volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть

Кунгабоқар

 Кунгабоқар
Ўзбекистон Республикасида экилаётган кунгабоқарнинг "HS-(8506), "Самбред-254”, "Лучафэрул”, "Красотка”, "КК-1”, ва "Жахонгир” навларининг тавсифи:
"HS-8506”- нави ушбу нав Молдавия дала экинлари илмий тадқиқот институтида селикция йўли билан олинган дурагайи ҳисобланади. Тошкент ва Хоразм вилоятларининг суғориладиган ерларида асосий экин сифатида 2002 йил Давлат реестрига киритилган. Ривожланиш даври 100-115 кун бўлиб, ҳосилдорлиги гектарига ўртача 25,6-27,6 ц.ни ташкил қилади. Уруғининг ядросидаги ёғ миқдори 48,9-52 фоиз.
Самбред-254 -нави Американинг селекцион дурагайи бўлиб, 2003 йилдан асосий экин сифатида Давлат реестрига киритилган. Ўсув даври 102-105 кун, ҳосилдорлиги гектаридан ўртача 25,4-30,2 центнерни ташкил этади. Уруғнинг ядросидаги ёғ миқдори 50-52 фоиз.
"Лучафэрул” нави. Молдавия дала экинлари илмий тадқиқот институтида селекция йўли билан олинган дурагайи ҳисобланади. Асосий экин сифатида 2003 йилдан Давлат реестрига киритилган. Вегетация даври 110-115 кун бўлиб,ҳосилдорлиги гектаридан ўртача 25,6-27,6 центнерни ташкил қилади. Уруғининг ядросидаги ёғ миқдори 50-52 фоизга тенг.
"Красотка” нави. Бу нав Францияда селекция йўли билан олинган дурагай бўлиб, 2004 йилдан Тошкент вилоятининг суғориладиган ерларида экиш учун асосий экин сифатида Давлат реестрига киритилган. Эртапишар, вегетация даври ўртача 77-90 кунни ташкил қилади, дон ҳосилдорлиги ўртача 29,6-31,2 центнерга тенг.
Уруғнинг ядросидаги ёғ миқдори 50-55 фоиз бўлиб, ушбу навнинг уруғини бошоқли дон экинларидан кейин такрорий экин сифатида экиш мумкин.
"Жаҳонгир” нави. Ўзбекистон Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институтида яратилган. Самарқанд, Тошкент вилоятларининг суғориладиган ерларида экиш учун 2006 йилдан Давлат реестрига киритилган. Ўртапишар нав Тошкент вилоятида 98-108 кунда пишиб етилади. Унинг ҳосилдорлиги синов йилларида гектаридан ўртача 23-25 центнерни ташкил қилган. Донидаги ёғ миқдори 58 фоиз, оқсил миқдори эса 19 фоизни ташкил этади.
 Кунгабоқар
Кунгабоқарнинг биологик хусусиятлари.
Кунгабоқар ўқ илдизли бир йиллик ўсимлик бўлиб, ўқ илдизи тупроқнинг чуқур қатламларига 2,5-4,0 метиргача, ён илдизлари 1,0-1,2 метргача тарқалади.
Пояси тик-тўғри ўсади, пояси ғовак тўлишмаган, писта ҳосили учун парваришланадиган навларининг бўйи 1,5-2,5 м, силосбоп навлари эса 3-4 метргача етади.
Барги, йирик-тухумсимон юрак шаклида, қиррали. Бир туп кунгабоқарнинг эртапишар навларида 15-20, кечпишар навларида эса 30-35 донагача барглар шакилланади, баргининг юзаси тукли.
Гулбанди-саватли, ялпоқ-диск шаклида, диаметри етилганда 15-25 сантиметргача етади.
Гули-найсимон, трубкасимон, сариқ лимон рангида, бир саватда 600-1200 тагача найсимон гуллар шакилланади, гуллари четдан чангланади.
Меваси (пистаси) тиғис, кўпинча 2 қиррали, айрим навларининг меваси 4-қирралидир, 1000 донасининг оғирлиги навларга қараб 40-125 грамм келади.
Кунгабоқар ўртача иссиқсевар экин бўлиб, тупроқнинг 8-10 сантиметр юза қатламида ҳарорат 4-60с бўлганида уруғи уна бошлайди, ҳарорат 8-100с бўлганида 12-15 кунда униб чиқади.
Кунгабоқарнинг яна бир агробиологик хусусияти шундаки ўсимлик тупроқ шўрланишига чидамли бўлиб, ўртача ва кучли шўрланган тупроқларда ҳам яхши ўсиб ривожланади. 18-25 центнер ҳосил беради, тупроқнинг шўрланишини кескин пасайтиришдек агромелиоратив хусусиятини ҳисобга олиб, вилоятда суғорма деҳқончиликда такрорий экин сифатида ғалладан бўшаган ерларга кунгабоқарнинг эртапишар навларини экиш мумкин.
Кунгабоқарни етиштириш агротехникаси
Ерни экишга таёрлашда, асосан, кузда ерни ҳайдашдан олдин ерга фосфорли ва калийли ўғитларнинг йиллик меъёрини, ҳар гектарига 10-15 тоннадан маҳаллий ўғит берилади. Ерни 30-35 см чуқурликда ҳайдаб қўйилади ва эрта баҳорда текислаш ишлари бажарилгандан, сўнг бораналаб мола бостирилади.
Кунгабоқарни экишда, уруғликнинг хўжалик жихатидан яроқлилигига қараб ҳақиқий экиш меъёри гектарига 8-12 килограмни ташкил қилади. Уруғи бир қаторлаб тупроқ шароитига қараб 4-6 сантиметр чуқурликда экилади. Кучат қалинлиги гетарига 42-50 минг донани ташкил қилиши керак. Туп сони белгиланган сондан кам ёки кўп қолдирилганда ҳосилдорлик ва мойдорликга салбий таъсир курсатади.
Кунгабоқар уруғи тўлиқ униб чиққандан, ниҳолларда 3-4 та чинбарг чиқаргач, ҳар 30-35 см.да бир донадан кўчат қолдирилиб
ягона қилинади. Ниҳоллар униб чиққандан бошлаб парваришлашга катта аҳамият бериш керак.
Кунгабоқарни қатор орасига ишлов беришда ҳимоя зонаси 6-8 см қолдирилиб, бошқа органлар 14-18 см чуқурликда жойлаштирилиши лозим. Қатор ораларига ишлов бериш ўсимликларни ўсиш, ривожланиши ва тупроқ намлигига қараб белгиланади. Ўсимликнинг бўйи 80-90 сантиметрга етганда қатор ораларига ишлов бериш тўхтатилади.
Қатор орасига ишлов бериш билан бирга озиқлантириш ишлари ҳам ўтказилади. Кунгабоқар ўсимлигини ўз вақтида озиқлантириш катта аҳамиятга эга бўлиб (1 центнер ҳосилга соф ҳолда 5 кг азот ҳисобидан), ҳосилдорлик 20 центнер режалаштирилганда гектарига 100 кг соф ҳолда азот берилади.
 Кунгабоқар
Ушбу ўғитнинг 45 фоизи биринчи суғоришда, қолган 55 фоизи иккинчи суғоришдан олдин жуяк олиш билан бирга берилади.
Кунгабоқарни суғориш, тупроқдаги намга ва ўсимликнинг ҳолатига қараб мавсумда 2-3 марта суғорилади. Суғориш меъёри бир гектар ерга 1200-1800м3 ни ташкил қилиши лозим. Суғоришни шарбат усулида ўтказиш яхши натижа беради.
Кунгабоқарнинг ўсимлиги вегетация даври давомида илдиз чириш, ун шудринг, сохта уншудиринг, занг, барг доғланиш, фузариоз каби касалликлар, кунгабоқар саватчаси эса оқ чириш касаллиги билан зарарланиши мумкин.
Касалликлар билан зарарланишининг олдини олиш учун уруғлик донини тавсия этилган дорилар билан дорилаш,вегетация даврида агротехник тадбирларни белгиланган муддат ва меъёрларда ўтказиш талаб қилинади. Касалликларга қарши 30 фоизли Броадер фунгицидидан гектарига 0,3 литр ҳисобида ва бошқа тавсия этилган кимёвий дорилардан қўлланилса яхши натижа беради.
Кунгабоқар ўсимлигига зараркунандалардан кунгабоқар парвонаси, кунгабоқар куяси, оқ пашша, ширалар ва қуртлар жиддий зарар етказади. Шунинг учун зараркунандалар тарқалганда уларга қарши, тавсия этилган кимёвий препаратлардан 50 фоизли Карбофосдан-1-1,5 л/га, 5 фоизли Каратэдан-0,5-0,6 л/га, 25 фоизли Циперметриндан-0,3 л/га, 2,5 фоизли Децисдан-0,25 л/га, 57 фоизли Фуфанондан-0,6-0,8 л/га ва бошқа препаратлар билан кимёвий ишлов берилиши лозим.
Кунгабоқар ҳосилини йиғиб олиш муддатини белгилаш ўсимлик биологиясига (пишиш фазосига), об-ҳаво шароити ва хўжалик имкониятларига боғлиқ бўлади. Ҳосилининг пишиб етилиши, ёппасига гуллагандан 40-45 кундан кейин бошланади. Қулай об-ҳаво шароитида уруғнинг етилиш жараёни тезлашади натижада кўплаб намлик сарфланади ва физиологик пишиш даври жадаллашиб уруғ намлиги 12-14 фоизгача камайгач, ҳосилни ўриб-йиғиб олишга киришилади. Агарда об-ҳаво шароитида ноқулайликлар кузатилганда ўрим-йиғим муддатини қисқартириш, зарурати туғилса гуллаш босқичи тўлиқ тугагандан сўнг, 8-10 кун ўтиб гуллари сариқ-кулранг ҳолатига ўтганда, гекторига 20-25 кг. Хлорат магний билан десикация қилинади.
Ҳосилни дон ўриш камбайинларига махсус ПСП-1,5 мослама ўрнатилиб ўриб янчиб олинади, ҳосил қуритиш майдонида 8-10 фоиз намлик қолгинуча қуритилиб, сўнгра омборларга сақлаш учун ёки саноат корхоналарига қайта ишлаш учун етказилади.

ҚХИИЧМ Навоий вилоят бўлими

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 09:18

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Дуккакли экинлар тупроқ унумдорлигини оширади. Республикамиз Президентининг 2008...
Тошкент давлат аграр университети «Иновация ва интеграция маркази»да Тошкент давлат...
Ўзбекистонда кунжутнинг давлат реестрига киритилган битта "Тошкентский-122” нави...
Ҳозирги кунда республикамизда ҳайдаладиган лалмикор экин майдонлари қарийб 800 минг...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: