volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть

Нўхат

Нўхат
Халқ хўжалигидаги аҳамияти: Бу ўсимлик Ўрта Осиёда кенг тарқалган бўлиб жуда қадимдан экилиб келинади. Ўрта Осиё, Осиё ва Кавказорти давлатларида дуккакли экинлар ичида кенг тарқалган. Ўзининг озуқавий қиймати жиҳатидан мазали, хушхўр ва тўйимли ҳисобланади. Нўхат турли суюқ овқатларга ишлатилади, консерва ва кофе тайёрланади. Буғдой унига 10-15 фоиз нўхат уни қўшиб нон, макарон ва кондитер маҳсулотлари тайёрланганда уларнинг сифати яхши бўлади.
Нўхат
Биологик хусусиятлари. Иссиққа бўлган талаби. Нўхат иссиққа талабчан ўсимликлар гуруппасига киради, аммо уруғлари 3-40С ҳароратда ўна бошлайди, 5-60Сда уруғлари униб чиқади. Бу ҳароратда униб чиқиш жуда чузилиб кетади, яъни 20-25 кунда униб чиқади, ҳаво ҳарорати 20-250С бўлса, униб чиқаши 5-6 кунда бўлади.
Нўхатнинг ёш майсалари -5-60С совуққа чидамли бўлади. Баҳорги совуқларда жуда кам зарар кўради. Униб чиққандан кейин нўхат майсалари иссиққа талабчан бўлади. Айниқса гуллаш ва мева ҳосил қилиш даврида ҳаво ҳарорати 200С дан паст бўлмаслиги керак. Ўсимлик униб чиққандан то ҳосил пишгунгача фойдали ҳарорат йиғиндиси 1800-2000 0Сдан кам бўлмаслиги керак. Ҳаво ҳарорати нисбатан камроқ бўлган йилларда ҳам нўхат уруғлари пишиб етилади.
Намга талаби. Дуккаклилар ичида нўхат ҳаво ва тупроқ қурғоқчилигига энг чидамли ўсимлик ҳисобланади.
Ўрта Осиё шароитида нўхат фақатгина лалми зоналарда экилади. Уруғлари униб чиқиш вақтида нисбатан 106,2 фоиз намни сингдириб олгандан кейин униб чиқади, уруғнинг ўзи эса 13,2-13,5 фоиз нам сақлайди. Униб чиқиши кўп нам талаб қилгани учун ҳам бу ўсимликни эрта баҳорда тупроқда нам миқдори юқори бўлганда эклади.
Лалми ҳудудларда экилган нўхатларни бир марта суғорилса ҳосилдорлик 15-16 ц/га етади.
Экиладиган навлари: Зимистони, Милютинский-6, Юлдуз навлари ўрта пишар ҳисобланади.
Нўхат
Ўсув даври тўла униб чиққандан то хўжалик пишганлигигача бўлган давр 78-79 кун.
Етиштириш техналогияси. Нўхат учун, дон экинлари , полиз экинлари, кунгабоқар энг яхши ўтмишдош ҳисобланади. Нўхатнинг ўзи ҳам бу ўсимликлар учун энг яхши ўтмишдош экинлардан бири ҳисобланади. Алмашлаб экишда кўп вақтда нўхат дон ёки полиз экинларидан кейин экилади. Қора шудгордан кейин нўхат экилганда ҳосилдорлиги 2-3 центнерга юқори бўлади. Касаллик ва ҳашоратлари жуда кам бўлади. Агарда нўхат лалми беда ёки нўхатдан кейин экилса касаллик ва зараркунандалари кўп бўлади.
Лалмикор ерларда тупроқнинг ёғингарчиликдан етарлича намиқиши ҳар йили содир бўлавермйди. Шу сабабли муҳим агротехника тадбирларидан бири қурғоқчиликка қарши кураш, яъни тупроқда энг кўп миқдорда нам туплаш ва уни сақлашга ҳаракат қилиш керак.
Иккинчи тадбир алмашлаб экиш тизимига риоя қилиниши шарт. Агар буғдойдан кейин ўзлуксиз буғдой экилаверса ҳам тупроқда бегона ўтлар кўпайиб ер ариқлаб кетади.
Алмашлаб экиш тизими тўла ўзлаштирилса далада бегона ўт камайиб тупроқнинг сув ва озиқ режими муттасил яхшиланиб бориши ҳисобига олинадиган нўхат ҳосили ортиб боради.
Нўхат
Ҳосилдорлигининг ортиб бориши алмашлаб экишнинг тўғри жорий қилиниши билан бирга илмий асосланган деҳқончилик тизимида кўзда тутилган барча бошқа тадбирларни сифатли ва ўз вақтида ўтказишга боғлиқдир.
Тупроқни ишлаш. Нўхат экиладиган тупроқни ишлаш тартиби тўғри танланганда ҳайдалма қатламда кечадиган кимиявий ва биологик жараёнлар тўғри боради. Тупроқ илмий тажрибаларга асосланиб тўғри ишлангандагина нам туплаш ва уни сақлаб қолиш, бегона ўтларни йўқотиш, тупроқ унумдорлигидан самарали фойдаланиш каби муҳим масалалар ҳал қилинади.
Нўхат экиладиган ерлар кеч кузда ағдармай ҳайдалганда бегона ўтлар тезроқ кўкариб чиқади, экиш олдидан ишлов берилганда униб чиққан бегона ўтларнинг томирлари кесилиб ер бегона ўтлардан анча тоза бўлади. Кузда ҳайдалган ерларни бороналаш керак эмас.
Экиш олдидан шудгор ғоз панжа ўрнатилган осма ёки ўрнатма культиватор ёрдамида 5-7 см чуқурликда юмшатилади. Тупроқни яхши пишитиб паст-баландликларини текислаш мақсадида культиваторга борона тортилади. Культивация қилинмай нўхат экилганда ҳосилдорлик сезиларли даражада камаяди, бундан ташқари нўхатдан олдин бегона ўтлар ўса бошлайди. Натижада тупроқ унумдорлигидан самарали фойдаланилмайди, парвариш ва сарфланадиган меҳнат харажатлари ошиб кетади.
Нўхат экиладиган далаларга шудгорлаш даврида 30 кг азотга 60 кг фосфор аралаштирилиб солиниши керак. Азот билан фосфор аралаш солинган майдонларда албатта ҳосилдорлик сезиларли
даражада ошади.
Нўхат
Нўхат экиладиган майдонлар чуқур шудгорланиши лозим, чунки илдизлар 100 см ва ундан чуқургача кириб бориб озуқа модда ва намни ўзлаштириб олади, нўхат экиладиган майдонлар умуман баҳори дон экинларига ер қандай тайёрланса шундай тайёрланиши керак.
Лалми ерларда имкон бори қадар уруғларни эрта экиш лозим, бу вақтда тупроқдаги нам ва ёмғир сувларидан тўлиқ фойдаланиш мумкин.
Экиш. Экиладиган нўхат уруғлари бегона қўшимчалардан тоза бўлиши ва уруғ кондитция(сифат) талабларига жавоб бериши лозим. Экиладиган уруғ биринчи класс уруғи талабларига жавоб бериши лозим.
Стандарт талабларига кўра биринчи класс уруғларининг унувчанлиги 95 фоиздан кам бўлмаслиги, намлиги 14 фоиздан ошмаслиги ва тозалиги 99 фоиз бўлиши керак. Нўхат ҳам бошқа дуккаклилар каби илдизларидаги туганак бактериялар орқали ҳаводан соф азотни синтез қилиб олади ва илдизларида азот тўплайди. Ўрта Осиё шароитида нўхат лалми далага экилганда уруғлар албатта нитрагин билан ишланиши шарт, бўлмаса илдизларида жуда кам туганак тўплайди ёки бутунлай тўпламайди.
Нўхат бошқа дуккаклиларга қараганда азотни жуда кам миқдорда туплайди, бунга сабаб унинг нам кам тупроқда ўсиб ривожланишидир.
Маълумки, тупроқ қуруқ бўлса туганак бактериялар ишламайди. Нўхат нам етарли бўлган ёки суғориладиган далаларга экилганда нитрагинсиз ҳам туганаклар ҳосил бўлади. Ўрта Осиё шароитида мутлоқа лалми зонада микробиологик жараёнлар бошқача кечади.
Экиш муддати. Нўхат бизнинг шароитда эрта баҳорда экиладиган ўсимликлардан бири ҳисобланади. Баҳори дон экинлари экиб бўлгандан кейин нўхат экишга киришилади. Нўхатни кечикиб экиш ҳосилдорликни кмайтириш демакдир. Агарда имконияти бўлиб баҳори дон экинлари билан бир пайтда экилса ҳосилдорлик янада юқори бўлади. Феврал-март ойининг бошларида нўхатни экиш лозим. Агарда баҳорда ёмғир кўп бўлиб совуқ бўлса экиш кечиктирилади.
Республикамизнинг жанубий районларида нўхатни кеч кузда
( тўқсонбости қилиб) экиш ҳам яхши натижа беради. Нўхатнинг майсалари бемалол қишлаб чиқади.
Экиш усули. Кўпгина нўхат экиладиган далаларда бу ўсимлик кенг қаторлаб экилади. Бизнинг лалми шароитимизда нўхат тор қаторлаб буғдой экиладиган сеялкаларда ёки сочма (қўл билан) қилиб экилади. Лалми шароитда нўхатни фақатгина тор қаторлаб экиш яхши натижа беради. Кенг қаторлаб экилса ернинг нами тез қочади. Маълумки, ўсимлик ерни соялатгандан кейин ҳам маълум миқдорда намликни сақлайди. Туп сони эвазига ҳам ҳосилдорлик ошади.
Экиш нормаси. Нўхат экиш нормаси навга, экиш усулига, экиш муддатига боғлиқ. Баъзи навларнинг уруғлари йирик бўлади. Айниқса оқиш рангли уруғли навларда 1000 донасининг оғирлиги 380-400 г келади. Қорамтир ва уккибош уруғларнинг 1000 донасининг оғирлиги 300-320 г бўлади. Экиш нормаси йирик уруғларда кўп, майда уруғларда кам бўлади.
Нўхатни тор қаторлаб ёки ёппасига эксак экиш нормаси тор қаторлаб экилганга қараганда 15-20 фоиз кўпаяди.
Нўхат суғориладиган далаларга экилганда экиш нормаси нисбатан кўпаяди.
Умуман олганда экиш нормаси ҳар бир вилоят учун алоҳида белгиланиши шарт.
Кенг қаторлаб экилганда гектарига 400-500 минг дона униб чиқадиган тор қаторлаб экилганда эса 700-800 минг дона уруғ танланиши керак. Буни килограммга айлантириш учун минг донасининг оғирлигини уруғ сонига кўпайтириш керак. Масалан минг донасининг оғирлиги 200 г бўлса, 500 минг дона уруғ ташланса 200 х 0,5 = 100 кг. га. Кейин уруғнинг яроқлигини билиб аниқ экиш нормаси белгиланади. Экиш нормаси лалми шароитда 50-60 кг.дан кам бўлмаслиги шарт. Экиш нормасини бундан камайтириш туп сонини камайиши эвазига ҳосилдорликнинг пасайишига олиб келади.
Экиш чуқурлиги. Нўхат уруғлари униб чиқиши кўп миқдорда нам талаб қилади. Шунинг учун ҳам унинг уруғлари тупроққа чуқурроқ кўмилиши керак. Нўхатни эртароқ экиш тупроқдаги намдан унумли фойдаланиш имконини беради. Агарда уруғлар саёз ва кеч экилса у ҳолда сийрак чиқади. Қурғоқчилик кутиладиган йилларда уруғлар имкони бори қадар эртароқ ва тупроққа чуқурроқ ташланиши керак. Оғир соз тупроқларда уруғлар юза ташланади. Нўхат уруғларини 4-6 см чуқурликка ташлаш лозим. Экиш чуқурлиги экиш муддати, тупроқнинг намлиги ва физик хоссаларига ҳам боғлиқ. Нўхат уруғлари 10-12 см чуқурликдан ҳам униб чиқади. Уруғлар чуқур ташланадиган экиш нормасини албатта кўпайтириш керак, чунки баъзи уруғлар униб чиқмайди, бундан ташқари ниҳоллар қийғос униб чиқмайди, бирин-кетин ўсиб чиққандан, кейинги ривожланиш фазалари ҳам турлича бўлиб қолади. Нўхат уруғлари 5-6 см чуқурликка ташланганда 100 фоиз униб чиқади, 8-10 см чуқурликда эса айнан уша уруғлар 49 фоиз униб чиқади. Нўхат уруғлари лалми шароитда дон сеялкалари билан экилади. Уруғларни майдалаб юбормаслик учун сеялкани албатта экишдан олдин нўхат уруғлари учун мослаш зарур.
Экинни парвариш қилиш. Майсалар униб чиққандан кейин нўхат майдонларида маълум агротехник тадбирлар ўтказилади, энг аввало нўхат майдонлари бегона ўтлардан тоза ва зичланмаган ҳамда нами қочирилмай сақланиши керак. Бегона ўтлардан ҳоли ва загон тупроқларда нам етарлича бўлганда ўсимлик мўқобил ўса олиш имкониятига эга бўлади. Қатқалоқ ҳосил бўлишига йўл қўймаслик керак, акс ҳолда намлик қочиб кетади. Лалми зонада нам энг асосий кўрсаткич ҳисобланади. Майсалар тўлиқ униб чиққандан кейин албатта борона қилинади. Натижада бегона ўтларни ўлдириб, тупроқни ғоваклаштирамиз ҳамда намни сақлаб қолишга эришилади. Бороналаш натижасида биз 42-63 фоиз бегона ўтларни йўқотишга эришамиз. Бу тадбир энди бегона ўтлар томир олаёнганда ўтказилиши лозим томирлари кўчган бегона ўтлар қуриб қолади. Улар эхши томир олган бўлса бороналаш деярли бехуда бўлади.
Нўхат кенг қаторлаб экилган бўлса, албатта 2 марта культивация қилинади. Биринчи культивация ниҳоллар ёш пайтида ўтказилса, иккинчи культивация ғунчалаш ва гуллаш даврида ўтказилади. Иккинчи культивациядан кейин ўсимлик қаторлари қўшилиб, бирлашиб кетади, бегона ўтларни сиқиб қўяди. Кенг қаторлаб суғориладиган майдонларга экилган бўлса, иккинчи культивациядан кейин жуяк олиб нўхат бир марта суғорилса ҳосилдорлик 2,5-3 баравар ошади. Суғориш нормаси 500-600 м3 бўлса етарлидир, аммо бизнинг шароитда нўхат фақат лалми зоналарга экилади. Униб чиққандан кейин бир марта борона юргизилади. Шундан кейин бирон хил агротехник тадбир ўтказилмайди. Баҳор серёғин келса ўсимликнинг бўйи 35-40 см.га етади, ён шохлари кўп бўлади. Агарда намгарчилик кам бўлса нўхат паст бўйли бўлиб кам шохлайди ва ҳосилдорлдиги 2-3 центнер, нам кўп бўлган йилларда эса 5-6 центнер дон олинади.
Ҳосилни йиғиштириш. Нўхатнинг бошқа дуккакли ўсимликлардан фарқи шуки уни ҳеч қийинчиликсиз механизация ёрдамида йиғиштириб олиш мумкин. Нўхатнинг поялари тик, дуккаклари поянинг юқори қисмида жойлашган. Поялари ётиб қолмайди, ана шу хусусиятлар ҳосилни тўғридан тўғри комбайинлар ёрдамида йиғиштириб олишга имкон беради.
Нўхатнинг пишиш фазаси бошқа дуккакларга қараганда қисқа биринчи дуккакги сарғая бошлагандан 3-5 кун ўтгач ҳамма дуккаклари пишиб етилади. Пишиш фазасида барглари қўрийда ва тўкила бошлайди. Лекин ҳаммаси тўкилиб кетмайди. Нўхатни уруғлари томоман пишиб етилгандан кейин йиғиштириб олишга киришилади. Пишган даккаклар узоқ вақт тўриб қолса ҳосилнинг бир қисми йиғиштириш даврида тўкилиб кетади.
Дон комбайинлари ўришга тушишдан олдин албатта, нўхат уруғларини янчишга мослаштириш лозим. Бунинг учун барабанларнинг айланиши минутига 500-600 марта айланиши керак, ўроқлар пастга туширилади, дон кирувчи ва дон чиқувчи зазорлар (оралиқ) кенгайтирилади. Мотивила планкасига брезенд ёки ёмшоқ резеналар ўралади ва эрталаб салқинда ҳаво қизиб кетмасдан нўхатни ўришга киришилади. Юқоридаги тадбирларга амал қилингандагина етиштирилган нўхат донларини нест нобуд қилмай йиғиштириб олишга имконият бўлади.
Нўхат узоқ йиллардан бери хусусий томорқаларда ҳам экилиб келинади, бу вақтда ерлар механизация ёрдамида тайёрланади дон Қўлда сепма ёки қаторлаб экилади ва қўлда ўроқлар ёрдамида йиғиштириб олинади ва майда уй хирмонларида оддий усулда янчиб, тозалаб олинади. Бунда нўхат донлари янчилиб кетмайди, бутун бўлади, аммо уруққа тош, кесак ва бошқа қўшимчалар аралашган бўлади.
ҚХИИЧМ Навоий вилоят бўлими

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 09:19

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Дуккакли экинлар тупроқ унумдорлигини оширади. Республикамиз Президентининг 2008...
Ўрта Осиё ва Кавказ орти давлатларида мошдан озиқ-овқат саноатида фойдаланилади....
Нўхат лалмикор майдонларда бошоқли дон ва бошқа экинлар учун яхши ўтмишдош...
Ҳозирги кунда республикамизда ҳайдаладиган лалмикор экин майдонлари қарийб 800 минг...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: