volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » Fўза парвариши тавсиялари

Fўза парвариши тавсиялари

Fўза парваришида май ойи энг масъулиятли давр ҳисобланади. Айниқса бу йилги об-ҳаво шароитида зараркунанда ва касалликларга қарши курашишга ҳар қачонгидан ҳам жиддий эътибор бериш зарур.

Илмий асосланган башорат маълумотларига кўра, 2013 йилда сўрувчи зараркунандалардан шира ва трипсларнинг деярли барча ғўза майдонларида ривожланиши ва тарқалиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати етарли даражада иссиқ бўлиб, аҳён-аҳёнда ёғингарчиликнинг кузатилиши кечроқ экилган ва ривожланишдан орқада қолган ғўза ниҳолларида шира ва трипсларнинг кўпайиб кетишига олиб келади.
Бу зараркунандалар айниқса ғўзанинг янгидан униб чиққан ёш ниҳолларини қаттиқ зарарлайди. Зарарланган ёш ғўза ниҳолларининг барглари бужмайиб, ўсув нуқтаси қаттиқ шикастланади. Натижада ниҳоллар ўсишдан тўхтаб, барглари қуриб тўкилиб кетади. Бу зараркунандалар кўпайишининг олдини олиш мақсадида ёш ғўза ниҳоллари барг орқали минерал ўғитли суспензия билан қўшимча озиқлантирилиши мақсадга мувофиқдир. Бунинг учун ғўзанинг 2–3 чинбарг чиқарган даврида гектарига 5 кг карбамид ўғити фосфорли ва калийли ўғитлар билан бирга суспензия ҳолида берилса, ёш ғўза ниҳолларининг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиш билан бирга зараркунандаларга чидамлилигини оширади. ўўзанинг шоналаш даврида ҳам бу ўғитларни суспензия ҳолида бериш тавсия қилинади.

Май ойининг иккинчи ярмидан бошлаб ғўза майдонлари ва унинг атрофларидаги бегона ўтларда ўргимчаккана пайдо бўла бошлайди. Бу зараркунанда кўпайиб кетишининг олдини олиш мақсадида ғўза майдонлари ва уватларга гектарига 500 тадан 1500 тагача олтинкўз тухумларини профилактика мақсадларида чиқариш лозим. Шунда олтинкўзлар табиатда кўпайиб, ўргимчаккана билан бирга трипс, шира ва бошқа зараркунандаларга ҳам доимий қирон келтириб туради.

Трипслар ва ширалар кўпайиб кетган айрим далаларда кимёвий препаратлар пуркаш ишларини ўз вақтида ўтказиш зарур. Бу зараркунандаларга қарши курашда препаратлардан гектар ҳисобига: Камелот (0,15 кг), Дельтафос ёки Примаголд (1,0 л), Би-58 (янги) – (1,5–2 л), Багира-Н ёки Далприд (0,15–0,2 л), Энджео (0,15–0,2 л), Карбофос ёки Фуфанон (0,6 л), Циперфос, 55% эм.к. (1 л) пуркаш яхши натижа беради.
Ўргимчаккананинг дастлабки кўпайиш даврларида гектарига: Ниссоран, Тетрасан (0,1 кг), Хексорун (0,2 л), Ортус (0,75 л), Зум (0,25 л) прерпратларини қўллаш мақсадга мувофиқ. Ўргимчаккананинг миқдори кўпайиб кетган далаларга эса гектарига: Вертимек, Абалон, Даламектин, Пилармектин (0,3–0,4 л), Неорон (1–1,2 л), Омайт, узмайт (1,5 л), Политрин К (1 л) ёки ООҚ - оҳак олтингугурт қайтнатмаси (Боме бўйича 1 градусли қилиб) билан кимёвий ишлов ўтказиш тавсия этилади.
Шунинг билан бирга май ойида зараркунанда илдиз кемирувчи тунламлар ривожланишини назоратга олиш мақсадида ҳар бир ғўза даласига феромон тутқичларни ўрнатиб доимий кузатиш ишларини ўз вақтида олиб бориш зарур. Бу йилги қишнинг мўътадил ва баҳорнинг илиқ келиши мавсум давомида тунламларнинг авж олиб ривожланишига яхши шароит яратади.
Бунга тайёргарлик ишларини кучайтириб биолабораториялар иш унумдорлигини оширган ҳолда маҳсулотларнинг сифатини яхшилаш ва улардан унумли фойдаланишга катта эътибор бериш зарур.
Юқорида санаб ўтилган зараркунандаларга қарши ўз вақтида кураш чораларини ўтказиш мақсадида ҳудудлар бўйича уларнинг ривожланиш потенциалини чуқур таҳлил қилган ҳолда, кимёвий препаратлар захирасини яратишга ҳозирданоқ эътибор бериш лозим.
Бундан ташқари, янги униб чиққан ёш ғўза ниҳолларида илдиз чириш ва гоммоз касалликлари хуруж қилиши мумкин. Бу ҳолат уларнинг ўсишдан орқада қолишига, айрим кучли зарарланган пайкалларда эса кўчатларнинг бутунлай нобуд бўлишига олиб келиши мумкин. Бунинг салбий оқибатларини бартараф этиш мақсадида, униб чиққан ёш ниҳолларнинг парваришига чуқур ёндошиш зарур. Аввало агротехника (қатқалоқни юмшатиш, культивация) тадбирларига ҳамда минерал ўғитли суспензия билан қўшимча озиқлантириш ишларига алоҳида эътибор бериш лозим.
З.Каримов

Маълумотни таҳрирлади: info - 27-07-2016, 15:06
Сабаби: Маълумот янгиланди.

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот...
Республикамизнинг сабзавот, полиз ва картошка экинлари майдонларида асосий зарар...
Республикамизда кўп зарар келтирувчи зараркунандалар ва ўсимлик касалликлари...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: