volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть

Боғ жамоли — боғбондан

 Боғ жамоли — боғбондан
Кейинги йилларда юртимизда об-ҳавонинг ўзгариб бораётганлиги, сув танқислиги сезилаётган бир пайтда тажрибада синовдан ўтган, қурғоқчилик ва турли хил касалликларга чидамли, ҳар бир ҳудудга районлашган ҳамда юқори ҳосил берадиган мевали дарахтлар ва токларнинг навларини кўпайтиришни давр тақозо қилмоқда.
Шу боис Р.Р.Шредер номли Ўзбекистон боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-текшириш институти жамоаси республикамиз ҳудудларининг тупроқ-иқлим шароитига мос, серҳосил янги мева ва ток навларини яратиш, пакана ва ярим пакана кўчатларни кўпайтириб, давлат реестрига киритиш, боғларда замонавий технологияларни татбиқ этиб, ҳосилдорликни ошириш, тоғ ва тоғолди ҳудудларини ўзлаштириб, янги боғ-токзорлар барпо этиш, уларда касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш чоралари, мева-узум маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлаш усуллари ҳамда виночилик бўйича барча чора-тадбирларни кўряпти.
Институт ва унинг илмий ташкилотлари томонидан кўп йиллик изланишлар натижасида 120 дан ортиқ мева-узум навлари яратилиб, бугунги кунгача улардан 57 таси Давлат реестрига киритилган. Юртимиз мустақиллиги йилларида эса 35 та янги нав районлаштирилди, 32 та истиқболли навлар эса Давлат нав синаш комиссиясига топширилди. Улар жумласига олманинг "Ойдин”, "Қизил тарам”, "Малика”, "Фарғона гўзали”, нокнинг "Тўёна”, "Сари гўзал”, шафтолининг "Ширин мағиз”, "Шарқ”, олтинсимон қароғатнинг "Ирода”, "Сиюма”, узумнинг "Кишмиш ботир”, "Ранний Шредера” навлари киради.
Яратилган янги навлар ичида қурғоқчиликка чидамлилари алоҳида ўрин тутади. Масалан, олманинг "Малика”, "Қизил тарам”, "Чўлпон”, "Ойдин”, "Нафис”, нокнинг "Кулола-2”, "Зимняя Нашвати-2”, беҳининг "Изобильная”, "Самаркандская крупноплодная”, олхўрининг "Чернослив Самаркандский”, гилоснинг "Клон Эльтона”, шафтолининг "Шарқ”, қорағатнинг "Сиюма”, узумнинг "Ризамат”, "Кишмиш Ботир”, "Ранний Шредера” навларини шулар жумласига киритиш мумкин. Илмий муссасанинг республикамизнинг 10 та вилоятида филиали мавжуд бўлиб, уларда 60 дан ортиқ ходим фаолият кўрсатяпти.
 Боғ жамоли — боғбондан
Янги истиқболли навлар мавжудларининг ўрнини тўлдириб боряпти. Боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантиришда мамлакатимизда бир қанча хайрли ишлар амалга оширилиб, хусусан, жадаллашган (интенсив) боғлар яратишга алоҳида эътибор қаратилаётганлиги фикримизнинг далилидир. Масалан, бундан икки йил илгари республикамизда 2,5 минг гектар ерда ана шундай боғлар ташкил этилган бўлса, ўтган йили уларнинг майдони яна 2,7 минг гектарга кенгайди. Бир сўз билан айтганда, ўтган икки йилда юртимизда 5,3 минг гектар майдонда интенсив боғлар барпо этилди, жорий йилда эса яна 3 минг гектар ерда шундай боғлар яратиш кўзда тутиляпти.
Маълумки, мамлакатимизда интенсив боғларни ташкил этишда уларнинг пайвандтагларини кўпайтириш талаб этилади. Шу мақсадда 2011 йилнинг баҳорида Украинадан 400 минг туп кўчат олиб келиниб, филиал ҳамда тажриба хўжаликларига бўлиб берилди ва оналик пайвандтаг кўчатхоналари барпо қилинди. Ҳозир бу ерда ниҳоллар парвариш қилинмоқда, уларнинг маълум миқдордагиси эса ўтган йили пайванд қилинди.
Бултур баҳорда институт тизимидаги хўжаликларда 4 миллион туп мева-узум кўчати етиштирилди, шундан 500 минг донаси пакана ва ярим пакана олма навларининг ниҳоллари ҳисобланади. Шу билан бирга, мева маҳсулотларини эрта етиштиришда Хитой тажрибасини қўллаш мақсадида иситиш тармоқларисиз 5 та кичик иссиқхона барпо этилди. Уларда гилос, шафтоли, лимон ва ток кўчатлари парвариш қилиниб, юқори ҳосил олиш бўйича илмий изланишлар олиб борилмоқда.
Янги тадқиқотлардан яна бири ниҳолларни тувакларга ўтқазиб, улардан тез ва юқори ҳосил олишга қаратилган. Шу мақсадда 2011 йил баҳорида 1500 дона тувакка кўчат экиб, пакана пайвандтагга уланган олма, нок, гилос, олхўри ниҳоллари парвариш қилинмоқда. Ўтган йили ушбу туваклардаги кўчатлардан 5-18 донагача мева олинди. Мазкур тажриба ҳаракатдаги боғ деб номланди. Чунки бундай тувакларда парваришланаётган мевали ниҳолларни ҳар бир хонадон эгаси ўз уйининг хоҳлаган ерида парвариш қилиб, ҳосил олиши мумкин.
Тувакдаги мева кўчатларидан 3-4 йилда ўртача 5-8 кг. ҳосил олса бўлади. Келажакда бундай тажрибани муваффақиятли синовдан ўтказиб, янада кенгайтириш назарда тутилмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 15 октябрдаги баённомасига биноан ўтган йилнинг 19 апрель куни Туркиядан олманинг ярим пакана вируссиз ММ-106 пайвандтагидан 200 минг дона, данакли мевалар учун 50 минг дона пайвандтаг олиб келинди. Улардан 25 минг туп олма ҳамда 45 минг туп гилос ниҳоллари институтнинг тажриба хўжалигига экилди.
Маълумки, интенсив боғларни республикамизнинг барча вилоятларида ташкил этиб бўлмайди. Шу боис, шўрланган тупроқларда, хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳам тажриба олиб борилмоқда. Бунда кўчатнинг илдизи кучли пайвандтаг бўлиб, ернинг устки қисмидаги танаси эса баланд ўсмайди, лекин тез ҳосилга киради. Бундай кўчатлар жорий йилнинг кузида тайёр бўлади.
 Боғ жамоли — боғбондан
Интенсив боғдорчиликни ривожлантиришда навнинг алоҳида ўрни бор. Шу боис, 2011 йили пакана пайвандтагга олманинг 50 хил нави пайванд қилиниб, 6,5 минг туп кўчат тайёрланди. Жорий йил баҳорида ҳам ушбу навларни ўрганиш мақсадида институтнинг марказий тажриба хўжалигида 4,5 гектар майдондаги олма боғини 6 хил усулда парвариш қилиб, синаш ишлари бошлаб юборилди.
— Юртимизда барпо этилаётган интенсив боғларни кўчатлар билан тўлиқ таъминлаш мақсадида тизимимиздаги илмий муассасалар ва тажриба хўжаликларида 2013-2015 йилларда мевали кўчатларни етиштириш бўйича дастур ишлаб чиқилган бўлиб, унга кўра жорий йилнинг кузида 1 миллион, кейинги йили 1,5 миллион, 2015 йили эса 2 миллион туп ниҳол етказиб берилади. Келгусида нафақат республикамиз, балки қўшни мамлакатларни ҳам пакана ва ярим пакана пайвандтагларга уланган кўчатлар билан таъминлаш имконияти яратилади, — дейди Р.Р.Шредер номли Ўзбекистон боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-текшириш институти директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари Р.Абдуллаев.
Юртимиз боғлари ва узумзорларига касалликларга чалинмаган ниҳоллар етказиб бериш мақсадида АҚШнинг ЮСАИД ташкилоти билан ҳамкорликда "Инвитро” лабораторияси ташкил этилмоқда. Айни пайтда лаборатория хоналари таъмирланиб, жиҳозлашга тайёрлаб қўйилди. Лабораторияни жорий йилнинг декабрида фойдаланишга топшириш чоралари кўриляпти. Институт мутахассислари хорижий мамлакатлар мутахассислари билан ҳамкорликда янги навларни ўрганиш ҳамда уларни ўзимизда татбиқ этиш бўйича изланишлар олиб боришмоқда. Ўтган икки йил давомида 5 нафар мутахассис АҚШда, 12 нафари эса Японияда тажриба алмашиб келишди.
Институтнинг Фарғона ва Самарқанд филиалларида JICА компанияси ҳамкорлигида Япон боғи ташкил этилди. Бу йил баҳорда 2 гектар майдонда япон навларидан олма ва шафтоли боғи барпо этилди.
Институт тажриба хўжалигида интенсив боғдорчилик, янги пайвандтаглар ҳамда навларни тарғибот-ташвиқот қилиш мақсадида деҳқон ва фермер хўжаликлари мутахассислари тажрибасини орттириш учун синов-ўқув тажриба мактаби ташкил этилди. Унда ҳар бир боғбон-соҳибкор янгиликлардан хабардор бўлиб, билим ва тажрибасини ўз хўжаликларида татбиқ этяпти.
Шу билан бирга, ўқув ва синов тажриба марказида деҳқон ҳамда фермер хўжаликларини бир ҳафталик малакасини ошириш бўйича дастур ишлаб чиқилиб, кўргазмали семинарлар ташкил этилмоқда. Тадбирларда интенсив боғларни яратиш, илғор агротехнологияларни жорий этиш, томчилатиб суғориш ҳамда ўғитлаш усуллари тўғрисида тушунтириш бериляпти. Бунда етакчи олим ҳамда мутахассислар қатнашиб, керакли тавсия ва маслаҳатларини беришяпти.
Бир сўз билан айтганда, Р.Р.Шредер номли Ўзбекистон боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-текшириш институти жамоаси бундан кейин ҳам республикамизда интенсив боғдорчиликни ривожлантириш, маҳсулот сифатини яхшилаш бўйича бор билим ва тажрибаларини ишга солиб, юртимизда мўл-кўлчиликни таъминлашдек хайрли ишга ўзининг ҳиссасини қўшишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

www.bdm.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 6-08-2016, 09:34

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказда” ўтказилаётган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси...
Жорий йил 25 март куни академик М.Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик...
Мамлакатимизда интенсив боғларни ташкил қилишга катта аҳамият берилмоқда. Бундан...
Мустақилликка эришганимиздан сўнг Юртбошимиз томонидан халқимизни...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: