volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » Кузги-қишки муддатда иссиқхоналарда сабзавот етиштириш бўйича тавсиялар

Кузги-қишки муддатда иссиқхоналарда сабзавот етиштириш бўйича тавсиялар

Кузги-қишки муддатда иссиқхоналарда сабзавот етиштириш бўйича тавсиялар
Иссиқхона сабзавотчилиги қишлоқ хўжалигининг асосий тармоқларидан бири бўлиб, халқимизни қорли-қировли кунларда ҳам сарҳил, сервитамин озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда катта аҳамиятга эга.
Иссиқхоналарда сабзавот экинларидан юқори ҳосил олишда чет эл дурагайларини қиммат баҳоларга сотиб олиб етиштириш ва минерал ўғитларни кўп қўллашнинг ўзи етарли эмас. Бунда барча агротехник чора-тадбирлар тўғри ва ўз вақтида бажарилиши, экинлар учун иссиқхоналарда мақбул микроиқлим яратилиши юқори ва сифатли ҳосил гаровидир.
Кузги-қишки муддатда помидор етиштиришда сифатли кўчат тайёрлаш учун помидор уруғини иссиқхоналарга экишнинг энг қулай муддати агустнинг биринчи ярми, бодринг уруғини эса эса августнинг иккинчи ярми ҳисобланади. Бунда помидорнинг эртапишар F1 Белла, F1 Виндетта, F1 Бона, F1 Менхир, F1 Виласко, F1 Элпида, F1 Сайхун каби дурагайларини экиш тавсия этилади. Бодрингнинг эса ўз-ўзидан чангланувчи, серҳосил F1 Орзу, F1 Экспоза, F1 Артист, F1 Борхан, F1 Джемре, F1 Амур дурагайларини экиш мақсага мувофиқ.
Кўчатлар экиб бўлингач, улар каноп ёки полипропилен ипларга тортилади. Экинларга битта поя қолдириб, шакл берилади. Асосий поядаги бачкилари ўсиб кетмасидан улар чилпиб турилади. Эски, сарғайган барглар мева пиша бошлагандан сўнг доимий равишда олиб ташланиши зарур.
Юқорида айтилганидек, сабзавот экинларининг яхши ўсиб-ривожланиши, ҳосилдорлиги юқори бўлиши учун иссиқхонада мақбул микроиқлим (ҳарорат, ёруғлик, ҳаво ва тупроқ намлиги) таъминланиши зарур. Помидор учун ҳарорат кундузи 22–25, кечаси 17–18 оС, ҳавонинг нисбий намлиги 75–80 %, бодринг учун эса мос равишда ҳарорат 24–28, 18–20 оС, ҳаво намлиги 85–90 % бўлиши мақбул ҳисобланади.
Ҳароратнинг юқоридаги кўрсаткичлардан ошиб ёки камайиб кетиши экинларнинг ўсиб-ривожланиши, касаллик ва зараркунандаларга чидамлилигига салбий таъсир кўрсатади. Ушбу ҳолатнинг олдини олиш учун помидор гулларига махсус препаратлар (ТУ, Томатон, Полистимулин 2) эритмалари билан ишлов бериш зарур. Кузги-кишки мавсумда иссиқхонадаги помидор кўчатларининг ўсув нуқтаси 7–8 гулшодадан кейин чилпиб ташланиши тавсия қилинади. Бу ҳосилдорлик ортишига ижобий таъсир кўрсатади. Кузги-қишки муддатда иссиқхоналарда сабзавот етиштириш бўйича тавсияларҲосил етилгандан сўнг ўз вақтида териб олиниши лозим. Озиқа моддаларни солиш фақат тупроқ таркибини агрохимик таҳлил натижасида амалга оширилиши керак, яъни тупроқ таркибидаги сувда эрувчи фосфор миқдори ҳар 100 г тупроқда 84–103 мг, нитратли ва аммиакли азот миқдори эса 25–30 мг, сувда эрувчи калий 30–40 мг/100 г атрофида сақланиши керак. Бундан таш¬қари, тупроқ таркибидаги хлор миқдори ҳар 100 г тупроқда 0,02 фоиздан ошмаслиги лозим. Магний 7–10 мг/100 г, кальций эса камида 30–45 мг бўлиши керак.
Иссиқхоналарда экинга асосан зараркунандалардан оққанот, ўргимчаккана, зангкана, ширалар (полиз, акация), сим қуртлари, касалликлардан эса ун шудринг, сохта ун шудринг, қўнғир ва қора доғланиш, вируслар (мозаика, столбур, стрик), фомоз, фузариоз сўлиш кабилар катта зарар етказади. Оққанот, шираларга қарши 20 % Конфидор (0,3 л/га) ёки 20 % Моспилан (0,3 кг/га) ёки Карбофос (1,2–2 л/га) ёки Фуфанон (2,4–2,6 л/га) ёки 25 % Циракс (1,2–1,6 л/га) препаратларини пуркаш тавсия этилади.
Ўргимчаккана, зангканага қарши 20 % Митак (2,5 л/га) ёки 50 % Неорон (1 л/га) ёки Омайт (1,5 л/га) ёки 36 % Грезили (0,25 л/га) препаратларини пуркаш тавсия этилади. Fовакловчи пашшага Вертимек 0,5, кўсак куртига қарши эса 15 % Аваунт 0,4 л/га ҳисобида пуркалади.
Кузги-қишки муддатда иссиқхоналарда сабзавот етиштириш бўйича тавсияларПомидор, бодринг экинларини касалликлардан ун шудринг кўпроқ зарарлайди. Бу касаллик ўсимлик баргларининг устки қисмида тўп-тўп оқ моғорлар пайдо қилади. Оқибатда замбуруғлар кўпайиб, ўсимлик баргларининг устки ва остки қисмини қоплаб олади ҳамда барглари қуриб қолишига сабаб бўлади. Бодрингда ун шудрингга ўхшаш сохта ун шудринг касаллиги ҳам кўп учрайди. Бунда баргларнинг орқа қисмида қўнғир рангли чизиқлар пайдо бўлиб, барг остини бутунлай қоплаб олади. Натижада барглар сарға¬йиб, тезда қуриб қолади.
Ун шудринг ва сохта ун шудринг касалликларига карши Топсин М (0,7 кг миқдорда 1000 л сувга), Сапрол (1 л миқдорда 1000 л сувга), Топазни (0,5 л миқдорда 1000 л сувга) қўшиб пуркаш тавсия этилади. Фузариоз сўлиш касаллиги ҳам помидор ва бодрингнинг тез қуриб қолишига олиб келади. Бу касалликни фузариум оксепориум замбуруғлари қўзғатади. Улар ўсимликларнинг илдиз бўғинида кўпайиб, зарар келтиради.
Кузги-қишки муддатда иссиқхоналарда сабзавот етиштириш бўйича тавсияларФузариоз сўлиш касаллигининг олдини олиш учун кўчатлар 0,3 фоизли Фундазол эритмаси билан (5 г 10 л сувга) суғорилади. Фомоз касаллиги асосан ҳосил тугиш даврида кўпайиб, замбуруғлар ҳосил банди атрофида ривожланади ва аввалига сарғиш доғлар пайдо бўлади, кейин эса улар кўпайиб, ҳосил банди жойларидан чиқиб, ҳосилнинг тўкилиб кетишига сабаб бўлади. Унга қарши курашиш учун иссиқхоналарда намлик ортиб кетишига йўл қўймаслик керак ва ўсув даврида Топсин М препаратидан 1 кг миқдорда 1000 л сувга қўшиб пуркаш тавсия этилади.
Иссиқхоналарда юқоридаги тавсияларга амал қилинса, экинлардан мўл ва сифатли ҳосил етиштирилиб, халқимиз дастурхонига қишнинг қорли-қировли кунларида ҳам сархил помидор ва бодринг тортиқ этиш имконияти ортади.


agro.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 08:21

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Халқимиз дастурхонига дармондориларга бой, сервитамин сабзавот ва кўкатлар етказиб...
Кўчатлар асосан махсус кўчатхоналарда етиштирилади. Бунинг учун чуқурлиги 0,5 м,...
Мамлакатимизнинг қулай тупроқ-иқлим шароити битта майдонга йил давомида бир неча...
Кўчат тайёрлашда помидор уруғи 1 м2 майдонга 8-10, ширин қалампир 16-20,...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: