volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » ПИЁЗНИ ҚАЧОН, ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ЭККАН МАЪҚУЛ?

ПИЁЗНИ ҚАЧОН, ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ЭККАН МАЪҚУЛ?

 ПИЁЗНИ ҚАЧОН, ҚАНДАЙ ТАРТИБДА ЭККАН МАЪҚУЛ?
Шу кунларда деҳқонларимиз ернинг оби-тобига қараб пиёз экишмоқда. Хўш, бизнинг иқлим шароитимизда пиёзнинг қайси навларини эккан маъқул? Парваришда нималарга эътибор қаратиш лозим?
-Пиёз биологик хусусиятига кўра совуққа чидамли бўлиб, уни қиш пайтларида ҳам экиш мумкин. Унинг "Испанский 313" нави уруғи январь ойининг ўртасида экилганда бош пиёз ҳосили гектарига 318 центнерни, февралда экилганда эса 304 центнерни ташкил этиши тажрибаларда аниқланган. Худди шу нав уруғи март ойининг бошида экилганда ҳосилдорлик 275 центнерга етади. Бошқа навларда ҳам ана шу жараён кузатилади. Кўринадики, пиёз экишда мақбул муддатни тўғри танлаш ўта муҳим. Яъни ҳосил мўл бўлиши кўп жиҳатдан унинг қачон экилишига боғлиқ.
Демак бу экинни январь ойининг ўртасида эккан деҳқон ҳар томонлама ютади. Таъкидлаш керакки, уруғ экилган майдон устига гўнг сепиб қўйилиши лозим. Лекин суғорилмайди. Бундай ҳолатда уруғ эрта баҳорда бир текис униб чиқади. Ҳаво ҳарорати кўтарилгунга қадар илдизлари тупроқнинг намли қатламларига етиб боради ва ўзини-ўзи нам билан таъминлайди. Шунингдек, пиёз қанча кўп суғорилса, шунча чучук бўлади. Бу тадбир меъёрида амалга оширилганда эса аччиқлиги ошиб, пиёзлик хусусияти ҳам ортади. Пиёз баҳорда экилганда ўрта ҳисобда 20 кундан сўнг униб чиқади. Бироқ майсалар жуда секин ривожланиб, униб чиқиши ва биринчи барг ҳосил қилиши ўртасидаги вақт камида 15 кунни ташкил этади.
Пиёз уруғи 3 даража ҳароратда униб чиқади. Демак юқорида айтилган муддатда экилган уруғнинг униб чиқиши февраль ойининг ўртасига тўғри келади. Чунки ушбу кезларда ҳут кириб, ер қизий бошлайди. Бундай майсалар ўта кучли совуққа ҳам чидамли бўлади. Пиёзни қишда экишнинг яна бир афзаллиги шундаки, ҳосил мўл бўлиши учун эрта баҳоргача ўсимликда етарлича яшил барг шаклланиши лозим. Яшил барглар куннинг ёруғлик даври 10-15 соат бўлганда яхши шаклланади. Баҳорда экилган пиёзда эса барг массаси ҳосил қилиш жараёни куннинг 15-18 соатлик даврларига тўғри келиб, ҳосилдорлик кескин пасайиб кетади.
Одатда пиёз 3-4 кундан 15 кунгача гуллайди. Эртачи экилганда унинг гуллаш даври ҳам мақбул муддатга тўғри келади. Яна бир жиҳат: пиёзда аччиқ фитонцидлар бўлганлиги сабабли уни эрта баҳорда тўсатдан содир бўладиган совуқлардан сақлаш учун плёнка билан ёпишга ҳожат йўқ. Январь ойида экилган пиёз июнда пишиб, тайёр бўлади.

Пиёзни қачон ва қандай тартибда экишда гап кўп. Ҳозир уни экишнинг айни вақти. Юқорида кайд этилганларга амал қилиб уруғ сочган кам бўлмайди. Аксинча бой бўлади. Ҳеч бўлмаганда томорқанинг 1 сотихига эртачи пиёз эккан хонадон соҳибининг эса тўрвахалта кўтариб бозорма-бозор юришига ҳожат қолмайди. Рўзғордан йил бўйи сифатли пиёз аримайди. Бунинг учун нима керак? Озгина ҳафсала, меҳнат ва бир чимдим меҳр.
З.Каримов

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 09:26

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Бободеҳқонларимиз жорий йилда сабзавот, полиз ва картошка экинлари ҳосилдорлигини...
Ёхуд ғўза кўсакларининг тўлиқ пишиб етилиши учун зарур бўлган самарали ҳарорат...
Кўчат тайёрлашда помидор уруғи 1 м2 майдонга 8-10, ширин қалампир 16-20,...
Ўзбекистонда сабзавот экинлари орасида экиладиган ер майдони жиҳатидаи пиёз...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: