volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » » НАСЛЧИЛИК ТЎҒРИСИДА

НАСЛЧИЛИК ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 255-модда; 1997 й., 4-5-сон, 126-модда; 2003 й., 5-сон, 67-модда)

1-модда. Наслчиликнинг асосий вазифалари
Қуйидагилар наслчиликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
ҳайвонларнинг наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини яхшилаш мақсадида наслчилик ресурсларини яратиш, сақлаш, такрор кўпайтириш ва улардан оқилона фойдаланиш;
селекция жараёнида фойдаланиладиган наслчилик ресурсларининг келиб чиқиши аниқ ҳисобга олинишини, маҳсулдорлигини, типи ва бошқа сифатлари бўйича баҳоланишини таъминлаш;
наслдор эркак ҳайвонларни авлодининг сифатига кўра синовдан ўтказиш;
янги фойдали генетик белгиларга эга бўлган ҳайвонлар олиш;
селекция ишида жаҳондаги энг қимматли генофонддан самарали фойдаланиш;
муайян жойга хос ва мамлакатимиздаги йўқ бўлиб бораётган зотлар генофондини сақлаб қолиш;
маҳсулот етиштириладиган подаларда ҳайвонларнинг наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини ошириш ҳамда сермаҳсул ҳайвонларни жадал кўпайтириш;
бутун чорвачилик тармоғининг иқтисодий самарадорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш.
2-модда. Асосий тушунчалар
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилмоқда:
наслчилик — селекция мақсадида наслдор ҳайвонларни урчитиш, наслли маҳсулот (материал) етиштириш ва ундан фойдаланиш;
наслдор ҳайвон — келиб чиқиши ҳужжатлар билан тасдиқланган, муайян зотни такрор кўпайтириш учун фойдаланиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатга олинган ҳайвон;
наслли маҳсулот (материал) — наслдор ҳайвон, унинг уруғи ва эмбрионлари, наслдор тухум, ипак қурти уруғи;
бонитировка — ҳайвонларнинг наслдорлик ва маҳсулдорлик сифатларини баҳолаш;
генофонд (кам сонли) зот — муайян зотга мансуб ва йўқ бўлиб кетиш хавфи остидаги кам учрайдиган ҳайвонлар гуруҳи;
наслдор ҳайвонлар ва наслдор подаларни давлат рўйхатига олиш — келиб чиқишини аниқлаш ва маҳсулдорлигини белгилаш мақсадида наслдор ҳайвонлар ҳамда наслдор подалар ҳақидаги маълумотларни ҳисобга олиш;
сертификат — наслдор ҳайвоннинг келиб чиқиши, маҳсулдорлиги ва бошқа сифатларини, шунингдек уруғ ёки эмбрионнинг сифатини тасдиқловчи ҳужжат.
3-модда. Наслчилик объектлари
Наслдор ҳайвонлар — қорамоллар, қўйлар, эчкилар, отлар, туялар, чўчқалар, шунингдек паррандалар, балиқлар, асаларилар, ипак қурти, ёввойи ҳайвонлар (бундан буён матнда ҳайвонлар деб юритилади) ва уларнинг наслли маҳсулоти наслчилик объектлари ҳисобланади.
4-модда. Наслчилик субъектлари
Наслчилик иши билан шуғулланувчи илмий-тадқиқот муассасалари, корхоналар ва хўжаликлар, селекция марказлари, ипподромлар, иммуногенетик назорат лабораториялари, назорат-синов станциялари, эмбрионларни кўчириб ўтказиш (трансплантация) марказлари ҳамда бошқа юридик ва жисмоний шахслар — наслли маҳсулот эгалари наслчилик субъектлари ҳисобланади.
5-модда. Наслчилик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Наслчилик соҳасидаги муносабатлар ушбу Қонун ва бошқа норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Қорақалпоғистон Республикасида наслчилик соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан ҳам тартибга солинади.
6-модда. Наслчилик бўйича давлат хизматига раҳбарлик қилиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Наслчилик бўйича давлат хизматига раҳбарлик қилишни Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси амалга оширади.
Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекциясининг бошлиғи Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тайинланади.
(6-модданинг биринчи ва иккинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Вилоятларда ва Тошкент шаҳрида наслчилик бўйича давлат хизматига раҳбарлик қилишни вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекциялари амалга оширадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекцияларининг бошлиқларини Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари билан келишилган ҳолда тайинлайди.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси тўғрисидаги Низом Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 10 октябрдаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари Давлат инспекцияси тўғрисидаги Низом.
(6-модданинг тўртинчи ва бешинчи қисмлари Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7-модда. Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекциясининг ваколатлари
(7-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси:
тармоқда ягона илмий-техника сиёсатини амалга оширади;
наслчиликни ривожлантиришнинг давлат ва минтақавий дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни ташкил этади;
наслли маҳсулот (материал) экспертиза қилинишини таъминлайди;
наслчиликдаги нормативлар ва қоидаларни тасдиқлайди;
наслдор ҳайвонларни, наслчилик хўжаликлари ва подаларини тегишинча давлат китобида ва давлат регистрида рўйхатга олади;
сертификатлар беради;
наслчилик соҳасида селекция, биотехнология ва ирсият-муҳандислик усулларини қўлланиш шартларини белгилайди;
индивидуумлари наслдор ҳайвон сифатида фойдаланиладиган ҳайвонлар турларининг рўйхатини белгилаб қўяди;
наслчиликни давлат йўли билан рағбатлантириш, селекция мақсадлари учун фойдали қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг кам сонли ва йўқ бўлиб бораётган зотлари генофондини сақлаб қолиш чора-тадбирлари тўғрисида таклифлар киритади;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 10 октябрдаги 393-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари Давлат инспекцияси тўғрисидаги Низомнинг 8-банди.
8-модда. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекцияларининг ваколатлари
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекциялари:
наслчиликни ривожлантиришнинг ҳудудий дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этади;
наслли маҳсулотнинг (материалнинг) экспертиза қилинишини таъминлайди;
наслдор ҳайвонларнинг, наслчилик хўжаликлари ва подаларининг ҳисобини юритади;
селекция мақсадлари учун фойдали чорва молларнинг кам сонли ва йўқ бўлиб бораётган зотлари генофондини сақлаб қолиш юзасидан таклифлар киритади;
барча тоифадаги хўжаликларда наслчилик ишининг юритилишини назорат қилади;
қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади.
9-модда. Чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекторлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекциясининг бошлиғи Ўзбекистон Республикасининг чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспектори ҳисобланади.
(9-модданинг биринчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекцияларининг бошлиқлари айни вақтда вилоятлар ва Тошкент шаҳар чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Ўзбекистон Республикасининг чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспектори, чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекторлари ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
идоравий мансублигидан қатъи назар, наслчилик ташкилотларига монеликсиз кириш ва улардан зарур ахборотларни олиш;
наслчилик ташкилотларига қоида ва нормаларни бузиш ҳолларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатмалар бериш ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
қоида ва нормаларни бузиш ҳоллари аниқланган тақдирда наслли маҳсулотни (материални) реализация қилишни тўхтатиб қўйиш;
ҳайвонлар селекцияси, наслли маҳсулотни (материални) такрор кўпайтириш соҳасида янги технологияларнинг ва биотехнология усулларининг қўлланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
наслли маҳсулотнинг (материалнинг) сертификатсиз реализация қилиниши ва бошқа тарзда фойдаланилишига йўл қўймаслик;
наслчилик субъектлари ўртасида юзага келадиган низолар бўйича хулосалар бериш.
10-модда. Наслчилик субъектларининг ҳуқуқлари
Наслчилик субъектлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
наслчиликни ривожлантиришга қаратилган куч-ғайратларни бирлаштириш мақсадида ҳайвонларни урчитиш бўйича уюшмаларга, жамиятларга кириш, наслчилик соҳасидаги давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этиш;
селекция ютуқларидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланиш;
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги Қонунининг 41-моддаси.
наслли маҳсулот (материал) савдо-кўргазмаларида (кимошди савдоларида), кўргазмалари ва кўрикларида иштирок этиш;
наслли маҳсулотни (материални) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сотиш ва сотиб олиш;
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш.
11-модда. Наслчилик субъектларининг бурчлари
Наслчилик субъектлари:
наслчилик ҳисоб-китобини ва ҳужжатларини юритишлари;
наслчилик ресурслари яхшиланишини, сақланишини, такрор кўпайтирилишини ва улардан оқилона фойдаланилишини таъминлашлари;
ҳайвонлар маҳсулдорлиги ҳисоб-китобини юритиш, типи бўйича таснифлаш, келиб чиқишини генетик экспертиза қилиш ва уларни ўз маҳсулдорлиги ҳамда авлодининг сифати бўйича баҳолаш талабларини бажаришлари;
хўжаликни аттестациядан ўтказиш, наслдор эркак ҳайвонларни апробация қилиш учун ва такрор кўпайтириш мақсадида улардан фойдаланишга рухсатнома олиш учун ҳужжатларни чорвачиликда наслчилик ишлари давлат инспекциясига тақдим этишлари;
уруғ олиш учун фақат такрор кўпайтиришга рухсат этилган наслдор эркак ҳайвонлардан фойдаланишлари, уруғ ва эмбрионларни технологик ва ветеринария-санитария талабномаларида белгиланган шарт-шароитда тайёрлашлари, идентификациялашлари ва сақлашлари;
наслли маҳсулотнинг (материалнинг) сифатини кафолатлашлари шарт.
12-модда. Наслли маҳсулотга (материалга) эгалик ҳуқуқи
Наслли маҳсулот (материал) давлатнинг, наслдор ҳайвонларни урчитиш ва улардан фойдаланиш билан шуғулланаётган юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг мулки бўлиши мумкин.
13-модда. Наслчиликда интеллектуал мулк
Наслдор ҳайвонлар селекциясида эришилган ютуқларнинг натижалари интеллектуал мулк объекти ҳисобланади, уларга муаллифлик ва улардан фойдаланиш қонун ҳужжатлари билан белгилаб қўйилади.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида»ги Қонуни.
14-модда. Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш
Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда амалга оширилади.
15-модда. Наслдор ҳайвонларни, наслчилик хўжаликлари ва подаларини давлат рўйхатига олиш
Наслдор ҳайвонларни, наслчилик хўжаликлари ва подаларини давлат рўйхатига олиш тегишинча давлат наслдор ҳайвонлар китобида ва давлат наслчилик регистрида қайд этиш орқали амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат наслдор ҳайвонлар китоби тўғрисидаги низом ва давлат наслчилик регистри тўғрисидаги низом Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.
(15-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
16-модда. Наслли маҳсулотни (материални) сертификатлаштириш
Наслли маҳсулот (материал) наслчиликнинг белгиланган стандартлари, нормалари ва қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида мажбурий сертификатлаштирилиши лозим.
Наслли маҳсулотни (материални) сертификатлаштириш наслдор ҳайвонларнинг келиб чиқишини, маҳсулдорлигини, уларда генетик нуқсонлар йўқлигини, шунингдек уруғ ёки эмбрионларнинг келиб чиқиши ва сифатини аниқлаш ҳамда ҳужжатлар билан тасдиқлаш мақсадида ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Наслли маҳсулотни (материални) сертификатлаштириш давлат наслчилик хизматининг тегишли органлари томонидан «Ўзстандарт» агентлигида аккредитация қилинган селекция марказлари, чорвачилик назорат-синов станциялари, ипподромлар, сут, жун сифатининг селекция назорати лабораториялари ва иммуногенетик экспертиза лабораториялари иштирокида амалга оширилади.
(16-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 25 апрелдаги 482-II-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 2003 й., 5-сон, 67-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Наслли маҳсулотни (материални) сертификатлаштиришдан ўтказиш тартибини Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси белгилайди.
(16-модданинг тўртинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
17-модда. Наслчилик бўйича давлат тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни маблағ билан таъминлаш
Наслчилик хўжаликларининг ҳаммаси ўз фаолиятини тўла хўжалик ҳисобида амалга оширади қонун ҳужжатларида ва белгиланадиган имтиёзлардан фойдаланади.
Наслчилик бўйича давлат тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни маблағ билан таъминлаш Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган тартибда амалга оширилади.
18-модда. Наслчилик соҳасидаги илмий тадқиқотлар
Наслчиликни илмий жиҳатдан таъминлашни Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалик фанлари академияси ҳамда илмий-тадқиқот институтлари, олий ўқув юртлари, илмий-тадқиқот муассасаларининг селекция марказлари амалга оширадилар, улар давлат наслчилик хизмати ва идоралар билан биргаликда қуйидагиларни ишлаб чиқадилар:
наслчиликка оид давлат илмий-техника дастурларини;
ҳайвонлар ва паррандаларнинг мавжуд зотлари, типлари, линиялари ҳамда кроссларини такомиллаштириш ва янгиларини яратиш, наслчилик ресурслари генофондини сақлаш ва улардан оқилона фойдаланишга доир селекция-генетик дастурларини;
селекция жараёни самарадорлигини ошириш, ҳайвонларни такрор кўпайтириш, уларнинг маҳсулдорлигини ошириш усуллари ва йўлларини;
наслли маҳсулотни (материални) баҳолаш ва генетик назорат қилиш учун услубиётлар, техника воситалари ва назорат-ўлчов асбоб-ускуналарини;
наслчиликка оид ахборот билан таъминлаш тизимларини.
19-модда. Наслдор ҳайвондан фойдаланиш шартлари
Наслдор ҳайвондан, агар у:
тамғаланган ёки ҳайвоннинг келиб чиқишини аниқ идентификация қилиш имконини берадиган бирон-бир бошқа йўсинда унга белги қўйилган бўлса;
рўйхатдан ўтказилган ва унга сертификат олинган бўлса, зотни такрор кўпайтириш мақсадида фойдаланилади.
20-модда. Наслдор ҳайвонларнинг уруғи ва эмбрионларидан фойдаланиш шартлари
Наслдор ҳайвонларнинг уруғи ва эмбрионларидан, агар улар:
қишлоқ хўжалик ҳайвонларини сунъий уруғлантириш ва эмбрионларини кўчириб ўтказиш билан шуғулланувчи ташкилотларда олинган бўлса;
белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган наслдор ҳайвонлардан олинган бўлса;
идентификация қилиш мақсадида аниқ белги қўйилган бўлса;
сертификатга эга бўлса, фойдаланилади.
Наслдор ҳайвонларнинг уруғи ва эмбрионлари қишлоқ хўжалик ҳайвонларини сунъий уруғлантириш ва эмбрионларини кўчириб ўтказиш билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан бошқа шахсларга реализация қилиниши ёки ўтказилиши мумкин.
21-модда. Наслли маҳсулот (материал) бонитировкаси
Наслли маҳсулот (материал) бонитировкаси наслчилик билан шуғулланувчи барча ташкилотларда ҳар йили ўтказилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Наслли маҳсулот (материал) бонитировкасини ўтказиш тартиби ва шартларини Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси белгилайди.
(21-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
22-модда. Наслдор эркак ҳайвонларни баҳолаш
Зотни такрор кўпайтириш учун танлаб олинган наслдор эркак ҳайвонлар авлодининг сифати ва ўз маҳсулдорлиги бўйича текширилиши ҳамда баҳоланиши лозим.
Наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолашни наслчилик ташкилотлари наслдор ҳайвонларнинг белгиланган маҳсулдорлик даражасига қараб ўтказадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Наслдор эркак ҳайвонларни текшириш ва баҳолаш Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Чорвачиликда наслчилик ишлари бош давлат инспекцияси тасдиқлайдиган услубиётга мувофиқ ўтказилади.
(22-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1997 йил 25 апрелдаги 421-I-сон Қонуни таҳририда — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 126-модда)
23-модда. Наслчилик соҳасидаги низоларни ҳал этиш
Наслчилик соҳасида келиб чиқувчи низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
24-модда. Наслчилик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик
Наслчилик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
25-модда. Халқаро шартномалар ва битимлар
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ёки битимларида ушбу Қонунда назарда тутилганидан ўзгача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома ёки битим қоидалари қўлланилади.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1995 йил 21 декабрь,
165-I-сон

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Мамлакатимизда чорва моллари бош сонини кўпайтириш, уларнинг насл ва маҳсулдорлик ...
Наслли маҳсулотни (материални) экспорт ва импорт қилиш тартиби тўғрисидаги Низомни...
ВЕТЕРИНАРИЯ ТЎҒРИСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ...
УРУҒЧИЛИК ТЎҒРИСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: