volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » ИЛДИЗМЕВАЛИ САБЗАВОТ КАСАЛЛИКЛАРИ ҳамда уларни бартараф этиш йўллари

ИЛДИЗМЕВАЛИ САБЗАВОТ КАСАЛЛИКЛАРИ ҳамда уларни бартараф этиш йўллари

ИЛДИЗМЕВАЛИ САБЗАВОТ КАСАЛЛИКЛАРИ ҳамда уларни бартараф этиш йўллари
Сабзида фомоз касаллиги кўп учрайди. Бу экиннинг замбуруғли зарарланиши бўлиб, ўсимликнинг барча органларини қоплаб олиши билан хавфлидир. Қолаверса, бошқа илдизмева сабзавотлар ҳам бу касалликдан холи эмас.
Хўш, экинларнинг фомоз билан зарарланганини қандай аниқласа бўлади? Маълумки, бундай ҳолатда, айниқса ёзнинг иккинчи ярмида ўсимликларнинг касалланган барглари, пояларида аввалига оқиш, кейинчалик кулранг-жигарранг тусдаги чизиқчалар ёки узунчоқ шаклдаги кўплаб қора нуқтачалар билан қопланган доғлар пайдо бўлади.

Айнан шундай доғлар фомоз инфекциялари бўлиб, барглардан илдизмеваларга ўтади. Шу боис кўпгина сабзавотларнинг тепа қисмида бироз ботиқ, кулранг-жигарранг доғлар пайдо бўлади.Фомоз, шунингдек, ер устки қатламида жойлашган уруғдонларда ҳам ривожланади. Оқибати бартараф этилмаса, бу ер майдонларидаги ўсимликлар қурий бошлайди. Сабзавотларни қишки сақлаш пайтида эса илдизмеванинг зарарланган қатлами айниб, доғлар тагида бўшлиқлар юзага келади. Бу бўшлиқ оқ замбуруғларга тўла бўлади. Шунинг учун ҳам зарарланган уруғлар экилганда, уларнинг кўп қисми гуллашга қадар нобуд бўлади.
Фомоз касаллиги билан курашиш чораларидан биринчиси, аввало, сабзавотларни алмашлаб экишни тақозо этади. Бу, масалан, бир жойнинг ўзида сабзи ва лавлагини уч йилдан ортиқ экмаслик керак, деганидир. Шунингдек, экилган сабазавотларни меъёрида суғориш, ишлов бериш, уларнинг йиғим-терим муддатигача зарарланмаслигининг олдини олиш муҳим. Сабзавотларни қишки сақлашда энг тўғри режимдаги ҳаво намлиги 85 фоиз, ҳарорат эса 2-5 даража цельций шкаласи атрофида бўлиши мақсадга мувофиқдир. Уруғларни қадашдан олдин "Агрикола-5" ўғитини 10 литр сувга 50 грамм миқдорида қўшиб, сув пуркагич ёрдамида сепиб чиқиш керак. Сабзи пояси 6-10 сантиметр узунликка етганда унга "Хом" кимёвий суюқлигини 10 литрга 40 грамм миқдорида аралаштириб, сепиб чиқиш орқали ишлов бериш мумкин.
Юқорида айтилганидек, мазкур касаллик бошқа илдизмева сабзавотларга ҳам катта зарар етказади. Унинг лавлаги илдизеяри деган тури ҳам бўлиб, замбуруғли касаллик ҳисобланади. Бу зарарли касаллик ҳам ортиқча намлик ва шўр ерларда кислота етишмовчилиги туфайли юзага келади.
Касалликка чалинган лавлагининг тупроқдан тепа қисмига чиқмаган илдизлари, шунингдек, иккинчи-учинчи чин барглари ҳам зарарланади.
Бу касаллик ҳолати сабзавотнинг қорайиш ва иришида намоён бўлади. Зарарланган ўсимликлар пояси ва поя ости илдизи қораяди, ингичкалашиб, ўсимликлар ётиб қолади ва охир оқибат нобуд бўлади. Кам зарарланган ҳолатларда эса поя ривожланишда давом этсада, илдизмева ўсишдан қолади.
Оқибатда, сабзавот ҳосилдорлиги ва сифатига путур етади.
Бу каби ҳолатнинг олдини олиш ва бартараф этиш учун экилишдан олдин уруғлар "Энерген" препарати суюқлигида ивитиб олиниши мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун мазкур препаратни бир стакан сувга 10 томчи миқдорида қўллаш кифоя. Уруғлар бу эритмада бир сутка давомида ивитиб қўйилади. Кейин қайта чайилмаган ҳолда дарҳол экилади. Экишдан олдин тупроқни "Хом" препаратини 10 литр сувга 40 грамм миқдорда қўшиб, ишлов беришда қўллаш янада самарали натижа беради.

fermeruz.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 08:25

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Иссиқхона сабзавотчилиги қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири бўлиб,...
Республикамизнинг сабзавот, полиз ва картошка экинлари майдонларида асосий зарар...
Махсар ўсимлигига 18 тур ҳашаротлар зарар етказади....
Республикамизда кўп зарар келтирувчи зараркунандалар ва ўсимлик касалликлари...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: