volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть

Зайтун

 Зайтун
Ҳозиргача юртимизда экилиб келинаётган анъанавий мойли экинлар асосан бир йиллик ўтсимон кузда, эрта баҳорда ёки такрорий экин сифатида экиб келинади. Улардан ҳеч бири 2-3 йил узлуксиз мой берувчи ўсимлик ҳисобланмайди.
Ҳозирда жаҳонда узоқ вақт камида 1000 йиллар мабойнида ҳосил берувчи ўсимликлардан бири бу Зайтун ҳисобланади.
Зайтун - зайтундошлар оиласига мансуб ўсимлик. Туркуми-600га яқин тури маълум. Лекин ҳозирча фақат бир тури- Европа зайтуни (дарахти) хўжалик аҳамиятига эга. У ер шарининг Европа, Осиё, Америка, Африка қитталарида экилади.
 Зайтун
Экиладиган зайтун дарахтини баландлиги 4-12 метргача етади, шохлари тарвақайлаган. Барглари майда, учли ёки тўмтоқ, тўқ яшил, ялтироқ, барглари пояда қарамақарши жойлашган. Гуллари икки жинсли, оқиш, шингил ёки рўваксимон 3-5 мм, хушбўй ҳидли. Меваси- резавор, донакли, тўқ қора, тўқ бинафша. Меваси этида 80 фоизгача, мағизида 30 фоизгача мой, оқсил, витамин С ва каротин бор. Қурғоқчиликка чидамли, 18-240с савуққа бардош беради. Ҳар туп дарахтидан 50-70 кг ҳосил олинади. Зайтун асосан данаги, илдиз бачкиси, қаламчасидан ва пайвандлаш йули билан купайтирилади, пайванд қилинган 2-3 йиллик кучатлар 5х6, 6х6, 6х8 қилиб баҳорда экилади.
 Зайтун
Зайтун ўсимлиги кучатини экишдан олдин тупроқ органик ва минерал ўғитлар берилиб, яхшилаб тайёрланади. Кучатни экишда чуқурлар қазилиб, тупроғига гўнг ва ҳар-бир чуқурга 20-30 г. (бир ош қошиқда) минерал ўғитлар бир литр сувда эритиб қуйилгач, кучат экилади. Зайтун ёруғликка талабчан ўсимлик. Соя, салқин жойни хохламайди, адир ва тоғ ён- боғларига офтоб тушадиган томонга экишни режалаштириш лозим. Зайтун ўсимлиги ер танламайди- қумоқ, енгил, унимдорлиги паст тупроқларда ҳам яхши ҳосил беради. Лекин ер ости сувлари яқин жойларда яхши ўсмайди, чунки илдиз тизими чуқур кетади. Ўсимлик асосан дастлабки 3-4 йилда намга талабчан бўлиб, кейин 7-8 йилдан сўнг суғормаса ҳам бўлади. Мевасини совуқлайин преслаб олинадиган биринчи фракция Зайтун мойи озиқ-овқат учун, шунингдек, консерва саноати ва тиббиётда ишлатилади. Турпи ва донагини қиздириб пресслаб олинадиган иккинчи фракция Зайтун мойи техникада ва совун пиширишда қулланилади. Кунжараси чорва учун ем, ёғочидан қимматбаҳо буюмлар ясалади. Зайтун мойининг таркибида инсон организмига фойдали 100 хилдан ортиқ элементлар мавжуд. Бу мой ўта сифатлилиги, осон ҳазим бўлиши билан аҳамиятлидир.
 Зайтун
Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети Табиий фанлар кафедраси мудираси биология фанлари доктори, профессор Дилором Ёрматованинг маълумотларига кўра 2002 йилда Туркиядан зайтун ўсимлиги кўчатлари олиб келиниб Ўзбекистон шароитига мослаштириш ишлари олиб борилиб бугунги кунда зайтуннинг биринчи махаллий, Ўзбекистон шароитига мос касаллик ва зараркунандаларга чидамли нави яратилиб Давлат навсинаш комиссиясига топширилган.
Ўзбекистонда зайтундан биринчи бор ҳосил олинди ва бугун Ўзбекистонда зайтун етиштириш технологияси олимларимиз томонидан ишлаб чиқилиб, Зайтун ўсимлиги Ўзбекистонда ҳам бошқа иссиқ мамлакатлардаги сингари етарлича фойдали ҳароратни олиши мумкинлиги исботлаб берилди.
 Зайтун
Зайтун ўсимлиги энг сердаромад экинлардан ҳисобланади. Масалан: Бир гектар шартли суғориладиган майдонга зиғир экиладиган бўлса, ўртача 5-6 ц. ҳосил олинади ва ундан 150-180 литр, кунжут экилганда ҳам шунча миқдорда ҳосил олиниб 250-300 литр мой олиш мумкин.
Зайтун экилганда бир гектарда 360-400 туп дарахт бўлиб ҳар туп дарахтдан ўртача 50-70 кг, жами гектара ҳисобига 2400-2800 кг мева олинади, ушбу ҳосилдан 1500-1600 кг мой олинади. Энди бир йиллик мойли экинларни ҳар йили, ерни экишга тайёрлашдан то ҳосилни йиғиб олгунга қадар қилинадиган меҳнат ва харажатларни ҳисобга оладиган бўлсак, шунингдек жаҳон бозорида бир литр зайтун мойи ўртача ўн минг сўм баҳоланишини ҳисобга олсак, олинадиган даромад миқдорини ҳисоблаб куриш оддий матиматкадир.
Олимларимиз томонидан олиб борилган илмий изланишларнинг ижобий натижалари ҳамда деҳқонларимизнинг илғор тажрибаларига асосланган ҳолда тавсия этилган барча агротехник тадбирларни кўрсатилган муддатларда ўтказилишини таъминлаш ҳисобига мойли экинлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштириш имкони яратилади.
 Зайтун
Дунёда мойли экинлар етиштириш тўғрисида
Кейинги йилларда дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, ўсимлик мойига бўлган талаб тоборо ортиб бормоқда. Ҳозирги кунда жаҳонда асосий мойли экинлар соя (93 млн/га), рапс (28 млн/га), ғўза (34 млн/га), ерёнғоқ (21 млн/га), Кунгабоқар (23,51 млн/га) шунингдек, зиғир, хонтал, кунжут, Махсар, пальма, копра ва бошқа ўсимликлар етиштирилади.
Лекин, ҳар бир мамлакатда жойлашган географик ўрни, тупроқ-иқлим шароити, аҳолисининг сони ва уларнинг этно озиқланиш гуруҳига қараб маълум бир тур мойли экинлар етиштирилади.
Масалан:-Америка қитъасида соя (94 млн/т), чигит (7,41 млн/т), ерёнғоқ (2,17 млн/т), кунгабоқар (1,82 млн/т), рапс (0,72 млн/т) етиштирилади.
-Бразилия ва Аргинтинада асосий мойли экин сифатида соя экилади, у жами мойли уруғларнинг 90-92 фоизини ташкил қилади. Аргинтенада эса рапс ва ғўза мутлоқо экилмайди
-Хитой аҳолиси бирқанча ЭТНО гуруҳларига мансуб бўлгани учун турли қавмлар, миллатлар ўзларига мақбул бўлган соя (16 млн/т), рапс (13 млн/т), чигит (10 млн/т), ерёнғоқ (114,0 млн/т), Кунгабоқар (1,93 млн/т) каби мойли экинларни экади.
-Ҳиндистон мойли экинларни экиш майдони жиҳатидан бешинчи ўринда туради. Бу мамлакатда ҳам асосан юқоридаги 5 та
мойли экин алоҳида экин майдонларини ташкил қилади. Шундан соя уруғлари ялпи махсулоти (6,3), рапс (6,8), ғўза чигит (8,2) ерёнғоқ (7,2), кунгабоқар (1,4) млн/т. ни ташкил қилади.
 Зайтун

-Европа Итифоқи мамлакатларида асосан мойли экин сифатида рапс (16 млн/т), кунгабоқар (4 млн/т) ва соя (0,86 млн/т) ҳосили етиштирилади. Бу давлатларда ғўза ва ерёнғоқ экилмайди.
-Рассияда йилига ўртача 7,5 млн/т. Мойли экинлар етиштирилиб, асосан кунгабоқар (6,4 млн/т) ва соя (0,70 млн/т) ташкил қилади. Лекин ғўза ва ерёнғоқ экилмайди.
-Нигерия, Филиппин ва Малайзия мамлакатларида мойли экинларнинг ялпи махсулоти палъма мағзи ва копра мевалари ҳиссасига тўғри келади. Бу мамлакатларда бошқа мойли экинлар етиштирилмайди.
 Зайтун
-Ўзбекистонда мой олиш учун асосан ғўза чигити бўлиб, ҳар йили ўртача 2 млн/т чигит тайёрланади. Юртимизда қушимча ёғли экинлар сифатида кунжут, зиғир ва махсар экилади. Худудда сув танқис бўлганлиги учун улар ҳам асосан лалми майдонларда етиштирилади.
Ҳозирги кунда Республикамизнинг суғориладиган ерларида йилига 7-8 минг гектарига Кунгабоқар, 5 минг гектарда Соя, 10-12 минг гектар лалими ерларда Махсар устирилмоқда. Аммо бу аҳолининг ўсимлик мойига бўлган талабини тўлиқ қондира олмайди.

ҚХИИЧМ Навоий вилоят бўлими

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 09:17

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Бундан 25 йил олдин ҳовлисига 3 туп лимон кўчатини ўтқазган Мелибой Сиддиқов ўтган...
Америка турига кирувчилари Америка қитъаси очилгандан кейин Европага олиб келинган...
Ҳозирги кунда республикамизда ҳайдаладиган лалмикор экин майдонлари қарийб 800 минг...
Махсарнинг халқ хўжалигидаги аҳамияти. Махсар уруғларида 25-35...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: