volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
Мамлакатимиз тупроқ-иқлим шароити сабзавот экинлари етиштириш учун ғоят қулай ҳисобланади. Мавжуд суғориладиган майдонлардан самарали ва унумли фойдаланиш, бир майдондан йил давомида бир неча маротаба ҳосил олиш ялпи маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини беради....
Мамлакатимиз боғлари ва токзорларида авжи пишиқчилик палласи. Ёзги мева ва узум навлари бирин-кетин пишиб етилмоқда. Ушбу етилаётган ҳосилни нес-нобуд қилмай йиғиштириб олиш боғбону соҳибкорларимиздан катта масъулият талаб этади. Ёз ойида (июль, август) пишиб етиладиган мевалардан шафтоли, олхўри ва узумнинг кишмишбоп навларини узоқ сақлаб бўлмайди, улар кўпи билан (энг сифатлиси) бир ой...
Эртаги сабзавот, картошка ва ғалла ҳосили йиғиб олинган майдонларга такрорий экин экиш учун тайёрлашда, аввало, ишни ўтмишдош ўсимлик қолдиқлари ва бегона ўтларни тозалашдан бошлаш зарур. Бунда ўсимлик қолдиқлари томорқа чеккасига чиқарилиб, ер қондириб суғорилади. Ер етилиши билан гўнг ёки компост сепилади, 25–28 см чуқурликда юмшатилади ва эгатлар олинади....
Аҳолини юқори сифатли сабзавот, полиз ва картошка билан, қайта ишлаш корхоналарини эса хомашё билан таъминлаш ва экспортга маҳсулот етказишда такрорий экин экишнинг аҳамияти катта. Бунда аввало, соҳибкорлар мавжуд имкониятлардан оқилона, омилкорлик билан фойдаланиши, экинлар ҳосилдорлигини ошириши ва ҳосил сифатини тубдан яхшилашлари лозим. Маълумки, такрорий муддатда асосан оқбош карам, ...
Кечки картошка етиштиришнинг энг аҳамиятли жиҳати – ушбу муддатда картошка ҳосилдорлиги эртагига нисбатан анча юқори бўлади, узоқ муддат сақланиб, келгуси йилнинг май ойигача ёки эртаги картошка ҳосили пишиб етилгунча етади. Ушбу ойда картошканинг ўртапишар ва ўртакечпишар навлари экилади. Экиш ишлари марказий вилоятларда жойлашган хўжаликларда 10–30 июнгача муддатда амалга оширилади....
Бугунги кунда дунёда ишлаб чиқарилаётган жами ўсимлик мойининг 40 фоизи соя ҳиссасига тўғри келади. Дуккакли дон экинлари орасида соя ялпи ҳосили ва экин майдонлари бўйича жаҳонда биринчи ўринни эгаллайди. Ўлкамиз тупроқ-иқлим шароити соя етиштириш учун жуда қулай бўлиб, уни барча вилоятлар ва Қорақалпоғистонда асосий ҳамда такрорий экин сифатида етиштириш мумкин. Такрорий экин сифатида...
Кўчатлар асосан махсус кўчатхоналарда етиштирилади. Бунинг учун чуқурлиги 0,5 м, кенглиги 1-1,2 м ва узунлиги ихтиёрий равишда хандаклар қазилади. Ҳандакларга 15-20 см қалинлида чиримаган гўнг, унинг устига 20 см қалинликда эланган тупроқ солинади ва полиэтилен плёнка тортилиб ҳар 10х10 см оралиқда тешиб чиқилади. Унинг устига 40 фоиз тупроқ +40 фоиз чириган гўнг +20 фоиз ёғоч шоли қипиғи ёки...
Халқ хўжалигида соя ўсимлигининг аҳамияти катта. Донининг таркибида 38-42 фоиз, баъзи навларида 55 фоизгача оқсил бўлади. Маълумки, инсон организми ҳамиша гўшт, сут, қатиқ, ёғ, тухум ва бошқа маҳсулотларни кўп талаб қилади. Мамлакатимиз ички бозоридан бу маҳсулотларга бўлган кунлик талаб миқдорини доимий сотиб олишга ҳамманинг ҳам моддий имкониятлари етмайди....
  Талаб этадиган амаллар Дуккакдошлар оиласига мансуб сабзавот соя (Glycine max.) эндиликда юртимиз сабзавотчилигида ҳам муҳим ўрин тута бошлади. Ҳозирги кунда мўътадил, субтропик ва тропик иқлимга мансуб 60 дан зиёд мамлакатларда соя асосий экинлардан бири бўлиб қолмоқда. Ривожланган давлатларда дуккакли донларни етиштириш жами ер майдонларининг 10-12 фоизинигина эгаллаб турган бир...
Ушбу ўсимлик тури эртапишар нав бўлиб, бўйи 40-55 см га етади. Техник етилиш давридаги кўк дуккаклар биринчи терими майсалар пайдо бўлган даврдан 60 кундан сўнг амалга оширилади. Дуккагининг узунлиги 5 см, кенглиги 1,1 см бўлади. Уруғларининг биологик етилиш даври майсалар пайдо бўлганидан сўнг 90-95 кунда кузатилади. Соянинг «Универсал» навининг ҳар бир дуккагида 1-3 дона уруғ шаклланади....
Бу йил  юртимизда баҳорда етиштириладиган пилла билан бир қаторда куз ойларида ҳам...
Бу йил  юртимизда баҳорда етиштириладиган...
"Навбаҳор бўрдоқи" фермер хўжалиги чорвачилик,...
Экинларни сув билан таъминлаш муаммолари...
Пахта - бойлигимиз!
Маълумотлар архиви
Сентябр 2017 (6)
Август 2017 (7)
Июл 2017 (14)
Июн 2017 (18)
Май 2017 (6)
Апрел 2017 (16)
Сўровнома
Бошқарма иш фаолиятини қай даражада баҳолайсиз?

Овоз бериш Натижалар
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: