volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть

Кунжут

 Кунжут
Ўзбекистонда кунжутнинг давлат реестрига киритилган битта "Тошкентский-122” нави мавжуд. Бу нав Ўзбекистон Ўсимликшунослик илмий-тадқиқот институтида яратилган. Нав ўртапишар ҳисобланади.
Кунжутнинг умумий тавсифи.
Кунжут экинининг илдизи бир метиргача борадиган ўқ илдиздир. Унинг ён илдизларитупроқнинг юза 15-30сантиметирли қатламида ривожланади. Пояси тик ўсувчи 100-200 см. Гача борувчи, бирламчи баъзан иккиламчи шохланишга ҳам эга ўсимликдир. Кунжут ўсимлигидаги бирламчи шохларнинг шакилланиш баландлиги нав ва намуналарининг биологик хусусиятларига боғлиқ. Ўсимлик танаси дағал тукчалар билан қопланган. Кунжутнинг барги барг банди ва барг пластинкасидан иборат. Барглар ўсимлик танасида қарама қарши ва кетма кет жойлашади.
Битта ўсимликда баргларнинг икки хил жойлашиши ҳам кузатилади.
Барг қўлтиғида биттадан учтагача гул ғунчалари шакилланади. Гулкосабаргининг узунлиги 4-4,2 см, гулбанди қисқа. Гултожи баргларга бирлашган ҳолда гулкосабарглари қўшилиб ўсган, тукчалар билан қопланган, тишсимон қиррали. Кунжут гули икки жинсли бўлиб, чангчилари тўрттадан саккизтагача.
 Кунжут
Оналик устунчаси узун ва паллали оналик тумшуқчасидан иборат. Оналик тумшуқчасининг паллалари қалин туклар билан қопланган. Мева қўзоқчаси кўп уйли. Чангчиларнинг гулдаги жойлашишига асосан кунжут ўз-ўзидан чангланиш қобилиятига эга.
Кунжут гуллари иссиқ ва қуёшли кунларда эрталаб соат 6-8 ларда очилади. Булутли кунларда тушдан сўнг ёки кейинги кун, чангчилар тўла етилмасдан очилади. Бу ҳолатда чангланишга шай турган оналик тумшуқчасини турли ҳашоратлар, асаларилар томонидан бошқа чангчилари тўла етилган гуллардан олиб келинган чанг ҳисобига чанглатилади. Оналик тумшуқчаси чангланганидан сўнг гул барглари тўкилиб, мева ҳосил қилади.
Кунжутнинг меваси узун 3-5 см, 4-6 ёки 8 қиррали қўзоқча бўлиб, уларнинг бир ўсимликдаги сони йигирмадан бир неча юз донагача бўлиши мумкин. Ҳар бир қўзоқчада 80 тагача уруғ бўлади, уруғнинг бўйи 3-3,5 мм, эни 1,7-2 мм. ни, 1000 дона уруғнинг вазни 2-5 граммни ташкил қилади. Уруғнинг таркибида 60-65 фоиз мой бор.
Кунжут ўсимлиги усув даврининг биринчи йигирма беш-ўттиз кунида жуда секин ўсади. Майсалар униб чиққанидан ўсимликда биринчи гуллар пайдо бўлгунча 35-40 кун ўтади. Шу вақт ичида ўсимлик жуда нимжон ва касалликларга жуда тез берилувчан бўлади, ҳашоратлар кучли зарарлайди. Кунжутда гуллаш даври бир неча ой давом этади. Кунжут иссиқсевар ўсимлик бўлиб, тупроқ ҳарорати 18-200с бўлганда майсалар тез ва бир текисда униб чиқади. Ўсимлик ўсиши ва ривожланиши учун энг қулай ҳарорат 22-250с.
Кунжут ўсимлигининг намликка бўлган талаби, майсалари униб чиққанидан-гуллаш даврининг якунлангунича бўлган даврида жуда кучли бўлади. Гуллаш даврида тупроқдаги намликнинг етишмаслиги ҳосилдорликка саълбий таъсир кўрсатади. Ботқоқ, шурланган ва бегона ўтлар билан кучли зарарланган ерлар кунжут экиш учун яроқсиз ҳисобланади.
Кунжут етиштириш агротехникаси.
Кунжут учун энг яхши ўтмишдош экинлар дуккукли дон, картошка, илдизмевали экинлар ва карам ҳисобланади. Кунжутни касаллик ва зараркунандалар билан зарарланишини олдини олиш мақсадида бир ерга 4-5 йил давомида қайта экилмаслиги лозим.
Кунжут қумлоқ, енгил қумоқ тупроқларда яхши ўсади. Оғир қумоқ тупроқларда ва кучсиз шўрланган ерларда ҳам етиштириш мумкин.
Кунжут экиладиган ерга кузги шудгорлашдан олдин гектарига 15-20 тонна чириган гунг ва 60 кг соф ҳолда фосфорли ўғитлар солиниб икки ярусли плуглар билан 30-35 см. чуқурликда ҳайдалиши зарур. Тупроққа экиш олдидан ишлов беришда, яхшилаб чизел борана қилиниб, мола бостирилади.
 Кунжут
Вилоятимиз иқлим шароитини ҳисобга олганда кунжут уруғини экиш, май ойининг охири, июн ойининг бошларида бажарилади. Чунки бу вақтда кунлар исиб, кучли ёғингарчиликлар вақти ортда қолади. Экиш учун олинган уруғнинг унувчанлиги 90 фоиздан юқори бўлиши керак. Ернинг тўпроқ шароитига қараб суғориш жуяклари 60,70 см. кенгликда олинади. Кунжут уруғини экиш катта майдонларда махсус сеялкаларда 3 см. чуқурликда, кичик майдонларда эса қўл кучи ёрдамида бажарилади. Уруғлик сарфи гекторига 6-8 кг. ни ташкил қилиши керак. Кунжут уруғи экилгандан сўнг пуштанинг устини бостирмасдан захлатиб суғорилади.
Экилган уруғлар тўлиқ униб чиққандан сўнг, ниҳоллар ораларига ишлов берилиб, бегона ўтлардан тозаланади. Кучатлар тўлиқ униб чиққандан кейин икки марта ягоналаш ўтказилади. Биринчиси 2-3 та чинбарг чиқарганда, бир уяда 2-3 та яхши ривожланган нихоллар оралиғи 15-20 см. да қолдирилади. Иккинчиси орадан яна 8-9 кун ўтказилиб ҳар уяда биттадан бақуват кучат қолдирилиб ўтказилади.
Кунжут вилоятимиз шароитида 5-7 марта (тупроқ, иқлим шароитлари ва экиш муддатига қараб) эгатлаб суғорилади. Ҳар суғоришдан сўнг, ерлар етилиши билан қатор ораларига енгил ишлов берилади. Вегетация даврининг дастлабки босқичларида (шоналаш ва гуллаш) қатор ораларида икки марта культивация ва чопиқ ишлари ўтказилади. Кунжут экининг вегетацияси даврида икки марта ягоналашдан кейин ва гуллаш вақтида 40 кг. дан гектарига соф ҳолдаги, минерал ўғитлар билан озиқлантирилади.
 Кунжут
Кунжут ўсимлигининг касалликлари.
Асосан кунжутнинг икки хил сўлиш ва Оидиум касалликлари мавжуд
Кунжут ўсимлигида "Сулиш” касаллигини фузариум ва вертицилиум замбуроқлари олиб келади. Бу замбуроқлар ўсимлик тана тўқималарида пропка ҳосил қилиб, сув ва бошқа эритмаларни
ўтиш ҳаракатини тўхтатиб қўяди. Бу касаллик билан одатда кунжут бир ерга қайта-қайта экилиши оқибатида ҳамда тупроқ ва ҳаво намлиги жуда юқори бўлганда ўсимликнинг барча ривожланиш фазаларида ҳам зарарланиши мумкин.
Кунжут экини сўлиш касалликларига нисбатан Оидиум касаллиги билан камроқ зарарланади. Оидиум касаллиги асосан кунжутни баргларини кулсимон доғлар тушиши орқали зарарлайди. Натижада ўсимликда фотосентиз яъни модда алмашинув тизими бўзилади.
Кунжутга зарар етказувчи, зараркунанда ва хашоратлар:
Кузги ва ғўза тунлами, симқуртлар, сўрувчи каналар ва чигирткалар кунжут ўсимлигига катта зарар етказади.
Кунжутни касаллик ва зарарли ҳашоратларига қарши курашиш.
Кунжутнинг ушбу касаллик ва зараркунанда хашоратларига қарши, белгиланган агротехник тадбирларни (ерларни, дала атрофларини тозалаш, ерга ишлов бериш, суғориш, озиқлантириш) ўз вақтида бажариш ва тавсия этилган кимёвий воситалардан тўғри фойдаланиш зарур бўлади.
ҚХИИЧМ Навоий вилоят бўлими

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 09:17

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Тошкент давлат аграр университети «Иновация ва интеграция маркази»да Тошкент давлат...
Ўзбекистон Республикасида экилаётган кунгабоқарнинг "HS-(8506), "Самбред-254”,...
Ҳозирги кунда республикамизда ҳайдаладиган лалмикор экин майдонлари қарийб 800 минг...
Махсар ўсимлигига 18 тур ҳашаротлар зарар етказади....
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: