volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўпаймоқда

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўпаймоқда

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўпаймоқда
Президентимиз раҳнамолигида аграр соҳада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, деҳқон ва фермерларимизнинг фидокорона меҳнати ва омилкорлиги туфайли ўтган йили ғалла, пахта, мева-сабзавот ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотларидан мўл ҳосил етиштирилди.

2015 йилда ҳудудларда озиқ-овқат саноатини ривожлантириш учун 1минг 660 дан зиёд инвестиция лойиҳаси амалга оширилди. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 21 минг 500 фермер хўжалиги кўп тармоқли хўжаликка айлантирилиб, интенсив ва маҳаллий боғлар барпо этилди, гўшт, сут ва мева-сабзавотни қайта ишлаш корхоналари кўпайди. Чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик, асаларичилик ҳамда сервис хизматлари ривожлантирилди. Натижада 96 минг 200 янги иш ўрни яратилди.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси, Ўзбекистон Фермерлари кенгаши ҳамда Озиқ-овқат саноати корхоналари уюшмаси ҳамкорлигида мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кўпайтириш бўйича манзилли дастурлар ижросига бағишлаб ўтказилган давра суҳбатида шулар хусусида гап борди.

Тадбирда глобал экологик муаммолар, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози оқибатида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми камайиб, нархлар ошаётганига қарамасдан юртимизда бу борада ижобий натижалар қўлга киритилаётгани, 2015 йилда мамлакатимиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Мингйиллик ривожланиш мақсадларига эришгани учун БМТ томонидан мукофотланган 14 давлатдан бири бўлгани алоҳида таъкидланди.

Бу борадаги ютуқларни янада оширишда интенсив усулда маҳсулот етиштиришни кенг тарғиб қилиш, ердан самарали фойдаланиш ва маҳаллий хомашё асосида юқори қўшимча қийматга эга маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш муҳим аҳамият касб этади.

– Давра суҳбатида сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, экспорт ҳажмини ошириш ва қишлоқларда озиқ-овқат саноатини ривожлантириш юзасидан истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Исломжон Зокиров. – Бу режаларнинг амалга оширилиши мамлакатимиз иқтисодий-ижтимоий тараққиётига, халқимиз турмуш даражасининг янада юксалишига хизмат қилади.

www.uza.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 6-08-2016, 09:23

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий...
Конимех тумани Навоий вилоятининг жанубий ҳудудларидан. Туманнинг асосий қисми...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Сунги беш йилларда Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: