volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида(17.09.2014)

Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида(17.09.2014)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
НАСЛЛИ МАҲСУЛОТНИ (МАТЕРИАЛНИ) ЭКСПОРТ ВА ИМПОРТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 37-сон, 469-модда)
«Наслчилик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қонунларнинг ҳаволаки нормаларини амалга оширишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш режаларини тасдиқлаш тўғрисида» 2013 йил 15 июлдаги ПҚ-2003-сон қарорини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирликлар ва идоралар бир ой муддатда ўзлари томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2014 йил 8 сентябрь,
252-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарорига
ИЛОВА
Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом чорвачиликда наслчиликни янада ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда наслчилик субъектлари томонидан наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
наслчилик субъектлари — наслчилик иши билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот муассасалари, корхоналар ва хўжаликлар, селекция марказлари, ипподромлар, иммуногенетик назорат лабораториялари, назорат-синов станциялари, эмбрионларни кўчириб ўтказиш (трансплантация) марказлари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар — наслли маҳсулот эгалари;
наслдор ҳайвон — келиб чиқиши ҳужжатлар билан тасдиқланган, муайян зотни такрор кўпайтириш учун фойдаланиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган ҳайвон;
наслли маҳсулот (материал) — наслдор ҳайвон, унинг уруғи ва эмбрионлари, наслдор тухум, ипак қурти уруғи;
сертификат — наслдор ҳайвоннинг келиб чиқиши, маҳсулдорлиги ва бошқа сифатларини, шунингдек уруғ ёки эмбрионнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжат;
кросслар — турли линияларга мансуб ҳайвонларни жуфтлаш натижасида олинган насл;
линиялар — типи ва маҳсулдорлигига кўра ўхшаш бўлган, ўз насли орқали пода ва зотга яхши таъсир кўрсатишнинг юқори имкониятларига эга бўлган ҳайвонлар;
экспорт қилувчи — наслли маҳсулотни (материални) четга олиб чиқувчи наслчилик субъектлари;
импорт қилувчи — наслли маҳсулотни (материални) четдан олиб кирувчи наслчилик субъектлари.
II. Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилишнинг асосий шартлари
3. Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш:
2-иловага мувофиқ четга олиб чиқиладиган наслли маҳсулот (материал);
3-иловага мувофиқ четдан олиб кириладиган наслли маҳсулот (материал) рўйхатларига мувофиқ ушбу Низомга 1-иловага биноан схема бўйича амалга оширилади.
Қонун ҳужжатларига мувофиқ четга олиб чиқиш ёки четдан олиб кириш тақиқланган наслли маҳсулотни (материални) экспорт ёки импорт қилишга йўл қўйилмайди.
4. Наслли маҳсулотни (материални) ташқи савдо контрактлари бўйича экспорт ёки импорт қилувчи наслчилик субъектлари томонидан наслли маҳсулот (материал) тўғрисидаги маълумотлар электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда Интерактив давлат хизматлари ягона портали орқали Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимига электрон шаклда киритилади.
5. Наслли маҳсулотни (материални) божхонада расмийлаштиришда экспорт қилувчи (импорт қилувчи) қонун ҳужжатларида белгиланган ҳужжатларга қўшимча равишда четга олиб чиқиладиган (четдан олиб кириладиган) наслли маҳсулотга (материалга) сертификатни ҳамда наслли маҳсулот (материал) ветеринария талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этган ҳолда давлат божхона хизмати органларига мурожаат қилади.
6. Экспорт қилувчи (импорт қилувчи) наслли маҳсулотни (материални) халқаро талабларга мувофиқ махсус транспорт воситасида ва унинг ҳаётийлигини таъминлаш учун барча зарур воситалар билан жиҳозланган махсус тарада ташишни таъминлаши керак.
7. Наслли маҳсулотни (материални) четга олиб чиқиш ва четдан олиб киришда ердаги ҳайвонлар соғлиғи Халқаро кодексининг ветеринария талаблари бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария Бош бошқармаси томонидан амалга оширилади.
Наслли маҳсулотни (материални) четга олиб чиқиш ва четдан олиб киришда ветеринария ҳужжатлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Давлат ветеринария бош бошқармаси томонидан тасдиқланадиган қоидаларга мувофиқ расмийлаштирилади.
8. Импорт қилувчи импорт қилинадиган наслли маҳсулот (материал) қуйидаги талабларга мувофиқ бўлишини таъминлайди:
а) гўшт ва сут қорамолчилигида — ёши энг кўпи билан 18 ойгача бўлган зотдор урғочи бузоқлар, бўғозлиги 6 ойликкача бўлган, тирик вазни 450 килограммдан кам бўлмаган ва кутилаётган туғиш вақтидаги ёши 30 ойдан кўп бўлмайдиган, ҳомиланинг отаси тўғрисидаги қўшимча маълумотлар бўлган ғунажинлар танланади;
наслдор буқаларнинг зоти Ўзбекистон Республикасида урчитиладиган қорамол зотларига мос бўлиши зарур;
наслдор буқалар: соф зотли, буқалар онасининг 305 кунлик (лактация давомидаги) сут маҳсулдорлиги 10 000 килограммдан кам бўлмаслиги ва унинг таркибидаги ёғ миқдори 3,6 фоизни, оқсил миқдори 3,2 фоизни ташкил қилиши зарур;
подани тўлдирувчи наслли ёш буқалар: соф зотли, буқалар онасининг 305 кунлик (лактация давомидаги) сут маҳсулдорлиги 11 000 килограммдан кам бўлмаслиги ва унинг таркибидаги ёғ миқдори 3,6 фоизни, оқсил миқдори 3,2 фоизни ташкил қилиши зарур;
б) қўйчилик ва эчкичиликда — мустаҳкам конституцияли, Ўзбекистон Республикасининг тупроқ-иқлим шароитларида урчитиш учун мос келадиган ёши 6 — 18 ойлик наслдор қўй ва эчкилар танланади;
наслдор қўчқорлар ва такаларнинг ёши 18 ойгача бўлиши, подани тўлдирувчи ёш наслдор қўчқорлар ва такаларнинг ёши 6 ойликдан 12 ойликгача бўлиши ҳамда Ўзбекистон Республикасида урчитиладиган зотларга мос келиши зарур;
в) туячиликда — ёш наслли туяларнинг ёши 1-3 ёшгача бўлиши, шунингдек наслдор туяларнинг ёши 36 ойликдан кам бўлмаслиги зарур ҳамда уларнинг зоти Ўзбекистон Республикасининг тупроқ-иқлим шароитларида урчитишга мувофиқ келадиганлари танланади;
г) йилқичиликда — мустаҳкам конституцияли, Ўзбекистон Республикасининг тупроқ-иқлим шароитларида урчитиш учун мос келадиган ёш ва наслдор айғирлар танланади:
юқори иш унумдорлигига эга бўлган оғир юк тортувчи, салт миниладиган, аравага қўшиладиган зотлар танланади;
бенуқсон ташқи тузилишга, юқори чопқирликдаги соф қонли салт минилувчи зотлар хусусиятига эга бўлган салт миниладиган отлар; спортчи отлар — ушбу зотдаги отлар учун белгиланган талаблар бўйича ипподромларда тегишли синовлардан ўтказилгандан сўнг танланади;
д) чўчқачиликда — ёши 6 — 8 ойлик, тирик вазни 100 килограммдан кам бўлмаган ва гавдаси узун бўлган, Ўзбекистон Республикасининг тупроқ-иқлим шароитларида урчитиш учун зот стандартларига мувофиқ бўлган наслдор чўчқалар танланади;
е) паррандачиликда:
ёши 1 — 120 кунлик тухум йўналишидаги жўжалар, ёши 1 — 160 кунлик гўшт йўналишидаги жўжалар, ёши 1 — 210 кунлик куркалар, ёши 1 — 175 кунлик ўрдаклар, ёши 1 — 210 кунлик ғозлар, ёши 1 — 195 кунлик цесаркалар, ёши 1 — 42 кунлик беданалар, ёши 1 — 240 кунлик фазанлар, ёши бир кунликдан 24 ойликкача бўлган туяқушлар мазкур кроссининг норматив тирик вазнига мувофиқ танланади;
вазни 52 — 72 грамм доирасидаги товуқлар, вазни 75 — 90 грамм бўлган енгил зотли куркалар ва вазни 20 — 100 грамм бўлган оғир зотли куркалар, вазни 70 — 90 грамм бўлган енгил зотли ўрдаклар ва вазни 75 — 95 грамм бўлган оғир зотли ўрдаклар, вазни 130 — 180 грамм бўлган енгил зотли ғозлар ва вазни 150 — 220 грамм бўлган оғир зотли ғозлар, вазни 39 — 50 грамм бўлган цесаркалар, вазни 10 — 12 грамм бўлган беданалар, вазни 30 — 35 грамм бўлган фазанлар, вазни 700 — 1900 грамм бўлган туяқушларнинг тухум ва гўшт йўналишидаги кроссларининг инкубацияга қўйиладиган тухумлари танланади;
ж) балиқчиликда — генетик маркировка қилинган зот ва зот гуруҳларидаги юқори маҳсулдор ота-оналардан олинган, юқумли ва инвазион касалликларга чидамли наслдор зотли балиқлар (тирик балиқлар ва оталантирилган увулдириқлар) танланади;
з) асаларичиликда — наслли асалариларни танлашда уясиз пакетлардаги асалари оилалари ва махсус пакетлардаги маҳсулдор она асаларилар танланади;
200 миллиграммдан кам бўлмаган, йирик ва қанотлари яхши ривожланган она асаларилар танланади;
танлаш белгилари: она асалари йирик, думалоқ, дум қисмига қараб бир текисда кўринишга эга ва кенг кўкракли бўлиши керак;
и) ипакчиликда — жонланиши 95 фоиздан кам бўлмаган, халқаро стандартга кўра битта кассетанинг оғирлиги 14,5 ёки 29 граммга мос равишда целлюляр усулда олинган, зарарланмаган соғлом уруғларни танлаш;
к) мўйначиликда — юқори маҳсулдор ота-оналардан олинган, наслдор мўйнали зотлар танланади;
норкалар, нутрилар, ондатралар, тулкилар:
зотдорлиги- соф зотли;
мўйна қопламининг сифати ва ранги — зотга хос;
қуёнлар:
зотдорлиги- соф зотли;
мўйна қопламининг сифати ва ранги — зотга хос;
ўлчами — йирик, тана тузилиши –мустаҳкам;
белгиларининг мажмуи класси — элита;
л) эмбрионлар ва уруғлик материалларни танлашда ҳар бир зотнинг энг юқори маҳсулдорликка эга бўлган барча турдаги ҳайвонларнинг эмбирионлари ва уруғлик материаллари танлаб олинади.
Бунда импорт қилувчи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекциясига четдан олиб келинадиган зотдор ҳайвонларнинг камида учта авлодининг келиб чиқишини тасдиқловчи ҳужжатини тақдим этиши шарт.
9. Четдан олиб келинган наслдор ҳайвонлар ветеринария талабларига мувофиқ белгиланган тартибда карантинга қўйилади.
10. Карантин муддати тамом бўлгандан сўнг наслли маҳсулот (материал) белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
III. Наслли маҳсулотлар (материал) экспорти ва импортини назорат қилиш
11. Наслли маҳсулот (материал) экспорти ва импортини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
IV. Якунловчи қоида
12. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Маълумотни таҳрирлади: info - 30-07-2016, 17:04

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
“Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартиби...
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ РАҚОБАТ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ...
НАСЛЧИЛИК ТЎҒРИСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ...
УРУҒЧИЛИК ТЎҒРИСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: