volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть

Соя

 Соя
Халқ хўжалигидаги аҳамияти: Соя ўсимлигининг аҳамияти халқ хўжалигида катта. Унинг донини таркибида 38-42 фоиз, баъзи навларида 55 фоизгача оқсил бўлади. Маълумки, одам органзми ҳамиша гўшт, сут, қатиқ, ёғ, тухум ва бошқа маҳсулотларга кўп эҳтиёжманд бўлади. Одамзот кунлик жараён даврида чорва маҳсулотларини истеъмол қилишга ҳаракат қилади, лекин мамлакатимиз ички бозоридан кунлик талаб миқдори доимий равишда сотиб олишга ҳамманинг ҳам моддий имкониятлари етмайди.
Шу сабабдан мойли экинлар экиб, улардан юқори ҳосил етиштирган ҳолда, олинган ҳосилна қайта ишлаш жараёнида ёғ олиш, юқори озуқа бирлигига эга бўлган ем-ҳашак тайёрлаб чорва молларини боқиш, соя донидан сунъий сут тайёрлаб бузоқларни, чўчқа болаларини эмириш ва арзон маҳсулот етишитириш ҳам интенсив техналогиядан фойдаланишнинг бир кўриниши ҳисобланади.
 Соя
Ушбу мақсадга эришиш учун соя донидан сут тайёрлаб бузоқларга ичириш керак бўлади. Бунинг учун бир килограмм соя донидан 8-10 литр сут тайёрлаш мумкин. Бунда иссиқлиги 60-800 Сли 8-10 литр сувга бир килограмм янчилган соя донидан солиб ивитилади (3-4 марта аралаштирилади). Натижада сунъий сут тайёр бўлади. Ҳозирда сунъий сут тайёрлашнинг механизациялашган усулдаги кичик цехлари Сирдарё вилоятининг Гулистон; Самарқанд вилоятининг Пасдорғом, Жомбой; Фарғона вилоятининг Тошлоқ; Қашқадарё вилоятининг Шахрисабз ва Тошкент вилоятларида фаолият юритмоқда.Машина соатига 300 кг. соя донини майдалаб, бир клограммдан ҳисобига 60-800С ли 8-10 литр сувни қўшиб сут тайёрлайди.
Соя уруғида организмда тез ҳазм бўладиган лизин аминокислотаси бўлиб, биологик жиҳатдан гўшт, сут ва тухум оқсилига жуда ўхшайди. Соя уруғида оқсил миқдори товуқ гўштига қараганда 14 марта, тухумга қараганда 4 марта, мол гўштига қараганда 3,5 марта кўпдир.
Соя донидан ун тайёрлаб нон, макарон турли хил ширинликлар тайрлаш мумкин. Бундай тайёрланган нон тез қотиб қолмайди, юмшоқ бўлади, калорияси бошқа унларга нисбатан жуда юқори. Масалан: 100 грамм буғдой унида 360, нухат унида 320, гречка унида 345 калория бўлса, соя унида 450 калория бор.
Агарда буғдой унига 12,5 фоиз соя уни қўшилганда унинг ҳазм бўлиши 80 фоизни, 23 фоиз қўшилганда эса 95 фоиз оқсил организм томонидан ўзлаштирилади.
Қишлоқ хўжалигида яратилган бундай имкониятлардан тўлалигича фойдаланган ҳолда фермер хўжаликлари ҳамда оила томарқаларида соя ва бошқа мойли экинларни асосий, такрорий ва оралиқ экин сифатида экиш ҳисобига сифатли ва юқори ҳосил етиштириб олинган маҳсулотни тўғридан-тўғри истеъмол қилиш, шунингдек, қайта ишлаш корхоналарига топшириш эвазига иқтисодий ва моддий даромадларни кўпайиши имконини беради.
 Соя
Соянинг қисқача биологик ва етишитириш агротехникаси:
Соя бир йиллик дуккакли ўсимлик бўлиб, поясининг бўйи навларига қараб, 60-155 см. гача ўсади. Илдиз тизими яхши ривожланиб, ўқ илдизи тупроққа 1,5-2,0 метргача кириб боради, ён илдизларининг ҳажми кўп бўлиб асосан тупроқнинг ҳайдалма қатламида жойлашади. Униб чиққандан сўнг 8-12 кун ўтгач асосий илдизларида азот тупловчи туганаклар ҳосил бўла бошлайди. Соя униб чиққандан сўнг навларига қараб 30-65 кунда гуллаш ва мева тугиш босқичлари бошланади. Республикамиз тупроқ иқлим шароитларида муътадил агротехналогик тадбирлари ўтказилганда эрта пишар навлари 75-80 кунда, ўрта ва кеч пишар навлари 90-100 ва 110-120 кунда пишиб етилади.
Олимларимиз томонидан ўтказилган кўп йиллик тажрибаларига асосланиб, энг эрта пишар ва эрта-ўрта пишар навларини такрорий экин сифатида экиш тавсия этилади. В.Б.Енкеннинг маълумотларига кўра, энг эрта пишар навларининг пишиб етилиши учун 1700-1900, эрта-ўрта пишар навлари учун 2000-2300, ўрта ва кечки пишар навлари учун 2600-2750 ва 3000-3200 градус биологик иссиқлик олгандан сўнг пишиб етилади.
Соя уруғининг униб чиқиши учун тупроқнинг 0-10см қатламида ҳарорат 18-20о С бўлиши лозим, шунда уруғлар 96-100 фоиз ўнади.
Соя механик таркиби енгил, ўртача енгил, қумоқ ва унумдор тупроқларда ўстирилганда, суғориладиган майдонлардан 35-42 центнер, лалми майдонлардан (400-600 мм.ёғин бўладиган ҳудудларда) 12-17 центнердан дон, кўк озуқа учун экилганда суғориладиган ерлардан 270-310 центнер кўк масса олиш мумкин.
 Соя
Сояни районлаштирилган навлари:
- Орзу, Янтарная, Эртаки-10, Юбилийная навлари эрта пишар, 85-95 кун. Навлар асосан дон учун экилади. Ҳосилдорлиги 35-40 центнер дон.
- Ўзбекистон-2, Юлдуз, Амурска-310, Примарская, Лакка навлари ўртапишар бўлиб, 120-130 кунда пишади. Навлар дон ва кўк масса етиштириш учун экилади. Ҳосилдорлиги ўртача 25-32 центнердан дон ва 260-300 центнер кўк масса беради.
- Амсан, Уильлас, Бисан навлари кечки пишар бўлиб, улар АҚШда яратилган навлар, 135-155 кунда пишади. Дон ва кўк масса олиш учун экилади. Ҳосилдорлиги 34-40 центнер дон ва 300-350 центнер кўк масса беради.
Ерларни экишга тайёрлаш: Одатдагидек ерларни экишга тайёрлашда барча агротехналогик жараёнлар мақбул об-ҳаво шароитида бажарилади. Соянинг эрта пишар навларини башоқли дон ва эртанги сабзавот ҳамда оралиқ экинлардан бушаган ерларга эккан мақсадга мувофиқ бўлади.
Экиш: Сояни экиш нормаси асосан ўртача 80-90 клограмм. Бунда уруғлар баҳорда экилганда 4-5 см, ёз ойларида экилганда эса 6-8 см. чуқурликка экиш лозим.
Чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида сояни кўк масса етиштиришга мўлжалланган навларини маккажўхори, оқ жўхори, сўдан ўти билан аралаш ҳолда эккан маъқул. Бунда гектарига белгиланган экиш меъёрлари ҳар иккала ўсимлик турлари бўйича 25-30 фоизга камайтириб экилади.
 Соя
Бу ўсимликлар уруғи аралаш ҳолда экиб ўстирилганда кўк массанинг озуқа бирлиги янада ортади. Аралаш экишда асосан селос бостириш ва молларни кўк озуқа билан боқиш кўзда тутилади, бунда ҳосилдорлик 600-700 центнер бўлишига эришилади.
Соя уруғини экишда маккажўхори уруғини экадиган СПН-6, СНК-6 ёки "Румин” сеялкалари мос келади. Агарда сабзавот, ўт ва дон экадиган сеялкалардан фойдаланмоқчи бўлсангиз уларнинг уруғ экиш аппаратларининг айланувчи дискасини мослаштириш керак бўлади.
Қатор ораларига ишлов беришда, культивация, эгат олиш каби агротехник жараёнлар биргаликда амалга оширилса, шу билан бирга бир йўла 2-3 марта озиқлантириш жараёни ҳам ўтказилса интенсив техналогияянинг элементларидан фойдаланилган бўлади. Бунда ҳар бир озиқлантириш ўртача 80-100 кг.дан фосфорли ва калийли ўғитлардан, 100-120 кг. азотли ўғитлардан киритиш лозим бўлади.
Озиқлантиришларни ўсимликнинг гуллаш босқичигача якунлаш керак. Эрта пишар навларни 2 марта, ўрта ва кечки навларни 3 марта озиқлантириш мақсадга мувофиқдир.
Агарда соя унумдор тупроқларда дон учун ўстирилса, унда азотли ўғитнинг йиллик меъёри 25-30 фоизга камайтирилиб бериш керак. Акс ҳолда ўсимликнинг бўйига ўсиши кўчайиб кетиши ҳисобига ҳосил тўплаши сезиларли даражада камаяди.
Соя ўсимлигини суғоришда экин майдонларининг тупроқ иқлим шароитларини ва сизот сувларининг жойлашиш чуқурлигини ҳисобга олиб 4-6 марта 450-600 м3 меъёрда сув сарфланиб суғориш керак. Бунда 1-2 суғоришларда 350-450 м3 меъёрда 12-15 соат, ўсимлик қийғос гуллаш ва дон ҳосил қилиш босқичларида 500-600 м3 ва суғоришларнинг давомийлиги 18-20 соат бўлиши ўсимликни қониқтиради.
Ҳосилни йиғиб олиш: Маълумки, соянинг эртапишар навларида ҳосилнинг 30-40 фоизи (дуккаклари) ўсимликнинг пастки қисмида яъни ер юзасидан 8-10 см. юқорида жойлашган бўлади, ўртапишар ва кечкипишар навларида эса ҳосилли дуккаклари ер юзасидан 15-20 см. юқорида шаклланади. Шунинг учун эртапишар навларининг ҳосилини ўриб йиғиб олишда 15-20 фоиз, ўрта ва кечпишар навларини ҳосилини йиғиб олишда 5-10 фоизи нобут бўлади.
Шуни таъкидлаш жоизки, соянинг ҳосилини ўриб-йиғиб олишда ғалла ўриш камбайинларини мослаштириш лозим. Чунки ғаллани ўрадиган камбайинларни ўриш қисми ер юзасидан 15-25 см. баланд ўришга ва нисбатан тезроқ ҳарактланишга мослашган. Шунинг учун бу камбайинларни соя ҳосилини ўриб олишда ўриш қисмига бироз ўзгартириш киритиш, яъни мотивила планкасига эни 100-150 мм.ли резина қайишлар тайёрлаб ўрнатиш керак бўлади. Бундан ташқари доннинг майдаланиб кетишига йўл қўймаслик учун янчиш аппаратида барабанларнинг айланиш тезлигини минутига 450-500 мартадан оширмаслигини, янчиш аппаратининг кириш зазорини 40мм, чиқиш зазорини эса 28-30 мм.да бўлишини таъминлаш лозим. Камбайиннинг юриш тезлигини энг кам ҳолатда юргизиш керак. Ҳосилни ўриб-йиғиб олишни 4-6 кунда якунлаш лозим бўлади. Чунки соя дони дуккакларидан тукилиб кетиш ҳолати юз бериши мумкин. Агарда комбайинни юқорида айтилгандек мослаштириб, юриш тезлигини камайтириш амалга оширилса 3-5 фоиздан ортиқ дон нобудгарчилиги содир бўлмайди.

ҚХИИЧМ Навоий вилоят бўлими

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 09:18

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Мамлактимизда чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликларини янада ривожлантириш,...
Чорва ҳайвонлари орасида турли хил юқумли, юқумсиз ва бошқа касалликларнинг пайдо...
Вилоятимиздаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини ривожлантиришда...
Ҳозирги кунда республикамизда ҳайдаладиган лалмикор экин майдонлари қарийб 800 минг...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: