volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » ҲОВЛИДАГИ ТРОПИК МЕВАЛАР

ҲОВЛИДАГИ ТРОПИК МЕВАЛАР

 ҲОВЛИДАГИ ТРОПИК МЕВАЛАР
Бундан 25 йил олдин ҳовлисига 3 туп лимон кўчатини ўтқазган Мелибой Сиддиқов ўтган вақт мобайнида ўз "ҳоббиси"ни даромад манбаига айлантира олди. Ўрта Чирчиқ туманида яшовчи тадбиркорнинг саккиз сотихлик иссиқхонасида апельсин, мандарин, банан, лимон ва яна кўплаб турдаги цитрус меваларни учратиш мумкин. Ҳовлига киришингиз билан бўйи 2-3 метрлик бир нечта лимон дарахтига кўзингиз тушади. Ундаги ҳосилни кўриб, завқингиз келади. Совуқ кунларда иситишни осонлаштириш мақсадида мўъжазгина қилиб қурилган иссиқхоналар бутун бошли томорқани эгаллаган. Уларнинг ҳар бирида турли кўчат ва кўкатлар унмоқда. Мандарин, апельсин ва банан дарахтлари битта иссиқхонани банд қилган бўлса, бошқа иссиқхонада киви ва зайтун етилиб турибди.

— Тошкент қишлоқ хўжалиги институтини (Ҳозирги Тошкент давлат аграр университетини) тамомлаб, агрономия соҳасида ишлаган дастлабки йилларимда хизмат сафари билан Қашқадарё вилоятига жўнатишди, — дейди Мелибой Сиддиқов. — Сафар қиш ойига тўғри келганлиги боис, ўшанда бироз шамоллаб, меҳмон бўлган хонадонимиз эгаларини ташвишга қўйдим. Буни қарангки, кечқурун иситмалаб ётган камина эрталаб "эгарланган отдек" уйғондим. Уй эгаларига миннатдорлигимни билдириб, мени бу тетик аҳволга қандай келтирганларини, яъни тезда иситмам тушиб, соғайиб қолганимни сўраганимда эса, улар менга ўзлари етиштирган лимон ва табиий асалдан шифо топганимни айтишди. Ўшанда мен ҳам цитрус меваларни етиштиришни кўнглимга тугиб қўйдим. Ниятим холис экан. Кўриб турганингиздек, ҳовлидаги экинлар ўз эҳтиёжимиздан ортиб қўни-қўшнимизнинг дастурхонини ҳам безамоқда.
Томорқа эгасининг айтишича, экин ва кўчатлар алоҳида эътибор талаб этади. Ҳар бирининг парваришлаш илми бор. Масалан, лимонга меъёридан ортиқ минерал ўғит бериш ҳосилга жиддий зарар етказиши мумкин. Шу боис органик ўғитлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Киви эса сувсизликка чидамсиз экин саналади. Уни сувга яқин ва намлик юқори бўлган ерда экиш даркор. Иссиқхоналар ҳар йили қишнинг эрта ё кеч келишига қараб ёпилади. Экинлар одатда ноябрь ўрталаридан мартгача қишки парваришни талаб этади. Бу пайтда цитрус мевалар экилган иссиқхона икки қават плёнка билан ўралади. Плёнкалар орасидан ҳаво айланиб туриши шарт, шунда иссиқхона ичини иситишга эҳтиёж бўлмайди. Лекин қиш қаттиқ келган йилларда хоҳлайсизми йўқми ҳосилнинг маълум бир қисмига зарар етади.
— Бу йилги эрта баҳордаги совуқдан сўнг асосий даромадимиз бўлган лимон ҳосилига сезиларли талофат етди, — дейди Мелибой ака. — Дарахтларнинг юқори қисмидаги мевалари деярли бой берилди. Лекин кучли парвариш натижасида ҳосилнинг 70-80 фоизини сақлаб қолишга эришдик. 18 туп лимондан бир ярим тоннадан зиёдроқ ҳосил теришни режалаштириб турибмиз. Яратганнинг ўзи баракасини берсин. Ўтган йили бир туп лимондан 150 килограммгача ҳосил олган эдик.
Шу ўринда қаҳрамонимизнинг сўзларига қараганда, 5 туп зайтун дарахти мевасидан олинган ёғ ўртача оиланинг бир йиллик эҳтиёжини қондирар экан. Сиддиқовлар оиласи ҳам яқин йилларда икки туп зайтун дарахтини бештага етказишни мақсад қилган.
Сўнгги йилларда томорқадан унумли фойдаланаётган юртдошларимиз сони кўпайиб бормоқда. Ўз ҳовлисида иссиқхона қуришни режалаштираётганлар айнан Мелибой ака каби кишилардан илҳомланаётган бўлишса не ажаб? Дарвоқе, қаҳрамонимиз иссиқхоналар учун кўчатларга талабнинг ошишидан келиб чиқиб, цитрус ўсимликларнинг кўчатини етиштириб, сотишни ҳам йўлга қўйган.
Дарҳақиқат, бозордаги талабга қараб тадбир кўрган сотувчи ютқазмайди. Мелибой Сиддиқов ҳам ана шундай ишнинг кўзини биладиган кишилардан. Ҳозирги пайтда шаҳарларимизда қад ростлаётган янгидан янги биноларнинг атрофида манзарали дарахтлар кўпайтирилмоқда. Натижада, қарағай, қайин ва акация каби кўчатларга бўлган эҳтиёж тобора ошиб бормоқда. Тадбиркор Мелибой ака ҳам жорий йилдан манзарали дарахт кўчатларини кўпайтиришни бошлаб юборди. Иссиқхонанинг бир четида мовий ва кумушранг қарағай, оқ акация, эман, арча, каштан ва оққайин каби манзарали дарахтларнинг кўчатлари кўкка бўй чўзмоқда.
Тиниб-тинчимас Мелибой ака биргина томорқанинг ўзидан оиласи ва юртдошлари дастурхонини сархил мевалар билан тўлдирмоқда.

fermeruz.uz.

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 08:27

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Цитрус ўсимликлари иссиқсевар бўлганлиги боис, улар совуққа чидамсиз, мевасининг...
Цитрус ўсимликлари иссиқсевар бўлганлиги боис, улар совуққа чидамсиз, мевасининг...
Кармана туманидаги "Юқори буғ" МФЙ ҳудудида истиқомат қилувчи Фахриддин Шодиевнинг...
Мамлакатимиз Президенти Ислом Каримов 2014 йил 6 июнда Тошкент шаҳрида "Ўзбекистонда...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: