари, эпизоотия мавжуд бўлмаган, шунингдек ҳайвонларнинг яшаши учун қулай шарт-шароитлар таъминланадиган ҳолат;
давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар-ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашё, ветеринария дори воситалари, микроорганизмлар штаммлари, озуқалар ва озуқабоп қўшимчалар, ветеринария техника воситалари, шунингдек бозорларда реализация қилинадиган ўсимлик озиқ-овқат маҳсулотлари;
келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот-гўшт ва гўшт маҳсулотлари, сут ва сут маҳсулотлари, балиқ ва балиқ маҳсулотлари, тухум ва тухум маҳсулотлари, шунингдек асаларичилик маҳсулотлари;
келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб хом ашё-ҳайвонлардан олинадиган, қайта ишлашга мўлжалланган маҳсулотлар;
нобоп пункт-ҳайвонлар юқумли касалликларининг ўчоғи аниқланган ҳудуд;
озуқа-ҳайвонларни озиқлантириш учун фойдаланиладиган, келиб чиқиши ўсимлик ва ҳайвонотга мансуб маҳсулотлар;
озуқабоп қўшимчалар-ҳайвонлар рационида етишмайдиган озуқавий ва минерал моддалар ҳамда витаминларнинг манбалари сифатида фойдаланиладиган, келиб чиқиши органик, минерал ва синтетик моддалар;
чекловчи тадбирлар (карантин)-ҳайвонлар юқумли касалликлари ўчоқларининг доираси кенгайиб кетишига йўл қўймасликка ва уларни тугатишга, улар тарқалишининг олдини олишга қаратилган, хўжалик фаолияти ва бошқа фаолиятнинг алоҳида тартибини, аҳоли, транспорт воситалари, юклар ва (ёки) товарлар ҳаракати чекланишини назарда тутувчи маъмурий, эпизоотияга қарши чора-тадбирлар ҳамда бошқа чора-тадбирлар;
эпизоотия-тегишли ҳудудда ҳайвонларнинг ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликлари тарқалиши;
эпизоотияга қарши тадбирлар — эпизоотиянинг олдини олишга, уни аниқлашга ёки тугатишга доир ташкилий ва махсус ветеринария тадбирлари тизими;
ҳайвонларнинг юқумли касалликлари — пайдо бўлишига ҳайвонларга касалликларнинг қўзғатувчилари таъсири сабаб бўладиган, тарқалиши ҳамда бошқа ҳайвонларга ва одамга ўтиши эҳтимоли мавжуд бўлган касалликлар.

2-боб. Ветеринария ва ветеринар осойишталикни таъминлаш соҳасини давлат томонидан тартибга солиш

4-модда. Ветеринария соҳасидаги давлатсиёсатининг асосий йўналишлари
Ветеринария соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
ветеринария соҳасидаги тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
давлат томонидан ветеринария соҳасидаги нормаларни белгилаш;
давлат ветеринария назоратини амалга ошириш;
ветеринария соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

5-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ветеринария соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ветеринария соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
ветеринария соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
профилактикаси, ташхис қўйилиши ва тугатилиши Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган Ҳайвонларнинг ўта хавфли юқумли касалликлари рўйхатини тасдиқлайди;
ҳайвонларнинг ва одамнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган ва бунда ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашё олиб қўйиладиган ҳамда йўқ қилиб ташланадиган Ҳайвонларнинг касалликлари рўйхатини тасдиқлайди;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ветеринария соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
6-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ветеринария соҳасидаги ваколатлари
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари:
ветеринария соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этади;
ветеринария соҳасидаги ҳудудий дастурларни тасдиқлайди ва амалга оширади;
тегишли ҳудудда ветеринар осойишталикни таъминлашга қаратилган чора-тадбирларни кўради;
эпизоотияга қарши тадбирларни ўтказишда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг тегишли ҳудудий бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириб боради.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.

7-модда. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармасининг ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси (бундан буён матнда Давлат ветеринария бош бошқармаси деб юритилади):
ветеринария соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади ҳамда улар амалга оширилишида иштирок этади;
ветеринария соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;
давлат ветеринария назоратини амалга оширади;
давлат ветеринария хизматининг ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;
ветеринария соҳасидаги фаолиятни бевосита амалга оширувчи ҳамда тадбирлар ва дастурларни рўёбга чиқаришда иштирок этувчи органлар ва муассасаларнинг ўзаро ҳамкорлигини мувофиқлаштириб боради;
тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда эпизоотияга қарши тадбирлар ўтказилишини таъминлайди;
ветеринария фаолиятини лицензиялашни амалга оширади;
давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг Ўзбекистон Республикасига олиб кирилиши ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилишига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзитига белгиланган тартибда рухсатнома беради;
маҳаллий ва импорт қилинадиган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишни ва уларга рўйхатдан ўтказилганлик гувоҳномаларини беришни амалга оширади;
халқаро ҳамкорликни амалга оширишда иштирок этади, халқаро ветеринария ташкилотларида Ўзбекистон Республикасининг манфаатларини ифодалайди.
Давлат ветеринария бош бошқармаси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
 «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни

8-модда. Ветеринария тадбирларини ўтказишдафуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, нодавлат нотижоратташкилотларининг ва фуқароларнингиштирок этиши
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари:
ветеринария соҳасидаги давлат дастурларини, ҳудудий дастурларни ва бошқа дастурларни амалга оширишда иштирок этади;
тегишли ҳудудда ветеринария соҳасида жамоатчилик назоратини амалга оширади;
тегишли ҳудуд аҳолисини эпизоотия ва нобоп пункт тўғрисида хабардор этади.
Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа тадбирларда ҳам иштирок этиши мумкин.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролар ветеринар осойишталикни таъминлашда иштирок этувчи давлат органларига ва бошқа органларга кўмаклашиши ҳамда зарур ёрдам кўрсатиши мумкин.


3-боб. Ветеринария тизими ва уни бошқариш

9-модда. Ветеринария хизмати тизими
Ветеринария хизмати тизими давлат, идоравий ва ишлаб чиқаришдаги ветеринария хизматларидан иборатдир.

10-модда. Давлат ветеринария хизматини бошқариш
Давлат ветеринария хизмати Давлат ветеринария бош бошқармасидан, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ветеринария бошқармаларидан, давлат чегарасидаги ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармасидан, туманлар ва шаҳарлар давлат ветеринария бўлимларидан, илмий-тадқиқот институтларидан, лабораториялардан, ташхис қўйиш марказларидан, ветеринария шифохоналаридан, ҳайвонлар касалликларига қарши курашиш экспедицияларидан ва отрядларидан, ветеринария участкаларидан, бозорлардаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларидан ва бошқа муассасалардан иборатдир.
Давлат ветеринария бош бошқармасига Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири томонидан тайинланадиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ветеринария бошқармаларига тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда Давлат ветеринария бош бошқармаси бошлиғи томонидан тайинланадиган бошлиқлар раҳбарлик қилади.
Туманлардаги, шаҳарлардаги давлат ветеринария хизматини бошқаришни туманлар ва шаҳарлар давлат ветеринария бўлимлари амалга оширади. Туманлар ва шаҳарларнинг давлат ветеринария бўлимларига туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар давлат ветеринария бошқармалари бошлиқлари томонидан тайинланадиган бошлиқлар раҳбарлик қилади.
Республика ветеринария лабораторияларининг, экспедицияларининг, отрядларининг, шунингдек давлат чегарасидаги ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармасининг, давлат чегара ветеринария пунктларининг раҳбарлари Давлат ветеринария бош бошқармаси бошлиғи томонидан тайинланади.
Давлат ветеринария хизмати бошқа муассасаларининг раҳбарларини тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.
Қорақалпоғистон Республикаси давлат ветеринария бошқармаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва Давлат ветеринария бош бошқармасига бўйсунади. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ветеринария бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар давлат ветеринария бўлимлари тегишли ҳокимларга ҳамда юқори турувчи ветеринария органларига бўйсунади.
Давлат ветеринария бош бошқармаси тўғрисидаги низом ва унинг ташкилий тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

11-модда. Давлат ветеринария хизматининг вазифалари
Давлат ветеринария хизмати:
а) эпизоотик мониторингни амалга оширади;
б) ҳайвонлар касалликларининг пайдо бўлиши ва уларнинг нобуд бўлиши сабабларини таҳлил қилади, ушбу касалликлар профилактикаси ҳамда уларни даволаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
в) қуйидаги йўналишлар бўйича давлат ветеринария назоратини амалга оширади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ҳайвонларнинг юқумли касалликларини қўзғатувчилар олиб кирилишидан муҳофаза қилиш, шунингдек ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашё, ветеринария дори воситалари, озуқалар ва озуқабоп қўшимчаларни тайёрлаш, олиб ўтиш (ташиш), экспорт ва импорт қилиш;
ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ ишлаб чиқариш;
г) ҳайвонлар юқумли касалликларининг олдини олиш ва уларни тугатишга доир чора-тадбирларни амалга оширади;
д) соғлиқни сақлаш органлари ва бошқа органлар билан биргаликда ҳайвонлар ва одам учун хавфли бўлган юқумли касалликлар ўчоқларини тугатади, шунингдек ўзаро ахборот алмашишни амалга оширади;
е) барча чорвачилик объектларининг, кушхоналарнинг, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишловчи корхоналарнинг, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни реализация қиладиган ва сақлайдиган савдо шохобчаларининг, омборларнинг ветеринария-санитария ҳолатини назорат қилади, бу объектларни қуриш ва реконструкция қилишнинг, шунингдек ер қазиш ишларининг ветеринария экспертизасини амалга оширади;
ж) ҳайвонлар касалликларига ташхис қўйиш, озуқаларнинг, шунингдек чорвачилик объектларида ичимлик сувининг сифатини баҳолаш мақсадида лаборатория текширувлари ҳамда бошқа текширувлар ўтказади;
з) юридик ва жисмоний шахслардан ҳайвонларнинг юқумли касалликлари тарқалишининг олдини олишни ҳамда уларнинг тугатилишини таъминловчи чора-тадбирлар ўтказилишини, шунингдек эпизоотик вазиятни аниқлаш учун зарур бўлган ахборот тақдим этилишини талаб қилади;
и) ҳайвонларнинг ва одамнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган ҳайвонларнинг касаллиги аниқланган тақдирда, ҳайвонларни сўйишга ёки йўқ қилиб ташлашга, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни зарарсизлантиришга (юқумсизлантиришга), қайта ишлашга ёки утилизация қилишга тааллуқли, юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган талабларни белгилайди;
к) давлат ва идоравий ветеринария хизматлари ветеринария мутахассисларининг фаолиятини назорат қилади ҳамда мувофиқлаштириб боради, шунингдек белгиланган тартибда хусусий ветеринария фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари томонидан лицензия талаблари ва шартлари бажарилиши устидан назоратни амалга оширади;
л) ветеринария соҳасидаги илмий тадқиқотларни ривожлантиришга кўмаклашади.
 «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
12-модда. Давлат ветеринария инспекторлари
Давлат ветеринария бош бошқармасининг бошлиғи ¬Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат ветеринария ¬инспектори, унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат ветеринария бошқармалари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент ¬шаҳар бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат ветеринария инспекторларининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.
Давлат ветеринария бош бошқармасининг ветеринария мутахассислари ўз ваколатлари доирасида давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланадилар.
Давлат чегарасидаги ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси бошлиғи давлат чегарасидаги ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспектори, унинг ўринбосарлари эса давлат чегарасидаги ва транспортдаги бош давлат ветеринария инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.
Туманлар ва шаҳарлар давлат ветеринария бўлимларининг бошлиқлари тегишинча туманлар ва шаҳарларнинг бош давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланадилар.
Ветеринария участкаларининг ва бозорлардаги ветеринария-санитария экспертиза лабораторияларининг мудирлари тегишли участкалардаги ва бозорлардаги давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланадилар.
Чегарадаги ва транспортдаги ветеринария пунктларининг (участкаларининг) бошлиқлари ҳамда ветеринар врачлари тегишинча чегарадаги ва транспортдаги ветеринария пунктларининг (участкаларининг) давлат ветеринария инспекторлари ҳисобланадилар.

13-модда. Давлат ветеринария инспекторларининг ваколатлари
Бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари ва давлат ветеринария инспекторлари ўз ваколатлари доирасида:
давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, юридик ва жисмоний шахсларга зарур ветеринария, ветеринария-санитария тадбирлари ва эпизоотияга қарши тадбирлар ўтказиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
ҳайвонларнинг ва одамнинг соғлиғи учун хавф туғдирадиган касалликларга чалинган ҳайвонлар аниқланган ҳолларда, ушбу ҳайвонларни сўйиш ёки йўқ қилиб ташлаш тўғрисида, шунингдек истеъмолга яроқсиз деб топилган, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни йўқ қилиб ташлаш, қайта ишлаш ёки ушбу маҳсулот ва хом ашёдан ўзгача тарзда фойдаланиш ҳақида юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
давлат ветеринария хизмати назорати остидаги объектларга монеликсиз киради ва ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар беради;
темир йўл вагонларининг, кемаларнинг, самолётларнинг ва бошқа транспорт воситаларининг ҳолати ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига номувофиқлиги аниқланган тақдирда улардан фойдаланишни тақиқлайди;
ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилишлари аниқланган тақдирда чорвачилик объектларидан, гўшт ва сут саноати корхоналаридан, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишловчи ҳамда сақловчи корхоналардан фойдаланишни тақиқлайди;
ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларининг бузилишлари аниқланган тақдирда чорвачилик фермаларида, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишловчи ҳамда сақловчи корхоналарда янги қурилган, тикланган ва реконструкция қилинган объектларни ишга туширишни тўхтатиб туради;
ҳайвонларнинг эгалари томонидан, шунингдек келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни қайта ишлаш, сақлаш ҳамда уларнинг савдоси билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилиши устидан назоратни амалга оширади;
чегараолди туманларда, қўшни давлатларда юзага келган эпизоотик вазият тўғрисида тегишли органлар ва ташкилотларни хабардор қилади, тегишли ветеринария тадбирларини амалга оширади ҳамда зарур тавсиялар беради;
ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар ишлаб чиқарилишини ҳамда улардан чорвачиликда ва ветеринарияда фойдаланилишини назорат қилади, уларнинг ҳайвонлар соғлиғига ва келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ҳамда хом ашё сифатига таъсирини баҳолайди;
ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари аниқланган тақдирда тегишли ҳудудларни нобоп пунктлар деб эълон қилиш ва уларда чекловчи тадбирлар (карантин) жорий этиш тўғрисида, шунингдек ҳайвонларнинг юқумли касалликлари ўчоқлари тугатилганидан кейин чекловчи тадбирларни (карантинни) бекор қилиш ҳақида тегишли давлат органларига тақдимнома киритади;
ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун мансабдор шахсларга ва бошқа шахсларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий жазо чораларини кўради.
Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган асосларга кўра тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга чеклаш, тўхтатиб туриш ва тақиқлаш суд тартибида амалга оширилади.
Бош давлат ветеринария инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари ва давлат ветеринария инспекторлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
 «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
14-модда. Идоравий ветеринария хизмати
Идоравий ветеринария хизмати ветеринария назорати ва ветеринария хизмати талаб қилинадиган вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралар тасарруфидаги хизматдир.
Идоравий ветеринария хизмати ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади. Идоравий ветеринария хизмати фаолиятини услубий жиҳатдан таъминлаш Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.

15-модда. Идоравий ветеринария хизмати ветеринария мутахассисларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Идоравий ветеринария хизматининг ветеринария мутахассислари:
идоравий ветеринария назорати объектларига монеликсиз кириш ва ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг аниқланган бузилишларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар бериш;
идорага қарашли муассасалар ва ташкилотлардан ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган, юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва уларни тугатишни таъминлайдиган чора-тадбирлар ўтказилишини, шунингдек эпизоотик вазиятни аниқлаш учун зарур бўлган ахборот тақдим этилишини талаб қилиш;
ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор мансабдор шахсларни ҳамда бошқа ходимларни белгиланган тартибда жавобгарликка тортиш ҳақида идорага қарашли муассасалар ва ташкилотлар раҳбариятига кўриб чиқиш учун тақдимнома киритиш ҳуқуқига эга.
Идоравий ветеринария хизматининг ветеринария мутахассислари:
хизмат кўрсатилаётган корхоналарда, муассасаларда ва ташкилотларда эпизоотияга қарши тадбирларни, даволаш, ветеринария-санитария тадбирларини ўтказиши;
идоравий ветеринария назоратини ҳамда келиб чиқиши ҳайвонотга ва ўсимликка мансуб маҳсулотнинг, хом ашёнинг ветеринария-санитария экспертизаси ўтказилишини амалга ошириши;
ҳайвонлар ўта хавфли юқумли касалликларга чалинганлиги хусусида шубҳа мавжуд бўлган тақдирда бу ҳақда давлат ветеринария хизматига зудлик билан хабар қилиши ва касаллик доираси кенгайиб кетмаслиги юзасидан барча зарур чора-тадбирларни кўриши;
белгиланган тартибда ветеринарияга оид статистика ҳисоботини юритиш учун давлат ветеринария хизматига ахборот тақдим этиши шарт.
Идоравий ветеринария хизматининг ветеринария мутахассислари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва уларнинг зиммасида ўзга мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

16-модда. Ишлаб чиқаришдаги ветеринария хизматлари
Фаолияти чорвачиликни ташкил этиш ва юритиш, ҳайвонларни сақлаш, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни, озуқаларни, озуқабоп қўшимчаларни ҳамда ҳайвонларни даволаш учун мўлжалланган ветеринария дори воситаларини ишлаб чиқариш, қайта ишлаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилиш билан боғлиқ бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ишлаб чиқаришдаги ветеринария хизматлари ташкил этилиши мумкин.
Ишлаб чиқаришдаги ветеринария хизматларининг ветеринария мутахассислари:
корхонанинг, муассасанинг, ташкилотнинг раҳбаридан ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган, юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва уларни тугатишни таъминлайдиган чора-тадбирлар ўтказилишини, шунингдек эпизоотик вазиятни аниқлаш учун зарур бўлган ахборот тақдим этилишини талаб қилиши;
хизмат кўрсатилаётган корхоналарда, муассасаларда ва ташкилотларда эпизоотияга қарши тадбирларни, даволаш, ветеринария-санитария тадбирларини ўтказиши;
ҳайвонлар ўта хавфли юқумли касалликларга чалинганлиги хусусида шубҳа мавжуд бўлган тақдирда бу ҳақда давлат ветеринария хизматига зудлик билан хабар қилиши ва касаллик доираси кенгайиб кетмаслиги юзасидан барча зарур чора-тадбирларни кўриши;
эпизоотия пайдо бўлган тақдирда давлат ветеринария хизматининг кўрсатмаларига биноан ветеринария тадбирларини ўтказиши шарт.
Ишлаб чиқаришдаги ветеринария хизматларининг ветеринария мутахассислари зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

17-модда. Хусусий ветеринария фаолияти
Юридик ва жисмоний шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ хусусий ветеринария фаолиятини амалга ошириши мумкин.
Хусусий ветеринария фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахслар — тадбиркорлик субъектлари Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан бериладиган лицензияга эга бўлиши шарт.
Хусусий ветеринария фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари:
ҳайвонларнинг касаллигини аниқлаб ташхис қўйиш ва уларни даволаш билан шуғулланиш, бундан ҳайвонларнинг чекловчи тадбирлар (карантин) ёки қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа чекловлар қўлланадиган касалликларга чалиниши ҳоллари мустасно;
ҳайвонларни касалланишдан сақлаш мақсадида эмлаш тадбирлари ўтказиш, шунингдек ҳайвонларнинг эгаларига маслаҳат бериш;
ветеринария дори ва техника воситаларини, озуқабоп қўшимчаларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш ва реализация қилиш билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.
Хусусий ветеринария фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари:
ҳайвонларда юқумли касаллик борлиги хусусида шубҳа мавжуд бўлган тақдирда бу ҳақда давлат ветеринария хизматига зудлик билан хабар қилиши ва касаллик доираси кенгайиб кетмаслиги юзасидан барча зарур чора-тадбирларни кўриши;
эпизоотия пайдо бўлган тақдирда давлат ветеринария хизматининг кўрсатмаларига биноан ветеринария тадбирларини ўтказиши шарт.
Хусусий ветеринария фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга эга бўлиши ва уларнинг зиммасида ўзга мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

4-боб. Ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ҳамда хом ашё эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

18-модда. Ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашё эгаларининг ҳуқуқлари
Ҳайвонларнинг, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёнинг эгалари:
ветеринария хизмати кўрсатилиши тўғрисида тегишли ветеринария хизматлари, шунингдек хусусий ветеринария фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари билан шартномалар тузиш;
ҳайвонларнинг касалликка чалиниши ҳолати, эпизоотик вазият тўғрисида, шунингдек ҳайвонларда, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёда ўтказилган махсус текширишлар натижалари ҳақида ветеринария хизматидан ахборот олиш;
ҳайвонларни, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни, озуқаларни, озуқабоп қўшимчаларни, ветеринария дори ва техника воситаларини ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ олиш ҳамда реализация қилиш, шу жумладан хорижда олиш ва реализация қилиш;
давлат органлари ва бошқа органларнинг қонунга хилоф қарорлари, ушбу органлар мансабдор шахсларининг қонунга хилоф ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан бўйсунув тартибида юқори турувчи органга ёки мансабдор шахсга ёхуд бевосита судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳайвонларнинг, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёнинг эгалари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
 «Ветеринария тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
19-модда. Ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашё эгаларининг мажбуриятлари
Ҳайвонларнинг, келиб чиқишиҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёнинг эгалари:
ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этиши;
давлат ветеринария хизматининг кўрсатмаларини бажариши;
ўзларига тегишли ҳайвонлар касалликларининг олдини олишга қаратилган ташкилий-хўжалик ва ветеринария тадбирларини ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириши, бундан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган тадбирлар мустасно;
касал ҳайвонни даволатиши, зарур бўлган ҳолларда, тегишли давлат ветеринария инспекторининг кўрсатмасига кўра унинг сўйилишини ёки йўқ қилиб ташланишини белгиланган тартибда таъминлаши;
ҳайвонларнинг тўсатдан нобуд бўлганлиги ёки ғайриодатий хатти-ҳаракати фактлари тўғрисида мазкур ҳудудга хизмат кўрсатувчи давлат ветеринария хизматини зудлик билан хабардор қилиши;
ҳайвонларни юқумли касалликлардан муҳофаза этиш бўйича тегишли карантин тадбирлари ва бошқа ветеринария тадбирлари ўтказилишини, шунингдек тўлиқ ҳажмда даволаш-профилактика ишловлари ўтказилишини таъминлаши;
чорвачилик биноларини ҳамда ҳайвонларни, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни сақлаш учун мўлжалланган бошқа иншоотларни ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ сақлаши;
чорвачилик биноларида ва бошқа объектларда дезинфекция, дезинсекция, дератизацияни ўз вақтида ўтказиши;
ҳайвонларни, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашёни ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя этган ҳолда реализация қилишни амалга ошириши;
Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан рўйхатдан ўтказилмаган ветеринария дори воситаларини ва озуқабоп қўшимчаларни чорвачиликда қўлламаслиги;
ҳайвонларни сўйишга доир ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларига риоя этиши шарт.
Ҳайвонлар, келиб чиқишиҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашё эгаларининг зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

5-боб. Ветеринар осойишталикни ва давлат ветеринария назоратини таъминлаш

20-модда. Профилактика, ташхис қўйиш вадаволаш тадбирлари
Профилактика тадбирлари ҳайвонларнинг юқумли касалликлари пайдо бўлиши ва тарқалишининг олдини олишга қаратилгандир.
Ташхис қўйиш тадбирлари ҳайвонлар касалликларини қўзғатувчиларнинг манбаларини, уларнинг ҳайвонларга ва одамга ўтиши омилларини аниқлаш, шунингдек профилактика ҳамда даволаш тадбирлари самарадорлигини баҳолаш мақсадида ўтказилади.
Даволаш тадбирлари ҳайвонларнинг ҳаёти ва соғлиғини сақлаб қолишга, даволаш-профилактика таъсирига эга бўлган ветеринария дори воситалари ҳамда озуқабоп қўшимчалар қўлланилишини назарда тутадиган муолажалардан фойдаланган ҳолда ҳайвонларнинг маҳсулдорлигини сақлаш ва оширишга қаратилгандир.

21-модда. Лаборатория текширувлари
Лаборатория текширувлари:
ветеринария ва ветеринария-санитария экспертизаси хулосаларини тайёрлаш мақсадида;
давлат ветеринария назоратини амалга оширишда;
ҳайвоннинг соғлиғи ҳолатини аниқлаш, давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар ва биологик чиқиндиларнинг ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ҳамда нормаларида белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолаш мақсадида;
илмий-тадқиқот мақсадларида ўтказилади.
Ветеринария соҳасидаги лаборатория текширувлари белгиланган тартибда давлат ветеринария лабораториялари ва бошқа ветеринария лабораториялари томонидан ўтказилади.
Ветеринария лаборатория-ташхис қўйиш ишлари юридик ва жисмоний шахслар томонидан лицензия асосида амалга оширилади.
<!--dle_image_begin:http://navoiagro.uz/uploads/posts/2016-01/1452699371_13928954601-215x193.jpg|left--><img src="/uploads/posts/2016-01/1452699371_13928954601-215x193.jpg" style="float:left;" alt="13.01.2016 йил «Ветеринария тў&#1171;рисида»ги Ўзбекистон Республикаси &#1178;онунига ўзгартиш ва &#1179;ўшимчалар киритиш &#1203;а&#1179;ида Ўзбекистон Ре

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 08:18

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ АҲОЛИНИ СИЛ КАСАЛЛИГИДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИШ...
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ Қонунчилик палатаси томонидан 2014...
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 04.09.2014 йилдаги ЎРҚ-373-сон, кучга...
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: