volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » Давлат фермерлардан 4 млн тонна мева ва сабзавотлар харид қилади

Давлат фермерлардан 4 млн тонна мева ва сабзавотлар харид қилади

Давлат фермерлардан 4 млн тонна мева ва сабзавотлар харид қилади
Жорий йилда ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш бўйича давлат буюртмаси 4,077 миллион тоннани ташкил этади. Уларнинг 2,545 миллион тоннаси фермер, 1,532 миллион тоннаси деҳқон хўжаликларидан харид қилинади. Ушбу чоралар Ўзбекистон Президентининг 12 апрелдаги «Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорида кўзда тутилган. Қарорнинг тўлиқ матни Lex.uz сайтида эълон қилинди.

Аввал хабар қилинганидек, мазкур қарорга мувофиқ, 2016 йилдан бошлаб ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш бўйича давлат буюртмаси жорий этилади. Ундан кўзланган мақсад — мамлакатда ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириш ва харид қилиш бўйича ягона тизимни жорий этишдан иборат.

Харид қилинадиган мевалар миқдори жорий йилда 2,317 миллион тоннани ташкил этса, сабзавотлар миқдори — 830 минг тонна, узум — 545 минг, полиз маҳсулотлари — 283 минг тонна, картошка — 102 тоннани ташкил этади.Йил бошида ортиб қолган маҳсулотларни ҳисобга олсак, унинг умумий миқдори 4,532 миллион тоннага етади.

Режага мувофиқ, маҳсулотлар умумий ҳажмининг 2,217 миллион тоннаси «Ўзбекозиқовқатхолдинг» корхоналарига қайта ишлаш учун йўналтирилса, 360 минг тоннаси «Ўзбекозиқовқатзахира» ассоциацияси корхоналарида қиш-баҳор мавсуми учун сақлаб қўйилади, яна 1,477 миллион тоннаси «Ўзагроэкспорт» ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси томонидан экспорт қилинади (йил охирида қолдиқ миқдори 477,9 минг тоннани ташкил этиши лозим).

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йили Ўзбекистонда 10,128 миллион тонна сабзавот, 2,746 миллион тонна мева резавор, 2,696 миллион тонна картошка, 1,853 миллион тонна полиз маҳсулотлари ва 1,579 миллион тонна узум етиштирилган.

www.gazeta.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 6-08-2016, 09:23

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий...
Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш...
Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий...
, 2016 йилги ҳосилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: