volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » Мева-сабзавот экспорти тараққиётга хизмат қилади

Мева-сабзавот экспорти тараққиётга хизмат қилади

 Мева-сабзавот экспорти тараққиётга хизмат қилади
Вилоятимизнинг 54 минг гектардан ортиқ экин майдонларида етиштирилаётган мева, узум, сабзавот, полиз, картошка маҳсулотларидан жорий йилда юқори ҳосил олиш кўзда тутилган.

Тайёр маҳсулотнинг катта қис­ми ички бозорга йўналтирилса, 9,1 минг тон­наси қиш мавсуми учун захирага қол­ди­рила­ди, шу­нингдек 19 минг тон­нага яқин маҳ­сулот экспортга йўнал­тири­лади. Бугунги кунда барча йўна­лишлар бў­йича изчил ишлар амал­га ошири­ла­ётган бўлиб, жум­ладан, маҳ­су­лотларни ташқи бозорга йўналти­риш учун агро­фирмалар билан 10 дан ортиқ таш­ки­лотлар шартнома имзо­лаган.

— Етиштирилаётган маҳсулот­ларни сақлаш, қайта ишлаш, сотиш, экспорт қилиш, соҳага илғор тажрибаларни жо­рий этиш юзасидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, — дейди биз билан суҳбатда вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси пахтачилик, ғаллачилик, мева-саб­завот, полизчи­лик ва узумчи­ликни ривожлантириш бўлими мутахас­сиси Ш. Бобомуро­дов. — Давлатимиз раҳбарининг 2016 йил 12 апрелдаги "Ме­ва-сабза­вот, картошка ва полиз маҳсу­лот­­ларини харид қилиш ва улардан фой­даланиш тизимини такомил­лаш­ти­риш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қа­ро­ри соҳа риво­жида муҳим асос бўлаяпти.

Боғдорчилик жадал ривож­ла­наётган ҳудудларимиздан бири — Нурота тума­ни саналади. Оқтоғ этак­ларидаги унум­­дор ерлар­нинг ўзлаштирилаёт­гани эвази­га ҳудудда мева-сабзавот етиш­тириш ҳаж­ми ошиб, экспорт қи­лиш имкониятлари яратилмоқда.

— Тумандаги 200 та фермер ҳамда деҳқон хўжалиги билан шарт­нома имзола­ган­миз, — дейди биз билан суҳ­­батда "Нурота агро­фирма" МЧЖ раҳбари И. Самиев. — Шу асос­да 3,5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниши кўзда тутилган.

Бир сўз билан айтганда, жан­нат­монанд юртимизнинг унумдор за­ми­нида етиштирилаётган мева-сабза­вотларга жаҳон бозо­рида талаб катта. Айнан мазкур соҳа­ни янада ривож­лантириш, ҳу­дуд­ларда аҳоли банд­лиги ва турмуш фаровонлигини таъ­мин­лашда муҳим омиллардан би­ридир.


Навоий вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасининг Пахтачилик сабзавот-полизчилик,боғдорчилик ва узумчиликни ривожлантириш ва агрокимё ва механизация бўлими бош мутахассиси

Бобомуродов Шавкат Убайдуллаевич

Маълумотни таҳрирлади: info - 6-08-2016, 09:01

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Президентимиз Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий...
Ҳўл мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш бўйича давлат...
Ўзбекистон Россияга мева-сабзовот экспорти ҳажмини оширмоқчи...
Аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўла таъминлаш...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: