volume

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

eye

Кўриниш

A
A
A

Шрифт ўлчами

0% га катталаштириш
Ишонч телефонлари:
(0436) 224-98-31
(0436) 224-01-79

Факс: (0436) 224-98-31
E-mail: navoiy@qsxv.uz
Иш вақти: Душанба-Жума, 08:00-17:00
Манзил: 210100, Навоий ш., Низомий-24
Мўлжал: "Турон" банки
Войти на сайт
Логин:
Пароль:
Регистрация  |  Пароль?  |  Закрыть
» » Пахтачиликда минерал ўғитларни қўллаш муддатлари ва меёрлари

Пахтачиликда минерал ўғитларни қўллаш муддатлари ва меёрлари

Пахтачиликда минерал  ўғитларни қўллаш муддатлари ва меёрлари
Турли тупроқ шароитларида белгиланган пахта ҳосилини олиш учун минерал ўғитларнинг қуйидаги меъёрлари тавсия қилинади:
25-30 ц/га пахта ҳосили учун азот -200, фосфор -140, калий-100 кг/ га
30-35 ц/га пахта ҳосили учун азот -250, фосфор -175, калий -125 кг/ га
35-40 ц/га пахта ҳосили учун азот -300, фосфор -210, калий -150 кг/ га
Азотли ўғитлардан фойдаланиш:
Азотли ўғитларнинг йиллик меъёрлари қуйидаги тартибда тақсимланади:
йиллик меъёрнинг 25-30 фоиз экишгача (баҳорги ҳайдаш ва ерни экиш олдидан ишлаш вактида) ёки чигитни экиш билан бирга, 20-25 фоизи 1-озиқлантиришда (2-4 чин барг чиқарганда), 25-30 фоизи 2-озиқлантиришда (шоналаш даврида), 25-30 фоизи 3-озиқлантиришда (гуллай бошлаганда) берилади.
Биринчи озиқлантиришда ўғит ўсимликлар қаторидан 15-18 см, шоналаш даврида 20-22 см узоқликда 12-14 см чуқурликка, гуллаш даврида эса қатор оралари ўртасига (60 см қатор ораларида) эгат тубидан 4-5 см чуқурликка солинади.
Пахтачиликда минерал  ўғитларни қўллаш муддатлари ва меёрлари
Агар ғўза қатор оралари 90 см бўлса, 2-4 чин барг ва шоналаш даврида худди 60 см қатор оралиғида бўлгани сингари, гуллаганда эса ўғит ўсимлик қаторидан 30-35 см ёнбошга эгат тубидан 4-5 см чуқурликка солинади. Таъкидлаш жоизки, фосфорли ва калийли ўғитлар қўлланмасдан фақат азотли ўғитлар солинса, ғўза ғовлаб кетади, кўсакларнинг очилиши 15-20 кунга кечикиб ҳосил сифати пасаяди. Шунинг учун фосфорли ва калийли ўғитларнинг меъёрлари ўз муддатларида қўлланилиши зарур.
Пахтачиликда минерал  ўғитларни қўллаш муддатлари ва меёрлари
Фосфорли ўғитлардан фойдаланиш:
Шўри ювилмайдиган майдонларда фосфорли ўғитлар йиллик меъёрининг 50-60 фоизи кузги шудгор остига (агар шўри ювилса эрта баҳорда чизеллаш даврида), 20-30 фоизи экиш даврида сеялкага ўрнатилган махсус мосламалар ёрдамида экиш чизиғидан 5-7 см четга, 10-15 см чуқурликка солинади, фосфорли ўғитларнинг қолган қисми ўсимлик гуллай бошлаганда азотли ўғитлар билан бирга солинади.
Пахтачиликда минерал  ўғитларни қўллаш муддатлари ва меёрлари
Калийли ўғитлардан фойдаланиш:
Шўри ювилмайдиган майдонларда калийли ўғитлар йиллик меъёрининг 50-60 фоизи кузги шудгор остига (агар шўри ювилса эрта баҳорда чизеллаш даврида), 20-30 фоизи экиш даврида сеялкага ўрнатилган махсус мосламалар ёрдамида экиш чизиғидан 5-7 см четга, 10-15 см чуқурликка солинади, калийли ўғитларнинг қолган қисми шоналаш даврида азотли ўғитлар билан бирга солина

Маълумотни таҳрирлади: info - 8-08-2016, 09:22

Чоп этиш

Мавзуга оид ўхшаш маълумотлар
Мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва ички бозорни...
Қишлоқ хўжалигида минерал ўғитларнинг мақбул меъёрларини қулай муддат ва усулларда...
Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалигигида асосан азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар кенг...
Жаҳон тажрибаларида минерал ўғитлар сарфи қандай? Бу саволга...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва таркибий...
Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга...
Мазкур нав шўрланган ерларда ҳам ўсиб, юқори...
Хар бир фукаро мурожаати конунда урнатилган тартибда куриб чикилади ва жавоб берилади....
Куйида Вазирлик ҳамда вилоят рахбарларининг қабул қилиш жадвали келтирилган...
Ушбу Қонун фуқароларнинг давлат органларига, муассасаларига (бундан буён матнда давлат...

Веб-сайт янгиликларидан хабардор бўлиб туриш учун қуйидаги қаторга амалдаги электрон манзилингизни киритинг ва электрон манзилингизга жўнатилган хат орқали обунани тасдиқланг: