volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » Совуқ ва дўлдан зарарланган ток туплари агротехникаси юзасидан тавсиялар

Совуқ ва дўлдан зарарланган ток туплари агротехникаси юзасидан тавсиялар

Совуқ ва дўлдан зарарланган ток туплари агротехникаси  юзасидан тавсиялар

Республикамизда узумчиликни янада ривожлантириш, токзорларни кенгайтириш ва уларни ҳудудларнинг тупроқ-иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш, илмий базасини мус¬таҳкамлаш, янги истиқболли ва серҳосил нав¬ларни амалиётга жорий этиш ва экспорт салоҳиятини кучайтириш мақсадида республикамизда қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Чунончи, 2015 йилгача токзорлар 22,5 минг гектарга ошиши ҳамда 15,7 минг гектардагиси реконструкция қилиш кўзда тутилган. Биргина жорий йилда токзорлар майдони 136 минг гектарга етди. 116 минг гектар ҳосилли токзорларни эрта баҳорда қисқа муддатли совуқлар ҳосил куртакларига зарар етказди. Чунончи шу йилнинг 30-31 март кунлари ҳаво ҳароратининг кескин -100С даража пасайиши туфайли токнинг ҳосил куртаклари зарарланди. Кўпгина вилоятлардаги токзорлардаги 60-70 фоиз токнинг ҳосил куртаклари шикастланди.
Баҳорги совуқ ва дўл яшил қисмлари ривожланаётган ток тупларига жиддий зарар етказди, ҳосилнинг маълум бир қисми нобуд бўлди. Барвақт очилган ток туплари кечроқ очилганларига нисбатан совуққа анча таъсирчанлиги боис зарар кўпроқ бўлди.
Ушбу зарарнинг олдини олиш ҳамда токзорлардан келгусида сифатли ва мўл ҳосил олиш учун нималарга аҳамият бериш лозим?
Ток тупларининг баҳорги совуқдан зарарланиш даражаси токнинг чиниққанлигига, совуқнинг қанча давом этишига ҳамда уларнинг ўсув даври фазаларига боғлиқ. Одатда ҳали бўртмаган ёки хиёл бўртган куртаклар баҳорда -6-80С гача совуққа чидаши мумкин. Ривожланган ёш барг ва новдалар, тўпгуллар -100С даёқ зарарланади.
Совуқдан зарарланган ток тупларини тиклаш мақсадида, улар алоҳида кесилиши керак. Дастлабки вақтда тупда қолган ҳосил новда керагидан узунроқ кесилиб тик жойлаштирилади. Натижада қутблик таъсирида энг аввал учки куртаклар ривожланади. Кейинчалик совуқ даври ўтгач, ҳосил новда талаб қилинадиган узунликда кесилади. Қутб¬ликка кўра, дастлаб қўлтиқ новдалардаги куртаклар ривожланиб, ҳосил новдалардаги куртакларнинг ёзилиши анча текис кечади. Ривожланаётган яшил новдалар совуқдан зарарланганда новдаларни қай тарзда кесиш совуқнинг қачон бошланиб, қай даражада ўтиши ҳамда ўсимликнинг зарарланганлик даражасига қараб белгиланади. Совуқ тушган дастлабки даврда ва новдалар уч қисми совуқдан зарарланган бўлса, нобуд бўлган жойи олиб ташланади. Совуқдан зарарланган токлар илдиз тизими билан ер устки қисми ўртасидаги мутаносиблик бузилади. Бу ўринбосар ёки яширин куртаклардан ривожланган новдалар, шунингдек, қўлтиқ новдаларни кучли ривожланиши ҳисобига тикланади. Айниқса, бу йилги баҳорги совуқ ток яшил қисмини кўпроқ зарарлади. Бунда новдалар 2-3 бўғим қолдириб калта кесилади. Новданинг учки ўсув қисмининг нобуд бўлиши ўринбосар, яширин (ухловчи) куртакларнинг ривожланишини анча кучайтиради. Зарарланган ток туплари ер устки қисмини, хусусан барг сатҳини тиклаш ҳамда ҳосил олиш учун уларни қўшимча озиқлантириш ва суғориш, шунингдек, новдалар учини барвақт чилпиш ишлари олиб борилади. Агар совуқ натижасида тупнинг яшил қисмлари батамом нобуд бўлган бўлса, бултурги новда ва ёш занг¬ларни соғлом куртагигача кесиш ёки уларни бутунлай олиб ташлаш лозим. Бу яширин куртаклардаги янги новдалар ривожланишини кучайтиради. Кейинчалик яшил новдалар учини чилпиш, бачки новдалар ҳосил қилиш, хомток орқали тупнинг барг сатҳини ривожлантириш, қисман ҳосил олиш имкони яратилади.
Ток туплари касаллик ва зараркунандалар билан кучли зарарланганда туплардаги куртак юкламасини камайтириш, новдаларни калта кесиш, парваришни кучайтириб новдалар пишишини таъминлаш яхши натижа беради.
Агар новда ва тўпгуллар дўлдан гуллашгача зарарланган бўлса, зарарланган новдалар 2-3 бўғим қолдириб калта кесилади. Шундай қилинса, қўлтиқ новдалар, шунингдек, яширин куртаклар яхши ривожланади, барг сатҳи деярли тикланиб, йўқотилган ҳосилнинг ўрни бироз бўлса-да тўлдирилади. Туплар қўшимча озиқлантирилиши ва қондириб суғорилиши лозим. Кеч (май охирларида) ёққан кучли дўлдан зарарланган ток тупларида қолган новдаларни калта кесиш самара бермайди. Чунки яширин куртаклардан ривожланган новда ва бачкилар кузгача пишиб улгурмайди.
Бундай ҳолатда келгуси йил баҳорида соғлом новдалар 1-2 кўзга калта кесилиб улардан ҳосил бўлган новдалардан ток ер устки қисмини шакллантиришда фойдаланилади.
Парвариш ишлари (суғориш, ўғитлаш, тупроқни ишлаш, хомток, чеканка, касалликларга қарши курашиш ва ҳ.к.) вақтида ва сифатли амалга оширилса токзорлар ўзини тиклаб, сифатли ва мўл ҳосил олишга эришилади.

Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси
бўлим бошлиғи Ф.Ҳамроев

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 08:28

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Республикамизда узумчиликни янада ривожлантириш, токзорларни кенгайтириш ва уларни...
Республикамизда қишлоқ хўжалигининг барча соҳаларини, шу жумладан узумчиликни жадал...
"Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари юқори суръатлар билан ишлаб...
Мустақилликка эришганимиздан сўнг Юртбошимиз томонидан халқимизни...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: