volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » ГИЛОС – ДАРДДАН ЭТАР ХАЛОС

ГИЛОС – ДАРДДАН ЭТАР ХАЛОС

 ГИЛОС – ДАРДДАН ЭТАР ХАЛОС
Тарихий маълумотларга қараганда, гилос етиштириш бундан икки минг йил муқаддам Ўрта ер денгизи атрофида бошланган экан. Гилос мевалар ичида ўзининг шифобахшлиги, ғуж-ғуж бўлиб очилган гуллари, ялтироқ барглари билан одамга завқ-шавқ бағишлайди. Эртапишар гилос май ойида етилади. Бу меванинг тўқ қизил ва сариқ навлари бор. Гилос қувват бағишловчи неъмат сифатида тавсия этилади.
Гилос мевасида 19,2 фоиз қанд, 1,3 фоиз органик кислоталар, пектин, В1, В2, РР, С витаминлари, калий, магний, фосфор, темир тузлари бор, уруғида 30 фоизга қадар ёғ, 1 фоиз эфир ёғи мавжуд.
Гилос қайнатмаси ёки компоти иситма туширувчи, шамоллашда қувват баўишловчи восита сифатида ичилади.
Янги ва қуритилган мевалари ич суриш хусусиятига эга, шунинг учун қабзиятдан қийналадиганлар есалар яхши. Шифокорларнинг айтишича, гилос организмдан чиқиндиларни чиқариб юборади, қонни зарарли моддалардан тозалайди. Шунингдек, буйрак хасталиклари, гипертония, артрит, подагра, ревматизм, ичаклар атонияси, колит ҳамда камқонликка йўлиққанларга тавсия этилади.
5 ошқошиқ қуритилган гилос мевасига 4 стакан қайноқ сув қуйилади, 4-6 соатга қўйиб қўйилади ва сўнгра сузилади. Кунига 3-4 маҳал овқатланишдан олдин 1 стакандан иштаҳани очиш учун, умумий қувват бағишловчи восита ўрнида ичилади.
2 ошқошиқ қуритилган гилос устига 2 стакан қайноқ сув қуйилади, 15 дақиқа паст оловда қайнатилади, тиндириб, сузилади. Кунига 3-4 маҳал ярим стакандан сийдик-тош касаллигида ичилади.

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 09:02

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Асаларичилик қишлоқ хўжалигининг сердаромад соҳаларидан биридир. Республикамизнинг...
Тарихий маълумотларга қараганда, гилос етиштириш бундан икки минг йил муқаддам Ўрта...
Мевали дарахтлардан муттасил мўл ҳосил олишга қаратилган агротехник тадбирлар...
Мева-узум ҳосилини сақлаш ва қайта ишлаш Бундай меваларни...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: