volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » 30.01.2015 Бухоро ва Навоий вилоятлари аҳоли томорқаларида куз мавсумида мева, узум, ва сабзавот экинларини экиб етиштириш бўйича ТАВСИЯНОМА

30.01.2015 Бухоро ва Навоий вилоятлари аҳоли томорқаларида куз мавсумида мева, узум, ва сабзавот экинларини экиб етиштириш бўйича ТАВСИЯНОМА

30.01.2015 Бухоро ва Навоий вилоятлари аҳоли томорқаларида куз мавсумида мева, узум, ва сабзавот экинларини экиб етиштириш бўйича ТАВСИЯНОМА
Ҳурматли томорқа эгаси! Сиз ушбу тавсияномадан фойдаланиб, ўз томорқангизнинг тупроқ шароитини хисобга олган ҳолда, оила аъзоларингиз ёрдамида ҳар ҳил мевали кўчатлар эксангиз сабзавот экинларини етиштирсангиз ҳамда яҳши парвариш қилсангиз оилангизнинг мева-сабзавотга бўлган эҳтиёжини тўла қондириш билан бир қаторда ортиқчасини сотиш ҳисобига оила бюджетига қўшимча сармоя киритишга эришасиз. Сабзовот ва меваларнинг оила дастурхонида доимий бўлиши, оила аъзоларининг жисмоний соғлом бўлишини таъминлайди. Агар Сиз оилангиз соғлиғини ва кўшимча даромад олишни ўйласангиз томорқангизни асло бўш қолдирманг. Туманларда жойлашган оила томорқалари-нинг майдонлари 0,03; 0,06; 0,10 га ва ундан ҳам кўп бўлиб, ушбу томорқаларга қандай ва қайси муддатларда мева, узум ва сабзовот экинларини экиш ҳамда мева-узум кўчатларини тахминий жойлаштириш ва уларни парвариш қилиш учун қуйидагилар тавсия этилади. Мевали ва ток кўчатларини экиш муддатлари кузда ноябрь ва эрта бохорда февраль охири март ойида экилади. Томорқани экишга тайёрлашда аввало майдонни сув юришини ҳисобга олиб, яхши текисланади, сўнг ерга етарли миқдорда органик ўғит (гўнг, чиринди) 1 кв м 6-10 кг ҳисобидан, унга иложи борича фосфор 200-250 г калий 100-120 г ва аммоний азот ўғитини 150-200 г ҳисобидан солиб, яхшилаб чуқур қилиб (25-30 см.) чопилади. Бундан сўнг экиладиган кўчатларни жойлаштириш жадвалига асосан, кўчат экиладиган жойлар белгиланади ва жойлаштирилади. Кўчат экиш. Кўчат экиладиган чуқурларнинг чуқурлиги ва кенглиги 60 х 60 см бўлиб, чуқур қазишда тупроқ устининг 20-25 см қисми чуқурнинг бир томонига олиб, қолган қисми иккинчи томонга олиб қўйилади. Чуқурга кўчат экишдан олдин 350-400 г фосфорли, 30-40 г калий ўғити ҳамда 8-10 кг чириган гўнгни тупроқ билан аралаштириб солиб, кейин кўчат экилади. Кўчатни экишдан олдин алоҳида тайёрланган шатмоққа (янги мол гўнги тупроқ билан 1 : 1 қилиб қаймоқсимон қилиб тайёрланади) ботириб олиб.экилади. Кўчат чуқурга қўйилиб, олдин олинган тупроқ чуқур тагига солиниб кўмилади илдиз пайванд қилинган жойи тупроқдан 4-5 см юқорида қолиши керак. Кўчат экилгандан сўнг ҳар бир чуқурга тўла сув қуйилади. Бунда тупроқ зичланиб, кўчат яхши кўкаради. Тупроқ чўккандан сўнг кўчат атрофига тупроқ солиб тўлдирилади. Кўчатлар тупроқ намлигига қараб суғориб турилади. Томорқа майдони 0,03 га бўлса, ушбу майдоннинг қуёш тушадиган шарқдан жанубга қараган томонга мевали дарахтлардан олманинг ўрта бўйли ўртанги ва кечки навларидан 1 тупдан, 1 туп нок, ундан кейинги қаторга 1 туп ўрик, 1 туп шафтоли, 1 туп гилос, 1 туп олхўри, 1 туп анор, 1 туп хурмо, 1 туп анжир томорқанинг жануб томонига 2-3 туп хўраки ёки кишмиш узум навларини экиш тавсия қилинади. Томорқа майдони 0,06 га бўлса, ярмига сабзавот қолган қисмига мева турлари ва навлари агарда 0,10 га бўлганда, бунда ҳам сабзовот учун майдон қолдириб қолган қисмига кўпроқ мевали кўчатларни жойлаштириш мумкин. Республиканинг шимолий ҳудудларида томорқа майдонининг жанубий томонига анор, анжир, хурмо дарахтлари, улардан кейин ўрта ўсувчи олма, нок, беҳи, уларнинг орқасига ўрик, шафтоли, гилос, олхўри, томорқанинг жанубий ғарбий томонига узумнинг хўраки ва кишмиш навларини экиш мақсадга мувофиқ бўлади. Томорқанинг қолган қисмига ва мевали кўчатлар қатор ораларига тавсияномада кўрсатилган сабзавотларни жойлаштириш мумкин Мева-узум кўчатларини сотиб олишда ва мева, узум касалликларига қарши кураш воситалар ва маслаҳатларни жойлардаги ўсимликларни ҳимоя қилиш корхоналари ва Шредер номидаги корпорация филлиалларига мурожаат қилишингиз мумкин. Тел: (8-365) 225-13-85, (8-436) 729-19-60 Кузда экиладиган сабзавот экинларини етиштириш. Сабзавот экинларидан келгуси йили ҳосил олиш учун эрта кузги ва тўқсонбости муддатларда уларни экиш яхши самара беради.М Пиёзнинг эртапишар навларини (Сумбула, Пешпазак) 1-20 сентябрда уруғи 70 см эгатга 2 қаторли қилиб экилади қатор оралари 20 см саримсоқ тишлари ораси 5 см эгатларга 2-3 қаторли ёки сочма усулида сепилади. 100 м2 ерга 140-150 г уруғ сарфланади. Уруғ сепилгач тезликда эгатлар суғорилади ва ниҳол пайдо бўлгунча тупроқ нам ҳолда сақланади. Пиёз ниҳоллари 3-4 барг чиқариб олгунча парвариш қилинади. Қиш ойида ниҳоллар ривожланмайди ва баҳорда кунлар исиши билан ривожланиш давом этади. Пиёз 2 марта ўтдан тозаланади, қатор оралари юмшатилади, минерал ўғит билан озиқлантирилади, 3-4 марта суғорилади. Ҳосил Фарғона водийси вилоятларда апрель охири – майнинг бошларида, май ойининг охирларида пишиб етилади. Пиёзни ўғитлаш : 100 м2 ерга соф ҳолда 2 кг азот, 1,5 кг фосфор ва 0,7 кг калийли ўғит солинади. Ерни ҳайдашдан олдин фосфорли ўғитни 75%, калийни 100% солинади. Азотли ўғитни 50% пиёз 1-2 барг чиқарганда, баҳорда фосфорли ўғитни қолган 25% ва азотли ўғитни 50% солинади. Саримсоқ пиёз шимолий вилоятларда сентябрнинг биринчи ўн кунлигида, марказий вилоятда сентябрнинг иккинчи ўн кунлигида ва жанубий вилоятларда сентябрнинг учунчи ўн кунлигида экилади. Экиш схемаси 70 см.оралиқ эгатларда 50+20х5 см 100 м2 ерга 10-12 кг саримсоқ тиши сарфланади. Саримсоқ экилгандан сўнг устига 2-3 см. қалинликда чириган гўнг сепилади ва суғорилади. Кузда ўсимликларни парвариш қилиш қатор ораларига 15-16 см чуқурликда 2-3 марта ишлов бериш, бегона ўтлардан тозалаш, бир марта минерал ўғит билан озиқлантириш ва 3-4 марта сув беришдан иборат. Саримсоқни озиқлантириш муддатлари ва меёърлари пиёз экини билан бир хил. Сентябрь ойида редис, укроп, кашнич, сельдерей, петрушка каби кўкат сабзавотларни экиш яхши самара беради. Ушбу сабзавотларни 70 см оралиқдаги эгатларга ёки 1 м кенгликда пол усулида сочма қилиб сепилади. Кўкат сабзавотлар ниҳоллар пайдо бўлгандан кейин 30-35 кун ичида ишлатишга яроқли бўлади. 100 м2га уруғ сарфи : редис 100-120 г укроп, кашнич 15-20 г петрушка, сельдерей 0,5 г.Тўқсонбости муддатларда (ноябрь охири декабрь бошида) совуққа чидамли сабзавот экинларидан пиёз, сабзи, ош лавлаги, кўкат сабзавот экинларини уруғлари сепилади. Ушбу сабзавот экинлари 70 см эгатларга 2-3 қаторли ёки сочма усулда сепилади. Уруғ сарфи 100 м2 майдонга сабзи 60 г пиёз 160-200 г ош лавлаги 160 г экилади.
З.Каримов[u][/u]

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Кармана туманининг "Ҳазора" қишлоғида яшовчи Жамил бобо Fойибовни маҳалладошлари...
Кармана туманидаги "Юқори буғ" МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи Фахриддин Шодиевнинг...
Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов 2014 йил 6 июнда Тошкент шаҳрида "Ўзбекистонда...
"Худдон"лик Саидазим боғбон Бу яқин атрофда уни танимаган, билмаган...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: