volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » Мева ва сабзавотларни машиналарда экспорт қилишга қайта рухсат берилади

Мева ва сабзавотларни машиналарда экспорт қилишга қайта рухсат берилади

 Мева ва сабзавотларни машиналарда экспорт қилишга қайта рухсат берилади
Ўзбекистон ҳукумати 1 июлдан бошлаб мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни (ТИФ ТН коди 07-08) халқаро юк ташиш лицензиясига эга жисмоний ва юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситаларида экспорт қилишга рухсат берди. Вазирлар Маҳкамасининг бу ҳақдаги 1 апрелда тасдиқланган қарори душанба куни Lex.uz сайтида эълон қилинди.

Ҳужжатда қайд этилишича, бундай қарор «2016 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспортга етказишни самарали ташкил этиш мақсадида» қабул қилинди.

Юқорида кўрсатилган маҳсулотларни автотраспорт воситаларида ташиш ўтган йилнинг 1 сентябрида тақиқланган эди. Бундай маҳсулотларни фақатгина темир йўл ва ҳаво транспорти орқали экспорт қилишга рухсат берилгани экспортни тартибга солиш, божхона амалиётлари шаффофлигини таъминлаш ва шу каби маҳсулотларни чегара орқали ноқонуний ташилишини бартараф этиш билан изоҳланди.
 Мева ва сабзавотларни машиналарда экспорт қилишга қайта рухсат берилади
Октябрь аввалида Вазирлар Маҳкамаси мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни 1 январга қадар автотранспортда ташишга рухсат берди, бироқ бу фақат махсус рўйхатга киритилган юридик шахсларга тааллуқли эди. Январь сўнгида мазкур рухсат 1 июлга қадар узайтирилди.

Қайд этиш жоизки, 1 октябрдан Ўзбекистонда мева-сабзавот маҳсулотлари, картошка, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилишда ноҳалол экспорт қилувчилар ва уларнинг муассислари реестрини юритиш жорий этилган.

www.gazeta.uz

Маълумотни таҳрирлади: info - 6-08-2016, 09:21

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Мева-сабзавот, картошка ва полиз маҳсулотларини харид қилиш ва улардан фойдаланиш...
«Ўзбекозиқовқатзахира» ассоциацияси мева ва сабзавот маҳсулотларини тайёрлаш бўйича...
, 2016 йилги ҳосилдан бошлаб Ўзбекистонда ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз...
Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш бўйича давлат...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: