volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » САБЗАВОТ НЎХАТИ ДАРОМАДНИ ОШИРАДИ

САБЗАВОТ НЎХАТИ ДАРОМАДНИ ОШИРАДИ

САБЗАВОТ НЎХАТИ ДАРОМАДНИ ОШИРАДИ
Озиқ-овқат хавфсизлиги бутун дунёда йилдан-йилга чуқурлашиб бораётган глобал муаммодир. Аксарият мутахассислар буни биринчидан, ер юзида аҳоли сонининг йил сайин ортиб бораётганлиги ва иккинчидан, ер ресурсларининг чекланганлиги билан изоҳлашади. Шу ўринда таъкидлаш жоизки, озиқ-овқат хавфсизлиги деганда инсоннинг фақатгина тўйиб овқатланишгина эмас, балки бу озуқаларни организм учун зарур барча керакли моддалар билан таъминлаш ҳам ётади. Демак, озиқ-овқат экинлари етиштириш ҳажмини оширишгина эмас, балки улар турини кенгайтириш ҳам тақозо этилади.

Модомики, ер ресурслари ўзгармас экан, озиқ-овқат экинлари етиштириш хажмини қай йўл билан ошириш ва бу глобал муаммони қандай бартараф этиш мумкин, деган савол ҳар кимни ўйлантириши табиийдир. Албатта, ердан оқилона фойдаланган ҳолда, асосий экинлар билан бир қаторда, оралиқ ва такрорий экинлар улушини ошириш ушбу муаммони ҳал этишнинг муҳим йўлларидан биридир.
Бироқ мутахассислар фикрича, ерга дам бермасдан такрор-такрор экин етиштиравериш тупроқ унумдорлигининг пасайиши ва мелиоратив ҳолатининг ёмонлашувига сабаб бўлиши мумкин. Демак, шундай оралиқ ёки такрорий экин танлаш керакки, у ҳам тупроқ унумдорлигини оширсин, ҳам қўшимча даромад берсин. Шундай экинлардан бири сабзавот нўхатидир. У ўзининг юқори озуқавийлиги ва бой биокимёвий таркиби билан сабзавот экинлари орасида алоҳида ўрин тутади. Фермерларимиз учун нисбатан янги ва ноанъанавий экин бўлган ушбу ўсимлик республикада озиқ-овқат маҳсулотлари ассортиментини кенгайтириш, ердан қўшимча даромад олиш ва бунда бир вақтнинг ўзида тупроқ унумдорлигини ошириш имконини ҳам беради.
САБЗАВОТ НЎХАТИ ДАРОМАДНИ ОШИРАДИ
Сабзавот нўхати тўғрисида қисқача сўз юритадиган бўлсак, у — бир йиллик ўсимлик. Поясининг ичи ковак бўлиб ўсади ва бўйи 45 дан 250 сантиметргача боради. Тупи ер бағирлаб ёки тик ўсиши мумкин. Барглари тоқ патсимон бўлиб, 2-3 жуфт узунчоқ тухумсимон баргчалардан иборат. Барг бандида мўйловчаси бўлади. Дуккаги 4-8 та донлайди.
Техник етилган (думбул) дуккак дони таркибида 5-8 фоиз оқсил, қимматли аминокислоталар ва инсон организми учун зарур бўлган қатор витаминлар (РР, В1, В2, С, А провитамини) бўлади. Нонга қиёсланганда, унинг таркибидаги В1 витамини икки баробар, В2 бир ярим, РР беш баробар кўпдир. Япониялик олимлар тадқиқотларида аниқлашича, сабзавот нўхати ва бошқа сабзавотларни муттасил истеъмол қилиб юриш инсонда қариш жараёнини сусайтиради ва чарчоқни камайтиради.
Сабзавот нўхати консерва саноатининг ҳам қимматли хом-ашёсидир. Унинг техник етилган донлари ва қандли турларида пишиб етилмаган дуккаклари (куракча) маринадланади. Сабзавот нўхатининг асосий ҳосили йиғиб олингандан кейинги пояси ва қолдиқ дуккакларидан чорва учун озуқабоп силос тайёрлаш мумкин. Бунда силос гектаридан 20 дан 40 тоннагача чиқиши мумкин.
Фермерларимиз учун яна бир фойдали томони шундаки, сабзавот нўхати юқори агротехник аҳамиятга ҳам эгадир. У тупроқ унумдорлигини ошириб, кўпгина экинлар учун энг яхши ўтмишдош бўла олади. Унинг илдизидаги туганак бактериялари атмосфера азотини ўзлаштириб олади ва тупроқни азот билан бойитишда муҳим роль ўйнайди. Ҳосил йиғиб олингандан кейин бир гектар майдондаги тупроқда қолувчи бириккан азот миқдори 100 килограмгача етиши мумкин, бу эса қарийб 20 тонна гўнгга тенг.
Ушбу янги экинни етиштириш агротехникаси кўпчилик фермерларимизни қизиқтириши табиий. Бу ҳақда тўхталиб ўтадиган бўлсак, сабзавот нўхати — совуққа энг чидамли озиқ-овқат экини ҳамдир. Унинг уруғлари 1-2 даража совуқ ҳароратда ҳам унади. Ўсимлик 18-20 даража илиқ ҳароратда яхши ривожланади. Кўриниб турибдики, фермерларимиз ушбу экинни ўртаги ва кечки экинлардан аввал барвақт экиши ва шу орқали бир йилда икки марта ҳосил олиши мумкин.
САБЗАВОТ НЎХАТИ ДАРОМАДНИ ОШИРАДИ
Бироқ унутмаслик лозимки, сабзавот нўхати намликка юқори талабчандир. Шу боис, қурғоқчил туманларда уни экиш тавсия этилмайди. Бу экин учун фосфор ва калийга бой бўлган енгил қумоқ ва ўртача оғир тупроқлар қулай. Жуда тиғиз лойли, қумли, шунингдек, шўрланган ва ботқоқланувчи тупроқлар сабзавот нўхатига тўғри келмайди.
Юқори ҳосил олиш бевосита навни тўғри танлашга ҳам боғлиқ. Бугунги кунда сабзавот нўхатининг ягона "Сюрприз" нави "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида етиштириш учун тавсия этилган қишлоқ хўжалиги экинлари давлат реестри"га киритилган. Бизнинг тадқиқотларимизда эса ушбу стандарт нав билан бир қаторда бошқа истиқболли хорижий навлар ҳам юқори ва сифатли ҳосил берганлиги қайд этилди. Ўрганилган "Орегон" (Франция), "Алтайский изумруд" (Қозоғистон), "Дакота" (Швецария), "Тристар" (Германия) ва "Болеро" (Туркия) нав намуналари барвақтда экилганда ҳам, такрорий экинда ҳам юқори ҳосил бериши билан ажралиб турди.
Сабзавот экинидан барвақт ҳосил олиш учун ер кузда тайёрлаб қўйилади. Бунинг учун ер чуқур ҳайдалади, бороналанади. Шудгорлаш олдидан гектарига 300-400 килограмм суперфосфат ва 200-300 килограмм калий хлорид солинади. Кучсиз ерларга 30-60 тонна чириган гўнг солиш яхши натижа беради. Ерга кузда жўяк очиб қўйиш мақсадга мувофиқдир. Тупроқ тезроқ юмшаши ва етилиши учун уни плёнка билан мулчалаб қўйиш ҳам мумкин.
Ўзбекистонда сабзавот нўхатидан энг эрта ҳосил олиш учун февраль ойидан бошлаб экилади (майдонга киришнинг энг биринчи имконияти туғилиши биланоқ). Такрорий экин сифатида эса ғалла ўримидан сўнг июль ойида экиш мумкин. Унинг ҳосилини териш эса машаққатли жараён, шу боис уруғни майдонга ҳар 10 кунда экиш тавсия этилади. Бу эса ҳосилни навбатма-навбат йиғиб олиш имконини беради. Ҳосил олиш муддатини узайтириш учун пишиш даври турлича бўлган навлардан фойдаланиш ҳам мумкин. Юқорида санаб ўтилган навлар айнан шундай хусусиятга эга. Масалан, "Сюрприз" нави меваларининг техник етилиши учун 60 кун талаб этилса, "Тристар" навида бу муддат 70-75 кунни ташкил этади.
Сабзавот нўхати қаторлаб экилади, бунда қатордаги ўсимликлар оралиғи пакана навларда 30 ва кучли ўсадиганларида 40 сантиметр бўлиши тавсия этилади. Максимал ҳосил олиш учун икки-уч қаторли лентасимон усулда ҳам экиш мумкин. Бунда лентадаги қаторлар оралиғи 12-15, ленталар оралиғи 45-70 сантиметр лентасимон усулда уруғлар қаторда 7-8 сантиметр оралиқда экилади. Намлик етишмаганда экишдан сўнг енгил суғориш тавсия этилади.
САБЗАВОТ НЎХАТИ ДАРОМАДНИ ОШИРАДИ
Сабзавот нўхати кучли ўт босадиган экин, шу боис уни парваришлашдаги асосий тадбирлардан бири — бегона ўтларга қарши курашиш ва қатор ораларини юмшатиб туриш.
Сабзавот нўхати озиқлантиришга, айниқса микроэлементларга жуда ҳам сезгир. Микроэлементлар нўхат илдизида тугунакбактериялар ривожини рағбатлантиради ва мўл ҳосил олишни таъминлайди. Ўсимликлар кучсиз ўсган ҳолларда гуллашдан олдин ёки гуллаш вақтида мочевина (1 м2 га 5-10 г ҳисобидан) ёки суперфосфат (10-15 г) берилади.
Пакана навлар таянчга муҳтож эмас. Ўртача ва кучли ўсувчи навларга таянч қўлланилса, ҳосил сифати ва миқдори ортади. Бунинг учун қаторларга қозиқлар қоқилади ва уларга бир-икки ярус мустаҳкам ип тортилади.
Суғориш — зарурий агротехникалардан бири. Ушбу экин гуллаш ва дуккакларининг тўлишиши даврида, айниқса, намликка талабчандир. Суғориш кечки ва эрталабки вақтларда ўтказилса, мақсадга молик бўлади.
Яшил нўхат ҳосили гуллашдан 12-15 кун ўтгач чиқа бошлайди. Ҳосил техник етилиб борган сари узлуксиз (ҳар 2-3 кунда) териб борилади. Ҳосилни узишда ўсимликни зарарламаслик лозим. Бунинг учун ўнг қўл бош бармоғи билан дуккак банди босилади, чап қўл билан эса ўсимлик тутиб турилади. Яшил нўхат ҳосилдорлиги бир м2 да 3-4 килограмгача етиши мумкин.
САБЗАВОТ НЎХАТИ ДАРОМАДНИ ОШИРАДИ
Қисқасини айтганда, сабзавот нўхати фермерларимиз етиштириши учун фойдали ўсимлик. Чунки ундан нафақат ҳосил олинади, балки ернинг унумдорлиги ҳам ортади.
fermeruz.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 08:27

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Дуккакли экинлар тупроқ унумдорлигини оширади. Республикамиз Президентининг 2008...
Дарёларнинг ортиқча тартибга солиниши туфайли бугунги кунда аҳоли учун энг зарур...
Конституция куни – оддий кун эмас Бугун Конституция Куни. Дам оладиган кун, тўйиб...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: